Telegram Web Link
​​#Мен_учун_яша

Кўзимдан ирмоқмас дарёлар тоша,
Аллоҳга ёлвориб кўп йиллар оша.
Мен сени топганман ўлишга эрта,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

Сендан ўзгасига армондир васлим,
Сен бирла кўкламга дўнар қиш фаслим.
Майли мен ўрнингга қилай жон таслим,
Мен учун яшагин, сен учун яша!

Биламан кечалар бедорлигингни,
Ҳасталик дастидан безорлигингни.
Ёлворай енгақол беморлигингни,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

Кезай табиб излаб розиман хатто,
Бадахшондан тортиб Кашмиргача то.
Дардингга шифони Хақ қилсин ато,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

Меҳрингга ташнаман ташнаман ташна,
Эй мен севган дарахт яшнагин яшна.
Кўзлар йиғлайвериб бўлдилар чашма,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

Сен кетсанг айт сўлим боғларни нетай,
Минг ёшдан ҳам ошган тоғларни нетай.
Жуфтим хаста бўлса соғларни нетай,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

Қалбингда умиднинг қасрини қургин,
Кексайган чоғим ҳам ёнимда юргин.
Тезроқ тузал жоним, оёққа тургин,
Мен учун яшагин, мен учун яша!

@A_meshayan
20:17-17.04.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭24👍134🔥2👏2
​​РАШКИ ЙЎҚ ОШИҚ.

Севиб қолдим, лоф эмас чиндан,
Юрагимни эгалламиш ашк.
Аммо ўзга ошиқлариндан,
Севганимни айламайман рашк.

Неки берса шодланиб ейман,
Маҳзунлик йўқ, йўқдир маъюслик.
Уни хамма севсайди дейман,
Дўстлар деманг, бу не даюслик.

Иродамни қилмайин деб мўрт,
Ва бўлмай деб "ғаним"га мағлуб,
Битта эмас бир юз-у ўн тўрт,
Ўзи менга юбормиш Мактуб.

У гўзалдир ва бойдир, хар дам-
Қилар эҳсон ва бергай кўмак,
Хатто ўзин севмасларга хам,
Улашадир нон-у туз емак.

Ошиқ қилган Муҳаммаднида(Алайҳиссалом)
Ошиқ қилган янглиғ Исони.
Дилга солди мухаббатнида,
Йўқдир билмайдиган лисони.

Уни қандай кучли севмоғин,
Рус русчада айлайди изҳор.
Турк туркчада айтур ардоғин,
Хинд хиндчада такрор ва такрор.

Мукофотин олур лойиқлар,
Даргохимас севганларга тор.
Фақат кирар мўмин ошиқлар,
Қабулига кунинга беш бор.
Қабулига тўсиқсиз беш бор.

Ох ўн олти ёшимдан буён,
Қалбим уни яхши танийди.
Кўнглимдагин айласам баён,
Исмин айтиб ўлсам қанийди....

Исмин айтиб ўлсам...қанийди...

@A_meshayan
19.04.2017
Абдураҳмон Мешаян
25👏8👍5😭3🔥1
Rashki yo'q oshiq
Abdurahmon Meshayan
#Abdurahmon_Meshayan
#Nazm
Rashki yo'q oshiq
Radioni tinglash: https://azon.uz/radio
Kanalga ulanish: @azonmedia
👍103🔥2
​​СИНГИЛ ЕЛКАСИДАГИ ЮК

Бир кунимдир гохи ноҳуш, гохи суюк,
Об-хаво тез ўзгарар қалб ўлкасида.
Англадимки дунёдаги энг оғир юк,
Оғаси бор сингилларнинг елкасида.

Билиб бўлмас инсонларнинг ич оласин,
Умрим қисмат тарозуда тортилгандир.
Хар сингилнинг елкасига ўз оғасин,
Ор-номуси юк ўлароқ ортилгандир.

Оға кўнглин ғам-андуҳлар қўйгач ея,
Бош эгилиб, қад букилиб, синар кўнгил.
"Бундай юкни кўтаролмам оғир" дея,
Хушторларин тўшагига тўкса сингил.

@A_meshayan
10:15-20.04.2017
👍20🔥42
​​#Зайнаб_бинти_Ҳузайма_розияллоҳу_анҳо

Эллик баҳорни ҳам кўрганингиз йўқ,
Эй хатто қирқ ёшга тўлмаган онам.
Ўттизда тарк этди жон аталмиш чўғ,
Муборак вужудни кўзларимда нам...

Кўмакчи бўлдингиз мозийдир шоҳид,
Бадр урушида ярадорларга.
Димоғингиз туйсин жаннатда соф ҳид,
Азизсиз қалбида Аллоҳ борларга.

Абдуллоҳ ибн Жаҳш ўлди Уҳудда,
Тақдир экан сизга бир дам бўлмоқ тул.
Асли Мадинадек гўзал ҳудудда,
Иддасин ўтагач сиздек тоза гул-

Никоҳига олди сизни пайғамбар,
"Мўминлар онаси" қаторидан жой-
Олдингиз ва лекин ўлимдан хабар,
Келди дарҳол ўтгач вох бир неча ой...

Пайғамбарнинг ўзи ўқиди сиздек,
Жасоратли аёл жанозасини.
Оз умр кўрдингиз сизга қилмай берк,
Аллоҳ очсин жаннат дарвозасини!

Эй шоир сен фақат ширин сўзлар айт,
Саҳоба зотларга асло узайма.
Кўзингга ёш олиб ёзмоғингга байт,
Арзийдида Зайнаб бинти Ҳузайма!

@A_meshayan
20:23-21.04.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍12😭92🔥1
Илтимос эртага кел.
Чарчадим.
Жиллақурса бомдоддан кейин.
Илтимос қиламан илҳом париси!
Итдек чарчадим ахир!
🤣51👍17😭4🔥2
#​​Умму_Ҳабиба_розияллоҳу_анҳо

(Рамла бинти Абу Суфён)

Умму Ҳабиба ҳеч қилмай исённи,
Расули Акрамга гап очди ўзи:
"Менинг синглим бинти Абу Суфённи,
Ўз никоҳингизга олинг мен рози"

"Шуни хоҳлайсанми? Қилганча тоқат,
Умму Ҳабиба ҳам айлади жавоб:
"Сизни ўзимники қилгум йўқ фақат,
Синглим шерик бўлсин қилмоқққа савоб"

Умму Ҳабибанинг айтган сўзлари,
Гапчи пайғамбарга келмади малол.
Дедилар меҳр-ла порлаб кўзлари,
"Албатта ушбу иш менгамас ҳалол"

-Умму Саламанинг қизини олинг,
-Гарчи оғрисада кўнгилларингиз.
Менга тақдим қилманг, бир сўздан қолинг,
Қизларингиз бирла сингилларингиз".

Ўзгача бўлишган саодат асрин,
Эркаклари каби аёллари ҳам.
Улар ўйлаб ўтган жаннатнинг қасрин,
Ҳақ  ризосин деган ҳаёллари ҳам.

Эй аёл сен эса ёринг рашк қилиб,
Иккинчисин олса куйиб кетасан.
Ёринг чаккасига ҳар кун гул илиб,
Фоҳишага борса айтгил нетасан?

Ҳалол бева кўпдир, ёрга таклиф қил,
Камайиб қолмайсан охир сен ҳам тўй.
Фаҳшга ботмасин деб оғриса ҳам дил,
Майли, уни ўзинг уйлантириб қўй.

Шунда сенга Аллоҳ ажратгайдир жой,
Жаннатнинг энг гўзал хоналаридан.
Ё рашкда зўрмисан ўзинг хойнахой,
Хатто мўминларнинг оналаридан?

@A_meshayan
22:51-31.10.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍28🔥7😭52
EY QORIYAM, SEN HAM MENI KUTYAPSANMI?
@zuhriddin_muhammadaliyev
#Премьера
#Қайта_ижро

Кўпчилигингизга маълум ва айримларингиз ушбу шеър ижройимдан сўнг мени танигансиз. Аввалги ижройим қарийб 5 ёки 6 аввал ижро қилинган ва ўзимга унчалик ҳам ёқмас эди. Овоз монтажи телефонда қилингани учундир балки. Бугун эса айнан шу шеърни профессионал студияда, профессионал овоз устаси ёрдамида қайта ижро этдим. Ўйлайманки сизга ҳам манзур бўлди, тўғрими?

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян
(@a_meshayan)
👨‍💻Овоз монтаж устаси: Нажмиддин Мўйдинов
(@REAL_MEDIA)

_Агар ижро ёққан бўлса дўстларингиз ёки сизни кутаётган қорияларингизга ҳам юбориб қўйинг_😉!

@zuhriddin_muhammadaliyev
👍35👏5🔥3
Олма.
(Бўлган воқеа)

Отам қариб улгурмай ётоққа михланиб қолдилар. Галма-галдан опа-сингилларим билан бориб қарайдиган бўлдик. Отамнинг эти суякларига ёпишиб, озиб кетдилар. Ошқозонга ботмаслиги учун ҳазми енгил овқатлар ичириб, едириб турдик.

Орадан ойлар ўтди. Бир куни отам мени ёнига чақириб, олма егилари келаётганини айтдилар. Кун совуқ бўлгани учун эриниб олиб келмадим. Олмани сўраганлари эсларидан чиқиб кетади деб ўйладим. Ўрнига қишга ёпилган олча қайнатмасидан бердим. Ичмадилар, истамадилар, қўллари билан пиёлани итариб, юзларини секингина ўгириб олдилар. Олма менинг эсимдан чиқиб кетган эди. Лекин адамларнинг эсларидан чиқмаган экан...

Ўша куни шомдан кейин оғирлашдилар. Йиғи-сиғи билан атрофларига йиғилиб ўтирдик. Онам отамнинг пешоналаридан оқаётган тер томчиларини оқ чит рўмол билан дамба-дам артиб турар эканлар, отам кўзларини узмасдан менга тикилиб қараб туравердилар.

Юзларига яқин келиб сўрадим: "Адажон у-бу нарса керакми?"

"Олма егим келганди. Энди керакмас...", дедилар ҳансираб.

Томоғимга тош тиқилди. Бўғзим ачишиб, юрагим қаттиқ сиқилиб, отамнинг юзига қаролмай қолдим. Ўлим билан олиша-олиша отамнинг жони тонгда узилди.

Ўшандан бери олма кўрсам ўзимни койивераман.
"Ўша олмани олиб келсам ўлиб қолармидим. Ахир жуда-жуда истаган экан-ку. Ўзини еёлмасалар сувини ичириб қўйсам бўлар эди-ку..."

Ҳар сафар кўнглимда шу гаплар айланаверади. Биламан фойдаси йўқ. Лекин нима қилай виждон азобида қовурилганим қовурилган.

Олма емаганимга етти йил бўлди. Бундан кейин ҳам еёлмасам керак. Чунки олмани кўрганимда кўзлари жавдираб ётган отам кўз олдимда гавдаланаверади.

Зулфия Махмуд.

©konspektor.
😭54👍8🔥6
18+
Аёлингизни, қизингизни поездга чиқарманг!

(Имкон топсангиз тарқатинг, керакли манзилга етиб борсин)

Менга Самарқанд-Нукус, Нукус-Самарқанд йўналиши бўйича поездга чипта буюртма қилишди. Очиғи, тадбир белгилаб бўлинган, шу чиптани топишнинг ҳам ўзи бўлмади. Узоқ йўл, таксида бориш ва тадбирларда иштирок этиш одамни толиқтиради.

Хуллас, қайдасан Қорақалпоғистон, деб йўлга тушдим.

Доим ҳам поездда юрган одам эмасман, "ичкаридаги ҳаёт"ни билмайман.

Купенинг юқори қаватидан жой буюртма қилишган экан. Мени чақираётган мезбон масъулнинг истиҳола билан чиптани электрон ташлаганини кейин англадим... "Плацкарт" бўлиб қолдида", деб қўйди.

Купенинг иккинчи қаватига чиқиб жойлашиш эркак киши учунам азоб. Аёлларни қўяверинг. Тор, деярли ҳаракатлана олмайсиз. Масалан, Самарқанддан Нукусга бормоқчимисиз, шу алфозда 12 соатдан ортиқ юрасиз. Тошкентдан йўлга чиқсангиз қарийб бир ярим кун... Қамоқ!

Бу узоқ масофада телефон зарурати бўлади, албатта. Қуввати ўтириб қолиш эҳтимоли юқори. Вагонда қувватлаш учун шароит йўқ. Жуда муҳтож бўлсангиз, ҳожатхонага кириб телефонни қувватлаб оласиз. Ажойиба! Сиз ҳожатхонада телефон қувватлаяпсиз, қолганлар ташқарида сизни интиқ кутишяпти.

Ҳамроҳларимнинг айтишича, қайсидир қимматроқ вагонларда қувватлаш учун шароит бор экан. Ўша гап, мажбуран ё пулингиз камроқ бўлгани учун чипта олдингизми, чидайсиз. Сиз одам эмассиз. Паст табақасиз. Қаранг, атиги зарядлаш қурилмаси... Йиғлагинг келади одам. Қадрингга.

Ҳожатхонада қоғоз йўқ. Бир марта қўйилади, қўпол бўлсаям улгуриб қолсангиз бахтингиз...

Поездга масалан, мен аёлим ё қизим билан чиқмайман. Аллоҳ мажбур қилмасин, агар аҳволимиз шу, "Ўзбекистон темир йўллари" одамни итдан баландроқ кўришни бошламас экан, аёлим поездга чиқмайди.

Узоқ йўл. Ҳамма бироз ҳордиқ чиқаришни истайди. Иссиқ. Аёлми-эркакми, чўзилиб ётади. Енгилроқ кийинади, вагон бўйлаб ҳаракатланади. Хунук манзара. Кўзингиз чидамайди. Аёллар, қизлар ноқулай ҳолатда ётиб кетишга мажбур. Купелар ёпилмаган, бир аёлнинг ноқулай ҳолатда ётганини бутун вагондаги эркаклар бемалол томоша қилади.

Негадир одамлар вагонга кирган заҳоти уятни унутадигандек. Мажбурлик, мажбурлик, мажбурлик ва яна озгина бефаросатликдан, деб ўйладим буни.

Шу ўринда ўзимизга бир гап. Ич кийимда юриш эркакка уят эмас, деган қоида йўқ. Сизнинг кўкрагингиздаги ифлос юнгга ҳали турмушга чиқмаган қизболанинг кўзи тушиши шартмас.

Тўғри, вагон иссиқ, совитиш тизими йўқ. Лекин ҳаё терлаб кетишдан, ноқулайликдан баландроқ нарса. "Ўзбекистон темир йўллари" бу ҳақда ўйлагунча асрлаб ўтиб кетмаса бўлди. Чунки катталарнинг хотини, қизлари бу вагонлар ҳақида тасаввурга эга эмас! Қўрқинчли туш бу жой.

Ёнимдаги ҳамроҳим эътирозимга эътироз қилди. "Агар купеларни олди ёпилса, нархлар яна ошади", деди. Жой "эконом", демоқчи.

Хуллас, анави купенинг иккинчи қаватига чиқишни истамасангиз "проводник"ларга мурожаат қилинг. Улар сизга қайсидир вагондан жой топиб беришади. Купенинг паст қаватида кетиш учун яна 150 минг тўлайсиз. Кўнсангиз шу, бўлмаса йўқолинг!

Етмишларга яқинлашган онахон Навоий вокзалига келганда нолияпти. "Жойим тепада ўғлим, пастда бўлсангиз алмашайлик. Ҳозир зўрға пастга тушиб олдим. Ҳамма ерим қақшаяпти", деди. Мен нафас олишга қийналган ковакда унинг ҳоли нима бўлганини тасаввур қилдим. У Тошкентгача кетиши керак...

Энг ажойиби энди! 2024 йил 2 май куни Нукусдан қайтишда, Хоразм вилоятининг аллақаеридадир чўлда поезд бузилиб қолди. Тахминан соат 20.10 лар эди. Алоқа йўқ. Қарийб қирқ дақиқа давомида ёрдамчи поровоз келишини кутдик. У бизни судраб, маълум масофага олиб борди. Яна йигирма дақиқа уринишлардан сўнг, биз юрдик.

На кимдир изоҳ берди, на ташкилот номидан узр сўралди.

Бутун поезддагилар, ҳамма табиий қабул қилди буни. Битта ўзимдан "оқсуяк" ясаб олгим келмади. Камига бу ерда ҳар қандай гап ортиқча. Ҳамма поезд ходимларини буралаб сўксангиз ҳам улар айбдор эмас. Тизимдаги тизимсизлик, эгасизлик учун улар айбдор эмас. ТЕПА пастга тушиши керак. Улар тушмайди. Ҳаммасига, ҳаммага тупурган.
👍35😭12🔥43🤣2
​​(Аммо барибир ўйлайсан, одам. Ҳар бир вагонга масъул бириктирилган. Ўз фаросати билан бошқалар эътиборини жалб қилиб, сизлардан ноқулайлик учун узр сўраймиз, деса борми! Бутун вагон аҳли ўзини одам деб, ҳис қила бошлашига аминман).

Пулингга яраша шароитда яшайсан. Пулингга яраша жойда кетасан. Пулинг озми, шароитинг йўқми, танловинг йўқми, унда олға вагонга! Молдай кетавер!

(Ахир мана бу ёнимдаги онахоннинг қизи оққон бўлган. Шифохонада оғир муолажаларни оляпти. Куёви қизини даволатаман, деб итдек қийналяпти. Қизининг касаллиги сабаб ўзининг ҳам қон босими ошадиган бўлиб қолибди. Шу ҳолида набираларига қараб туриш учун Тошкент кетяпти. Ахир бу аёл Қорақалпоғистоннинг бир чеккасида, овулда қийинчилик билан яшаяпти. Самолётда учолмайди. Каттаконлар, сизнинг поездингизда юрса, унда нима айб? У нима қилсин?!)

Мен Самарқандга 3 май куни 1.43 да етиб келишим керак эди. Поезддан тушганимда 3.43 эди. Нақд икки соат кеч келдим ва ҳеч ким изоҳ бермади.

Ҳурматли АЖ катталари! Қизингизни, аёлингизни шу поездларга чиқаринг. Ўзгарасиз, бунга ишонаман!

Исомиддин Пўлатов.

P/S: Қорақалпоқ халқи ва таассуротларим бундай руҳда эмас. Улар ҳақида алоҳида таҳлил бераман. Қорақалпоқлар яхши эл ва ҳар қадамда истеъдодларни, ватанпарварларни, ориятли инсонларни учратдим...

Исомиддин Пўлатов
👍40🔥4
Qibray tumanida yashovchi Maʼpura opa yana sizlarning yordamingizgaga muhtoj.

2021-yilda aseptik nekroz tashxisi bilan tos sohasiga 2 ta endoprotez qo‘yilgandi.

2022-yilda protez qo‘yilgan joyda og‘riq boshlangan va Maʼpura opa muntazam muolaja olib yurishga majbur bo‘lgan.

2023-yilda og‘riq kuchayib ketgan. Tekshiruvlardan keyin suyakda osteomiyelit aniqlangan. Shuning hisobiga hozirda harakatlari anchayin cheklangan.

Ayni paytda qo‘yilgan protezni tezroq olib tashlab, muolaja qilinishi kerak.

Jarrohlik operatsiyasi uchun 35 million pul zarur.

Plastik kartalar:
UzCard SQB: 8600030409795352 Ro‘zihojiyeva Maʼpura.
UzCard SQB: 5614681628662979 Ro‘zihojiyeva Feruza (qizi).

Telefon: +998955950605.
👍10🔥3
#Уйғур_аёллари_сўраган_фатво

Хитойлик зўрлагач беникоҳ фарзанд-
Туғиб ўз шаънини қилмай деб расво.
"Жонга қасд қилмоқлик мумкинми" дея,
Сўраяпти уйғур аёллар фатво.

Уммат яросига ё Раб қўй даво,
Кўксимизга етмай қоляпти ҳаво.
Бир куни жим қараб турганимизга,
Жаҳаннамни бизга кўрмагин раво!

@A_meshayan
00:08-06.05.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭107👍10🔥4
2025/07/09 05:43:12
Back to Top
HTML Embed Code: