Telegram Web Link
#2024_йилдаги_илк_шеърим

#Абдуллоҳ_ибн_Равоҳа_розияллоҳу_анҳу.

Султонларга атаб ёзмадингиз шеър,
Бир карра маддоҳлик қилганингиз йўқ.
Пайғамбарнинг ўзи хақингизда дер:
"Абдуллоҳнинг шеъри бамисоли ўқ-

Ёмғиридан кўра таъсирлироқдир,
(Аслида) Қурайшнинг мушрикларига"
Сиздан кўра қайси шоир бойроқдир?
Сўз найза суқдингиз ёв итларига.

Аллоҳ ўзи айтган шоир зотига,
Фақат гумроҳларнинг эргашмоғини.
Бу оят вайрона қилмасин нечун,
Сиз ва мендайларнинг кўнгил боғини.

Аммо Аллоҳ ўзи берди бизларга,
Қуръони Каримда таскин шу асно:
"Иймон келтирган ва эзгу иш қилган,
Хақни ёд этганлар бундан мустасно".

Бир кун чўрингизни калтакладингиз,
Ва шу дам кўнглингиз бироз тортиб ғаш.
Хато қилганингиз тез англадингиз,
Кўнглингизни ёқди тавбадек оташ.

Холатни айтдингиз Расулуллоҳга,
Набий сўрадилар: "У қандай ўзи?"
-"У иймон келтирган қодир Аллоҳга,
Намоз ўқир,  рўза тутар,  рост сўзи"

-"Эй Абдуллоҳ (унда) у мўминадир!
-У холда мен уни қиламан озод.
Ва оилам аро у топар қадр,
Унга уйланаман,  қалби бўлсин шод.

Чўрини қилдингиз бир зумда озод,
Сизда эди ахир иймон саломат.
"Чўрига уйланган Абдуллоҳга боқ",
Сизни аҳли нодон қилди маломат.

Бу воқеадан сўнг Аллоҳ Таоло,
Нодонларнинг оғзин ёпди бирма-бир.
Тушдику Бақара сурасидаги,
Оят нозил бўлиб икюз йигирма бир:

Аллоҳ олиб турса тарафингизни,
Нақадар маззая,  нақадар зўра:
"Хақ деди: "Мўмина чўри яхшидир,
Ўшал мушрика хур аёлдан кўра".

Сиз шаҳид бўлдингиз мутъа жангида,
Тилию қиличи бирдек ўткир зот.
Мен бир умр сизга тақлид қиламан,
Шояд солмам шунда жаҳаннамда дод".

Нақадар бахтлисиз гўзал Абдуллоҳ,
Буюк бахт аслида шаҳиддек ўлиш.
Сизга насиб бўлди  хавас бу ох, ох,
Буюк пайғамбарнинг шоири бўлиш.

@A_meshayan
15:31-02.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
🔥46👍185👏5😭5
ИншаАллоҳ эртага Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу хақидаги шеърни жойлайман!
👍515
​​#Осим_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу.

Осим ибн Собит Бадрда қатл-
Қилди Уқба ибн Абу Муайтни.
Уҳуд урушида Мусофиъ бирла,
Килобни ўлдирди топганча пайтни.

Осимни кўрганда душман юраги,
Қўрқувдан бўларди кўп така-пука.
Мусофиъ боғланмай туриб ияги,
Килоб ўлди унга у эди ука.

Мусофиъ ярадор ҳолда онаси-
Сулофа олдига бориб тўкди ёш.
Яролари эса бир-бир қонади,
Қўяркан волида тиззасига бош.

-"Ўғлим сени ким бу аҳволга солди?"
-Менга ўқин отган одам олди тан:
Қулоғимда унинг сўзлари қолди,
"Буни ол мен Ибн Абу Аҳлақман".

Она деди шунда бўлиб дарғазаб:
" -Агар имкон топсам ичаман ҳамр.
Ўғлим ўлдирганнинг бош суягида,
Мен шуни айладим қатъиян назр".

Гўёки ўзича қилиб марҳамат,
Мушрика аёлдек қилиб илтифот.
Осимнинг бошини узганга албат,
Эълон қилиб қўйди катта мукофот.

Уҳуд жанги битиб гўё барчаси,
Гўёки турганди ўз жой-жойида
Ҳузайл қабиласин икки уруғин,
Набийга йўллади сафар ойида.

Улар Мадинага келгач дедилар:
"Биз ҳам  истайдирмиз билмоқ шариат.
Бир гуруҳ саҳоба биз билан бирга,
Кетиб илм берсин шу бизнинг ният".

Набий рози бўлиб бу илтимосга,
Билмасдан уларнинг ичи лиқ кирга.
Юборди бир гуруҳ саҳобаларин,
Илтимос айлаган зотлар-ла бирга.

Саҳоблар асли Мадина ёқдан,
Анчалар олислаб кетганларида.
Бўлди келганларда хоинлик маълум,
Ражийъ қудуғига етганларида.

Ўшанда Ҳузайл қабиласининг,
Хоин бўлган Бану Лиҳён уруғи.
Икки юз киши-ла қуршаб олдилар,
Беш-ўн саҳобани асли бор йўғи.

-"Биз сизларни асло ўлдирмоқчимас,
Сизга тегмасликка бергандирмиз аҳд"
Биз сизни Маккага топширамиз бас,
Эвазига бироз пул оламиз нақд".

Осим ибн Собит деди ўшанда,
"Мен асло мушриклар ёнига бормам"
Марсад розияллоҳу анҳу ҳам деди:
" Мушриклар ёнига қайтмагум мен ҳам".

Зайд ибн Дасинна,  Ҳубайб ибн Адий,
Ва Абдуллоҳ ибн Ториқлар эса.
Таслим бўлмишлар ва олинмиш асир,
Ишониб душманлар ёлғон сўз деса.

Осим ибн Собит шаҳид этилди,
Сўнг шаҳид қилинди шериги Марсад.
Кейинчалик қолган уч саҳоба ҳам,
Шаҳид қилиндилар ўтиб бир фурсат.

Қасос оловида ёнган Сулофа,
Ҳузайлликларга элчи билан пул.
Жўнатди Осимнинг бош суягида
Энди ичажакман ҳамр деб буткул.

Қотиллар Осимнинг бошин олмоқ-чун,
Борсалар азиз зот ётарди ўлиб.
Ва лекин қарашса  бир гала ари 
Осим узра учар соябон бўлиб.

Қотиллар дедилар: "Бўлди бас етар,
Келинг яна найранг йўлини тутсак.
Арилар албатта тарқалиб кетар,
Фақат сабр қилиб кечгача кутсак".

Аллоҳнинг қадари шундай бўлади,
Тақдир йўлларини у берган чизиб.
Сал ўтиб шиддатли бир ёмғир ёғиб,
Сел Осим жасадин кетди оқизиб.

Кеч тушгач хоинлар Осимнинг бошин,
Олмоқ учун яна келдилар қайтиб.
Уни тополмагач ортга қайтдилар,
Бир бирига қараб сўкишлар айтиб.

Осим ибн Собит тирик чоғида,
Назр айлаганди йўли тўғри йўл:
"Мен бирор мушрикка қўл теккизмайман,
Менга ҳам мушриклар теккизмаслар қўл".

Қатъий қилинган аҳд,  қилинган назр,
Ўзини кўрдикки тўлиқ оқлади.
Осим тирик чоғда, ўлганида ҳам 
Аллоҳ мушриклардан уни сақлади.

Бундай ходисани кўрган қай ғаюр,
Бундай ажиб ҳолни қайси мард билган?
Осимдан бошқа ким "Ҳамийюд даюр",
Арилар тўдаси ҳимоя қилган?

Ё Аллоҳ мендан юз бургил демасман,
Душман тўдасини мендан қил нари.
Аммо нетайки мен Осим эмасман,
Соябон бўлмайди менга тўп ари.

Мен фақат ўзингдан умидвордирман,
Дуолар қиламан кўзимда ёшим:
Савоблар селида оқиб кетай ман,
Жоним уз саждадан кўтармай бошим".

@A_meshayan
23:54-02.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍44😭137🔥2👏1
​​ВАСИЯТ

"Болажоним чекма азият,
Ўлим келса нолимоқ бекор.
Тингла қилай сенга васият,
Билмам яна қанча вақтим бор".

Маним онам яҳудий эди,
Отам эса мансабдор раввин.
Болаликда уқтиришганди,
Яҳудийлик энг хақиқий дин.

Қатнар эдим синагога,
Пайғамбарим атаб Мусони.
То бир таниш насроний менга,
Танитгунча хазрат Исони.

Отам сўкди, онам кечди воз,
Тепа сочи бўлганча тикка.
Дейишдики бўлибсан вос-вос,
Ўтганим чун насронийликка.

Қалбим таскин топдию аммо,
Дилни бир хис айларди адо.
Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ...
Наҳот бирмас учтадир Худо?

Бир кун кезиб китоб дўконин,
Устун келиб қизиқиш бир он.
Зарин тўлаб, қилиб имконин,
Харид қилдим муқаддас Қуръон.

Ўни ўқиб, айладим қарор,
Ислом нури таскин қалбимга.
Шундагина ачиндим илк бор,
Ўттиз тўққиз йиллик умримга.

Шунда билдим Исо Худомас,
У хам битта пайғамбар, расул.
Дея қалбим ишқдан жудомас,
Ислом динин айладим қабул.

Бир кун бориб Жума намозга,
Шубҳаларим ариди тамом.
Қулоқ солдим соҳир овозга,
Гўё мен-чун сўзларди имом:

"Дерлар хочга миҳланган Исо,
Носаролар қилиб шарманда.
Яна уни атарлар Худо,
Худони хам миҳларми банда?

Энг аввало билингки шуни.
Хочланганмас Исо пайғамбар.
Хақ осмонга кўтармиш уни,
Қуръон берар бу хақда хабар.

Шундан бери саҳарми ё кеч,
Таралганда масжиддан овоз.
Бир бор бўлсин тарк қилмадим хеч,
Ўқимоқни беш маҳал намоз.

Тун қўйнида ўқирдим нафл,
Кечалари бўлганча бедор.
Аммо билмай қолибман ғофил,
Табиб деди:Бўлибсан бемор.

Сажда қилиб тўйганимча йўқ,
Тиламадим бевақт сўлсайдим.
Текканида ажал номли ўқ,
Каъба тавоф қилиб ўлсайдим.

Аммо..Ўлим келса бошимга,
Қучоғига олса она ер.
Ёздир болам қабртошимга,
Умрим жамлаб тўрт сатрлик шеър:

“У даставвал яҳудий эди,
Кейин эса насроний бўлди.
Сўнгра қалби Исломни деди,
Мўмин бўлиб қирқ ёшда ўлди"

@A_meshayan
14:07-17.01.2015
Абдураҳмон Мешаян
👍42😭16🔥21
​​Нодонлик

-Уч юз сўм бўладир Умранинг нархи,
-Сал арзонроқ қилинг намунча қиммат?
Шу қиммат  деганлар сафардан  қайтгач
Уч минг сарфлаб қилар тўй шуми "ҳиммат?"

@A_meshayan
23:16-03.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍47🔥71
​​АЖРИМ ОСТОНАСИДАГИЛАРГА...

КАТТА МУАММО...

Инсоннинг буйраги икки донадир,
Гоҳ бири яроқсиз бўлиб қоладир.
Жарроҳлик йўли-ла олиб ташланса,
Биттаси билан хам яшай оладир.
Фақат биттагина КИЧИК МУАММО
Соғлиғи панд бериб турадир аммо.

Инсоннинг буйраги икки донадир,
Гўё бири-ота бири- онадир.
Ажрашса иккиси бечора фарзанд,
Биттаси билан хам яшай оладир.
Фақат биттагина КАТТА МУАММО
Кўзлари порлаши сўнг қийин аммо...

P. S: Шу шеърни 19 ёшимда ёзгандим.
Қанақа қалби тоза, покиза бўлади одам у вақтлар.
Ижодида ҳам билинади.
Нимагадир эслаб йиғлагим келди.
Шоирга боланинг қалби керак.
Афсуски кейинчалик муаммоларга ўралашиб одам беғуборликдан йироқлашиб гўзал шеърлар битолмай қоларкан.
Беҳи дарахти остида ўтирганим, булбуллар сайраши, онамнинг чой қуйиб бериши, отамдан айрилганимга ва мусулмон бўлганимга эндигина тўрт йил бўлгани, шеърларим энди-энди қўшиққа айланаётгани, у вақтларда ибодатдан бошқа ҳеч ниманинг менга қизиқ эмаслиги, масжидма-масжид, китоб дўконима китоб дўкони кезишларим, ҳамма-ҳаммасини ёдимга солди бу шеър...

@A_meshayan
2009-йил
Абдураҳмон Мешаян
👍59😭11🔥3
​​#РАСУЛУЛЛОҲ_АЛАЙҲИССАЛОМ_АБУ_ЛАҲАБ_ВА_СИЛАИ_РАҲМ

Яхшилик қилсамда ёмонлик айлаб,
Ҳаётда кўп бўлди кўнглимни бузган.
Мен силаи раҳм қилсам авайлаб,
Улардир силаи раҳмни узган.

Фақат Аллоҳ учун чидадим холос,
Қондош бўла туриб қилсада хасад.
Саодат даврида бўлса у ифлос,
Улар хақидами тушарди "Масад".

Илгари ким эдим қўли калта қул,
Аллоҳга сиғинган ғариб ва мискин.
Ҳаётдан совиган чоғимда буткул,
Пайғамбар ҳаёти қалбимга таскин.

Амакиси қилди унга душманлик,
Гарчи айбсиз эди тўғрисўз жиян.
Сенга ҳам жигаринг қилса тубанлик,
Биродар чида ва Аллоҳга суян.

Жиян берган эди икки гул қизин,
Ўз амакисининг икки ўғлига.
"Уйимдан қуритинг уларнинг изин,
Амаки олмади нафратин енга.

Ана Умму Жамил Абу Лаҳабнинг,
Ўзи каби разил суйган хотини.
Муҳаммад пайғамбар уйин тагига,
Нуқул ахлат тўкди булғаб зотини.

Пайғамбар жимгина сабр айлади,
Эътироз қилмади на кундуз, кеча.
"Қизларим ахлатни супуринг қани",
Деди пайғамбарнинг ёри Ҳадижа.

Ўғиллар ажрашди гул қизлар билан,
Амакининг феълин тафтиш қилавер.
Бироз тафаккур қил, салгина излан,
Жиянга кўп оғир бўлган билавер.

Демагил: "Ўз акам оёғим чалди,
Уйим тортиб олди туғишган синглим".
Меҳр кута-кута кўзларим толди,
Охири барига кўникди кўнглим.

Эххе бисёр эрур аблаҳ тоғалар,
Хаққингни егувчи амма-холалар.
Тишлам нон қизғонган зиқна оғалар,
Буни кўриб ўсган маъсум болалар.

Кўнглингни боссада ҳавотир ваҳм,
Аллоҳ десанг қандоқ бузиладирсан?
Аршга осиғлиқдир силаи раҳм-
Узсанг Аллоҳдан ҳам узиладирсан.

Миннат милтиғини қондошга ўқтаб:
Дема: "Яхшилигим билмаётирсан".
Савобни салгина ўйлагин тўхтаб,
Аллоҳдан бошқа-чун қилмаётирсан.

Аллоҳнинг йўлида сақлама гина,
Аллоҳнинг йўлида чекавер заҳмат.
"Яхшилик қилгандим бир оғизгина,
Демагил: "Нонкўрлар демади раҳмат"

Жаннатда юзларинг ойдек тўлишсин,
Аллоҳга қўйганинг учун муҳаббат.
Майли улар Абу Лаҳаб бўлишсин,
Сен тақлид қилган зот бўлсин Муҳаммад.

@A_meshayan
16:24-04.01.2024.
Абдураҳмон Мешаян
👍364😭2
Forwarded from Мусофир|Мигрант Админ
🇺🇿Мусофирлар учун жуда фойдали канал очилибди

❗️Унда мигрантлар учун фойдали маълумотлар (патент, ҳужжатлар, “запрет, “депорт”), миграцияга оид тезкор ва сўнгги янгиликлар, юридик маслаҳатлар, қонуний иш эълонлари жойлаб борилмоқда.

Бу каналга ҳозироқ обуна бўлишни тавсия қиламиз!!!
👉 https://www.tg-me.com/+F0BR3dh1r_MxODk6 👈
👍11
​​#Ожиз_қулнинг_шарафи

Сен ҳеч ким эмасдинг, Аллоҳ бор қилди,
Жуда жоҳил эдинг,  ҳаётинг ботқоқ.
Ўзи истаб сени мусулмон қилди,
Кеча ким эдингу бугун ким бир боқ...

Одамлар ажратар миллатга қараб,
Камситиб чиқарлар рангингга қадар.
Аммо сен ажамми ва ёки араб,
Аллоҳга фарқи йўқ,  ким сенга падар.

Зотинг тақалмайди эшонга бориб,
Эмассан пайғамбар сулоласидан.
Аммо тош қалбингдан гул чиққач ёриб,
Иймон ичдинг ҳаёт пиёласидан.

Сен Аллоҳга асло қилмагил исён,
Набий амакиси роса керилди.
Унга берилмаган тоза бир иймон,
Аллоҳ томонидан сенга берилди.

Арзимас эмасми ғам-алам буткул,
Уч тўрт кун эмасми умринг қолгани?
Ахир бахт эмасми айт сени эй қул,
Султонлар Султони танлаб олгани?

@A_meshayan
18:28-05.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍35😭138🔥3
​​ДУТОР НОЛАСИ...

Дутор эдим торим узилди,
Узилди-ю тинчим бузилди.
Ёрим бирла бир жуфт тор эдик,
У кетди-ю, қадри сезилди.

Энди кимман?-бир торли дутор,
На уйда на куйимда файз бор.
Уласамда ўзга тор ёнга,
Бўлолмасам керак бахтиёр.

Кулманг дўстлар ахволимдир танг,
Айламишдир қисмат ханг-у манг.
Биттагина жуфтим бор эди,
Эмасманку мен тори кўп «чанг»

Узилмасдан олдин бир торим.
Э воҳ хаёт чоғинда ёрим.
Йўқларди хар кун созандамиз,
Бир дона фарзанд арзандамиз.

Дутор эдим торим узилди,
Узилди-ю, тинчим бузилди.
«Созандам» хам ғамимдан тўйди,
Неча ойки йўқламай қўйди.

Фақат умид ғамимни еди,
Тушкунликка тушмагин деди.
Армоним йўқ биргина орзум,
Мен хам тезроқ узилсам эди.

Кетардим ёримнинг ёнига,
Кўнглимда боримнинг ёнига.
Васиятим-дуторман кўминг,
Узилган торимнинг ёнига.

14:39-05.04.2015
@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍27😭52👏2👎1
​​«ДЎСТЛИК»

Бир дарахтга дилбанд эдим мен,
Бир дарахтга фарзанд эдим мен.
Иккисининг шохларинга хам,
Не бахтдирки, пайванд эдим мен.

Ниҳол эдим мағрур, забардаст,
Шод-у ҳуррам сурардим хаёт.
Сахий эмас манфаатпараст-
Дўст бўлайлик дединг одамзот.

Майли, дедим, қувониб кетдим,
Химоясиз нозик бир ниҳол
Дарахт бўлиб камолга етдим,
Парваришинг топтирди камол.

Йиллар ўтиб мевам пишди ғарқ,
Териб олгин дедим боғбоним,
Мевамга тош отсалар бефарқ,
Оғримоғин ўйламай жоним...

Индамадим ўғил-қизингга,
Илдизларим эди мустаҳкам.
Жон боғбоним ахир ўзингга,
Мен боғланиб қолгандим маҳкам.

Хўб ёш эдим, хаётга чанқоқ,
Хам бақувват эди қўлларим.
Шу қўлларга боғлаб арғимчоқ,
Учсин дединг қиз-ўғилларим!

Улфатлар-ла маишат қилдинг,
Роҳат олиб ётдинг соямда.
Ўйлардимки мени дўст билдинг,
Эй ҳиссаси бор зот воямда.

Кўп йил бердим сен учун хосил,
Тўлдирдинг қоп, тўлдирдинг халта.
Мева бермай қўйсам, шум қотил-
Каби урдинг вужудга болта.

Сени ким деб атай, боғбоним,
Бермадингку менга
омонлик.
Сен олдинг-ку Хақ берган жоним,
Яхшиликка айлаб ёмонлик.

Истеҳзоли жилмайиш ила,
Болталанган танамга боқдинг.
Изғиринда бўлаклар қила,
Исинмоқ-чун танимни ёқдинг.

Кеч айладинг кимлигингни фош,
Ранжимагил бу танбеҳимдан.
Сўнг ўчоқда тайёрлатдинг ош,
Унга солиб менинг беҳимдан.

Олов ичра ёндим чўғ бўлиб,
Ёнди қўлим, вужудим, кўзим.
Лек пиширдим қолгунча ўлиб,
Воажаб ўз мевамни ўзим.

Дўстим, гарчи бўлганча манфур,
Эплолмадинг содиқ бўлмоқни.
Насиб етган Аллоҳга шук(у)р,
Сенга хизмат қилиб ўлмоқни!

@A_meshayan
15:21-28.06.2015
Абдураҳмон Мешаян
👍275😭4🔥2
​​Шу телеграмм каналимни Санъат тахаллусидаги бир бола очиб берганди.
Танимайман ҳам,  кўрмаганман ҳам.
"Ким ҳам ўқирди мени, канал нима  зарур" деб кулгандим ўшанда.
Бу канални неча маротаба ўчириб ташламоқчи бўлганимни санасам бармоқларим камлик қилади.
Боя ҳам "Ким қўйибди сенга шеър ёзишни,  ҳамма томонинг тақиқ бўлса"  деб канални ўчирмоқчийдим канални мен очмаганимга хаққим йўқ экан.
Нима бўлганда ҳам хайрлиси.
Шеърларим учун жаримани тўладим.
Қиёматда номаъи аъмолим ўнг тарафдан берилишига шунинг ўзи кифоя қилса не ажаб...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
😭48👍27🔥7🤣3
​​#ҚАЛДИРҒОЧ

Бошпанасиз юрма,
Жуфтингни олиб,
Келгин айвонимга,
Тўлатмайман бож.
Ўлсам бу кулбам ҳам,
Кетадир қолиб,
Ёмғирда ўтирма,
Излаб симёғоч.
Одамдан яхшилик-
Қолар қалдирғоч.

Сен қўлу оёқсиз-
Уй қурган меъмор,
Мен эса қон туфлаб,
Кечалар бедор.
Мени йўқлаб келгил,
Пайғамбар айтган,
Улкан савоб бўлар,
Йўқламоқ бемор.
Меҳр кута-кута,
Оқарди бу соч,
Дардим фақат Аллоҳ-
Билар қалдирғоч...

Келгин халқнинг дардин-
Шивирлаб айтай,
Жим тура олмасам-
Балиқдек қайтай?
Халқ азоб чеккан чоғ,
Ҳар ён фаровон-
Тўкин-сочинлик деб,
Қандайин алдай?
Тулкининг бошида,
Чўчқа таққан тож,
Улар илон ёғин-
Ялар қалдирғоч....

Бўғиз қадар қарзга-
Кетганмиз ботиб.
Ўз фарзандларимиз-
Тутунлар тотиб.
Тағин ўз уйимдан-
Чиқққан оловни,
Яна "оқ айиқдан"-
Оларман сотиб,
Хар ёним жарима,
Ҳар томон хирож,
Сотқиндир аслида-
Алар қалдирғоч.

Бизнинг эл харисмас,
Ағдар-ағдарга.
Димоғинг тўлсин деб-
Мушки анбарга-
Чироқ ёқиб атир-
Пуркайман десам,
Уни ҳам сотишган-
" Сариқ аждар"га.
Шоқоллар тўқдан-тўқ,
Кийиклардир оч,
Бутун халқ ғам куйин-
Чалар қалдирғоч...

Туркий чуғурингга-
Жоним садақа.
Мандақа-мискин йўқ,
Ғариб-сандақа.
Босқинчи итларнинг-
Вовуллашига,
Асло жўр бўлмайман,
Улар бир чақа.
Имкон топсанг агар,
Бу ғурбатдан қоч,
Қисмат бошга нелар,
Солар қалдирғоч?

Моллар подасига-
Қилиб ошнолик,
Кўрдикми ўзинг айт-
Бахт ё рўшнолик?
Ўрмон қонунлари-
Хукм сурган дам,
Сабр аҳамиятга-
Эмасдир молик.
Десанг:"Қирқ йил кутсак,
Топамиз ривож"
Бахмал қанотларинг,
Толар қалдирғоч.

Мерган оқизмасин,
Алвон қонларинг,
Армон узолмасин-
Ширин жонларинг.
Сенку кун кўрмадинг-
Дунё кўрмадинг,
Кун ва дунё кўрсин-
Полапонларинг.
Ўлсам ёлвораман-
"Фотиҳанг"дан соч,
Руҳим шунда ором-
Олар қалдирғоч...

@A_meshayan
20:28-06.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍40😭11🔥53👏2
​​#Дўстим #қилган #яхшилик.

Мен ҳибсхонада маҳбус бўлган чоғ,
Йиллар бўйи емак таширдинг дўстим.
Озодликка чиқдим эмаскансан соғ,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Ўзинг бўла туриб хастаю бемор,
Мени йўқламоқдан бўлмабсан безор.
Оғриқлар дастидан экансан бедор,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Гарчи ўз вақтида йўлдан тойидим,
Озодликка чиққач, ишлаб бойидим.
Муҳтожлигинг кўриб қаттиқ койидим,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

"Биродар қўлимдан келса илтимос,
Бир яхшилик қилай десам дўстга хос".
Хар нарсам бор дердинг, алдабсан холос,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Эшик қоқиб мендан сўраб келдинг қарз,
Юрак қоқ ўртадан гўё кетди дарз.
Аҳволинг сўрамоқ менга эди фарз,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Мен кунда уч маҳал қозон қайнатиб,
Ёр-у фарзандимга гўштлар чайнатиб-
Яшаган чоғ сен ғамга қолибсан ботиб,
Нега мендан дардинг яширдинг дўстим?

Ўзим яраб қўяй энди корингга,
Кафтинг тут зар сочай ишлат дорингга.
Минг шукрлар бўлсин сенинг борингга,
Фақат мендан дардинг яширма дўстим?

Мен сенга қарз эмас, ҳадя бераман,
Шояд шунда фақат савоб тераман.
Сени Аллоҳ учун яхши кўраман,
Фақат мендан дардинг яширма дўстим.

@A_meshayan
11:24-02.12.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍50😭104
​​Сағирнинг тушкунлиги

Кўзларим йиғлашдан ортиқ толдилар,
Оёқлар юрмоқдан баъзан қолдилар.
Мен инсон деб суйган куйган одамлар,
Бошимга нечун ит кунин солдилар?

Юрак ишдан чиқди чарчаб кетди онг,
Тун ярим ё Аллоҳ қачон отар тонг?
Ёрилақол энди ишқли юрагим,
Маним ҳеч кимсага йўқдир керагим...

@A_meshayan
02:22-07.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍33😭98
Musibat
Abdurahmon Meshayan
МУСИБАТ

Кўзларимга гўзал кўринмас фазо
Бу қандай мусибат, бу қандай жазо?
Бу қадар йиғлабон ох урмагандим
Ҳаттоки падарим қилганда қазо.

Қалбим азадордир, кўнглимда мотам,
Новвот ҳам ширинмас, ҳолва ҳам бетаъм.
Шомда қазо қилдинг, хуфтон киргунча
Кўзимдан ёшларим тўхтамади ҳам...

Муртадлик қасрига бир ғишт қўйгандек,
Ё олганим каби энг паст лавозим,
Бўлдим биринчи бор жондан тўйгандек,
Сен қазо қилган кун, азиз намозим!

@A_meshayan
15:01-16•09•2016
Абдураҳмон Мешаян
👍29😭203
​​​​АТО ЭТ!

Ё Раб тўлиб тошди сабримнинг жоми,
Тилимда бир Сен-у, Пайғамбар номи.
Муқаррар ботгайдир умрим қуёши,
Бир куни келган пайт умримнинг шоми:
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!
Савобларимга тенг қабр ато эт!

Қолар мен тотмаган шарбатлар яхна,
Қолади менданда дунёдек саҳна.
Мени кўмсалар бас жанозам ўқиб,
Малак-ул Мавт жонга солганда раҳна.
У дунёингда хам қадр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Чиқарган хукмингга кўнсинлар дўстлар,
Ибрат олиб ўйга чўмсинлар дўстлар.
Ажнабий юртларда хор қилмай таним,
Мени ўз юртимга кўмсинлар дўстлар.
Бор жигарларимга сабр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Рухимга бермасин дўстим азият,
Тақазо этсада гарчи вазият.
Ортимдан ғийбатмас тиловат қилсин,
Қуръони Каримдан шудир васият.
Ҳеч қачон демасман: жабр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Менга муқаддасдир юртимда хар хас,
Тақдирим боғлиқдир унга чамбарчас.
Ер устида менга кун бермаганлар,
Ер остига кирсам тинч қўйсалар бас!
Лаъинга нисбатан қахр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Ё Раб юрак дардим ўзингга аён.
Қилмасамда буни тил бирла баён.
Кўмилай онамнинг пойига ёки,
Отажоним бирла ётай ёнма-ён.
Тушимга хайрли таъбир ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Не-не ХУДОман деб хайқирган гумроҳ
Кўрганман тобутда жим ётганин ох.
Мени жаннатингда қул қил майлига,
Фақат айламагин жаханнамда шоҳ
Амалларим учун ажр ато эт!
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!

Юрт қадри ўлчанмас асло тиллода,
Халқ қадри ўлчанмас асло тиллода.
Хаж қилган чоғимда ё Умра пайти,
Жоним узилган чоғ Маккатиллода:
Менга тор эмас кенг қабр ато эт!
Сўнгра жаннатингдан шаҳр ато эт!

@A_meshayan
октябр-2015
Абдураҳмон Мешаян
21👍12😭9
​​ОНАЖОННИ АВАЙЛАБ

Ёдимда болалик, ёшлик чоғларим,
Гоҳ хушнуд, гоҳ хафа уйга қайтардим.
Кўпайиб қолганда дилда доғларим,
Онажонга йиғлаб дардим айтардим.

Болалигим эс-эс  ёдимга тушар,
Бирор бир танловда ютқазсам ўртоқ.
Кўзларимдан эди ёшларим тошар,
Уйга қайтганимда онам кўрибоқ...

Онамга айтардим ҳамма дардимни,
Мактабда беш баҳо олганимни ҳам.
Бир гўзал эгаллаб олиб қалбимни,
Ўшал қизни севиб қолганимни ҳам.

Онам ҳаёт эрур, ҳозир ҳам шукр,
Узоқ яшасинда у менга керак.
Лек мен энди унга дардим айтолмам,
Ёш бола эмасман...Энди мен эркак...

Дардим тинглаб кўз ёш тўкмасин дейман,
Ёнида юраман кулиб ҳамиша.
Ўз ғамимни эса мен ўзим ейман, Онамга айтмоққа қилиб андиша.

Хомтама бўлмоқнинг йўқдир кераги,
Болалик ортига бошқа қайтмайди.
Ёрилмасин дея онам юраги,
Ўғиллар онага дардин айтмайди...

Фарзандлар онага дардин айтмайди...

@A_meshayan
22:27-10.06.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍4221
​​​​ЎЗИМДАН НАФРАТ

Бўлдинг таъмагирлар хони,
Бошингга дард келган они.
Эсдан чиқардинг Худони,
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Дилга ихлос сололмадинг,
Хақ берганин ололмадинг.
“Тоза” бўлиб қололмадинг,
Сенга увол маним сўзим.
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Бунча сенда заиф имон?
Зикрга топмадинг имкон.
Қайдан топгум дея гумон-
Қилдинг халол ризқ-у рўзим,
Эй гуноҳга ботган-ўзим!

Бир сен кўрганмидинг жабр?
Қилолмадинг ғамга сабр.
Энди чорлагунча қабр,
Аллоҳ берсин сенга тўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим.

Қалбига хасрат тўлдингми
Шу қадар ори ўлдингми?
Сен хам мусулмон бўлдингми?
Сени кўрарга йўқ кўзим,
Эй гуноҳга ботган ўзим...

@A_meshayan
17:00-31.05.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍38🔥7
2025/07/13 11:18:29
Back to Top
HTML Embed Code: