Йигирма икки йиллик ижод йўли
Мен шеъриятга энди қадам қўйганимда, роса машҳур бўлишни, ТВда чиқишни, радиоларда интервьюлар беришни истаганман. Шеърларим газеталарда босилганида, уюшмага борганимда устоз шоирларни кўрганимда қандай қувонч, қандай ҳаяжон туйганимни билсангиз эди...
Санъаткорлар билан ишлашни ўша пайтларда шараф деб ўйлардим.
Кейинчалик шеърларимдан Юлдуз Усмоновадан тортиб, Шоҳжаҳон Жўраевгача ижро қилди. Жаҳонгир Отажонов Инстаграмларида фойдаланди, хорижий интернет порталларида ҳам роса чоп этилди шеърларим.
Аммо кейинчалик, 2018-йилдан буён мени на китоб чиқариш, на ТВ, на радио, на интервью, на машҳурлик қизиқтирмай қўйди. Ҳозир ҳам шу.
Аммо мен бугун бошқа нарсани айтмоқчиман: мен доим ҳақиқатни ёздим. Шу ҳақиқатни ёзганларим ортидан жарималар тўладим, судландим. Алҳамдулиллаҳ.
Атрофимда одам кўп эди. Аммо Камол исмли дўстимдан бошқа бирортаси мени чақиртирганларида мен билан бирга бормади. Кимгадир: “Яна чақиришди”, — десам, менга юпанч сўз айтиш ўрнига, илжайиб: “Сизни доим чақиришадику, ўзи ўлдириб юборишмаганига шукр қилсангизчи,” — дейишди. Индамай, синиқ кулиб кетавердим.
Бир қўнғироғига, бир энлик мактубларига, тасаллиларига зор бўлганларим қанча...
Нима демоқчиман? Агар ҳеч кимга кераксиз, бир ўзингиз ва ҳақиқатингиз билан яшашга қурбингиз етса — ҳақиқат тўла шеърларингизни ёзинг. Жарималар, судлар, пўписалар, босимларга тайёрман десангиз — ёзаверинг. Аксинча бўлса — ёзманг.
Ҳеч қачон унвон ололмайсиз, илло халқнинг меҳру муҳаббатидан бошқа.
Қиёматда бир шаҳид тирилтирилиб, ундан: “Нима учун жанг қилдинг?” — деб сўралса, у: “Ё Аллоҳим, Сен учун,” — деркан. Ўшанда Аллоҳ: “Ёлғон гапирдинг, сени қўрқмас, жасур деб ўйлашлари учун жанг қилдинг,” — деб, уни жаҳаннамга улоқтираркан.
Мени ҳам ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, қўрқмас деб ўйлашади. Аслида ундай эмас — жуда қўрққанман доим.
Шеърни ёзиб қўйиб, онамга, жиянларимга зимдан қараб, охирги марта кўраётгандек яшириб йиғлаганларим, “Ана энди аниқ олиб кетишади,” деб кийимларимни тахлаб қўйганларим...
Эҳхе, қўрқинч кунларнинг ҳадди-ҳисоби йўқ.
Аммо ёзаверганман. Ҳали ҳам ёзяпман. Ва Аллоҳ паноҳ бўлса, яна ёзавераман ҳақиқатларни. Аммо ўшанда ҳам қўрққан бўламан. Шуни инобатга олинг.
Мен дунёда сохта қаҳрамонлик кўрсатиб, у дунёда оташда қолгим йўқ.
Мен Ўзбекистоннинг нонини еб, шу халқ ичида улғайдим. Шеърларим — шу эзилган халққа миннатдорчилигим, раҳматим, ташаккуримдир.
У йиғлаб турганда “у куляпти” деб хаспўшлолмадим.
Шунча меҳнатим кетган китоб учун қилган сай-ҳаракатларим ҳам бекор кетди. Руҳсат тегмади. Ўзи билардим буни. Шунинг учун ҳеч чиқаргим келмасди.
Ўзбекларни яхши кўра-кўра ўзим ҳам ўзбеклашиб кетдим. Онам учун бироз сиқилдим. Ўзимча тақдимотлар қиламан, дегандим онамга. Майли, хайрлиси.
Бугундан яна саҳобалар ҳақидаги туркум шеърларим давом этади. Китобда ўқишар деб эълон қилинмаган яна 250 шеърим.
P.S. Расмдаги аҳволим эса бир каттаконга бир шеърим роса тегиб кетгач содир бўлган. Бу ҳолатга мени бирор тузум ёки ташкилот эмас, шеър атаган одамим туширганди. Мен эса шеъримни барибир ўчирмаганман.
Кейинчалик, орадан бир ой ўтиб, тан олди — шеърим беҳуда эмаслигини. Аммо бўлар иш бўлганди.
"Дунёда сизга кучим етмайди қолганини бошқа оламларда гаплашамиз мансаб ҳам ўткинчи,” деганман ўшанда.
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян

😭36🔥13👍8❤6👏2
#Юсуф_пайғамбарнинг_мадрасасида
Қалбим яроланди, кўзларим маҳзун,
Дард бор кўксимдаги булбул сасида.
Кимдир беш йил "ўқир", кимдир ўн беш кун,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Биров ич-ичидан кета бошлар зил,
"Таълим" тугагунча орттирганча сил.
Аслида берилар энг яхши "таҳсил"
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Оксфорд эмас у, Гарвард эмас у,
Бу бой, бу камбағал, бу бой демас у.
Кимдир қолиб кетар уйқуда мангу,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Унда"таълим" олган мазҳаббоши ҳам.
Хали-ҳануз унда мусулмонлар жам.
Бир муддат яшаган Имоми Аъзам,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Ва лекин бошлайди юрагим қиса,
Ёв мўмин шаънига бўҳтон тўқиса.
Ҳижобли аёллар кўп йил "ўқиса"
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Унда орзу емоқ, патир-қаймоқлар,
" Кирсанг" гоҳ юз бурар уруғ-аймоқлар.
Бир кун тугармикан ваҳший қийноқлар,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Олим кириб кетди савоб йиққани,
Айби ёмонларга қарши чиққани.
Жазоланар энди хадди сиққани,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"да.
Кимга хам хуш келур унинг хўрдаси,
Ошқозон тўйдирмас нонин бурдаси.
Халқни эзганларнинг чиқсин мурдаси,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан!
Йўқ мен эмас "таълим" олганлар айтсин,
Дард чекканин омон қолганлар айтсин.
Ўғиллар онасин бағрига қайтсин,
Юсуф пайғамбарнинг "мадрасаси"дан.
@A_meshayan
12:00-06.05.2021
Абдурроҳман Мешаян

❤18👍8😭3