Абдуазим Аҳрор (Рустамхўжаев)
Humans'га бойкот эълон қилиш керак Humans ҳақида сал аввалроқ яхши фикрда эдим. Ҳар қалай, тарифлари анча арзон. Лекин тахминан 10 кунлардан бери пул ўтказмаси ишламаяпти, тўғрироғи, ўзлари ўчириб қўйишган. Бундай дейишимга бир қанча сабаблар бор. Қисқаси…
Марказий банк уларни ўчириб қўйган экан. Сабаби мақолада ёзилибди:
https://www.tg-me.com/gazetauz_ozb/45176

🔥7❤1👍1
Forwarded from Oyina.uz | Tafakkur
Ҳозир копирайтингни ўрганиш учун энг қулай пайт. Касбингизни ўзгартиришга нима дейсиз?
📌 Бу ғоялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақидаги касб – биз креатив кампаниялар яратамиз, реклама роликлари, ташқи реклама, дигитал фаолликлар ўйлаб топамиз. Замонавий касблар орасида эса копирайтингнинг ўрни бошқача – ким бўлсангиз ҳам, барибир, фикрларингизни аниқ, тушунарли қилиб етказиб бериш муҳим.
Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/3098
Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/3099
Расмий саҳифаларимиз👇
Telegram | Facebook | X | Instagram

👍14❤2🔥2😍1💋1
Oyina.uz | Tafakkur
Ҳозир копирайтингни ўрганиш учун энг қулай пайт. Касбингизни ўзгартиришга нима дейсиз? 📌 Бу ғоялар ва уларни ҳаётга татбиқ қилиш ҳақидаги касб – биз креатив кампаниялар яратамиз, реклама роликлари, ташқи реклама, дигитал фаолликлар ўйлаб топамиз. Замонавий…
Интервью чиққанини билмай ҳам қолибман.
Соҳага энди кираётганлар учун фойдали бўлади — асосий саволларга жавоблар берилган.
@Abduazim_uz

👍15❤3🔥2😍1💋1😘1
Бугун 605 Agency раҳбари Отабек ака Najot Ta’lim'да маҳорат дарси ўтиб бердилар
Ўқувчиларим кўп сўрашади: "Рус ва инглиз тилларини билмасак ҳам копирайтинг бўйича иш топсак бўладими?"
Бу саволга ҳар доим ижобий жавоб берганман. Бугун жавобим тўғрилигига яна бир бор амин бўлдим. Энди шунчаки матнчи эмас, креатив, ҳақиқий ижодкор мутахассис бўлиш кераклигини ҳам қўшимча қилиб кетаман.

👍19🔥8❤🔥1❤1😍1💋1😘1
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Муаллифдан
Кеча ўзбек тили куни эди, аммо каналга ҳеч нарса жойламадим. Вақтим ёки контент йўқлиги учун эмас, шунчаки бошқаларни томоша қилгим келди.
Давлат идораларидан тортиб кўча б/влогерларигача — ҳамма ўзбек тили ҳақида қайғуришини билдирди. Аммо деярли ҳеч бири амалда буни кўрсатиб беролмади. Табиийки, бугун тил масаласи эсдан чиқарилди.
Тил ҳақида фақат бир кун гапирилмайди. Шунинг учун мен шунчаки сукут сақладим.
@xatoliklar

👍24🔥17👏5❤🔥3😢1😍1💋1😘1
Бугун ишхона (Minim)га брендинг хизматидан фойдаланиш учун бир йигит келган эканлар, кейин мени ҳам сўрабдилар.
Билсам, у йигит копирайтинг курсимда ўқиган эканлар. Ҳозир қуруқ қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Juramix брендининг CEO, яъни бошқарув раҳбари сифатида иш юритаётган эканлар.
Кўриб хурсанд бўлдим, улардан курсим ва берган билимларим ҳақида илиқ фикрлар эшитдим. Шунақа, ўқувчиларинг ўз йўлини топиб кетса, худди ота-онадек қувонаркансан киши.
P. S. соч-соқолга аҳамият бермайсизлар 😄

👍28🔥8👏3❤1😁1😍1💋1😘1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан қисқа фурсатга бўлса-да ҳамма ишни четга суриб, шунчаки дам олиш керак. Майли, бутун дунё сизни кутиб турсин.
@Abduazim_uz
@Abduazim_uz
👍13🔥6🫡2😍1💯1💋1😘1
Одатда курсимни битирган ҳаммага ҳам иш топиб бермаймиз, бунга имкон ҳам йўқ. Ҳар 10 кишидан 2-3 тасига ҳеч бўлмаганда бир марталик иш олиб берамиз одатда.
Шу боис қолганлар хафа бўлиб қолиши табиий. Жавоҳир дўстимиз ҳам анча вақт ишсиз бўлиб қолган, лекин ҳаракатдан тўхтамаган эканлар. Ҳозир эса Smartbook нашриётида PR-менежер ва яна бир қанча лойиҳаларда онлайн ишлаяптилар.
Яна шахсий блогларини очиб, копирайтинг ва маркетинг бўйича қаймоқли маълумотларни содда тилда бериб боряптилар. Қизиқ бўлса, обуна бўлиб қўйинг: @ashinaqa_gaplar

👍13🔥6❤🔥2❤1💋1😘1
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Рамазонда ўз устингизда ишланг
«Тўғри копирайтинг» курсига қабул очилганини эълон қиламиз. Рамазон ойи ўз устингизда ишлаб, янги билимларни эгаллаш учун яхши фурсат.
Бу соҳа ўзи кимлар учун?
— ота-онасидан пул сўраш ёшидан ўтиб бораётган йигит-қизлар;
— ойлик маошига қониқмайдиган ва қўшимча даромад манбаи излаётганлар;
— ишсизликдан чарчаган бекорчи ёки декретдаги аёллар;
— копирайтер бўлиб ишлаётган, аммо малакасини оширмоқчи бўлганлар учун.
Курс давомийлиги: 1 ой (12 та видеодарс)
Курс нархи: 1 млн сўм
Устоз назорати (қўшимча хизмат): 250 минг сўм
🔥 Биринчи тўлов қилган 3 кишига курс нархидан 25% чегирма бор, яъни 250 000 сўм қайтариб берилади.
——
*Агар курсда берилган топшириқларни виждонан бажариб, ҳеч қандай натижага эришмасангиз, пулингизни қайтариб берамиз!
Батафсил ушбу ҳаволада: https://teletype.in/@xatoliklar/kurs-noyabr
Курс ҳақида кўпроқ билиш учун ёзинг: @Copywriting_Support

🔥9❤2👍1
Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Рамазонда ўз устингизда ишланг «Тўғри копирайтинг» курсига қабул очилганини эълон қиламиз. Рамазон ойи ўз устингизда ишлаб, янги билимларни эгаллаш учун яхши фурсат. Бу соҳа ўзи кимлар учун? — ота-онасидан пул сўраш ёшидан ўтиб бораётган йигит-қизлар; —…
"Бекорчи аёл бўлмайди", деяпти кеннойингиз 😆
🤣27❤6💯5👍3❤🔥1🤡1
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Ҳеч бир ҳаракат самарасиз кетмайди
Ҳаракат қилган эртами-кеч натижага эришиши муқаррар. Фақат озгина сабр ва ирода керак.
Ўқувчиларимиздан шунақа хабарлар келиб турса, меҳнатимиз зое кетмаганига яна бир бор амин бўламиз. Юзимиз ёруғ, йўлимиз очиқ.
Қизиқ бўлса, сиз ҳам курсда ўқиб олинг: @Copywriting_Support

👍20❤🔥2❤2
Ҳатто фирибгарлар ҳам копирайтер хизматидан фойдаланяпти
Яқинда фирибгарлар телефон қилиб, номимга карта очилгани ва ҳар ой 1 700 000 сўмдан пул ювилаётгани ҳақида хабар беришди. Ё Украинча, ё Беласурча акцент билан гаплашишяпти, аммо рақам маҳаллий.
Аввал биттаси ўзини туман ички ишлар бошқармаси ходими сифатида таништирди, кейин гўёки Миллий банк ходимига улаб беришди.
Ҳаммаси тайёр ёзиб олинган сценарий, яъни скриптлар асосида. Ўлжани босқичма-босқич тайёрлашаркан.
Бунақаларни жиғига тегиб, умидвор қилишни ва вақтини ўғрилашни яхши кўраман. Орада биз Ўзбекистонда эканимизни ва ўзбек тилида гаплашишга ҳақли эканимни айтиб, улардан ўзбекча гапиришни талаб қилдим.
Қизиғи, ҳатто шу эътирозга ҳам жавоб тайёрлаб қўйишган экан.
Мен фирибгарларни чалғитиш учун суҳбатда ташаббусни ўз қўлимга ола бошладим — саволларга чалғитувчи савол билан жавоб бердим, фактларни ўзгартириб тақдим этдим. Уларнинг хатоси нотўғри ўлжа танлашганида.
Аммо ҳаётда оператор ҳар доим кутилмаган вазиятларга тайёр бўлиши керак.
Суҳбат ҳар доим ҳам копирайтер ўйлаган кетма-кетликда бўлмаслиги мумкин. Мижоз берган жавоб копирайтер ёзиб берган сценарийсига тўғри келмаса, оператор роботлик қилмасдан, вазиятдан чиқиб кета олиши керак.
Хуллас, бир нарса аниқ: бунақа скриптлар устида кучли копирайтерлар ишлаган, анчагина эътирозларга асосли жавоблар тайёрлаб қўйилган.
Ҳатто фирибгарлар ҳам копирайтерлар хизматидан фойдаланяпти. Сиз бўлсангиз, ҳали ҳам копирайтер ўзи нимага керак, деб юрибсиз.

😁33🔥14👍10❤2❤🔥1
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Ўзингиздан айланай
Бир тарафдан Инстаграм ўзбек тилининг устунлиги ҳақидаги ғала-ғовурларга тўлиб кетган бўлса, бошқа тарафдан бевосита тил билан ишлайдиган жонкуяр мутахассисларга солиқ тўлаш мажбурияти юклатилмоқда.
Гап нима ҳақида?
19 мартда “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди. Унда 2026 йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турларининг янгиланган рўйхати берилган.
Амалдаги рўйхатда 104 та фаолият тури бўлса, янгисида бу кўрсаткич 72 тага қисқарган. Буни қарангки, тил ва матн билан боғлиқ барча касблар янги рўйхатдан чиқариб ташланган: таржимон, копирайтер, рерайтер, мусаҳҳиҳ, контент-менежер, муҳаррир, e-mail орқали хатларни жўнатиш бўйича мутахассис, спичрайтер, транскрибер ва бошқалар.
Мантиқ нимада?
Давлат учун фуқаролардан солиқ ундириш — бу нормал ҳолат. Аммо бунга салмоқли асос ва адолатли мезон бўлиши керак.
Соҳаларни танлаб олишда топаётган пулининг кўплиги мезон қилиб олинган, деган гумонда бўлади кўпчилик. Шундай ҳам дейлик. Қизиғи, SMM, маркетинг, таргетинг, график дизайн каби хизматлар рўйхатда сақланиб қолган.
Шунда муҳаррирлар таргетологлардан кўпроқ пул топяптими? Копирайтерлар маркетологлардан кучайиб кетдими? Ё Ҳожибой таъбири билан айтганда, “кекирворган” копирайтерлар, таржимонлар, муҳаррирлар шунчалик кўпайиб кетдими? Ўзимизни эплолмай қолдикми?
Солиқ қўмитаси нима дейди?
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари бу ҳолатга изоҳ бергандай бўлибди. У берган фикрлар анчагина зиддиятли (видео). Унга кўра, бозорда тенг рақобат муҳитини таъминлаш асосий мақсад қилиб олинган. Кейинги мезон — фаолият билан шахснинг якка ўзи шуғуллана олиши ёки йўқлиги. Унинг таъкидлашича, репетитор ўз фаолиятини бир ўзи, ҳеч кимнинг ёрдамисиз олиб бора олади, шу боис уни рўйхатда қолдирса бўлади.
Раис ўринбосари якка шуғулланиши мумкин бўлган соҳалар айтилса(?), рўйхатни қайта кўриб чиқишга тайёр эканлигини ҳам билдиради.
Айтиш керакми?
Ўзингиздан айланай, агар айтиш керак бўлса, айтамиз — мен айтай, ҳамкасблар, сизлар айтинглар: матн билан боғлиқ ҳар қандай ишлар кўпчилик бўлиб қилинадиган эмас, балки деярли ҳар доим компьютерда ўтириб ёки қалам ушлаб якка тартибда бажариладиган ишлардир.
Натижа бўладими?
Катта эҳтимол билан натижа бўлмайди, чунки янги рўйхатда ишни якка бажара олиши ёки олмаслиги мезон қилиб олинмаган. Рўйхатдан чиқарилган соҳалар билан танишиб чиқсангиз, бунга ўзингиз амин бўласиз (рўйхат). Лекин, ҳеч бўлмаса, ҳаракат қилиб кўришимиз керак.
Хуллас, аввалги гап: биргина нотўғри қарор минглаб инсонларнинг муаммосига айланмаслиги керак.
____________________________
@xatoliklar канали асосчиси — Рустамхўжаев Абдуазим

👍12🔥6
🔥28👍9❤4🤩4
Абдуазим Аҳрор (Рустамхўжаев)
Салфетканинг қуруғи бўлади, нами бўлади. Унинг намлантирилгани ҳам бўлиши мумкинми? Видеода шунга жавоб бердим. @Abduazim_uz
Йиллар ўтиб “намлантирилган салфеткалар” тугабди шекилли, янги партия ниҳоят “нам салфетка” бўлиб чиқибди.
@Abduazim_uz
@Abduazim_uz
😁33👍12❤5🔥4🤣2
Forwarded from Тўғри ёзамиз — мутахассис блоги
Қабул очилди
3 ой деганда янги гуруҳга қабул очдик.
Асосий маълумотлар:
— копирайтинг нима?
— бу соҳа кимлар учун?
— нималарни ўрганаман?
— бошқа курслардан фарқи
Курс давомийлиги: 1 ой (12 та видеодарс)
Курс нархи: 1 млн сўм
Устоз назорати (қўшимча хизмат): 250 минг сўм
🔥 Биринчи тўлов қилган 3 кишига курс нархидан 25% чегирма бор, яъни 250 000 сўм қайтариб берилади.
Тўлов учун:
Мурожаат қилинг: @Copywriting_Support
3 ой деганда янги гуруҳга қабул очдик.
Асосий маълумотлар:
— копирайтинг нима?
— бу соҳа кимлар учун?
— нималарни ўрганаман?
— бошқа курслардан фарқи
Курс давомийлиги: 1 ой (12 та видеодарс)
Курс нархи: 1 млн сўм
Устоз назорати (қўшимча хизмат): 250 минг сўм
🔥 Биринчи тўлов қилган 3 кишига курс нархидан 25% чегирма бор, яъни 250 000 сўм қайтариб берилади.
Тўлов учун:
9860 3501 4202 2168 (R. A.)Мурожаат қилинг: @Copywriting_Support
👍9🔥4
Кафеда овқатланиб ўтирсам, ёнимга бир йигит ўтирди:
— Ассалому алайкум, устоз!
Билдимки, курсимни битирган ўқувчилардан — муҳаррир Миржалол Норқобилов.
Ҳол-аҳвол сўрашиб, уёқ-буёқдан гаплашдик. Аввал Daryo.uz нашрида ишлаган, ҳозир эса kursiv.media янгиликлар нашрида муҳаррир эканлар. Орфография, маркетингга ўтиш, ChatGPT мавзуларида бирмунча суҳбатлашган бўлдик.
Шунақа кутилмаган учрашувлар доим кишини хурсанд қилади. Эҳтимол, кейинги сафар сизга йўлиқиб қоларман?

👍33🔥10❤6🤝3👏1