This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҚАЛТИРАТГАН "ЯХШИ ГУМОН"
"Соқолига қара, руҳсорига боқ,
Масжидда ҳар куни намоз ўқийди.
Динга берилгандир, бу бола ўртоқ,
Ҳамма билганича миш-миш тўқийди.
Э вох бўлмасайдим дўзахга ўтин,
Тораймаса эди мозорим ўлсам.
Халқ гумон қилгандек қанийди дўстим,
Дунёгамас динга берилган бўлсам...
@A_meshayan
18:07-14.06.2022
Абдурроҳман Мешаян
"Соқолига қара, руҳсорига боқ,
Масжидда ҳар куни намоз ўқийди.
Динга берилгандир, бу бола ўртоқ,
Ҳамма билганича миш-миш тўқийди.
Э вох бўлмасайдим дўзахга ўтин,
Тораймаса эди мозорим ўлсам.
Халқ гумон қилгандек қанийди дўстим,
Дунёгамас динга берилган бўлсам...
@A_meshayan
18:07-14.06.2022
Абдурроҳман Мешаян
Бу– йигирма йиллик воқеа.
2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради" деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик.
Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади. Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди.
Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим...
Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар...
Salim Ayyubiy

Туркиялик жуда машҳур санъаткор бор:
Йилдиз Тилбе.
У интервюларидан бирида шундай деганди:
"Бир замонлар жуда қаттиқ ошиқ бўлдим.
Ишқ дастидан амалиётлар бўлдим, баъзи аъзоларимни олдилар.
Ўша замонда иккита қўшиқ ёздим.
Ёзарканман шу қадар қалбим оғридики, шу қадар ёмон аҳволга тушдимки мен шу ёшимда бу қадар азоб чекаётган бўлсам инсонлар буларни тинглаб жонига қасд қиладику хақиқатдан ёшлар ўзига суиқасд қилиши мумкинку деб ўша қўшиқларни бошқа айтмадим ва басталаган у куйларимни йиртиб отдим".
Охирги икки ой ичида мен ҳам ёзган шеърларимни ёзиб, ўчириб, ёқиб, чарчаб кетдим.
Ёзаман, йиғлайман, ўчираман...
Хақиқатга тўла у гўзал шеърлар ўзим билан мозорга кетади.
Бошқача маддоҳона шеърлар ёзай десам қўлимдан келмайди ўзимни мажбурласамда Аллоҳ илҳом юбормайди.
Ҳозир ҳам шеър ёзиб бўлиб юрак дори ичиб олдим.
Энди сайр қилмасам ухлолмайман.
Уёғи бомдод...
Бир ўзимга раҳмим келади, бир кулгим.
Кимсан ўзи сенга нима зарур бунча юк дейман...
@A_meshayan
03:17-04.07.2024
Абдураҳмон Мешаян

Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ёшидаги фарзанди бор исталган ота-она дилбандига яхши илм берадиган ва замонавий ўқув даргоҳи истайди.
Замонавий мактаб қандай бўлади?
✅ Аввало тизим. Мактабдаги ишлар тўғри йўлга қўйилган бўлиши, вазифалар профессионаллар томонидан бажарилиши шарт. Академик ва бошқа ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган мактабга фарзандингизни берармидингиз?
✅ Тажрибали ва малакали устозлар. Ўз ишини севувчи, вазифаларига сидқидилдан ёндашувчи, тажрибали ва албатта билимли устозлар жамоасига эга мактабга фарзандингизни ишониб топширармидингиз?
✅ Мактабда хорижлик тажрибали ўқитувчилар дарс берса. Болангиз буюк британиялик, япониялик ва бошқа давлатлардан келган мутахассисардан таълим олса, сизга маъқул келармиди?
✅ Қулай бино. Ўқувчи мактабдалик чоғида ўзини хавфсиз ҳис қилса, танаффусларни яйраб ўтказиб, тоза ҳаводан баҳра олиш учун яхши имкониятга эга бўлса... Айтайлик, танаффус ёки бўш вақтида бир дарахт соясида ўзи истаган машғулот билан шуғулланиб ўтирса ёки мактаб ҳовлисига чиқиб устозлари ва дўстлари билан бадминтон ўйнайдиган шароитга эга бўлса, шундай мактабда ўқитармидингиз болангизни?
✅ Мактабда антиқа ва фойдали тўгараклар бор бўлса нима дердингиз? Дейлик, фарзандингиз ҳафта давомида от миниш билан шуғулланса? Ҳа-ҳа, нотўғри ўқимадингиз фарзандингиз ОТ МИНСА ёқармиди бу сизга? От миниш машғулоти бепул бўлса-чи?
✅ Ўқишдан кейин турли тўгаракларга қатнашиб, ўз билимини оширса, янги нарсаларни ўрганса-чи? Масалан, инглиз, рус ва араб тиллари, каратэ, гимнастика, ментал арифметика, математикадан бепул машғулотлар бўлса-да, дарслардан кейин кейин маза қилиб шуғулланса хурсанд бўлармидингиз?
✅ Ўз ишининг устаси бўлган ошпазлар тайёрлаган мазали таомлар боланинг ёши ва саломатлиги ҳисобга олиниб, врач назорати остида тузилган меню асосида пиширилса. Яна 3 маҳал. Раво кўрасизми шундай мактабни ўз дилбандингизга?
‼️ Тошкентда шундай мактаб бор! Ҳозироқ қўнғироқ қилинг. Мактабга бир келиб кетсангиз, янада яхшироқ бўлади.
Jalaliddin International School’га марҳамат!
Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, массив Беруний 3. Мўлжал: 46-мактаб.📍 Локация
☎️ +998 90 393 14 14
☎️ +998 90 131 15 15
Замонавий мактаб қандай бўлади?
Jalaliddin International School’га марҳамат!
Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, массив Беруний 3. Мўлжал: 46-мактаб.📍 Локация
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР
Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт,
Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт.
Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар,
Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар,
Тўкилгай пойингга кузда анорлар,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Ихлос билан қилсанг ибодатингни,
Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни.
Тўхтатсанг нолишу шикоятингни,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Кимларнидир қилмиш иблис васваса,
Кимнидир чулғаган қайғу, талваса.
Баридан қутулгунг Худо хоҳласа,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо,
Сахийдир, айлайди бахт-омад ато,
Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар!
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт,
Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт.
Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар,
Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар,
Тўкилгай пойингга кузда анорлар,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Ихлос билан қилсанг ибодатингни,
Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни.
Тўхтатсанг нолишу шикоятингни,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Кимларнидир қилмиш иблис васваса,
Кимнидир чулғаган қайғу, талваса.
Баридан қутулгунг Худо хоҳласа,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.
Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо,
Сахийдир, айлайди бахт-омад ато,
Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар!
2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
#СИНОВ
Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг,
Тарвузни пичоқлаб қўйишди.
Жонинг сақлаб сотқин янтоқнинг,
Етилган қовунни сўйишди.
Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ,
Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда.
“Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ,
“Пишган”ларнинг жони хатарда!
@A_meshayan
16:19-11.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг,
Тарвузни пичоқлаб қўйишди.
Жонинг сақлаб сотқин янтоқнинг,
Етилган қовунни сўйишди.
Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ,
Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда.
“Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ,
“Пишган”ларнинг жони хатарда!
@A_meshayan
16:19-11.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
#Жаннат_бўлсин_ғарибларга!
Йиғлайвериб бўлди ошна,
Икки кўзинг икки чашма.
Билки сенга жаннат ташна,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Қуръонинг бордир мўътабар,
Шафоат қилар пайғамбар.
Ҳадисидадир хушхабар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Ўз юртингда бегонасан,
Дин ғамида кўп ёнасан.
Хақ йўлида девонасан,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Урчиб жирканч мафкуралар,
Азобдадир мастуралар.
Дилимизга жо суралар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Хақ йўлида хизматдами,
Эл ичрами ҳилватдами.
Ватандами хижратдами,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Томирида қон гупурган,
Қалб боғида ишқ уфурган.
Зиндонларда қон туфурган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Харом мол-дунё йиғмаган,
Хижратда ҳар кун йиғлаган.
Ўз Ватанига сиғмаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Қариндошга бериб мансаб,
Бегонага қилиб ғазаб.
Еб юрганларгамас асаб,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Мўминлик номин оқлаган,
Динин ривожин хохлаган-
Оғзида чўғдек сақлаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
@A_meshayan
00:57-14.07.2023
Абдураҳмон Мешаян
Йиғлайвериб бўлди ошна,
Икки кўзинг икки чашма.
Билки сенга жаннат ташна,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Қуръонинг бордир мўътабар,
Шафоат қилар пайғамбар.
Ҳадисидадир хушхабар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Ўз юртингда бегонасан,
Дин ғамида кўп ёнасан.
Хақ йўлида девонасан,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Урчиб жирканч мафкуралар,
Азобдадир мастуралар.
Дилимизга жо суралар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Хақ йўлида хизматдами,
Эл ичрами ҳилватдами.
Ватандами хижратдами,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Томирида қон гупурган,
Қалб боғида ишқ уфурган.
Зиндонларда қон туфурган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Харом мол-дунё йиғмаган,
Хижратда ҳар кун йиғлаган.
Ўз Ватанига сиғмаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Қариндошга бериб мансаб,
Бегонага қилиб ғазаб.
Еб юрганларгамас асаб,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
Мўминлик номин оқлаган,
Динин ривожин хохлаган-
Оғзида чўғдек сақлаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!
@A_meshayan
00:57-14.07.2023
Абдураҳмон Мешаян
ЎЗБЕКИСТОН СЕНИ СОҒИНДИМ.
Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Мени соғинч нахангни ютди
Сенсиз Лондонда хам зерикдим.
Кўзларимдан ёмғир ёғдирдим
Ўзбекистон сени соғиндим.
Бағрингдадир неча қондошим,
Севгилим-у дўст-у қардошим.
Не савдолар кўрди бу бошим
Ўзбекистон сени соғиндим!
Онам ёпган патир ифори,
Далаларнинг мунис рухсори.
Соғинтирмиш отам дийдори
Ўзбекистон сени соғиндим.
Сенинг кўкламларинг бошқача,
Юлдузга термулиб тонггача.
Кўзимдан сел ёғиб бу кеча
Ўзбекистон сени соғиндим.
Баъзи юртда...
Хаволар-у одамлар совуқ
Кўплар қилур лаъинга қуллуқ
Жоним бўлсин сенга тасаддуқ
Ўзбекистон сени соғиндим.
Дерсан балки:Кўрдингми болам,
Қадрим энди билдингми болам?
Ха шунақа...Ватаним, Онам...
Ўзбекистон сени соғиндим.
Билсанг нон-у тузинг қумсадим,
Хурмо пишган кузинг қумсадим.
СЕН чарчатди СИЗинг қумсадим,
Ўзбекистон сени соғиндим.
Хориждаги уйим шохона-
Нақшинкор лек қалбга бегона,
Тушга кирур палов... чойхона...
Ўзбекистон сени соғиндим.
Юришгандир дуогўй чоллар
Сувлар сепиб сохибжамоллар?
Узайгандир мен эккан толлар
Ўзбекистон сени соғиндим.
Охххх....
Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Хамла қилди соғинч йўлбарси-
Юрагимга, шундай энтикдим.
Кетдим, хаво учоққа миндим
Ўзбекистон сени соғиндим.
01:56-31-08-2014
АБДУРАҲМОН МЕШАЯН
Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Мени соғинч нахангни ютди
Сенсиз Лондонда хам зерикдим.
Кўзларимдан ёмғир ёғдирдим
Ўзбекистон сени соғиндим.
Бағрингдадир неча қондошим,
Севгилим-у дўст-у қардошим.
Не савдолар кўрди бу бошим
Ўзбекистон сени соғиндим!
Онам ёпган патир ифори,
Далаларнинг мунис рухсори.
Соғинтирмиш отам дийдори
Ўзбекистон сени соғиндим.
Сенинг кўкламларинг бошқача,
Юлдузга термулиб тонггача.
Кўзимдан сел ёғиб бу кеча
Ўзбекистон сени соғиндим.
Баъзи юртда...
Хаволар-у одамлар совуқ
Кўплар қилур лаъинга қуллуқ
Жоним бўлсин сенга тасаддуқ
Ўзбекистон сени соғиндим.
Дерсан балки:Кўрдингми болам,
Қадрим энди билдингми болам?
Ха шунақа...Ватаним, Онам...
Ўзбекистон сени соғиндим.
Билсанг нон-у тузинг қумсадим,
Хурмо пишган кузинг қумсадим.
СЕН чарчатди СИЗинг қумсадим,
Ўзбекистон сени соғиндим.
Хориждаги уйим шохона-
Нақшинкор лек қалбга бегона,
Тушга кирур палов... чойхона...
Ўзбекистон сени соғиндим.
Юришгандир дуогўй чоллар
Сувлар сепиб сохибжамоллар?
Узайгандир мен эккан толлар
Ўзбекистон сени соғиндим.
Охххх....
Бахтим учун жонимни тикдим,
Ёш боладай сенга ичикдим
Хамла қилди соғинч йўлбарси-
Юрагимга, шундай энтикдим.
Кетдим, хаво учоққа миндим
Ўзбекистон сени соғиндим.
01:56-31-08-2014
АБДУРАҲМОН МЕШАЯН
ТАШҚАРИГА ЧИҚ!
(Ўғли маҳбус она ноласи)
Шиминг дазмолладим, ювдим пайпоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Новвот чойлар билан еб ол қаймоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Челакда сув таши, ўтин бер ёриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Менда куч йўқ белим турибди оғриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Тунда алаҳсираб балки совқотдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бас етар, тоқат тоқ бунча кўп ётдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ...
Даданг ховлимизга экяпти ёнғоқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Белкуракни олгин қўлидан тезроқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Бир қиз топдим қўяй кел унаштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Сизларни қўяжак Хақ учраштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Қақшаб оғрияпти вужудим зир-зир,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Қилмаган айбингга сўрайқол узр,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Шайх-Алига қатнаб чарчадим чунон,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Кутиб холдан тойдим ўн йилдан буён,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бурним тўлмаса бас қонинг исига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен кирмасдан ернинг ичкарисига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Келмасанг, мен ортиқ чидолмам наслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Дийдорингга тўйиб жон қилай таслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен бирла дарди бир қай она демас:
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Наҳот, Лаа илаҳа иллаллоҳ эмас,
Сўнгсўзим ичкар(и)дан ташқарига чиқ?
@A_meshayan
12:55-03.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
(Ўғли маҳбус она ноласи)
Шиминг дазмолладим, ювдим пайпоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Новвот чойлар билан еб ол қаймоғинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Челакда сув таши, ўтин бер ёриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Менда куч йўқ белим турибди оғриб,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Тунда алаҳсираб балки совқотдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бас етар, тоқат тоқ бунча кўп ётдинг,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ...
Даданг ховлимизга экяпти ёнғоқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Белкуракни олгин қўлидан тезроқ,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ!
Бир қиз топдим қўяй кел унаштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Сизларни қўяжак Хақ учраштириб,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Қақшаб оғрияпти вужудим зир-зир,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Қилмаган айбингга сўрайқол узр,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Шайх-Алига қатнаб чарчадим чунон,
Болам ичкаридан ташқарига чиқ.
Кутиб холдан тойдим ўн йилдан буён,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Бурним тўлмаса бас қонинг исига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен кирмасдан ернинг ичкарисига,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Келмасанг, мен ортиқ чидолмам наслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ.
Дийдорингга тўйиб жон қилай таслим,
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Мен бирла дарди бир қай она демас:
Болам, ичкаридан ташқарига чиқ!
Наҳот, Лаа илаҳа иллаллоҳ эмас,
Сўнгсўзим ичкар(и)дан ташқарига чиқ?
@A_meshayan
12:55-03.02.2019
Абдураҳмон Мешаян
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАШҚАРИГА ЧИҚ!
(Ўғли маҳбус она ноласи)
(Ўғли маҳбус она ноласи)
МАЖНУНТОЛ
Хомушдирсан бу не хол аӣт бу қандаӣин хадик,
Дардлашмоқ истасанг кел иккимиз дардлашаӣлик
Аӣтгин менга не учун бир умр бошинг эгик
Ё номуси топталган бир қизмисан мажнунтол?
Сен хам менингдек рухан ёлғизмисан мажнунтол?
Соӣга боқиб неларни тинмаӣ хаёл сурарсан
Аӣтгин қачон юзингни мен томонга бурарсан
Одамлар билмаӣдиган қандаӣ сирни биларсан
Дӯст хиёнатига дуч куӣганмисан мажнунтол
Ёхуд сени суӣмасни суӣганмисан мажнунтол?
Қаддингни гар кӯтарсанг гӯзаллашарсан ишон
Дунёга бир назар сол, у гӯзал ва нурафшон
Кексаӣган онахондаӣ паришонсан паришон
Фарзанди шахид кетган онамисан мажнунтол?
Фарзанди шахид кетган отамисан мажнунтол?
Қисматинг шундаӣ экан на илождир на илож
Хамма хам киявермас омад аталмиш бир тож
Ёри хӯрлаган махал химоячига мухтож
Оғасини зор кутган сингилмисан мажнунтол?
Заргамас мехрга зор кӯнгилмисан мажнунтол?
Боласин улғаӣтирар ӣӯлбарс тишлаб тишида,
Бу инсофни уӣғотар хатто нокас кишида
Бехудага аӣбланиб ӯшал "пахта иши"да
Айбсиз айбдор булган узбекмисан мажнунтол?
Еб тӯӣмовчи душманлар сенга бермадими кун
Ӯққа тутдими улар бир ожизлигинг учун
Ярасидан қон оққан дарди узундан узун
Урушдан зада бӯлган Афғонмисан мажнунтол?
Ё сен шунчалар қадри арзонмисан мажнунтол?

Саҳобалар ҳаётидан янги шеърларни жойлашда эртадан давом этамиз ИншаАллоҳ...
#Ўзбекистоним_менинг
Бағрингда кўп зурриёд бор,
Сен беминнат онасан.
Фусункор-у ҳам бетакрор-
Хуснинг сен кошонасан.
Туғилдим қучоғинг очдинг,
Ўлсам қабрим бўласан.
Сени севмасам айт ўзинг,
Борми виждоним менинг.
Ҳақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Тупроқларинг бўса олмиш
Хоразмий товонидан,
Хақиқатдек бол тўкилмиш
Навоий забонидан.
Фаришталар жилмагандир
Бухорийнинг ёнидан,
Бари сенинг зурриёдинг
Энг қадрдоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Бир замонда вайрон қилса
Мадрасалар Чингизлар,
Бир замонда масжид қурмиш
Улуғбекдек тенгсизлар.
Қуриб битди ман-ман деган
Дарёлар-у денгизлар,
Лек сен ҳамон бағри бутун
Боши осмоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Топмоқлик мумкин экандир
Ватанда зар бирла пул,
Лек пул бирла сотиб олиб-
Бўлмас Ватанни буткул!
Менман мадҳинг куйлагувчи-
Тўтимас сайроқ булбул,
Бағрингдадир Мусҳафи-
Усмондек Қуръоним менинг.
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Нечун қилмайин шукрона,
Мустақилсан Ватаним.
Сени мақтасалар бахтдан
Музлаб қолар баданим.
Чорак асрлик ўтмишинг
Кўз олдимдадир маним,
Сени асрасин Аршдаги
Мутлоқ Султоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Битта дарахт кессам ўрнин
Қоплагум юзта экиб,
Сен волидам омонсанки
Яшамайман ғам чекиб.
Инимдан айрилиб қолсам
Чидайман оғам борку
Сендан айрилсам чидолмам
Онам хам бермас туғиб .
Хатто мехрибон онам хам
Сени беролмас туғиб!
Сенга достон бағишларман
То бор имконим менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Ҳар ким ўз Ватанин алқар
Ўзин тилинда мангу
Арман-" Ес кес сирумем" дер,
Рус дер: "Я тебя люблю",
Турк: "Бан сени севиёрум"
Инглиз дер: "I love you"
Менчи ўзбекчада дейман
Севдим сен жоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
2014-йил
@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
Бағрингда кўп зурриёд бор,
Сен беминнат онасан.
Фусункор-у ҳам бетакрор-
Хуснинг сен кошонасан.
Туғилдим қучоғинг очдинг,
Ўлсам қабрим бўласан.
Сени севмасам айт ўзинг,
Борми виждоним менинг.
Ҳақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Тупроқларинг бўса олмиш
Хоразмий товонидан,
Хақиқатдек бол тўкилмиш
Навоий забонидан.
Фаришталар жилмагандир
Бухорийнинг ёнидан,
Бари сенинг зурриёдинг
Энг қадрдоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Бир замонда вайрон қилса
Мадрасалар Чингизлар,
Бир замонда масжид қурмиш
Улуғбекдек тенгсизлар.
Қуриб битди ман-ман деган
Дарёлар-у денгизлар,
Лек сен ҳамон бағри бутун
Боши осмоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Топмоқлик мумкин экандир
Ватанда зар бирла пул,
Лек пул бирла сотиб олиб-
Бўлмас Ватанни буткул!
Менман мадҳинг куйлагувчи-
Тўтимас сайроқ булбул,
Бағрингдадир Мусҳафи-
Усмондек Қуръоним менинг.
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Нечун қилмайин шукрона,
Мустақилсан Ватаним.
Сени мақтасалар бахтдан
Музлаб қолар баданим.
Чорак асрлик ўтмишинг
Кўз олдимдадир маним,
Сени асрасин Аршдаги
Мутлоқ Султоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Битта дарахт кессам ўрнин
Қоплагум юзта экиб,
Сен волидам омонсанки
Яшамайман ғам чекиб.
Инимдан айрилиб қолсам
Чидайман оғам борку
Сендан айрилсам чидолмам
Онам хам бермас туғиб .
Хатто мехрибон онам хам
Сени беролмас туғиб!
Сенга достон бағишларман
То бор имконим менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
Ҳар ким ўз Ватанин алқар
Ўзин тилинда мангу
Арман-" Ес кес сирумем" дер,
Рус дер: "Я тебя люблю",
Турк: "Бан сени севиёрум"
Инглиз дер: "I love you"
Менчи ўзбекчада дейман
Севдим сен жоним менинг,
Хақ дин бирла шарафланган
Ўзбекистоним менинг!
2014-йил
@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Qibrayda yashovchi Maʼpura opani takror operatsiya qilish zarur.
Shu yil may oyida jarrohlik amailiyoti oʻtkazilib, toz suyagiga qoʻyilgan protez olib tashlanib, vaqtinchalik protez qoʻyilgan edi.
Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, doimiy protez qoʻyilishi kerak.
Jarrohlik operatsiyasi uchun 49 million soʻm pul zarur.
“Ehsonning mukofoti faqat ehsondir”.
Azizlar, ahlingizdan ortgani boʻlsa, shu oilaga ehson qiling. Chindan haqdor, yordamingizga muhtoj…
Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).
Telefon: +998955950605.