Telegram Web Link
2025-йил
🗓  24- Июн
🍀  СЕШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 03:05 🕰

🌅  ҚУЁШ - 04:50 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:30 🕰

🌇  АСР - 17:41 🕰

🌆  ШОМ - 20:02 🕰

🌃  ХУФТОН - 21:43 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@AZAN_UZZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.

2. Намоз.

3. Рамазон рўзаси.

4. Ҳаж ва умра.

5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.

6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.

7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.

8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.

9. Доимо таҳоратли юриш.

10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.

11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.

12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).

13. Ҳусни хулқ.

14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.

15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.

16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг 👇👇
@AZAN_UZZ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​НАЗР ҚИЛИНГАН БУЮМНИНГ ПУЛИНИ БЕРИШ


1724-САВОЛ: Фарзандим даволаниш учун хорижга кетган эди. Мен агар болам тузалиб келса, тилла тақинчоқларимни садақа қиламан, деб назр қилган эдим. Алҳамдулиллаҳ, тузалиб келди. Садақа қиламан, деб турсам, қайнонам, тақинчоқларингиз тоза тилладан, уни менга сотинг ва пулини садақа қилаверасиз, деб талаб қилмоқда. Нима қилсам, тўғри иш қилган бўламан?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазҳабимизда закот, фитр садақаси, ушр ва назр каби вожиб садақаларда, уларнинг қийматини бериш мумкин. Шу боис сиз ҳам тиллангизнинг ўзини ёки сотиб, пулини садақа қилсангиз ҳам бўлади. Фақат сотишда, бозордаги нархи эътиборга олинади. Ундан кам нархга сотиш мумкин эмас. Кам нархга сотсангиз, тафовутини ўзингиздан қўшиб садақа қилишингиз лозим бўлади. Масалан, тилла тақинчоқларингиз нархи назрни адо қилиш кунларида бозорда 10 миллион сўм бўлса, лекин танишим ёки яқин инсоним деб, 8 миллионга сотсангиз, ёнига 2 миллион қўшиб, садақа қиласиз ва шу билан назрингиздан қутиласиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


T.me/AZAN_UZZ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум! ☀️

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин! 🤲

Кунингиз Қуръон тиловати билан файзли ўтсин. Уйингизга тинчлик-ҳотиржамлик, юзингизга табассум, қалбингизга осойишталик, кун бўйи ширинсўзлик сизни тарк этмасин азиз диндошим! 🤲

Баҳтимизга Онажонларимиз, отажонларимиз, фарзандларимиз, бутун Ватанимиз аҳли соғ-саломат бўлишлигини АЛЛОҲДАН сўраб қоламиз!

Ният қанча пок бўлса, туҳфалар шунча равон кела бошлайди.

«Аллоҳ қалбларингизда яхшилик борлигини кўрса, сиздан олинганидан кўра яхшироқ нарсаларни берур»

(Анфол сураси, 70 оят).

ЯХШИ НИЯТЛАР ИЛА ЯНГИ ТОНГ МУБОРАК АЗИЗЛАРИМ .

ҲАР БИР КУНИНГИЗ АЛЛОҲГА ИБОДАТДА , ЗИКРИ, ШУКРИ ИЛА ГЎЗАЛ ЎТСИН. 🤲

@AZAN_UZZ
🕌 || 🕌 УЛАШИНГ
°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°
2025-йил
🗓  25- Июн
🍀  ЧОРШАНБА 🌙

( Тошкент шаҳри )

🏙  ТОНГ - 03:05 🕰

🌅  ҚУЁШ - 04:51 🕰

🏞  ПЕШИН - 12:30 🕰

🌇  АСР - 17:41 🕰

🌆  ШОМ - 20:02 🕰

🌃  ХУФТОН - 21:43 🕰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).


Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@AZAN_UZZ
Шундай сўриларда ўтириш одамга қанчалик роҳат бахш этади...
Дунёда инсон ясаган бир ёғоч сўри шунчалик бўлса, Аллоҳ таоло ҳозирлаб қўйган жаннат ва ундаги сўрилар қандай экан!?

«Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларга киритамиз. Унда абадий–бардавом қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир».
(Нисо 122)

Роббим, Сенга ва сен буюрган нарсаларга иймон келтирдик, амалларимиз эса ноқис, ундаги нуқсонларни кечир, бизларни ҳам жаннатингга кирит!.. Омин!

Жаннат сари дадил қадам
ташланг азиз диндошим
Фирдавс жаннатлари
сизларни кутяпти, Аллоҳ учун борингизни беринг

Эҳсонда бардавом бўлинг, азиз диндошларим!!!

Аллоҳим сизга кутилмаган жойдан яҳшиликлар ато
этсин.... 🤲 🤲 🤲

Ривожланаётган каналларга спам босган ҳасадчилар АЛЛОҲ ОЛДИДА ЮЗИ ҚАРО БЎЛИБ, ЖАННАТГА КИРОЛМАЙДИ.....
ИН ШАА АЛЛОҲ !!!

┉┅━❀•🍃💐🍃•❀━┅┉

👇👇👇👇
@AZAN_UZZ
:
ДАЖЖОЛ

Огоҳ бўлингларки,Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган Қиёмат олдидан бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг энг даҳшатлиси ва қўрқинчлиси,кутилаётган энг ёмон шарр – Дажжолнинг чиқишидир.Қиёмат кунигача ундан кўра қаттиқроқ фитна бўлмади ва
бўлмайди ҳам.
👇👇👇👇
ДАЖЖОЛ
17 июля 2018
Биринчи хутба 
 
Ҳар нарсани очиқ баён қилгувчи Ҳақ бўлган, фарзанди бўлмаган, мулкида ўртоғи, хор дўсти бўлмаган, барча нарсани яратиб, уларни ўлчаб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Аллоҳга ҳамду санолар айтаман. Ҳамдларнинг аввалию охири, зоҳирию ботини Унга бўлсин. У мақтовга сазовор Дўстдир. Мен ягона шериксиз Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У хоҳлаган нарсасига ҳукм қилиб, ижро эта оладиган Зот эканига, ҳамда Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Унинг пайғамбари ва расули экани, У барча яхшиликка Умматни етаклаганига, барча ёмонликлардан Умматни огоҳлантирган эканига гувоҳлик бераман.
Сўнг …
Аллоҳнинг қуллари, Аллоҳдан қўрқингиз!
Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) ўз «Саҳиҳ»ида Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ушубу марфуъ ҳадисини нақл қилди: «Қоронғу кечанинг парчасидек фитналар келишидан илгари солиҳ амалларни қилиб қолишга шошилинглар! (У фитнали кунларда) одам мўъмин бўлиб тонг оттирса, кофир бўлиб кечкиртиради. Мўъмин бўлиб кечкиртирса, динини дунёнинг озгина матосига сотадиган кофир бўлиб тонг оттиради» (Имом Муслим 169).
Аллоҳнинг қуллари!
Ҳой одамлар, Термизий ривоят қилган Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳунинг ҳадисида шундай дейилган: «(Солиҳ) амалларни қилишга шошилинглар! Ахир сизлар унуттирувчи фақирликни ё тажовузкорликка ундовчи беҳожатликни ёки (жасадларни) бузувчи касалликни ёки оғир кексаликни ёхуд тез келган ўлимни ёки Дажжолни кутапсизми?! (Дажжол) – кутилаётган ғоибона ёмонликдир. Ёки Қиёматни кутаяпсизми? Қиёмат оғир ва аламлидир»(Термизий 2228. Бу ҳадис Меҳраз ибн Ҳоруннинг Абдурраҳмон Аъраждан, у Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳу)дан ривоятидир. Бу ҳадиснинг ривоят силсиласида Меҳраз ибн Ҳорун бор. Имом Бухорий (раҳимаҳуллоҳ) бу ҳадисни мункар ҳадис деди. Яъни, у одамдан ривоят қилиш жоиз эмас. Шунга кўра ҳадис, заифдир).
Ҳой одамлар, дунё емирилиб, йўқ бўла бошлади. Аллоҳ таоло айтди:
«(Қиёмат) Соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди» (Қамар: 1);
«Улар (Макка кофирлари ўтмишдаги ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган қавмлар дучор бўлган ҳалокатлардан эслатма-ибрат олмадилар), энди фақат тўсатдан (Қиёмат) Соати келиб қолишинигина кутмоқдалар. Дарвоқе унинг аломатлари келди. Бас, уларга (Қиёмат Соати) келган вақтида уларнинг эслатма-ибрат олишлари (учун) қандай (имкон) бўлади?!» (Муҳаммад: 18);
«Қаердан биласиз, эҳтимол (Қиёмат) Cоати яқиндир. (Бас, ғафлатда қолмай Аллоҳ нозил қилган Ҳақ Китоб ва адолатни маҳкам ушлаш лозимдир)..» (Шўро: 17).
Ҳой одамлар, Қиёмат куни яқинлашди! Унинг келиши − аломатларининг пайдо бўлиши биландир. Унинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам баён қилган аломатлари кўпдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни Умматнинг Қиёмат учун тайёргарлик кўриши ва Ундан огоҳ бўлишлари учун кўп таъкидладилар. Чунки Қиёматнинг даҳшат ва хатарлари каттадир: «Эй инсонлар, Роббингиздан қўрқингиз! Зеро (Қиёмат) соати (олдидаги) зилзила улуғ-даҳшатли нарсадир»(Ҳаж: 1).
Огоҳ бўлингларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам берган Қиёмат олдидан бўлиши мумкин бўлган нарсаларнинг энг даҳшатлиси ва қўрқинчлиси, кутилаётган энг ёмон шарр – Дажжолнинг чиқишидир. Қиёмат кунигача ундан кўра қаттиқроқ фитна бўлмади ва бўлмайди ҳам. Имом Муслим (раҳимаҳуллоҳ) Имрон ибн Ҳусойн (разияллоҳу анҳу) ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: «Одамнинг яралишидан то Қиёмат қоим бўлгунича Дажжолдан кўра буюкроқ нарса (фитна) бўлмайди» (Имом Муслим 5239).
Шунинг учун ҳам ҳар бир пайғамбар ўз умматини Дажжолдан огоҳлантирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Умматига Дажжол ҳақидаги хабарларни ипидан игнасига қадар тушунтирдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нақл қилинган суннат ва осорлар Дажжолнинг қўрқинчли фитнасини тушунтиради, унинг чиқиш замони, Дажжолнинг сифатларини тавсифлайди. Унинг хабар ва даракларини баён қилади. Одамларга Дажжолнинг шарри ва фитнасидан қутулиш йўлларини ўргатади.
Ҳой, одамлар!
Ўзи тарафидан гапирмайдиган Зот – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хабарларига кўра, кўп одамларда ҳидоят нурлари сўнган, илмни ўрганилсада амал қилинмайдиган, дин заифлашган, рибо, зино, ароқхўрлик, қўшиқ ва куйлар, ноҳақ қо
нлар тўкилиб қотилликлар кўпайган, пасткаш инсонларнинг манмансираши кучайган, олимлар нима қилишини билмай ҳайрон қолган, амри маъруф ва наҳйи мункар камайган, шариат оёқ ости қилинган, шариатга ёрдамчи бўлганларнинг сони озайган, Дажжолни эслаганлар сони жуда ҳам оз бўлган бир замонда Дажжол чиқиб келади.
Бу – у фаттон-фитначи чиқадиган замоннинг айрим тавсифлари, холос.
Дажжол чиқадиган замон ҳақида берилган даракларнинг баъзилари одамлар ҳаётида кўринмоқда. Шундай экан, наҳотки, инсон ўзини Дажжол фитнасидан омондаман деб ҳисобласа?! Ахир унинг фитнасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва Унинг буюк саҳобалари ҳам Аллоҳга сиғинган эдилар–ку?!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳоблаарига таскин бериш учун, Имом Муслимнинг Нувсо ибн Самъон (разияллоҳу анҳу) тарафидан нақл қилган ушбу ҳадисларини айтган эдилар: «Агар Дажжол чиққанида ичингизда бўлсам, сизларнинг олдингизда Мен сизларни ҳимоя қиламан. Агар у чиққанида орангизда бўлмасам ҳар бир киши ўзини ўзи ҳимоя қилади. Аллоҳ (Мендан) кейин ҳар бир мусулмон учун менинг халифамдир» (Имом Муслим 5228).
Ҳой, одамлар!
Дажжолнинг фитнаси ақлларни ҳайратга солиб оздирадиган ва ҳақиқатни пардалайдиган фитнадир. Аллоҳ таоло, Дажжолни чиқариш имтиҳони билан содиқларни каззоблардан, мўъминларни шаккоклардан айиради.
Дажжол фитналаридан айримлари ушбулардир:
− Дажжол бир халқ олдига келиб, уларни ўзига сиғинишга чорлайди. Улар унинг чақириғига ижобат қиладилар.
− Дажжол осмонга амр қилса ёмғирлар ёғдиради, ерга амр қилса ўсимликлар ўндиради.
− У бир қавм олдига келади, бироқ улар Дажжолнинг сўзларини рад этадилар. Дажжол уларнинг юртларидан қайтганида, сувлари шўр бўлиб, ерларида қурғоқчилик бошланади.
− Дажжол билан бирга жаннат ва жаҳаннами бўлади. У, одамларни булар билан чалғитади. Дажжолга итоат қилганларни жаннатига киритади. Аслида у “жаннат” алангали оташ бўлади. Уни рад этганларни эса жаҳаннамига киритади. Аслида эса у боғу-бўстондир.
Бу ва бундан бошқа Дажжол фитналари бор. Бироқ, Аллоҳ таоло мўъминларни устувор қилади. Чунки, Аллоҳ таоло Дажжолда Дажжолнинг бутун Оламлар Робби эмаслиги ва унинг ёлғончи эканига айрим аломатларни яратиб қўйган. Унинг ёлғончи эканининг белгиси − ўнг кўзининг ғилайлигидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ сизларга номаълум эмас. Аллоҳ – ғилай эмасдир! Масиҳуд–Дажжолнинг ўнг кўзи, худди, нурсиз ўсимтадек, ғилайдир» (Имом Бухорий 6858, Имом Муслим 5211).
Ўзидаги бу айб ва нуқсонни кетказа олмас экан, Дажжол, қандай қилиб Оламлар Роббиси бўла олсин?! Аллоҳнинг эса гўзал исмлари ва олий сифатлари бордир: «Бирон нарса У зотга ўхшаш эмасдир. У эшитгувчи ва кўриб тургувчидир»(Шўро: 11).
Дажжолнинг ёлғончилиги билинадиган аломатлардан бири − унинг икки кўзи орасига (арабча каф, фа, ро ҳарфлари билан) «кофир» деб ёзилганидир. Буни саводи бўлган ва бўлмаган ҳар бир мўъмин ўқий олади.
Унинг ёлғончилигига далил бўлган аломатлардан бири эса, унинг издошларининг кўпининг яҳудийлар эканидир. Унга исфаҳонлик яҳудийларнинг ўзидан етмиш мингтаси эргашади. Бу – ўта ажойиб ва ҳайратлидир!
Ҳой, мўъминлар!
Бу кўр-кўрона фитна қирқ кун давом этади. «(Унинг бир) кун(и) бир йилдек, (бошқа) бир кун(и) (бир) ойдек, (бошқа бир) кун(и) жума (бир ҳафта)дек, бошқа кунлари эса оддий кунлардек ўтади. У (Дажжол)нинг интиҳоси ва мағлубияти – у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Мадинаси яқинига келади. Унинг Мадинага кириши таъқиқланган. Унинг олдига бир ёш йигит чиқиб келади ва: Мен сенинг Расулуллоҳ айтган Дажжол эканингга гувоҳлик бераман,– дейди. Дажжол уни ўлдириб, қайта тирилтиради ва: Менга иймон келтирасанми?– дейди. Йигит рад жавобини бергач Дажжол уни ўлдирмоқчи бўлади, бироқ, ўлдира олмайди» (Имом Бухорий 1749, Имом Муслим 5229).
Аллоҳ таоло иймон аҳлига халоскорликни насиб этади. Ийсо ибн Марям алайҳиссолату вассалом нозил бўладилар ва Дажжолни қидириб, Фаластиндаги Ладд дарвозаси олдида топади. Дажжол уни кўриши биланоқ, туз сувда эриганидек, эриб кетади. Бироқ, Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга уни ўлдириш имконини беради ва уни ўз қўллари билан ўлдиради. Одамлар унинг найзасидаги қонини кўрадилар.
Шу билан Аллоҳ таоло башариятни имтиҳон қилган буюк фитнанинг хабарлари ниҳоясига етади.
Аллоҳим, биз Сенга қабр азобидан, ҳаёт ва мамот ҳамда Масиҳуд-Дажжол фитнасидан сиғинамиз!    
 
 
Иккинчи хутба
 
(Барча Оламлар Робби бўлган Аллоҳга ҳамдлар ва Унинг севимли пайғамбари Муҳаммад ибн Абдуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.
Сўнг …). 
Аллоҳнинг бандалари!
Аллоҳдан қўрқингиз ва ошкор ва яширин фитналардан Аллоҳга сиғинингиз!
Аллоҳнинг қуллари!
Унутмангларки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматига бу буюк фитна – Дажжол фитнасидан қутулиш йўлини кўрсатдилар. Ушбу пайғамбарона йўл – барча фитналардан қутилиш учун мўъмин маҳкам ушлаши керак бўлган дастурдир.
Ҳой мўъминлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжол ҳақида шундай деган: «Ким Дажжол ҳақида эшитса, ундан қочсин! Аллоҳга қасамки, биров унинг олдига ўзини мўъминман деб ўйлаб келади. Бироқ, у (Дажжол) ёяётган шубҳалар сабабли Дажжолга эргашиб кетади!» (Абу Довуд: 4319).
Аллоҳга ёрдамсиз қолишдан сиғинамиз!
Мўъмин ўзини озғинлик ва залолат омилларидан узоқ қилиши ва хотиржам бўлмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло, инсон билан қалби орасини тўсиб қўяди. 
Ҳой, мўъминлар!
Агар мўъмин Дажжолга дуч келса – Аллоҳ бундан сақласин! – ҳақ, ҳидоят ҳамда фитна ва имтиҳонда бардошли бўлиш учун Аллоҳга сиғинсин. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Дажжол ҳақида: «У (Дажжол) Шом ва Ироқ ўртасидаги қумлоқ йўлдан чиқиб келади ва ҳар томонга фасод ёяди. Ҳой, Аллоҳнинг қуллари! (Ҳақ ва ҳидоят узра) устувор бўлинглар!», дедилар (Имом Муслим 2937).
Демак, фитналар ўраб олган мўъмин усутвор бўлиши керак. У устуворлик омилларининг энг буюги – Аллоҳнинг зикри эканини унутмасин!
Ҳой, мўъминлар!
Дажжол фитнасидан қутулиш йўлларидан бири унга Қуръон Каримдаги Каҳф сурасининг бошланғич оятларини ўқишидир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Бировингиз у (Дажжол)ни кўрса унга Каҳф сурасининг бошланғич оятларини ўқисин!»– дедилар (Имом Муслим: 2937).
Қуръоннинг кўксдаги касалликлар учун шифо, мўъминлар учун ҳидоят ва раҳмат эканида ажабланиб бўлмайди: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам, уларга) уни (яъни, Қуръонни) Руҳул — Қудс (яъни, Жаброил) Парвардигорингиз тарафидан иймон келтирган зотларни собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва хуш хабар бўлган ҳолида ҳаққи-рост нозил қилганини айтинг»(Наҳл: 102).
Ҳой, Аллоҳнинг қуллари!
Қуръон Каримни маҳкам ушланглар! Чунки Аллоҳ таоло у билан бандани зулматлардан нурга чиқариб, осудалик йўлларга ҳидоят қилади.
Ҳой, мўъминлар!
Банданинг барча фитналардан, хусусан эса Дажжол фитнасидан ҳимояланадиган нарсаларидан бири − Аллоҳга илтижо қилиб, бу фитналар шарридан паноҳ беришини сўрашдир. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам ўқиган намозларида Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрар ва намозхонни тўрт нарсадан Аллоҳга сиғинишга буюрар эдилар: Аллоҳим, биз сендан жаҳаннам ва қабр азобидан, ҳаёт ва мамот фитналаридан ҳамда Масиҳуд-Дажжол фитнасидан паноҳ сураймиз (Имом Бухорий 1377. Абу Саламанинг Абу Ҳурайра (разияллоҳу анҳумо)дан ривоят силсиласи).
Хатиб: Доктор Холид ибн Абдуллоҳ Муслиҳ
Мутаржим: Абу Жаъфар ал-Бухорий

@AZAN_UZZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Махсус_ДУО #Азан_узз_канали_учун.
#ТЎЛИҚ_ТИНГЛАНГ

АЛЛОҲ БАРЧАМИЗНИ МУБОРАК МАДИНАЮ МАККА ШАҲРИГА БОРИБ ИБОДАТЛАР ҚИЛИШГА НАСИБ ЭТСИН. ОМИН.

ЖУДА ГЎЗАЛ ВА УЛУҒ ҚАЪБАТУЛЛОҲ. ҚАРАБ ТЎЙМАЙСИЗ ҲЕЧ.


@AZAN_UZZ || УЛАШИНГ
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿
Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг самаралари

1. Кишида муруати, аҳлоқини қоим бўлиши.
2. Иззатининг тикланиши.
3. Нуфуз, обрўнинг сақланиши.
4. Мол- мулкнинг муҳофазаси (беҳуда сарфланмаслиги).
5. Халқда, одамларда ёқтириш, муҳаббат пайдо бўлиши.
6. Турмушнинг яхшиланиши.
7. Баданга роҳат бўлиши.
8. Қалбга қувват кириши.
9. Нафснинг покланиши.
10. Кўксининг кенгайиши.
11. Ибодат ҳаловатини тотиш.
12. Турли қўрқувлардан омон бўлиши, тинчланиши.
13. Ғам-қайғунинг камайиши.
14. Иззати нафснинг уйғониши.
15. Ризқ топишда енгиллик юзага келиши.
16. Ибодатларни адо этишда бемалоллик, осонлик туйиши.
17. Дуоларининг ижобат бўла бошлаши.
18. Ўлимдан қўрқмаслик, хотиржамлик юзага келиши.
19. Қалбда дунё кичрайиб кетиши, (унга муккасидан кетишдан халос бўлиши).
20. Ақл ва фаҳмда зиёдалик бўлиши, ортиши.

Ибн Қоййимнинг “Фавоид”идан.

Киши гуноҳларни тарк этиб, маъсият ишлардан узоқлашганда яна кўплаб фазилатлар зоҳир бўлади.


T.me/AZAN_UZZ
2025/07/04 12:35:44
Back to Top
HTML Embed Code: