Telegram Web Link
​​Ривоят қилишларича, Мавлоно Румий вафот этаётган чоғларида ул зотнинг шогирдлари, мухлислари қайғуга тушишади. Шунда Мавлоно «нега сизлар хафа бўляпсизлар? Ахир дўст ҳузурига кетяпман-ку? Бу аза эмас, балки тўйдир, чунки, мен дўст дийдорига етишиш учун кетяпман-ку?» деган эканлар. Шу сўзларни айтиб, улуғ мутафаккир улуғвор табассум ила жон таслим қилган эканлар.
Бу воқеа милодий 1273-йил 17-декабрда юз берган эди. Мана, орадан салкам етти ярим аср ўтибдики, етти юз йилдан ортиқ Мавлоно Румийнинг издошлари бу кунни Дўст ҳузурига сафар тантанаси сифатида нишонлайдилар.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
​​СОТҚИН

Бадандан таратди мушк-анбар ифор,
Сартарошлар сочни гўзал тарашди.
Висол илинжида не парируҳсор,
Суқланиб-суқланиб ёмон қарашди.

Лабларим кулгудан тўхтагани йўқ,
Забон бахт хақида айтаверди сўз.
"Бахтсизсанку асли дея уриб дўқ,
Асл ҳолатимни сотди икки кўз...

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу шеърни 17 йил олдин 2008 йилда ёзганман.
Лекин исм-шарифим Жаҳонгир Абдужалолов бўлганини ҳеч эслолмаябман.
​​Холат

Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Сен қўнғироқ қилдинг шу он биргина-
Қилар ишинг бўлди сочмоқлик заҳар.

Сақлаб юрибманку ўзи масофа,
Бўҳтон қилиб энди бунчалар туртма.
Сени қилган бўлса бир таниш хафа,
Мен қилган бўлмайман унга буюртма.

Оқсоқ оёқларни жимгина силаб,
Қилиб кетмоқдаман Аллоҳга хасрат:
"Ўзинг кўрмоқдасан барчасин ё Раб,
Беҳуда айбландим кўзимда ҳайрат.

Шифтга боқиб ётдим қўлимга игна,
Санчиб кетди ҳозир ҳамшира Гавҳар.
Жиммм йиғлаб кетяпман индамайгина,
Гўёки устимдан куляпти шаҳар.

@A_meshayan
12:01-27.02.2025
Абдураҳмон  Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АБСУРД

Эълонга тушади кўзинг ҳар жойда:
"Ўргатиб қўямиз,  тўлиқ уч ойда,

Инглиз тилида сўзлашни сизга,
Мурожаат қилинглар азизлар бизга"

Билмам бундай макр кимлардан қолғон,
Уч ойда тўлиқ тил ўрганмоқ: Ёлғон.

Эълон бергувчилар ёлғонлар тўшар,
Бу эрсиз қизларга ваъдага ўхшар:

"Бугун эрга тегинг, ваъда кучида,
Ишонинг туғасиз уч ой ичида".

@A_meshayan
23:43-14.06.2022
Абдурроҳман Мешаян
​​Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳимни айтиб,
Юрагимга бахт-у шодлик келди қайтиб.
Ғам лашкари узоқларга кетди дайдиб,
Қувончимга шерик бугун ер-у осмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Хайрли кел эй ўн бир ойнинг султони,
Дуодан тинмайди мўминнинг забони,
Насиб айлаб ўшал Фирдавс ҳоқони,
Барокатинг бизга сездир ё Рамазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Парвардигор аслида энг Олийимдир,
Ҳам боқувчим, ҳам дўстим, ҳам ҳомийимдир.
Ё, Рамазон мени Унга яқинлаштир,
Бундан афзал тилак бўлмас нечун ёлғон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Аллоҳимга айлаб тавба изҳоргача
Ўзгарадир гуноҳда энг илғоргача.
Сабр айлаб саҳарликдан ифторгача,
Айлайдирмиз хатоларни бир-бир хазон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Қалбларимиз тўлур Хаққа мухаббатга,
Севгимиз ҳам ортур Хазрат Муҳаммадга.
(Алайҳиссалом)
Юрагимиз Ватан бўлса саховатга,
Бундан ортиқ шодлик топилмоғи гумон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Бу кунлардир кимга орзу, кимга армон,
Кишанланмиш аҳли лаъин, аҳли шайтон,
Кўзларда ёш қилинганда хатми Қуръон,
Бизлар учун иймон қиммат, куфр арзон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Сандиқ-сандиқ тиллойим йўқ, гуноҳим бор,
Арш тахтидан боқиб турган гувоҳим бор.
Менга иймон инъом қилган Илоҳим бор,
Шайтон мени айлолмагай ер-ла яксон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Минг шукрки мусулмонмиз, кофир эмас,
Ҳаққа қулмиз, иблисларга шотир эмас,
Бизнинг кўнгил шаккокликка қодир эмас,
Хақни севсак бадандан жон чиқгай осон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Мен Расулдан ибрат олган ошиқдирман,
Мен ихлосни дилга солган ошиқдирман.
Мен Аллоҳни севиб қолган ошиқдирман,
Лекин мени У севмаса ҳолим ёмон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳали-ҳануз Каъбам тавоф қилолмадим,
Қора тошни бир бор бўлсин силолмадим.
Бир юз ўн тўрт сурани ёд ололмадим,
Лек дилим шод янграганда зар гал азон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Ҳар кун беш вақт Аллоҳ бирла бетаржимон,
Сўзлашурман мендан бахтли зот йўқ ҳамон.
Ул Лайлат-ул Қадр келса биз бегумон,
Гўдак янглиғ пок бўлурмиз, ўшал замон,
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

Дилда иймон, тилда зикр, қўлда тасбеҳ,
Ҳар кун чорлар Масжид томон ул таровеҳ.
Бу йил яхши бўл деб виждон берур танбеҳ
Келгуси йил борми йўқми танамда жон?
Аллоҳимни кўпроқ севдир ё Рамазон.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йиғидан қизарган юзимни тўсдим,
Кўзимга кўринмай қолди кам кўстим.
Жиллақурса сени табриклаб қўяй,
Рамазон муборак Ғазолик дўстим!

Абдураҳмон Мешаян
Мешаянча анъана

Ҳар йили Рамазон ойида саҳобалар хақида саҳарлик ва ифторлик вақтларига оз вақт қолганида шеърлар жойлаб борардим.
Бу йил ҳам бу анъана давом этади ИншаАллоҳ.
Ким мени яхши кўрса шу шеърларни ўқиганидан сўнг ифтор вақтида, таҳажжудларида дуо қилса.
Чунки гуноҳларим бисёр.
Уни ювишга ўз амалларим сизларнинг дуоларингиз боис бўлса не ажаб.
Аллоҳ менинг қалбимга илҳом, қўлимга қалам берганига беҳисоб шукр.

Шоирингиз Абдурроҳман Мешаян
​​Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу
(1)

"Бордир қанча-қанча сочи тўзиган,
Ғубор босган,  кийган икки жандани.
Лек Аллоҳга ичса қачонки қасам,
Тилаги бажодир бундай бандани.

Баро ибн Молик ўшалардандир"
Бу шоирнинг эмас Набийнинг гапи.
Ямома жангида саксон жойидан,
Ярадор кимсанинг паноҳи-Робби.

Ҳурмузон айлади Барони қатл,
Барога Фирдавс берилсин омин!
Баро ўлгач қилиб Исломни қабул,
Ҳурмузон ҳам бўлди яхши тобеъин.

Мен ҳавас қиламан шаҳарлар аро,
Оламнинг Мадина-Маккаларига.
Саҳобалар ичра Бародек жасур,
Анаснинг туғишган акаларига.

@A_meshayan
16:27-01.03.2025
Рамазоннинг илк куни.
Абдураҳмон Мешаян
​​Лубайна розияллоҳу анҳо
(2)

Қул бир аёл эдинг мусулмонликни-
Қабул қилганингга ер эдинг қамчи.
Оғзингдан тупуриб қоп-қора қонни,
Ёғарди кўзлардан марварид томчи.

"Мен сени урушдан тўхтадим чунки,
Калтаклай-калтаклай чарчадим ахир".
Сени уриб хориб бу гапни айтган,
Кимсадан қутқарди пок Абу Бакр.

Сўнгра озод бўлдинг,  қулмас бўлиб ҳур,
Янада Қуръонга қўйдинг муҳаббат.
Жаннатда сочажак оразинг соф нур,
Кавсар ичиргайдир сенга Муҳаммад.
(Алайҳиссалом)

Ҳозир кўпайгандир гоҳ рўмол ўраб,
Гоҳ уни ечганча қилгувчи майна.
Гарчи тупурмаган улар сендек қон,
Сендек бардошлимас улар Лубайна.

@A_meshayan
05:16-02.03.2025
Абдураҳмон  Мешаян
​​Шеър ёзаётганимдаги "жинни" одатларим.

Агар баҳор бўлса, ҳовлимда ўтириб ёзаётганимда онам чой келтириб беришларини илтимос қиламан.
Уйда акамнинг ишчилари бўладими, жиянларимми улар эмас айнан онам олиб келиб берсалар ижодим қайнайди.

Ўзим билан ўзим гаплашаман, маслаҳатлашаман. Эплаб ёзолмасам ўзимни хокимлар селектр ўтказганда қўл остидагиларини қанақа сўкса шунақа сўкаман.
Бир куни қўшнимиз шунақа "ўзим билан ўзим гаплашиб" ўтирганимни кўриб онамга айтибди.
Онам "Болам азалдан шунақа, ўзига индама" дебдилар.

Ишқий шеърлар ёзаётганимда "Людмила Прокофьевна" ёрдамга келади.
Овозини эшитсам бўлди, сатрлар тўкилаверади. Ким у деяпсизларми?
"Рекламага тушмайдиган қиролича".

Исломий шеърлар ёзаётганимда битта шеър учун ўнта одамга қўнғироқ қилишим, йигирма одамга маслаҳат сўраб мактуб ёзишим мумкин.
Шеър тайёр бўлган бўлади, маълумотларда хато йўқми деб текшираман.
Бу одатимдан энг кўп Муҳаммад Акбар Азим жабр чекади. Соат тунги 02:00 ми эрталабки 05:30 ми сим қоқавераман.

Илҳом умуман келмай қўйса Muhammad Temur A'zamни чойга чақираман.
У ғоялар сандиғи.
Яхшиям шеърларимдан пул топмайман.
Бу кишимга чўтал тўлаб ўлиб кетардим.

Жонтемирнинг шеърларини ўқисам хафталаб шеър ёзмайман.
Ўзимга ўзим "Қара бунинг қуйма сатрларини, сеники шиғирдан баттар" деявераман.

Уч юздан ортиқ шеърларим телефонда ёзилган.
Қораламаси йўқ. Менга шунақа қулай негадир.

Ёнимда ўзимга ёқадиган одам ўтирса ҳам бемалол ижод қиламан.Бунга гоҳида соатлаб вақт кетади. У хафа бўлмаса бўлди.

Гоҳида ухлаётганимда ҳам илҳом келади.
"Менга ўз диним" шеъримнинг илк тўрт қаторини онгимда ёзиб қўйиб, уйқумни бузолмай келгуси куни маршруткада ёзганман.

Энг кўп такрорлайдиган гапим: "Фу, шуям шеърми?"

Аллоҳга муножот қилиб шеър ёзаётганимда йиғи келади. Жамоат жойида бўлсам тортинаман.
Яқинда "Azon cafe"да ҳам шундай бўлди.
Умуман олганда соғ одамдан шоир чиқмайди ўзи.

Ўзимга ёқимсиз мавзуда буюртмага шеър ёзолмайман.

Абдураҳмон Мешаян
​​Умму Кулсум бинти Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам

(3)

Гарчи эди отангиз Набий,
Онадан ҳам бахтингиз кулган.
Юрагингиз эзиб ётарди,
Жуда оғир изтироб улкан.

Истар экан отангиз мудом,
Буюк ислом топмоғин ривож.
Бир томонда опангиз Зайнаб,
Абул-Ос-ла ёрдамга мухтож.

Опангиз Руқайя мусофир,
Синглингиз Фотима эди ёш.
Волидангиз Ҳадижа бемор,
Ботар эди бамисли қуёш.

Кўз ёшингиз шашқатор оқди,
Волидангиз қўйгач қабрга.
Сўнг намуна кўрсатдингиз сиз,
Суянгача метин сабрга.

Йиллар ўтди иймонингизда,
Ортиб борар экан даража.
Опангизнинг вафотидан сўнг,
Сиз бўлдингиз Усмонга завжа.

Аммо жуда шафқатсиз ўлим,
Қутулмоққа чора бўлганда.
Вафот этмас эдингиз ахир,
Йигирма еттига тўлганда.

Пайғамбарга қийин бўлди кўп,
Ётар эди уч қизи маъсум-
Руқайя ва Зайнабдан кейин,
Мана энди дооод Умму Кулсум...

Хадичанинг эй азиз қизи,
Эй атаган набийни падар.
Хаққингизга уммат қилажак,
Гўзал дуо қиёмат қадар....

@A_meshayan
11:37-02.03.2025
Абдураҳмон  Мешаян
​​Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам ва Хадижа розияллоҳу анҳо севгиси

(4)

Йигит кўркам ёши йигирма бешда,
Ёмон қилмас эди асло ҳаёлни.
Агар мард бўлмаса ёр қилармиди,
Ўзидан ўн беш ёш катта аёлни?

Бу гўзал муҳаббат,  гўзал ишқ эди,
Шоир беҳудага жўшгани йўқдир.
Муҳаммад пайғамбар йигирма беш йил,
Бу ишққа бошқа ишқ қўшгани йўқдир.

Йўқса яна қайта уйлангум деса,
Ким дерки Хадижа бошин эгмасди?
Ёш ва гўзал ҳамда набий одамга,
Оғиз солиб кўрса ким ҳам тегмасди?

Сўнг айрилиқ келди ўлим дастидан,
Яқин-узоқларнинг оғриркан дили.
Пайғамбар ёридан айрилган йилни,
Бежиз атамади "маҳзунлик йили"

Шу қадар ёридан мамнун эдики,
Набий  дерди  кўнгли Хадижадан тўқ:
"Одамлар молию жонин қизғонса,
Хадича жону мол қизғонгани йўқ".

Бу гўзал муҳаббат,  гўзал севгидан,
Олти фарзанд келди ёруғ оламга.
Ўн тўрт  аср сўнг ҳам шоирлар бежиз,
Бу ишқ тарихини олмас қаламга.

Набий эллик ёшда ёри олтмиш беш,
Йигирма беш йил ҳам сувдек оқдида.
Шунда ҳам демади ишқи сусайиб:
" Сен қаридинг,  бошқа ёши ёқдида".

Набийга меҳрла қаралибдики,
Чорак аср бошқа(га) боқмади қиё.
Дунё дунё бўлиб яралибдики,
Бундан кучли ишқни кўрмаган дунё.

@A_meshayan
05:08-03.03.2025
Абдураҳмон Мешаян
Yaxudiy buzrukvor ibrati
@m_zuhriddin_official
ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян


Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
​​​​ЯҲУДИЙ БУЗРУКВОР ИБРАТИ

Рамазонда кўриб ўғли еб турганин нон,
Унга қаттиқ дашном бермиш яҳудий падар.
“Мусулмонлар рўзадордир, эй азиз ўғлон,
Нонинг уйда егил, рўза битгунга қадар”.
 
Бугун эса қоқ пешинда “оғзини очиб”,
Кўча-кўйда нон-ку майли, хамр тотган мўл.
Жувон юрар, рўзада ҳам сийнасин очиб,
Гап гапирсанг, жим бўл дерлар, эрим қўйган йўл!
 
Рўза чоғи ўғил ичса индамас ота,
Дегим келар бахтга яқин йўлолмадингми?
Рамазонни қадрлагач, ҳурмат уйғота,
Бир яҳудий бузрукворча бўлолмадингми?

@A_meshayan
10:04-04.06.2017
Абдураҳмон Мешаян
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илгарилари бирор санъатчига бориб фалон таронангизни айтиб беринг дейилса у "майли айтаман фақат бундан кейин айтолмай қоламан юрагим кўтармайди" деса кулардим.
Қадрини оширяпти деб.
Кейинчалик бу ҳолат ўзимда ҳам доимий кузатилгач уларни тушундим.
Ҳеч қачон шеърни юракдан ёзмасанг одамлар унинг дардини ҳис қилмайди.
Шеърларимни йиғлаб ўқийдиганлар кўп.
Ўзим ҳам шу ҳолатда ёзаманки одамларга шу дард юқади.
Шеъриятнинг ширин ва аччиқ томонлари кўп.

Абдураҳмон Мешаян
​​Абу Дардо ва Умму Дардо севгиси...

(5)

Бир куни Муҳаммад Алайҳиссалом,
Садақа хақида сўзлар эканлар.
Яхшилик хақида сўзлаб зўр калом,
Умматга хайрни кўзлар эканлар.

Абу Дардо деди: "Боғим садақа"
Сўнг Умму Дардога уйга қайтган он,
Дедилар: "Боғдан чиқ ва кирма бошқа,
Мен уни садақа айладим инон".

Умму Дардо зарра афсус чекмади,
Уйгани ҳам йўқдир қошу қабоғин.
"Тўғри қилибсиз ҳам савоб ишлабсиз,
Дея боғдан чиқди олиб товоғин".

Шундай оила эди бу саодатманд,
На эр ва на ҳотин эмасди баҳил.
Бир кун Абу Дардо бўлгунча дардманд,
Умму Дардо бирла яшашди аҳил.

Ўлим тўшагида ётаркан эри,
Сезаркан ёр энди ажал ўлжаси.
Юрагида борин сўзлай бошлади,
Йиғлаб-йиғлаб Абу Дардо завжаси:

"Сиз менга дунёда совчи қўйдингиз,
Ота-онам сизга қўйди никоҳлаб.
Охиратда сизга мен энди ўзим,
Совчи қўяжакман чин дилдан хохлаб.

Жаннатда ҳам бирга бўлмоғимизни,
То жоним бор экан истаб қоламан.
Роббим бирлаштирур албатта бизни,
Мен сизни Роббимдан сўраб оламан...."

@A_meshayan
14:43-03.03.2025
Абдураҳмон Мешаян
2025/07/05 06:18:02
Back to Top
HTML Embed Code: