Telegram Web Link
​​#Осим_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу.

Осим ибн Собит Бадрда қатл-
Қилди Уқба ибн Абу Муайтни.
Уҳуд урушида Мусофиъ бирла,
Килобни ўлдирди топганча пайтни.

Осимни кўрганда душман юраги,
Қўрқувдан бўларди кўп така-пука.
Мусофиъ боғланмай туриб ияги,
Килоб ўлди унга у эди ука.

Мусофиъ ярадор ҳолда онаси-
Сулофа олдига бориб тўкди ёш.
Яролари эса бир-бир қонади,
Қўяркан волида тиззасига бош.

-"Ўғлим сени ким бу аҳволга солди?"
-Менга ўқин отган одам олди тан:
Қулоғимда унинг сўзлари қолди,
"Буни ол мен Ибн Абу Аҳлақман".

Она деди шунда бўлиб дарғазаб:
" -Агар имкон топсам ичаман ҳамр.
Ўғлим ўлдирганнинг бош суягида,
Мен шуни айладим қатъиян назр".

Гўёки ўзича қилиб марҳамат,
Мушрика аёлдек қилиб илтифот.
Осимнинг бошини узганга албат,
Эълон қилиб қўйди катта мукофот.

Уҳуд жанги битиб гўё барчаси,
Гўёки турганди ўз жой-жойида
Ҳузайл қабиласин икки уруғин,
Набийга йўллади сафар ойида.

Улар Мадинага келгач дедилар:
"Биз ҳам  истайдирмиз билмоқ шариат.
Бир гуруҳ саҳоба биз билан бирга,
Кетиб илм берсин шу бизнинг ният".

Набий рози бўлиб бу илтимосга,
Билмасдан уларнинг ичи лиқ кирга.
Юборди бир гуруҳ саҳобаларин,
Илтимос айлаган зотлар-ла бирга.

Саҳоблар асли Мадина ёқдан,
Анчалар олислаб кетганларида.
Бўлди келганларда хоинлик маълум,
Ражийъ қудуғига етганларида.

Ўшанда Ҳузайл қабиласининг,
Хоин бўлган Бану Лиҳён уруғи.
Икки юз киши-ла қуршаб олдилар,
Беш-ўн саҳобани асли бор йўғи.

-"Биз сизларни асло ўлдирмоқчимас,
Сизга тегмасликка бергандирмиз аҳд"
Биз сизни Маккага топширамиз бас,
Эвазига бироз пул оламиз нақд".

Осим ибн Собит деди ўшанда,
"Мен асло мушриклар ёнига бормам"
Марсад розияллоҳу анҳу ҳам деди:
" Мушриклар ёнига қайтмагум мен ҳам".

Зайд ибн Дасинна,  Ҳубайб ибн Адий,
Ва Абдуллоҳ ибн Ториқлар эса.
Таслим бўлмишлар ва олинмиш асир,
Ишониб душманлар ёлғон сўз деса.

Осим ибн Собит шаҳид этилди,
Сўнг шаҳид қилинди шериги Марсад.
Кейинчалик қолган уч саҳоба ҳам,
Шаҳид қилиндилар ўтиб бир фурсат.

Қасос оловида ёнган Сулофа,
Ҳузайлликларга элчи билан пул.
Жўнатди Осимнинг бош суягида
Энди ичажакман ҳамр деб буткул.

Қотиллар Осимнинг бошин олмоқ-чун,
Борсалар азиз зот ётарди ўлиб.
Ва лекин қарашса  бир гала ари 
Осим узра учар соябон бўлиб.

Қотиллар дедилар: "Бўлди бас етар,
Келинг яна найранг йўлини тутсак.
Арилар албатта тарқалиб кетар,
Фақат сабр қилиб кечгача кутсак".

Аллоҳнинг қадари шундай бўлади,
Тақдир йўлларини у берган чизиб.
Сал ўтиб шиддатли бир ёмғир ёғиб,
Сел Осим жасадин кетди оқизиб.

Кеч тушгач хоинлар Осимнинг бошин,
Олмоқ учун яна келдилар қайтиб.
Уни тополмагач ортга қайтдилар,
Бир бирига қараб сўкишлар айтиб.

Осим ибн Собит тирик чоғида,
Назр айлаганди йўли тўғри йўл:
"Мен бирор мушрикка қўл теккизмайман,
Менга ҳам мушриклар теккизмаслар қўл".

Қатъий қилинган аҳд,  қилинган назр,
Ўзини кўрдикки тўлиқ оқлади.
Осим тирик чоғда, ўлганида ҳам 
Аллоҳ мушриклардан уни сақлади.

Бундай ходисани кўрган қай ғаюр,
Бундай ажиб ҳолни қайси мард билган?
Осимдан бошқа ким "Ҳамийюд даюр",
Арилар тўдаси ҳимоя қилган?

Ё Аллоҳ мендан юз бургил демасман,
Душман тўдасини мендан қил нари.
Аммо нетайки мен Осим эмасман,
Соябон бўлмайди менга тўп ари.

Мен фақат ўзингдан умидвордирман,
Дуолар қиламан кўзимда ёшим:
Савоблар селида оқиб кетай ман,
Жоним уз саждадан кўтармай бошим".

@A_meshayan
23:54-02.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍21😭7🔥1
​​Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу

Айланиб кичикдан катта галага,
Қалбда на дўстлик на муҳаббат билан.
Киришдилар бир кун мужодалага,
Қурайш "катталари" Муҳаммад билан.

Пайғамбар уларни қиларди даъват,
Шояд бу нусҳалар кўнгилин деб чаяр.
Ахир улар эди соҳиби давлат,
Иймонга кирсалар Ислом кучаяр!

Ўтирарди Утба ибн Робия,
Амр ибн Ҳишом-Шайба ёнида.
Даврада бор Валид ибн Муғийра,
Умайя ҳам оқур зино қонида.

"Менга ҳам Аллоҳнинг билдирганларин,
Ўргатингиз дея қилинди нидо"
Кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан,
Чиққан нидо эди асли бу садо.

Пайғамбар қошларин чимириб қўйиб,
Юзларини ундан бурдилар аммо.
Абдуллоҳ кўрмади асло бу ҳолни,
Чунки сўқир эди, кўзлари аъмо.

Лек Аллоҳ кўрарди бу ҳодисотни,
Ўзига минг бора айтайлик тасбеҳ.
Абаса сураси ўн олти оят,
Пайғамбарга берди Хақ ўзи танбеҳ:


"У олдига кўзи ожиз келган дам,
Қошларин чимирди ва ўгирди юз.
Эй пайғамбар қайдан биладирсиз сиз,
Эҳтимол гуноҳдан поклана олар,
Ё у сиздан панду насиҳат олар?
Ва бу панд унга кўп фойдалар берар?

Энди ўзин иймондан беҳожат тутган-
Зотга юзландингиз ҳолбуки унинг-
Покланмаслигидан сизга зарар йўқ"

Қуръондан мисолим тугади менинг....

О Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни,
Азиз қилиб қўйди Аллоҳнинг ўзи.
Муаззин ҳам бўлди, Қуръон ёдлади,
Жангларда қатнашди гарчи кўр кўзи.

Бир куни сўзлади ғазот олдидан:
Гарчи мен эмасман баҳодир ва зўр.
Менга байроқ беринг, икки саф аро
Жанг қизиб кетсада қочмам кўзим кўр"

Хижратдан ўн тўрт йил ўтгандан кейин,
Даркор бўлди жангда мардона туриш.
Қарши бориб Эрон подшоҳлигига,
Форс империясига бошланди юриш.

Супуриб ташланди энг кучли давлат-
Тарихдан ҳаммангиз биларсиз чоғи?
Бошланди сўнг ўша гўзал бир ҳолат,
Форсда хирпиради Ислом байроғи.

Кимлардир отлиқдир, кимдир пиёда.
Кимдир у кун эди зотдор туяда.
Шаҳидлар берилди ҳаддан зиёда,
Абдуллоҳ ҳам ўлди Қодисияда.

Инсоф билан айтинг ёдламай Қуръон,
Кўзи кўрадиган биздайлар кўрми?
Ё сўқир бўлсада жангда бериб жон,
Жаннатни нақд қилган Абдуллоҳ зўрми?

@A_meshayan
19:31-11.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
😭17👍112🔥1
​​​​#Пайғамбарнинг_шоири

#Абдуллоҳ_ибн_Равоҳа_розияллоҳу_анҳу.

Султонларга атаб ёзмадингиз шеър,
Бир карра маддоҳлик қилганингиз йўқ.
Пайғамбарнинг ўзи хақингизда дер:
"Абдуллоҳнинг шеъри бамисоли ўқ-

Ёмғиридан кўра таъсирлироқдир,
(Аслида) Қурайшнинг мушрикларига"
Сиздан кўра қайси шоир бойроқдир?
Сўз найза суқдингиз ёв итларига.

Аллоҳ ўзи айтган шоир зотига,
Фақат гумроҳларнинг эргашмоғини.
Бу оят вайрона қилмасин нечун,
Сиз ва мендайларнинг кўнгил боғини.

Аммо Аллоҳ ўзи берди бизларга,
Қуръони Каримда таскин шу асно:
"Иймон келтирган ва эзгу иш қилган,
Хақни ёд этганлар бундан мустасно".

Бир кун чўрингизни калтакладингиз,
Ва шу дам кўнглингиз бироз тортиб ғаш.
Хато қилганингиз тез англадингиз,
Кўнглингизни ёқди тавбадек оташ.

Холатни айтдингиз Расулуллоҳга,
Набий сўрадилар: "У қандай ўзи?"
-"У иймон келтирган қодир Аллоҳга,
Намоз ўқир,  рўза тутар,  рост сўзи"

-"Эй Абдуллоҳ (унда) у мўминадир!
-У холда мен уни қиламан озод.
Ва оилам аро у топар қадр,
Унга уйланаман,  қалби бўлсин шод.

Чўрини қилдингиз бир зумда озод,
Сизда эди ахир иймон саломат.
"Чўрига уйланган Абдуллоҳга боқ",
Сизни аҳли нодон қилди маломат.

Бу воқеадан сўнг Аллоҳ Таоло,
Нодонларнинг оғзин ёпди бирма-бир.
Тушдику Бақара сурасидаги,
Оят нозил бўлиб икюз йигирма бир:

Аллоҳ олиб турса тарафингизни,
Нақадар маззая,  нақадар зўра:
"Хақ деди: "Мўмина чўри яхшидир,
Ўшал мушрика хур аёлдан кўра".

Сиз шаҳид бўлдингиз мутъа жангида,
Тилию қиличи бирдек ўткир зот.
Мен бир умр сизга тақлид қиламан,
Шояд солмам шунда жаҳаннамда дод".

Нақадар бахтлисиз гўзал Абдуллоҳ,
Буюк бахт аслида шаҳиддек ўлиш.
Сизга насиб бўлди  хавас бу ох, ох,
Буюк пайғамбарнинг шоири бўлиш.

@A_meshayan
15:31-02.01.2024
Абдураҳмон  Мешаян
👍25😭52🔥1
​​#Ҳассон_ибн_Собит_розияллоҳу_анҳу...

#Саҳоба_шоир

Мушриклар кўксига ўқдан ҳам кўра,
Оғриқлироқ ботган сен айтган шеърлар.
Замондош бўлсайдик бўлардик жўра,
Сени арабнинг зўр шоири дерлар.

Дин душмани ўқиб ёзган шеърларим,
Заҳарханда кулиб қотирсин энса.
Менга нима аҳир мен кўнгли ярим,
Роббим: "Қулим сендан розиман" деса...

Сарой шоирлари урчиган бизда,
Кўзлаган томони унвон тарафи.
Не бахтдирки насиб айламиш сизга,
Пайғамбар шоири бўлмоқ шарафи.

Мен оддий армани Аллоҳга банда,
Ўзгадир ўзбекнинг Ҳассон Собити.
Шараф талашмайман токи жон танда,
Бўлсам бас Хақсевар ислом зобити...

18:31-10.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍286🔥2
​​Айни кунларда Qudratulloh Ubaydulloh укамиз ўпкасидаги ўсимтадан даволаниш учун Ҳиндистонда бўлиб турибди. Алҳамдулиллаҳ, таҳлил натижаси ижобий чиққан, яъни ўсимта олиб ташланса, қайтиб чиқмаслигига кафолат беришяпти. Фақат маблағдан муаммо бор, жаррохлик амалиётинг нархи 11200$. Қудратуллоҳга етмаётган сумма эса 5000$.
Ўзи қарзи хасана сўраяпти, лекин улуғ кунларда эҳсон, закотларимиздан ёрдам қилсак ҳам айни жойига тушади иншааллоҳ.

Қуйида ёрдам бермоқчи бўлганлар учун ҳисоб рақамлар:

Uzcard
Garant bank
Qudrat Ubaydullaev
5614 6803 0311 6210
Visa
4195 2500 4702 4128

Алоқа учун:
Телеграм @qudratulloh93
Телефон +998 99 808 99 03
👍8🔥1
​​​​#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър

#СУМАЙЯ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО

Кўздан уйқум қочиб қоқ ярим тунда,
Саодат асрига элтади хаёл.
Кўз олдимга келар дафъатан бунда,
Икки туя аро боғланган аёл!

Бир туяга эди шўрлик аёлнинг,
Бир оёғи бирла бир қўли боғлиқ.
Бошқа бир туяга иккинчи қўли-
Оёғи боғлиқдир... оғриқ нечоғлиқ...

Туялар хайдалди бир бирдан узоқ,
Оёқ-қўллар э вох мажбур керилди.
Сўнгра вақтинчалик тўхтади қийноқ,
Аёлга шу қадар азоб берилди.

Абу Жаҳл топиб бу ҳолдан хузур,
Аёлнинг қошида жилмаярди шод.
Оғриқлар дастидан бўлсада мағрур,
Сумайя чидолмай кўтарди фарёд.

Туялар жойига қайтарилдилар,
Аёлнинг бўшашди оёғи, қўли.
Сўзлашга киришди Абу Жаҳлнинг,
Ўзиданда жирканч кирланган тили:

Афсус у забондан сочилмади бол:
-Хўш қалай Сумайя қилдингми мазза?
Азоб уқубатинг тугайди дарҳол,
Муҳаммадни инкор қилганинг лаҳза!

-Ўлсам хам мен уни қилмайман инкор!
Шу бўлди Сумайя айлаган жавоб.
Абу Жаҳл қилгач ишора бир бор,
Туякашлар яна бердилар азоб...

Ёрдам беролмади на эри Ёсир,
Ёвдан қутқармади на ўғли Аммор.
Бу вақтда улар хам ғам чекиб ахир,
Сумайя ёнида чекарди озор.

Азоб чекар эди бутун оила,
Дашт ичра, дашт номи аталар Рамда.
Бир кун қалбларида чексиз дард ила,
Ёнларидан ўтди Расулим ғамда.

-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!
Дедилар: Сизларга мукофот жаннат,
-Сабр қилинглар, эй Ёсир оиласи!

Шу он қум устида судралаётган,
Сумайянинг ёри Ёсир чекиб ох-
Деди: Замон доим зўравонники-
Бўлаверадими ё Расулуллоҳ?

Бу савол жавобсиз қолдирилди лек,
Аллоҳга ёлбориб аста ушбу дам.
-Ёсир оиласидан раҳматинг дариғ-
Тутма Аллоҳ, деди Расули Акрам.

Ёсир оиласининг энг сўнгги куни...
Тўрт жон қийналарди жуда хам ёмон.
Оғир хатто қилмоқ тасаввур буни,
Кетарди дод фарёд саси хар томон.

Ўғиллар Аммор ва Абдуллоҳ, хамда-
Эри Ёсир шерик дард борасида.
Боғланиб Сумайя қолганди ғамда,
Иккита туянинг нақд орасида.

Шароб тўла коса бўшатгач Амр,
Деди: сен бу динга қўйдинг муҳаббат.
Чунки ошиқ қилган Сумайя ахир,
Сени дин келтирган ўшал Муҳаммад!

Сумайя нетарди ожиза эди,
Қони аввалгидек гупуролмасди.
Фақатгина: Олчоқ, уятсиз! деди,
Унинг юзларига тупуролмасди!

Абу Жаҳл бирдан бўлиб дарғазаб,
Қўлдаги косасин отганча ерга.
Хизматкорларига айтди атайлаб:
Туяларни саванг ботганча терга!

Туялар шундайин саваландики,
Улар жонхолатда югурган маҳал.
Сумайянинг тани бўлинди икки,
Унга жаннат эди жуда хам маҳтал...

Шунда хам тинчимай ит Абу Жаҳл,
Энг маҳрам жойига санчиди найза.
Жон берди лек бўлди жаннатга доҳил,
Гўё еру осмон тутдилар аза.

Сумайядан кейин маҳрами Ёсир,
Хақнинг рахматига аста қовушди.
Шаҳидлик шаробин ичганча охир,
Иссиқ қони оқиб охир совушди.

Бизчи нима қилдик динимиз учун,
Гарчи ҳеч ким йўқдир савалагани.
Қўрқиб зиндон ёки сургундан нечун,
Умр тикдик жонни авайлагани?

Ожиз уммат бўлиб қолганимиздан,
Кофирга мўминнинг қони халолдир.
Илм олмоқликдан толганмиздан,
Нусратга эришмоқ амримаҳолдир.

Эркакларда йўқдир номус, хамият,
Оқсоч бўл деб қилар аёлни даъват.
Бўлдик тарозуси бузуқ жамият,
Биз хотин зотини хўрладик фақат.

Биз хотин зотига қўшиқ дедирдик,
Уялмай хорижга юбордик сўнгра.
Аёлга хаттоки нажас едирдик,
Сўнг дедик: Иста ўл, хохласанг хўнгра.

Биз Ёсир бўлолсак хотинлар албат,
Сумайя бўлишга шайланажакдир.
Абу Лаҳаб бўлсак улар хам фақат,
Умму Жамилларга айланажакдир.

Келинг, айламайлик аёлни тахқир,
Айтиб ғарбликларнинг фахш латифасин.
Эркак эмас аёл безаган ахир,
Шаҳидлик дафтарин илк саҳифасин!

@A_meshayan
02:54-13.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍17😭7🔥52
Sumayya r.a
@m_zuhriddin_official
Сумайя розияллоҳу анҳо!


🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
👍91🔥1👏1
​​#ВАҲШИЙ #ИБН #ҲАРБ #ҲАБАШИЙ
#РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Жубайр ибн Мутъим айлади ваъда:
"Ҳамзани ўлдирсанг, озодсан буткул".
Хожасига қандоқ қиларди зарда,
Эрк ваъдаси турса, қора танли қул?

Ҳали у вақтларда иймондан маҳрум,
Ҳинт бинт Утба ҳам қилиб илтифот.
Ота ва амаки қасоси учун,
Унга ваъда қилди катта мукофот.

Найзани нишонга бехато уриш-
Борасида моҳир Вашҳий найлади?
Мозийдан даркормас асло юз буриш,
У Ҳазрат Ҳамзани шаҳид айлади.

Уҳуд жанги битгач, қурайшликлар-ла,
Ваҳший ортга қайтди Макка томон шод.
Лек бахтни туймади хожаси Жубайр,
Уни айласада қулликдан озод.

Хотиржам бўлмагач Маккани ташлаб,
Жонини сақлай деб Тоифга қочди.
Лек Тоифликлар ҳам кўзларин ёшлаб,
Митти юракларин иймонга очди.

Ваҳшийнинг қалбида порлади шунда,
Бир кун ловулловчи умид учқуни.
Аллоҳ иродаси турибди бунда,
Фазли билан қилди мусулмон уни.

Сохта пайғамбарлик даъвосин қилган,
Разил ўлсин тортолмасдан тил.
Ямома жангида Мусайламатул-
Каззобни айлади шу Ваҳший қатл...

Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир жоҳил чоғида,
Пайғамбарга яқин энг яхши зотни.

Мусулмон номимни ўртага қўйиб,
Юксак шаъним билан ичаман онтни.
Ваҳший ўлдиргандир муслим чоғида,
Аллоҳ ёмон кўрган энг разил зотни.

Мен не демоқчиман мўмин биродар,
Айб қилган бўлсангда жоҳил пайтларинг.
Ё гуноҳга ботиб бўғзингга қадар,
Ёзган бўлсанг динга қарши байтларинг...

Аллоҳ кечиримли қалбинг уйида,
Тавба қилиб умид чироқларин ёқ.
Менга ишонмасанг илинж кўйида,
Саҳоба Ваҳшийнинг ҳаётига боқ...

@A_meshayan
18:31-06.04.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍254🔥1
​​#Жаннатга_кўприк_қаламим

Ижод барибир мазза.
Айниқса саҳобаю ансорлар хақида шеър ёзиб чиқсанг.
Шунақа кўп ўқишингга, изланишингга тўғри келадики натижада ҳаминқадар кўлмакдек илминг баҳайбат уммонга айланганишга шайланади гўё.
Сен шеър атаётган саҳоба жангда ғалаба қозонса у билан ҳаёлан хурсанд бўласан, яраланса сен ҳам азобланасан ўлса шеър ёзатуриб сен ҳам хўнграб юборасан...
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан тортиб Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳугача ҳаёлан ҳамсуҳбат бўласан...
Расулуллоҳ Алайҳиссалом билан саҳобалар қилган мулоқотни шеърга айлантираётганингда янада масъулият сезасан. Севикли Пайғамбарингнинг
"Менинг номимдан ёлғон ҳадис тўқиган ўзига жаҳаннамдан жой ҳозирлайверсин" деган муборак гаплари ёдингни ёритиб ортиқча гап қўшмайсан шеърингга.
Ёзаётган шеърларингдан манфаат олишса руҳланасан.
Яхшиям қаламим бор.
Жаннатга кўприк бўлсин.
Насиб қилса саҳобалар хақидаги шеърларимнинг ҳаммасини йиғиб бу йил китоб қиламан.
Узоқ йиллар кутдим.
Назаримда бу йил китобнинг айни вақти.

#Рамазон_бошлангандан_бери_саҳобалар_хақида_жойланган_шеърлар:

1.Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу.
2.Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.
3.Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.
4.Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу
5.Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу.
6.Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу
7.Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу
8.Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу
9.Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳу
10.Саъийд ибн Зайд розияллоҳу анҳу.
11.Жулайбиб розияллоҳу анҳу
12.Икрима розияллоҳу анҳу
13.Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу
14.Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу
15.Абдуллоҳ ибн Ҳузофа
16.Салмони Форсий розияллоҳу анҳу
17.Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу
18.Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу
19.Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу
20.Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу
21.Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳу
22.Абу Зарр ва Билол розиаллоҳу анҳумо ибрати
23.Ҳазрати Усмон ибн Авфон ва завжалари
24.Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу йиғиси
25.Аллоҳ тарафини олғон саҳобалар
(Билол, Суҳайб ва бошқалар)
26.Ҳадича бинти Ҳувайлид розияллоҳу анҳо
27.Аййёш ибн абу Робия розияллоҳу анҳу
28.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу
29.Солим ал Форсий розияллоҳу анҳу
30.Суҳайб Румий розияллоҳу анҳу
31.Осим ибн Собит розияллоҳу анҳу
32.Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу
33.Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳу
34.Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу
35.Сумайя розиаллоҳу анҳо
36.Ваҳший ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу

Яна 297 та шеър жойлайман ҳали ИншаАллоҳ!
Шу билан 333 шеър бўлади.

Абдураҳмон Мешаян
👍5012🔥4
​​​​#БУЮК #САҲОБИЯ #АЁЛ

#ҲИНД_БИНТ_УТБА_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲО

Бадр куни отанг ўлди-
Утба ибн Робия.
Сендек қизин қалби тўлди-
Ғамга, қочиб тобия.

Сен Исломга қарши эдинг,
Кўзларингга тўлиб қон.
Уҳуд жанги куни дединг:
Мўминлардан олгум жон.

Уҳуд куни хамма шоҳид.
Қони шундоқ қайнадинг.
Буюк Ҳамза бўлгач шаҳид,
Жигарин сен чайнадинг.

Қасосга топдим деб имкон,
Байрамдек билдинг буни.
Лек охир келтирдинг иймон,
Макка фатҳ бўлган куни.

Кун келиб бўлгувчи подшоҳ,
Ўғлинг Набий қошида.
Деди: Бир ва бордир Аллоҳ,
Йигирма уч ёшида.

Кўздан араз, қалбдан мараз,
Дилдан ғараз қувилди.
Бу шунчаки эмас фараз,
Бор гуноҳинг ювилди.

Кеча кофир аёл эдинг,
Ким келтирмиш хаёлга.
Бугун эса сен айландинг,
Саҳобия аёлга.

Ислом келмасдан аввал ҳам,
Аслзода аёллар.
Зино қилмоқликни бир дам,
Сурмас эди хаёллар.

Зино қилар эди фақат,
Чўри, жория, қуллар.
Зино қилмоқликка тоқат,
Қилмасди озод гуллар.

Тағин қилмас эди асло,
Ҳур аёллар ўғрилик.
Ҳамма жоҳил эди аммо,
Ўлмаганди тўғрилик.

Сен иймонга келганинг вақт,
Ниқоб тортиб юзингга.
Расулга бермоқ-чун байъат,
Бординг, келиб ўзингга.

Расулуллоҳ сендан сўрди:
"Ибодат қилмоқликка,
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ деб билмоқликка?

Байъат қиласанми айтгин?
Байъат қиламан дединг.
Ва Аллоҳни ягона бир,
Илоҳ биламан дединг.

Расулуллоҳ на бир юзинг,
На кўзларинг кўрдилар,
Рост айтанинг билдинг ўзинг,
Яна сендан сўрдилар:

" Айтгин қиласанми байъат,
Ўғрилик қилмасликка.
Харом иш қилмасдан фақат,
Зинони билмасликка.

Сени чулғаб олди хайрат,
Хайрон эдинг лол эдинг.
Карахт бўлганингдан фақат,
Набийга шундоқ дединг:

Ё Расулуллоҳ ҳеч замон,
Ўғирлик ва зинони.
Озод аёл ҳам қиларми?
Қаранг сўзда маънони.

Озод аёл афифадир,
Озод аёл малика.
Дугонаси андишадир,
Бахти Хақдан тахлика.

Эй эри саҳобий аёл,
Эй ўғли подшоҳ бир зот.
Фирдавсда абадий қол,
Руҳи покинг бўлсин шод.

Яхшиямки бизнинг макон,
Замонни кўрганинг йўқ.
Бугун осур олиб арқон,
Маликалар ўзга тўқ.

Бугун озод аёллар ҳам,
Ўғирликка ҳўб мойил.
Зинони хам мана ҳар дам,
Кўплари қилар қойил.

Сен эса иймон топдингу,
Лойқа умринг тиндирдинг.
Ёмон саҳфангни ёпдингу,
Суйган бутинг синдирдинг.

Балта билан дединг чопиб:
Сенга қилиб ибодат.
На бўлди халоват топиб,
Ва на бахту саодат.

Бўлмаганинг учун қули,
Харом ишрат ва айшнинг.
Сен бўласан жаннат гули,
Саййидаси Қурайшнинг!

@A_meshayan
01:33-23.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍293🔥2
​​#Олимжон

Тушда кўриб посбонга хайқириб кетдим:
"Олимжоннинг қўлларини кишанлама!"
Уйғондиму ўнгда шундай ният этдим:
"Қамоқда ҳеч бошқа ҳайит нишонлама!"

Озод кезгил боғу-роғ қир-адирларни,
Ўзни қийнаб излаб нетарман ташбеҳни?
Озод кутгил кўп Лайлатул қадрларни,
Ўлгунча масжидда ўқиб таровеҳни!

@A_meshayan
22:25-04.04.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍37🔥10😭7
​​​​#Саҳобалар  #ҳаётидан #шеър

#УММУ #СУЛАЙМ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲО

#ЖАННАТИЙ #AЁЛНИНГ #САБРИ

    Румайсо (р.а) Расулуллоҳ (с.а.в) “Менга жаннатда Абу Талҳанинг аёли Румайсо” кўрсатилди дея, жаннатий эканлиги башорати берилган мадиналик ансория аёлдир. Кунялари Уму Сулайм.

Гўдак ўғли ногаҳон,
Касалликка чалинди.
Она ошкору  пинҳон,
Хақдан шифо ялинди.

Набий ёнига ёри,
Бориб келиб турарди.
Уйга келган заҳоти,
Ўғлин холин сўрарди.

Ёри Талҳа Набийнинг,
Ҳузурида бўлган он.
Умму Сулайм боқса,
Гўдак ўғли бермиш жон...

Ўзга она бу замон,
Мен билмайман нетарди.
Сочин юлиб ютиб қон,
Балки ёқа йиртарди?

Умму Сулайм нетди?
Аввал болани ювди.
Гарчи қалби дарз кетди,
Ноҳуш хаёлни қувди.

Кафанлади боласин,
Сепиб атирлар хушбўй.
Ичга ютиб ноласин,
Гўдакка боқди хушрўй

Кўрсада фарзанд доғин,
Ўзида бир куч топиб.
Сўнг фарзандин устига,
Қўйди бир кийим ёпиб...

“Учраганимиз айтма,
Биз оғир жудоликка.
Деди: Толҳасиз қайтма,
Анас ибн Моликка.

Анасдек ўғли кетди,
Талҳа ёнига дарҳол.
Талҳа келиб сўради:
“Ўғлимизда не аҳвол?”

Умму Сулайм деди:
Ухлади. Ўғлим шояд.
Бу уйқусида роҳат,
Топса шудир кифоят.

Абу Талҳа ўйлади:
“Оғриқ йўқолибдида.
Ичда ўзга сўйлади:
“Соғайиб қолибдида”.

Ўшал кун Абу Талҳа,
Ифтор қилди, еб ичди.
Ўғли соғаймиш деб ҳа,
Бу куни хушнуд кечди.

Ўз ўғлидан хотиржам,
Бўлинмади хаёли.
Мусибатни чекиб ғам,
Билдирмади аёли.

Зийнатланиб ёри деб,
Хушбўйланиб ёр учун.
Умму Сулайм хам кеб,
Талҳа-ла ўтказди тун.

Тонг отди. Талҳа аста,
Масжидга отланган дам.
Умму Сулайм охир,
Сўз бошлади тортиб ғам:

“Абу Талха, кишидан,
Гар олинса омонат.
Сўнг омонат эгаси,
Омонатин ўтиб вақт,

Қайтаришларин сўрса,
Омонатин олганлар.
Омонатни бермайсиз,
Дея айтишса агар.

Уни қайтармасликка,
Уларнинг хаққими бор?
Талҳа деди хақлари,
Йўқ эрур бунга зинҳор.

Омонат эгасига,
Қайтарилар албатта.
Абу Талҳа шундай деб,
Сўзлаётган бир вақтда,

Умму Сулайм деди:
Аллоҳ бизга омонат-
Бир ўғил берган эди,
Қайтариб олди фақат.

Абу Талха истиржо,
Айта олди, шу холос.
Сўнг Набийнинг ёнига,
Борди бир мўминга хос.

Намоз ўқиди сўнгра,
Набийга қилди баён:
Шомда ўғли ўлганин,
Гўдак топширганин жон.

“Бу холатдан бехабар,
Ёрим-ла ўтказдим тун”
Тинглар эди пайғамбар,
Абу Талҳачи  маҳзун...

Пайғамбар хам чекмай ох,
Деди: Таратиб  сасин:
“Бу кечангизни Аллоҳ,
Барокатли айласин!”

Ушбу оилага мангу,
Раҳмат ёғилди ахир.
Абдуллоҳ ибн Абу-
Талҳа туғилди охир.

Унинг тўққиз фарзанди,
Тўлин ой мисол тўлди.
Ва хамма жигарбанди,
Хофизи Қуръон бўлди...

Бу қиссадан хисса не?
Беҳуда кулма аёл.
Боланг ўлса хам ҳамд де,
Сочингни юлма аёл.

Сенга тилайман сабр,
Куйсанг фарзанд доғида.
Учрашасиз барибир,
Бир кун жаннат боғида.

@A_meshayan
11:23-25.10.2020
Абдураҳмон Мешаян
👍22😭81🔥1
#hadis

Қадр кечаси - 27 кечада

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: "У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Бугун 5 апрел жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

🌐 https://www.tg-me.com/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
👍92🔥1
​​ЛАЙЛАТ-УЛ ҚАДР

Қувончдан кўзимдан ёғмоқдадир сел,
Сени узоқ кутди энг бағрикенг эл.
Эй маним минг ойдан яхшироғим кел,
Хис қилай бахт надир, сакийнат надир?
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Севмади пок қалбим черков бонгини,
Масжид банд қилган-чун мўмин онгини,
Рамазон тўккандек қалбим зангини,
Сени интиқ кутдим, либосим сабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

"Рождество"ни  дея дард ютганим йўқ,
Ёҳуд "Хеллуин"ни зор кутганим йўқ.
Менга санчилгунча ажал деган ўқ,
Қалбимни хушнуд қил ютгунча қабр,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

Хақнинг мархамати бунчалар хам кенг,
Барокатли оқшом қилмиш  сени энг.
Саксон уч йил бирла бўлибдирсан тенг,
Бахтлиман, билдимку Хақ ишқи надир,
Ташрифинг муборак Лайлат-ул қадр!

@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
20👍12🔥1
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Рислиғой Сиддиқова Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидада яшайди. Пенсияда. Турмуш ўртоғи 2015 йилда вафот этган.

Қизи Наима Абдураҳмонова 1991 йилда туғилган. Болаликдан касаллик туфайли 1-гуруҳ ногирони.  900 минг сўм нафақа пули олади.

Рислиғой опа етишмовчилик туфайли 4 йилдан бери қизини даволата олмаяпти. Наиманинг аҳволи тобора оғирлашиб боряпти.

Яхши гапиролмайди. Касаллиги тутганда ўзини дуч келган жойга ташлайди, оқибатда турли тан жароҳатлари олади, тишлари синган, тилини чайнаб юборади. Боши ҳам бир неча бор ёрилган, қон босими доимий баланд юради. Ўзини мустақил эплай олмайди.

Саховатпеша инсонлардан улуғ ойда закот ва эҳсонларингиздан шу оилага ҳам ажратишларини сўраймиз.

“Эҳсоннинг мукофоти фақат эҳсондир”.          

Рислиғой опанинг илтимосига кўра, ўзимизга тегишли картани жойладик. Йиғилган маблағ етказилгач, ҳисоботини берамиз.

UzCard Agrobank (UnionPay):
6262570031613914
UzCard Kapitalbank(Visa):
4278320024650508
Xudayberdiyev Temur номида.

Рислиғой опанинг телефон рақами: +998950529111.
😭10👍3🔥1
#Мушрик_оталар_ва_саҳоба_ўғиллар

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

Мушрик Абу Жаҳл қилмади тавба,
Ўғли Икримачи бўлди саҳоба.

Билки Валид ибн Муғийрадек зот,
Абадий солгайдир жаҳаннамда дод.

Ўғли Ҳолид ибн Валидга эса,
Бир мақом берилган: "Жаннатий кимса"

Утбанинг топгани хорликдек рутба,
Қизи саҳобия Ҳинд бинти Утба.

Рост, Абдуллоҳ ибн Салул мунофиқ,
Ўғли эса мўмин динга мувофиқ..

Гарчи набий эди буюк Иброҳим,
Отасичи дерди бутни Илоҳим..

Кимсанинг чиқмасин асло ёдидан,
Ашаддий кофирнинг зурриёдидан,

Чиқмоғи мумкиндир хаттоки набий,
Саҳобаю ансор, ажам, арабий...

Ота учун ўғил бермагай жавоб,
Падар гуноҳ қилса, зурриёд савоб..

Балки кўзларингни бир шира тўсар,
Нилуфар ҳам билки ботқоқда ўсар...

Эй дўст! Аллоҳ қилсин жонинг саломат,
Мени отам билан қилма маломат!

@A_meshayan
22:49-21.07.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍37👏7🔥43
​​​​АБУ ҲУРАЙРА(Р. А.)ГА ТАҚЛИД.

-Исминг надир?
-Исмим Абдушшамс!
-Абдушшамсмас, Абдураҳмондир!
Рози бўлди Абу Ҳурайра,
Расул ҳам шод. Хаққа осондир.

Мен ҳам эдим бир пайтлар Ренис,
Мўмин бўлгач қувончга тўлдим.
Абдурроҳман эканлигим ҳис-
Қилганимда баҳтиёр бўлдим.

-Сен кимдансан? Сўради Набий
У жавобан "Давсликман" деди.
"Давсликлардан яхшилиги бор,
Бирортасин кўрибман энди".

Дунё кўрган арманларнинг ҳам,
Исломдек пок динга қаршисин.
Кўрсатарлар мени ушбу дам,
Кўрсат деса арман яхшисин.

Чўпон бўлган Абу Ҳурайра,
Менчи ҳануз оддий қўйбоқар.
"Мен ҳам дейман у каби яйра,
Ва менга ҳам мушуклар ёқар.

Волидаси эди мушрика,
Менинг онам эса насроний.
Юрагидан кетиб таҳлика,
Бу дунёдан бўлгунча фоний.

Онажони келтирди иймон,
Расуллуллоҳ айлагач дуо.
Онамга ҳам Ҳақ берсин имкон,
Мўминликдан бўлмасин жудо.

Ҳар кун уйдан чиқар чоғида,
Ўғил деркан кўриб онасин:
Меҳрингиз-чун бола чоғимда,
Аллоҳ сизни мукофотласин!

Онаси ҳам дер экан шунда,
Дуо айлаб шундоқ боласин:
Меҳр бердинг кекса чоғимда,
Аллоҳ сени мукофотласин!

Ҳали имкони бор тавбага,
Волидамни айламанг танқид.
Мен ҳам доим шу саҳобага,
Ҳайр кутиб айладим тақлид.

Ё Раб раҳминг келиб дўзахдан,
Қутқариб қол ўзинг руҳимни.
Тўйдим банданг қилган мазаҳдан,
Сенга айтай бор андуҳимни.

Онамга бер жаннат хонасин,
У ҳам бўлсин бандаи аброр.
Абу Ҳурайранинг онасин,
Қисматини айласин такрор!

P. S: Шеърнинг сўнггидаги икки қатордаги дуо Алҳамдулиллаҳ амалга ошди

@A_meshayan
20:55-13.11.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍6015🔥1😭1
​​#ҲУЗАЙФАНИНГ_МАРДЛИГИ

Уҳуд жанги куни мўмин кимсалар,
Саҳоба Ямонни қатл қилишди.
Қатлни адашиб қилганди улар,
Жанг тугагач буни кечроқ билишди.

Саҳоба Ямоннинг ўғли Ҳузайфа,
Қолди воҳ "Бу отам" "отам" деб фақат.
Аммо мўминларни қилмасдан хафа,
Деди: "Аллоҳ қилсин сизни мағфират"

Аллоҳга бағишлаб кун бирла тунин,
Мардлар керак бўлса тушар Хандақа.
Пайғамбар тўласа отасин хунин,
Ҳузайфа хун пулин қилди садақа.

Майда ишлар сабаб биродарингдан,
Ранжиган чоғингда қилганча араз.
Ҳузайфа ўрнида бўлганингда гар,
Қандай йўл тутардинг қилиб кўр фараз.

Асл мўмингина етимнинг бошин,
Ҳеч миннат қилмасдан силаёлгайдир.
Отмасдан кимсага маломат тошин,
Диндошга мағфират тилаёлгайдир.

Насронийлар кўп ҳам кетмасин катта,
Яҳудийнинг қалби узоқ ўртансин.
Мардликни улардан эмас албатта,
Дунё Ҳузайфадан келиб ўргансин!

@A_meshayan
17:43-11.08.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍302🔥1😭1
​​#азвожи_мутаҳҳарот

#Умму_Ҳабиба_бинти_абу_Суфён #розияллоҳу_анҳо_ибрати.

Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи,
Расули Акрамга гап очди ўзи:
"Менинг синглим бинти Абу Суфённи,
Ўз никоҳингизга олинг мен рози"

"Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат,
Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб:
"Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат,
Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб"

Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари,
Гапчи пайғамбарга келмади малол.
Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари,
"Албатта ушбу иш менгамас ҳалол"

-Умму Саламанинг қизини олинг,
-Гарчи оғрисада кўнгилларингиз.
Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг,
Қизларингиз бирла сингилларингиз".

Ўзгача бўлишган саодат асрин,
Эркаклари каби аёллари ҳам.
Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин,
Ҳақ ризосин деган ҳаёллари ҳам.

Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб,
Иккинчисин олса куйиб кетасан.
Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб,
Фоҳишага борса айтгил нетасан?

Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил,
Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй.
Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил,
Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй.

Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой,
Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан.
Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой,
Хатто мўминларнинг оналаридан?

@A_meshayan
22:51-31.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍172🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сен билан илк кўришганда-
Қалб эди муз
Кўклам тугаб ёз  оҳирлаб-
Келганди куз
Кўзлар йиғлаб, юрак эди-
Тамом бўлган
Ул чоғ эди эндигина-
Отам ўлган
Билган эдим пучдир ўзга-
Мафкуралар
Ёдлар эдим кичик-кичик-
Зам суралар
Бахтдан тополмасдим ўзни-
Қўярга жой
Эй мен шаҳодат келтирган-
Муборак ой
Ўн икки йил бўлди сени
Билганимга
Келганингга шукроналар-
Қилганимга
Кўришармиз ҳар йили биз-
Шундан буён
Гоҳ йигирма тўққиз, гоҳ-
Ўттиз кун аён
Ўтди бундай ўттиз кундан-
Неча-неча
Насиб этди ўн икки бор-
Қадр кеча
Барокатинг қандоқ қилмай-
Айт эътироф
Расул янглиғ ўтирмишман-
Кўп эътикоф
Ўрганмишман ялқовликмас-
Илғорликка
Кўприк солдим саҳарликдан-
Ифторликка
Шаъбон ойи тугаганда-
Этиб мамнун
Шаввол ойи бошланганда қилдинг маҳзун
Ташрифларинг ой кўришла-
Бошланадир
Кетарингда ой кўрсам
Кўз ёшланадир
Дейсан: Мўмин маҳзун бўлма-
Қайтажакман
Келгуси йил яна салом-
Айтажакман
Кетмоқдасан эй Аллоҳдан-
Буйруқ олган
Қайтганингда, бўлмасайдим-
Ухлаб қолган
Оғрир бугун юрагимнинг-
Хамма жойи
Айт эртадан айрилиқми
Қуръон ойи?
16👍5😭3🔥1
2025/07/09 19:10:02
Back to Top
HTML Embed Code: