Telegram Web Link
​​СЕВГАНИМДАН АФСУСДАМАСМАН!

-Севасанми сен Зулжалолни?
-Менга берма бундай саволни!
Унинг каби гўзал жамолни,
Севганимдан афсусдамасман!

Севгани-чун Арши бор Ёрни,
Элчисида туйдим виқорни!
Ўн тўрт кунлик қамаррухсорни,
Севганимдан афсусдамасман!

Сураверсам бир ширин ўйни:
Атиргулдан иси хушбўйни.
Юсуфданда юзи хушрўйни,
Севганимдан афсусдамасман!

Таассуфки қиссаси машҳур:
Бўлганлиги хижратга мажбур,
Қирқ ёшидан тарқатганни Нур,
Севганимдан афсусдамасман!

Ул Зотни мен отамдан кўпроқ,
Оқ сут берган онамдан кўпроқ.
Зурриёдим, боламдан кўпроқ,
Севганимдан афсусдамасман!

Сўзин лофга йўймайдиганим,
Саловатин қўймайдиганим.
Сийратига тўймайдиганим,
Севганимдан афсусдамасман!

Садақамас хадя еганни,
Мушрикларни бир-бир енгганни.
“Умматим”, “умматим”... деганни,
Севганимдан афсусдамасман

Учмасдан бахт осмонида оз,
Хар кун беш бор қиларман парвоз.
Келтирганни Меърождан намоз,
Севганимдан афсусдамасман!

Қандоқ роҳат олмоқ буни тан:
Дилга солдим мухаббатни ман,
Пайғамбарим Муҳаммад(С.А.В.)ни ман,
Севганимдан афсусдамасман!

@A_meshayan
11:56-12.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
​​НОМОЗШОМГУЛ.

Дунё ғариб, дунё экан синоатли,
Сен гўёки фариштасан итоатли,
Мўминларга ўхшайдирсан ибодатли,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Мен топмадим, айт битта дўст топдингми сен,
Менинг каби бахт ортидан чопдингми сен.
Айб қилиб, Хақдан қўрқиб юз ёпдингми сен?
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Айт сенингда йўлинг пойлаб ётармилар?
Қоқ кўксингга тошларини отармилар?
Энг ишонган жигарларинг сотармилар,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Балки бундай демоқликка менмас хақли,
Бўлмасада мол-дунёли, тож-у тахтли.
Боласи бор суварак хам мендан бахтли,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Мен мевасиз чинор янглиғ ғарибдирман,
Мен Тангримдан шундай қисмат олибдирман.
Қирқ ёшимда саксон ёшга қарибдирман,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Боласи бор шоқолнинг хам, илоннинг хам,
Боласи бор тимсоҳнинг хам чаённинг хам.
Дард мен учун ини энди, хасрат оғам,
Номозшомгул, о азизим номозшомгул.

Бутун умр алла айтмай ўтди ёрим,
Мени ташлаб самоларга кетди ёрим.
Эй боғимнинг маликаси, беғуборим,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Жаннатларга етса эди изим менинг,
Хар кун ёмғир ёғдирадир кўзим менинг.
Сен туғилмаган ўғлим-у қизим менинг,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

Бир кун ўлсам айтчи гулим юзи хушрўй,
Ким танимга мушкамбарлар сурур хушбўй,
Фарзандларим ўрнигада сен йиғлаб қўй,
Номозшомгул о азизим номозшомгул.

@A_meshayan
2012-йил
Абдураҳмон Мешаян
​​#РАСУЛУЛЛОҲ_АЛАЙҲИССАЛОМ_АБУ_ЛАҲАБ_ВА_СИЛАИ_РАҲМ

Яхшилик қилсамда ёмонлик айлаб,
Ҳаётда кўп бўлди кўнглимни бузган.
Мен силаи раҳм қилсам авайлаб,
Улардир силаи раҳмни узган.

Фақат Аллоҳ учун чидадим холос,
Қондош бўла туриб қилсада хасад.
Саодат даврида бўлса у ифлос,
Улар хақидами тушарди "Масад".

Илгари ким эдим қўли калта қул,
Аллоҳга сиғинган ғариб ва мискин.
Ҳаётдан совиган чоғимда буткул,
Пайғамбар ҳаёти қалбимга таскин.

Амакиси қилди унга душманлик,
Гарчи айбсиз эди тўғрисўз жиян.
Сенга ҳам жигаринг қилса тубанлик,
Биродар чида ва Аллоҳга суян.

Жиян берган эди икки гул қизин,
Ўз амакисининг икки ўғлига.
"Уйимдан қуритинг уларнинг изин,
Амаки олмади нафратин енга.

Ана Умму Жамил Абу Лаҳабнинг,
Ўзи каби разил суйган хотини.
Муҳаммад пайғамбар уйин тагига,
Нуқул ахлат тўкди булғаб зотини.

Пайғамбар жимгина сабр айлади,
Эътироз қилмади на кундуз, кеча.
"Қизларим ахлатни супуринг қани",
Деди пайғамбарнинг ёри Ҳадижа.

Ўғиллар ажрашди гул қизлар билан,
Амакининг феълин тафтиш қилавер.
Бироз тафаккур қил, салгина излан,
Жиянга кўп оғир бўлган билавер.

Демагил: "Ўз акам оёғим чалди,
Уйим тортиб олди туғишган синглим".
Меҳр кута-кута кўзларим толди,
Охири барига кўникди кўнглим.

Эххе бисёр эрур аблаҳ тоғалар,
Хаққингни егувчи амма-холалар.
Тишлам нон қизғонган зиқна оғалар,
Буни кўриб ўсган маъсум болалар.

Кўнглингни боссада ҳавотир ваҳм,
Аллоҳ десанг қандоқ бузиладирсан?
Аршга осиғлиқдир силаи раҳм-
Узсанг Аллоҳдан ҳам узиладирсан.

Миннат милтиғини қондошга ўқтаб:
Дема: "Яхшилигим билмаётирсан".
Савобни салгина ўйлагин тўхтаб,
Аллоҳдан бошқа-чун қилмаётирсан.

Аллоҳнинг йўлида сақлама гина,
Аллоҳнинг йўлида чекавер заҳмат.
"Яхшилик қилгандим бир оғизгина,
Демагил: "Нонкўрлар демади раҳмат"

Жаннатда юзларинг ойдек тўлишсин,
Аллоҳга қўйганинг учун муҳаббат.
Майли улар Абу Лаҳаб бўлишсин,
Сен тақлид қилган зот бўлсин Муҳаммад.

@A_meshayan
16:24-04.01.2024.
Абдураҳмон Мешаян
Мушрик оталар ва саҳоба ўғиллар

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба,
Ўғли Икримачи бўлди саҳоба.

Билки Валид ибн Муғийрадек зот,
Абадий солгайдир жаҳаннамда дод.

Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса,
Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса"

Утбанинг топгани хорликдек рутба,
Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба.

Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ,
Ўғли эса мўмин динга мувофиқ..

Гарчи набий эди буюк Иброҳим,
Отасичи дерди бутни Илоҳим..

Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан,
Ашаддий кофирнинг зурриёдидан-

Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий,
Саҳобаю ансор, ажам, арабий...

Ота учун ўғил бермагай жавоб,
Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб..

Балки кўзларингни бир шира тўсар,
Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар...

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

@A_meshayan
22:49-21.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
​​#ВАҲШИЙ #ИБН #ҲАРБ #ҲАБАШИЙ
#РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда:
"Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул".
Хожасига қандоқ қиларди зарда,
Эрк ваъдаси турса, қора танли қул?

Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум,
Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот.
Ота ва амаки қасоси учун,
Унга ваъда қилди катта мукофот.

Найзани нишонга бехато уриш-
Борасида моҳир Вашҳий найлади?
Мозийдан даркормас асло юз буриш,
У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади.

Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла,
Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод.
Лек бахтни туймади хожаси Жубайр,
Уни айласада қулликдан озод.

Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб,
Жонини сақлай деб Тоифга қочди.
Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб,
Митти юракларин иймонга очди.

Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда,
Бир кун ловулловчи умид учқуни.
Аллоҳ иродаси турибди бунда,
Фазли билан қилди мусулмон уни.

Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган,
Разил ўлсин тортолмасдан тил.
Ямома жангида Мусайламатул-
Каззобни айлади шу Ваҳший қатл...

Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида,
Пайғамбарга яқин энг яхши зотни.

Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида,
Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни.

Мен не демоқчиман мўмин биродар,
Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг.
Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар,
Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг...

Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида,
Тавба қилиб умид чироқларин ёқ.
Менга ишонмасанг илинж кўйида,
Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ...

@A_meshayan
18:31-06.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
​​Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

Ёрилган лабларинг қонлар туфурар,
Аямай юзингга соқчи солади.
Тамаки тутунин сенга уфурар,
Ўшанда ёнингда Аллоҳ қолади!

Дардингни айтасан дўст қилар тоқат,
Тўрт-беш кундан кейин у ҳам толади.
Инсондан нажот йўқ фақат ва фақат,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Жангларда кўрганда рақиб қўшинин,
Юрагингни қўрқув қоплаб олади.
Йиғлама, суймайман кўнгли бўшини,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Шифокорлар ожиз, нотавон бемор,
На шифо топади, на тузолади.
Дуо қил ўшанда тонггача бедор,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Сен титраб қақшайсан бўлиб асабий,
Денгиздек қарзингни ким узолади?
Тўппа-тўғри топдинг, топганинг табиий,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

Золимнинг қўрғони ўта мустаҳкам,
Унинг қалъасини ким бузолади?
Эй дўстим бўлавер динингга маҳкам,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади.

Бунда хожат йўқдир ортиқча сирга,
Шоир гап чўзмоққа хўб уёлади.
Онанг ҳам қабрингга кирмайди бирга,
Ёнингда биргина Аллоҳ қолади!

@A_meshayan
22:50-19.06.2023
Абдураҳмон Мешаян
​​​​​​​​#БУЮК #САҲОБАЛАР #ҲАЁТИДАН

#ИКРИМА #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Ярмук жанги битди, жангнинг сўнгида,
Оғир жароҳат-ла учта мужоҳид.
Чанқаб ётар эди жанг майдонида,
Чеккан дардларига Худодир шоҳид.

Бир ён Айёш ибн Абу Робиа,
Бир ён Ҳорис ибн Ҳишомдир ташна.
Тили тангайига ёпишганича,
Бир қултум сувга зор ётарди ошна.

Ҳорис зўрғагина баъзўр пичирлаб,
Сув сўради, унга сув тутилган дам.
Боқса Икримада қуриганча лаб,
Сувсизликдан чекиб ётар эмиш ғам.

"Сувни унга беринг" ўтинди Ҳорис,
Аммо Икрима ҳам ичмасдан сира.
Лаби қуруқшаган Айёшга сувни-
Тутинглар дегандек қилди ишора.

Айёш узатилган сувни ичишга,
Улгурмай жон берди икки дўсти ҳам-
Ташналиги қонмай кўзларин юмди,
Насибдир уларга шаҳидлик бу дам..

Хақнинг Ёзганига тан бераман ман,
Тақдирнинг ишлари ажибдир рости.
Ота-Абу Жаҳл Аллоҳга душман,
Ўғил-Икрима бир Аллоҳнинг дўсти.

Ота вафот этди кофир ҳолида,
Куфрга лиқ тўла кўзларин ёпиб.
Ўғил эса юзи Хақнинг олдида-
Ёруғ бўлганича шаҳидлик топиб...

Йиллар бўйи динга Исломга қарши,
Муслимларга қарши айлаб ёмонлик.
Мусулмон бўлдию, бўлди у яхши,
Расулуллоҳ унга бергач омонлик.

Дўстим, биродарим ичса, падаринг
Намоз ўқимаса сен ҳам эргашма.
Аллоҳ гўзал ёзган бўлса қадаринг,
Кўлмакдан ҳам ҳосил бўладир чашма.

Отанг ичса, чекса ундан нолима,
Фақатгина ҳолис қилгил насиҳат.
Аллоҳ раҳм қилгил дегил ҳолима,
Ва тоат қил мудом борми йўқ сиҳат.

Иблис қилолмайди санинг ҳолинг танг,
Сенга насиб бўлсин шаҳиддек ўлиш.
Энг яхши йўлинг шу агарда отанг-
Абу Жаҳл бўлса Икрима бўлиш.

@A_meshayan
17:39-12.01.2022
Абдурроҳман Мешаян
​​​​ЯҚИНДА

Яқинда ёнингдан йироқ бўламан,
Аммо на Яман на Ироқ бўламан.

Билгин ўлгунимча ёнингдадирман,
Ёрдамга шошилган Широқ бўламан.

Юзим доғли қамар,  шамсдек нур сочгум,
Не учун оддий бир чироқ бўламан?

Ҳали соғинарсан кўргинг келганда,
Кўролмайсан лекин,  бироқ бўламан.

Соғинчим ёқмади,  йўқлаганим ҳам,
Энди навбат келди фироқ бўламан.

Яшиллик давримдан қолмади асар,
Яқинда сарғайган япроқ бўламан.

Оғзимдан сачраган қон тилга кириб,
Дерки: "Бўғзингдаги титроқ бўламан
".

Доим одам бўлдим алдашганда ҳам,
Деёлмадим: "Энди итроқ бўламан"

Осмон эшиклари руҳимга очиқ,
Энг юмшоқ,  энг азиз тупроқ бўламан.

@A_meshayan
Абдураҳмон  Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​БАЛИҚЧИ ВА РЎЗАДОР БАЛИҚ

Бир дарёга бордим балиқ тутгани,
Каминанинг эди, омад кутгани.
Чувалчанг боғловдим қармоқ учинга,
Лек бирорта балиқ йўқдир ютгани.

Кутар бўлсам Хақдан мурувват кутдим.
Мағлубман дегандим охири ютдим.
Қуёш ботгач “оғзимни очган” хам эдим,
Шу лаҳзада улкан балиқни тутдим.

Ўзи орзуим хам фақат шу эди.
Уйимга кетсамда бўларди энди.
Аммо шу он мени ханг-у манг қилиб,
Балиқ тилга кириб шундайин деди:

Эй балиқчи мен хам рўзадор эдим.
Ўзимга шомгача сабр қил дедим.
Лек чувалчангинг-ла оғзимни очиб,
Минг пушаймон бўлдим, таъзирим едим.

О, шу қадар Улуғ, Буюкдир Холиқ.
Хикматли зот йўқдир унданда ортиқ.
Шундагина билдим, то шомга қадар
Нечун илинмовди бирор бир балиқ.

Қуёш кўкка, менчи андуҳга ботдим.
Ифторликка аввал хурмони тотдим.
Рўзанг қабул бўлсин биродар дея
Рўзадор балиқни дарёга отдим.

10:52-04.06.2017
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев

Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ!

Азизлар, бир опамизнинг бошларига мушкулот тушибди,
ковид асорати сабабли юракларида парог булиб қолибди, тезлик билан операция қилишмаса бўлмас экан.
Операция нархи 26 млн сўм деб ҳисобланяпти.

Опамизнинг оилавий шароитлари яхши ҳолатдамас, уч нафар фарзандлари бор, бир нафари ҳали қўлларида.

Шунинг учун тезроқ уларни операция столига ётқизишга маблағ топиш зарур.

Сиз азизлардан ушбу хайрияда фаол бўлишингизни сўраб қоламан. Ўзларига боғланиб ёрдам беришни истаганлар учун боғлаб беришга ҳам ҳаракат қиламан.

Карта рақами:
9860230102332254

Фазилатхон Жўрабоева номида
2025/07/04 03:55:09
Back to Top
HTML Embed Code: