"Қўрқинчли кино"
"Қўрқинчли бир кино" кўрябман дўстим,
Бўлган воқеалар унинг асоси.
Йиғидан қизарган кўзларим тўсдим,
Оч ўлган юзларча гўдак қасосин-
Ололмаябман деб қийналур виждон,
"Кино"да кўп ишлар бўладир содир.
Раҳмдил кимсалар юборарлар нон,
Озиқ овқатларга лиқ тўлар чодир.
"Фильм" давомида юрагинг ўйнаб,
Кўнгил деганлари ёмон ғашланар.
Чодир томон кимки очлиги қийнаб-
Борса аямасдан отиб ташланар..
Дунё қилмоқдадир буни томоша,
Олам ҳам ақлдан буткул озмишдир.
Сионистлар эса сценарийни,
Ғазоликлар қони билан ёзмишдир...
@A_meshayan
02:28-03.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
"Қўрқинчли бир кино" кўрябман дўстим,
Бўлган воқеалар унинг асоси.
Йиғидан қизарган кўзларим тўсдим,
Оч ўлган юзларча гўдак қасосин-
Ололмаябман деб қийналур виждон,
"Кино"да кўп ишлар бўладир содир.
Раҳмдил кимсалар юборарлар нон,
Озиқ овқатларга лиқ тўлар чодир.
"Фильм" давомида юрагинг ўйнаб,
Кўнгил деганлари ёмон ғашланар.
Чодир томон кимки очлиги қийнаб-
Борса аямасдан отиб ташланар..
Дунё қилмоқдадир буни томоша,
Олам ҳам ақлдан буткул озмишдир.
Сионистлар эса сценарийни,
Ғазоликлар қони билан ёзмишдир...
@A_meshayan
02:28-03.06.2025
Абдураҳмон Мешаян
Эртага - Тасуо, яъни, Муҳаррам ойининг тўққизинчи куни. Бу кунни Ашуро кунига қўшиб тутиш суннат.
Индинга - Ашуро, яъни Муҳаррам ойининг ўнинси куни. Бу кундаги тутилган рўза ўтган бир йилги кичик гуноҳларга каффорот бўлади.
Мўминлар учун ажойиб фурсат!
Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!
Ғанимат билинг!
Индинга - Ашуро, яъни Муҳаррам ойининг ўнинси куни. Бу кундаги тутилган рўза ўтган бир йилги кичик гуноҳларга каффорот бўлади.
Мўминлар учун ажойиб фурсат!
Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!
Ғанимат билинг!