Warning: mkdir(): Permission denied in /var/www/bootg/function.php on line 101

Warning: file_put_contents(aCache/detail/b/u/x/v/buxvssbuzofficial.txt): Failed to open stream: Permission denied in /var/www/bootg/function.php on line 103
Бухоро вилояти ССБ│Инсон қадри учун! - Telegram Web
Telegram Web Link
Buxoro viloyat adliya boshqarmasi
xodimlari tomonidan Buxoro viloyat
ko'p tarmoqli tibbiyot markazi xodimlari uchun "Korrupsiyaga qarshi
kurashish", "Xotin-qizlar uchun yaratilgan imkoniyat va imtiyozlar
hamda xotin-qizlarni tazyiq va
zo'ravonlikdan himoyalash" va
"Kontrafakt mahsulotlar" mavzusida
seminar o'tkazildi.Seminarda 200 nafardan ortiq markaz xodimlari ishtirok etib ko’plab ma’lumotlarga ega bo’lishdi. Shuningdek o’zlarini qiziqtirgan savollarni ma’sul xodimlarga yo’llab kerakli tavsiya va maslahatlar olishdi.
Мамлакатимизда юқумли бўлмаган касалликлар ҳамда уларнинг хавф омилларининг олдини олиш, даволаш, аҳолининг барвақт ўлим ҳамда касалланишини камайтириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга,  аҳоли  саломатлигини муҳофаза қилиш борасида профилактик чора-тадбирларни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро шаҳридаги "Сифатмуний" МФЙ ходимлари ташаббуси билан маҳалла аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳаллага 11-ОП тиббиёт ходимлари жалб этилди. Тиббий бригада аъзолари бу ерда аҳоли билан учрашиб, уларга соғлом турмуш тарзи тамойиллари ҳақида тушунча бердилар.

Фуқароларга касалликлар профилактикасида овқатланиш маданияти, спорт билан шуғулланиш, ҳар кунлик ўн минг қадам юришнинг аҳамияти тушунтирилди. Тиббиёт ходимлари аҳолини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб бердилар.
Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришда бу каби тадбирларнинг аҳамияти катта.
Маълумки, юртимизда ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда бу борада сезиларли ўзгаришлар рўй бераётганлиги, айниқса меҳнат жамоаларининг мамлакатдаги диққатга сазовор жойларга тез-тез саёҳатлари уюштириб турилгани бу Ватанда инсон қадри қанчалик азиз эканлигидан далолат беради.

Бугун Бухоро шаҳридаги 11-ОПнинг бир гуруҳ тиббиёт ходимлари вилоятдаги Етти пир қадамжоларига зиёрат уюштирдилар. Зиёратга муассаса маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси бош-қош бўлди.
Авлиёлар силсиласининг биринчи пири бўлган Абдулхолиқ Ғиждувоний пойидан бошланган саёҳат нақшбандия тариқати асосчиси - Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари қадамжосида поёнига етди.
Зиёрат аҳли бу саёҳатдан кўнгиллари шод бўлиб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
❗️ССВ: Қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб назорат қилиш тизими йўлга қўйилди

🏥 Сўнгги йилларда мамлакатимиз ҳудудларидаги бир қанча тиббиёт муассасаларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлиб, бунинг замирида аҳолига қулайликлар яратиш ва фуқароларни сифатли тиббий хизмат билан қамраб олиш, соғлиқни сақлаш тизимидаги фаолият самарадорлигини ошириш каби мақсадлар мужассам.

Жумладан, жорий йилда ҳам давлат раҳбарининг тегишли қарорига асосан Инвестиция дастури доирасида 147 та тиббиёт муассасаларида 1,3 трлн сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

📌 Шундан:
🔹 25 таси янгидан қурилиш;
🔹 105 таси реконструкция қилиш;
🔹 17 таси эса мукаммал таъмирлаш объектлари
ҳисобланади.

✔️ Шунингдек, уларнинг 125 таси янгидан бошланувчи, 22 таси эса йилдан-йилга ўтувчи объектлардир.

🕹 2 апрел ҳолатига кўра, дастурдаги объектларнинг 123 тасида қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланган.

📹 Ушбу йўналишдаги ишларнинг боришини назорат қилиб бориш мақсадида 111 та объектларда 330 та камералар ўрнатилди ва улар вазирлик ситуацион марказига уланди. Натижада, қурилиш-таъмирлаш ишларини масофадан туриб кузатиш ва объектларда бажарилаётган ишларнинг кунлик мониторингини олиб бориш имкони яратилди.

📈 Мониторингга асосан айрим объектларда қурилиш ишлари бошланмасдан, графикдан кечикиш хавфи мавжудлиги аниқланди ҳамда ишчилар сони кам бўлган объектларга бириктирилган масъулларга ўз вақтида тегишли кўрсатмалар берилди.

🔻 Натижада,
📎 Бухоро вилояти Жондор туманидаги “Маҳмуд Торобий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Навоий” оилавий шифокорлик пункти,
📎 Сурхондарё вилояти Термиз туман тиббиёт бирлашмасининг Янгиариқ ҳудудий шифохонаси,
📎 Бандихон тумани “Пахтакор” МФЙда жойлашган 44-сон оилавий поликлиника,
📎 Шўрчи тумани марказий шифохонаси,
📎 Хоразм вилояти Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмаси биносини реконструкция қилиш ишлари бугунги кунда самарали йўлга қўйилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилишига эришилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Tibbiy_xizmat

Shofirkon tuman Ko'p tarmoqli markaziy poliklinika mudiri o'rinbosari Aziz Nosirovning Rеspublika Bolalar Milliy tibbiyot markazining malakali shifokorlari tomonidan olib borilgan chuqurlashtirilgan tibbiy ko'rik bo'yicha fikrlari


✍️Shofirkon tumani hokimligi axborot xizmati
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат тиббий суғуртаси тизими ўзи нима?
Тизимнинг аҳоли ва давлат учун қандай афзалликлари бор?
Яратилаётган имкониятлардан аҳоли тўлақонли фойдаланяптими?
Давлат тиббий суғуртаси тизимида беморларнинг ҳуқуқлари нималардан иборат?


❗️Шу ва бошқа саволларга мутахассислар "Ўзбекистон 24" ТВда такшил этилган учрашувда батафсил жавоб берди.

Батафсил

ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати

Web-sayt|Instagram|Facebook|YouTube|Telegram|Twitter
Бухоро шифокори. янги сон.pdf
5.5 MB
Газетамизнинг янги сони билан танишинг.
* Миннатдорчилик хати
Самимиятдан кўнглим тоғдек юксалди

Ёшим етмиш бирда. Бухоро шаҳри "Шафтолизор" кўчасидаги уйлардан бирида истиқомат қиламан. Турмуш ўртоғим касалманд бўлганлигим сабабли мен ва қизимдан воз кечиб кетган. Ёлғиз фарзандни ўзим вояга етказдим, турмушга узатдим. Ҳозир уч нафар неварам ва бир эварам бор.
Ўтаётган умрим давомида бир неча маротаба жарроҳлик амалиётларини бошимдан ўтказганман. Юрагимга стент қўйдирганман, чап ўпкамни абцес туфайли операция қилдирганман. Ҳозирда 2-гуруҳ ногирониман.
Яхши одамлар кўплиги боис мен каби ҳаётда қийналган, кам миқдорли пенсия пулига амал-тақал қилиб умргузаронлик қилаётган кексалар юки ерда қолмайди. Ҳамма нарсадан манфаат кутавермайдиган, ёрдам қўлини чўзишдан чарчамайдиган фидойи кишилар борлигини кўриб эзгулик барҳаёт эканлигига амин бўлади одам. Ҳаётдан завқ оласан, сен ҳам бошқаларга яхшиликлар соғинасан.
Яқинда саломатлигим ёмонлашиб, Бухоро шаҳридаги "Subhida Medical" хусусий клиникасида даволандим. Тиббий текширувлардан маълум бўлдики, инфарктни бошимдан ўтказган эканман. Эгилганда, ўтириб-турганда кўкрак қафасида жуда кучли оғриқ пайдо бўларди. Боз устига бир неча маротаба қон босимим энг юқори босқичга кўтарилиб, ҳаётим хатар остида қолганди. Тиббиёт ходимларига мурожаат озгина кечикканида, бу мен учун ҳалокатли бўлиши мумкин эди.
Эрмат Зиёдуллаевич Раҳимов эл орасида обрў-эътибор қозонган шифокор. У ҳар бир беморига меҳрини-ю эътиборини бериб даволайди. Уларнинг дуосини олади. Шу инсон мени клиникага ётқизганидан сўнг интенсив муолажаларни бошлаб юборди. Дори-дармонлар ва шифо ўрни учун пул олмади. Ўрни келганда айрим харажатлар учун менга пул ҳам берган пайти бўлди. Шифокор ўз ишига шу қадар эътибор билан ёндашадики, унинг ҳазил-мутойибалари, самимий сўзларини эшитган бемор аввало руҳан тетиклашади. Мотивацияларидан дадилланиб, тезроқ оёққа туришга интилади. Самимияти ва табассуми боланикидек беғубор оқ халат соҳибининг фазилатидан юксалади бемор. Унинг қўл остидаги ҳамширалар ҳамда шогирдлари ҳам шу фазилатни "юқтириб" олишган. Барчаси ширинсухан, йўқлаганда "яхшимисиз, онажон?" деб мурожаат қилишларидан ғарибланган кўнглим тоғдек ўсади. Бемор учун бундан ортиқ яна нима керак?
Фурсатдан фойдаланиб, мени ҳаётга қайтарган, бугун қайноқ ҳаёт бағрида тетик қадам ташлаб юраётганимга сабабчи бўлган шифокорлар - Эрмат Раҳимов ҳамда Дилшод Бакамовларга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Барчалари фарзандлар камолини кўрсинлар, эл ардоғида бўлиб, касбларидан доимо шараф топсинлар, дейман.

Зулфия Ражабова, Бухоро шаҳри

https://www.tg-me.com/buxvssbuzofficial
2024/04/23 16:55:39
Back to Top
HTML Embed Code: