Telegram Web Link
ҚИММАТГА ТУШГАН!
Уҳуд кунида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни(бошқа ривоятда Убай ибн Каъбни) шаҳид бўлганлар ва ярадорлар ичидан Саъд ибн Рабиъни қидиришини, агар топса у зотнинг номларидан унга салом айтиб ўзини қандай ҳис қилаётганини сўрашини тайинладилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ўликлар орасидан уни қидиришни бошлади. Охири уни топди. Ҳали жони узилмаган экан. Етмиш жойидан жароҳатланган экан. Зайд розияллоҳу анҳу унга деди:
- Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сенга салом айтдилар. Ўзингни қандай ҳис қилаётганингни сўрадилар!
Саъд розияллоҳу анҳу деди:
- Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳам, сенга ҳам саломлар бўлсин. У зотга айтгинки, мен жаннатнинг ҳидини ҳис қилаяпман. Қавмим бўлмиш ансорларга тайинлагинки, агар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бирор нарса қилса улар учун Аллоҳнинг олдида узр йўқ!
Шу сўзларни айтиб Саъд розияллоҳу анҳунинг жони узилди!

Бизга бу дин қандай етиб келганини билдингизми?!
Бу дин бизга бадани душман ўқидан ғалвирга айланган саҳобалар танаси устидан ўтиб келган.
Бу дин бизга саҳобаларнинг Набий алайҳис саломнинг қўйинларига тўккан моли устидан ўтиб келган. Биргина Усмон розиёллоҳу анҳу бир ғазотда қўшиннинг учдан бирини жиҳозлаб берган эди.
Бу дин бизга саҳобаларнинг мустаҳкам ақидаси орқали ўтиб келган. Меърож ҳақидаги мушриклар етказган хабарни Абу Бакр розияллоҳу анҳу эшитганида уларга: "Агар буни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган бўлсалар рост айтибдилар!", деб заррача иккиланмай жавоб берган эди.
Бу дин бизга саҳобаларнинг жасорати билан етиб келган. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳижрат қилаётиб мушрикларга шундай деган эди:
"Ким хотини бева, фарзандлари етим қолишини истаса йўлимни тўссин!".

Бу дин жуда қимматга тушган. Уни зое қилмайлик!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ФОЙДАЛИ ЗАРБА!
Дарахт битта меваси тушиб кетгани учун эгилмайди. Кўтарилишда, янги шох беришда давом этади.
Битта пати тушиб қолган қуш яна учишга қодир бўлиб қолаверади.
Шамол тебратаётган бошоқ қуламайди, шамолга мослашиб нажот топади.
Нажот топганларнинг қайси бирига боқманг, олдин тойилганини, қоқилганини кўрасиз.
Ғолиб қўмондонлар ҳам қачонлардир мағлубият аламини тотиб кўрган.
Уҳуд мағлубияти ортидан Макка фатҳи келган.
Ҳаёт қонуни шундай, таслим бўлмаган ғолиб бўлади.
Биргина зарба сизни йўлда давом этишдан тўхтатиб қўймасин.
Жароҳатни боғланг, кўзёшни артинг, Аллоҳдан мадад сўранг ва йўлда давом этинг.
Бу сафар энди нолдан бошламаяпсиз. Олдин сизга тушган мушт сизни кучли ва тажрибали қилган.
Энди қўрқманг!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ДАРС
Кейинги йилларда олди-қочди ишларни кўриб, ёшларимиздаги ахлоқ-тарбияни гувоҳи бўлиб, мактаблардаги юзаки таълимни ҳис қилиб, қолаверса сиёсий ва ижтимоий ҳолатларни англаб тўғриси қўрқиб кетаяпман...
Аммо умид сўнмаган...
Атрофимизда Россия, Хитой ва Америка каби гигант хавфлар бор. Аллоҳ кўрсатмасин-у, душман юртимизга хавф солса унинг ҳимояси учун кўксини тик тутиб жонини бера оладиган фуқаролар, фарзандлар нечта чиқади...?

Иззуддин Қассом роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Йигирма йил ақидани ўргандим. Сўнгра йигирма йил уни инсонларга ўргатдим. Ватан ҳимояси учун илк курашга чақирилганимда биринчи ўқ овозини эшитишим билан орқага қараб қочдим.
Нихоятда маҳзун бўлдим. Уялдим. Катта олим бўлсам, кишиларга ақида илмини ўргатсам, уларни Аллоҳ учун саботга чақирсам-у урушда орқага қараб қочсам. Бу қандай шармандалик!
Сўнгра кечаси намоз ўқидим. Роббимдан ихлос ва сабот сўрадим. Қилган қилмишим учун узр сўрадим. Сўнгра юзимни душман томонга буриб бир қанча вақт ёлғиз ўзим курашдим. Душман мендан қочадиган бўлди. Билдимки, мен билан Аллоҳ орасида китобларим, дарсларим, шаръий билимларим эмас, иймоним ва тақвойим бор экан холос!".

Бу катта дарс!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ҒАЛАБА
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада эдилар. Мадинада қолган саҳобаларга Мута ғазоти тафсилотларини гапириб бераётган эдилар. Орада шундай дедилар:
"Байроқни Зайд олди. У шаҳид бўлди. Сўнгра Жаъфар олди, у хам шаҳид бўлди. Сўнгра Абдуллоҳ ибн Равоҳа олди. У ҳам шаҳид бўлди. Сўнгра байроқни ҳеч бир буйруқсиз Холид ибн Валид олди. Унга ғалаба берилди!".

Холид розияллоҳу анҳу қўшинни ўз тактикаси билан майдондан олиб чиқиб кетган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам буни ғалаба демоқдалар!
Холид розияллоҳу анҳунинг урушдаги услуби шундай эди. Мушук каби сабр қилиб шер каби ҳужумга ўтар эди.
Агар ўшанда мусулмонларни қийин вазиятдан олиб чиқиб кетмаганида уруш қатлиомга айланар эди.
Ҳаётда уруш чиқариш учун сабаблар тиқилиб ётибди. Баъзида жанглардан четга чиқиш ғалаба ҳисобланади.
Баъзи жангларда ғалаба қилинсада, бу ғалабадан жангнинг кулфат ва зарари кўпроқ бўлади.
Қариндошлар билан келишмовчиликда шижоатли бўлганлар аслида қўрқоқлардир.
Кишининг ўзига-ўзи пичоқ уришини ғалаба деб бўладими ахир?!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЯНА ЎША МУСЪАБ ҲАҚИДА!
Унинг тўлиқ исми Мусъаб ибн Умайр ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Абдуддор, ибн Қусайй ибн Килоб Қурашийдир.
У буюк саҳоба, олдин исломга кирганлардан саналади. Маккада таваллуд топган ва униб ўсган. Қавмидан қўрққанидан Арқам ҳовлисида яширинча исломга кирган.
Онаси Хунос бинт Молик ибн Мазриб Омирийядир.
Мусъаб розияллоҳу анху ҳижратнинг учинчи йилида Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган. Мусъаб "Исломдаги илк элчи" лақабини олган. Куняси Абу Абдуллоҳ эди.
Исломга киришидан олдин Мусъаб Маккада ўзининг жамоли, қимматбаҳо, чиройли ва бежирим кийимлар кийиб юриши, қиммат атирлар ишлатиб юриши билан ажралиб турар эди. У Макканинг энг муаттар йигити деб танилган эди.
Сўнгра Аллоҳ уни ислом неъмати ила неъматлантирди. Кишилар орасида исломни ёйишни, динни олий қилишни насиб қилди. Мусулмонларнинг аҳволи Маккада оғирлашгач Мусъаб бошқа мусулмонлар билан бирга Ҳабашистонга ҳижрат қилди.
Биринчи Ақаба байъатидан сўнг Мадинага ҳижрат қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни Мадинага қуръон ўргатиши, динни таълим бериши учун элчи қилиб жўнатдилар. Мусъаб Мадинада "муқриъ" номи билан машҳур бўлган!
Кейинчалик ансорлар билан Маккага ҳам келган. Унинг қўлида Мадинанинг катталаридан Саъд ибн Муоз ва Усайд ибн Хузайр розияллоҳу анҳумолар исломга киришган. Сўнгра булар орқали деярли бутун Мадина исломга кирган.
Уҳуд ғазоти асносида Мусъаб розияллоҳу анҳу мусулмонлар байроқдори эди. Жанг асносида Умайя ибн Халаф Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга ҳужум қилди. Аммо ўлдира олмади. Чунки Мусъаб розияллоҳу анҳу Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни ўз танаси билан ҳимоя қилди. Зарба Мусъабга тегди.
Сўнгра яна байроқни кўтариб жангни давом эттирди. Шунда мушриклардан Қамиъа ал-Лайсий уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам деб ўйлаб ҳужум қилиб шаҳид қилди. Мушриклар орасида "Муҳаммад ўлдирилди" деган хабар тарқалиб кетди. Ҳатто ўшанда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан узоқроқда турган саҳобалар ҳам бунга ишониб тушкунликка тушиб қолишган.
Бахтни қаранг! Мушриклар Мусъаб розияллоҳу анҳуни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам деб гумон қилаяпти.

Яна бир маълумот, Мусъаб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан божа бўлади. Унинг хотини Ҳамна бинт Жаҳшдир. Ҳамна Зайнаб онамизнинг синглиси бўлади. Ҳамна саҳобийялардан. Бир қанча ҳадис ривоят қилган.
Ҳамна ифк воқеасида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ҳақларидаги ножўя гарларга аралашиб қолиб Ҳассон ибн Собит, Мистаҳ ибн Усосалар билан бирга дарраланган.
Ҳамна Мусъаб розияллоҳу анҳудан бир қиз фарзанд кўрган. Қизининг исми Зайнаб бўлган. Мусъаб розияллоҳу анҳу шаҳид бўлганидан кейин Ҳамна Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳуга турмушга чиққан. У кишидан икки ўғил кўрган.
Мусъаб розияллоҳу анҳу ўрта бўйли, чиройли юзли, биров билан тез чиқишиб кетадиган йигит бўлган.
У шаҳид бўлганидан сўнг уни Омир ибн Рабийъа, Сувайбит ибн Саъд ва акаси Абу Рум ибн Умайрлар қабрга қўйишган.
Аллоҳ барча саҳобалардан рози бўлсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ИФЛОС ДУНЁ...
Бу ифлос дунёдан яна нима кутиш мумкин?!
Қанча буюкларни хўрлади...
Қанча разилларни кўтарди ва кўтармоқда...
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни Ҳажунда дорга осишганда онаси Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳо келиб уни дуо қила бошлади. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳу уни юпатиб сабрга чақира бошлади. Асмо деди:
"Нега сабр қилмай?! Ахир пайғамбар бўлмиш Яҳё ибн Закарийё алайҳис саломнинг боши Бани Исроилдаги бир зинокор аёлга ҳадя қилинган эди-ку!".

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ОФИЯТ СЎРАНГ!
Агар Аллоҳдан мол сўрасангиз ёнида офиятни ҳам қўшиб сўранг. Қанча-қанча бойлар беморлиги сабаб энг арзон таомларни ҳам ейишдан маҳрум.
Агар Аллоҳдан мансаб сўрасангиз ёнида офиятни ҳам қўшиб сўранг. Қанча-қанча амалдорлар, нуфузли инсонлар сунъий юрак билан, томирлари ичида стенд билан юришибди.
Бемор танага неъмат татимайди. Касалланган юрак совғадан хурсанд бўла олмайди. Бемор киши ҳатто ўз яқинидан ҳам унс-улфат топа олмайди.
Аллоҳдан нима сўрасангиз ёнида офиятни ҳам сўрайверинг.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу шундай дер эди:
"Аллоҳнинг шундай бандалари борки, Аллоҳ уларни дунёда офиятда яшаттиради, офиятда жонини олади, жаннатга офиятла киритади. Аллоҳим! Бизларни ўшалардан қилгин!".

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
МАҚСАД
Салоҳиддин Айюбий роҳимаҳуллоҳ Шомни ҳам ўз бошқаруви остига олиб салбчиларга қарши ягона бирлашган қўшин билан курашиш учун 1182 йилда Мисрдан Шом томонга юрди. Ўшанда Салоҳиддин энди Мисрга қайтмаслигини билмас эди. У Шомда мусулмонларни бирлаштириб салбчиларга қарши 11 йил жанг қилди.
1187 йилда Қуддусни фатҳ қилди. Милодий 1194 сана 4 мартда Димашқда оламдан ўтди ва ўша ерда дафн қилинди. Бу ҳижрий 589 санага тўғри келади. Ўшанда Салоҳиддин Шом, Миср, Ҳижоз ва Яман султони эди. Вафот қилганида унинг хазинасида 1 динор ва 47 дирҳам пул қолган эди. Бу уни кафанлашга ҳам етмаган!
Буюк султон ва қўмондон Салоҳиддин Айюбийни Аллоҳ раҳматига олган бўлсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"Бошқаларга ўхшашни истадим. Натижада ўзимни йўқотиб қўйдим.
Сўнгра ичимга боқдим. Исмимдан бошқа нарсани танимаслигимни англадим!".

Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ТАЗВИР
Европа иттифоқи пойтахти ҳисобланмиш Бельгия пойтахти Брюссельда Готфрид Бульонскийга ҳайкал ўрнатилган. Готфрид биринчи салб юриши қўмондони, милодий 1099 санада Байтул Мақдисда мусулмонларни қатлиом қилган кишидир. Ўшанда Қуддусда яшайдиган барча мусулмонларни, қариялар, аёл-қизлар ёш болалар демасдан қирган. Ўшанда мусулмонлар сони етмиш минг бўлган экан.
Салбчилар мусулмонларни куйдириб, қорнини ёриб, турли кўз кўриб қулоқ эшитмаган қийноқлар билан ўлдиришди.
Готфрид оёқ кийимини ечиб мусулмонлар қони ичида юрди. Қон унинг тўпиғини ёпган эди. Салбчилар қатлиомидан фақатгина озгина шиалардан иборат гуруҳ қолди. Уларга омонлик бериб Мисрга жўнатишди.
Бугун баъзи мусулмонлар Бельгияга бориб Готфрид ҳайкали ёнида тиржайиб суратга тушишмоқда.
Ўзимизнинг қаҳрамонларимиз бўлмиш Маҳмуд Ғазнавий, Шайбонийхон, Салоҳиддин Айюбий, Жалолиддин Мангуберди, Амир Темур, Сайфиддин Қутуз, Сулаймон Қонуний, Султон Салим ва бошқаларнинг тарихини яшириб, ёки хуник қилиб кўрсатишмоқда...!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
АНДАЛУСИМ
Испаниянинг Толедо шаҳрида мусулмонлар томонидан қурилган илк масжид. Бугун уни черковга айлантиришган.
Андалуснинг қулаши мана шу ердан бошланади!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Алишер Қодировни яхши кўра бошладим...!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЁРДАМЛАШИНГ
Рабийъа ибн Каъб Асламий розияллоҳу анҳу айтади:
"Бир кеча Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан тунадим. У зотга таҳоратга сув бердим ва бошқа хизматларини қилдим. Шунда менга дедилар:
- Эй Каъб! Сўра!
Мен дедим:
- Жаннатда сизга ҳамроҳ бўлишни сўрайман!
- Балки бошқа нарса сўрарсан?
- Йўқ, ўшани сўрайман!
- Ундай бўлса кўпроқ сажда қилишинг билан менга ёрдамлаш!".

Ҳеч ким жаннатга амали билан кира олмайди. Ҳатто Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам. Иншааллоҳ Роббимизнинг изни, фазли ва раҳмати билан кирамиз!
Аммо ибодатлар раҳматни жалб қилувчидир.

Агар қуръонингизни тарк қилсангиз, устини узоқ вақт чанг босиб ётса, намозга дангасалик қилсангиз, вақтидан кечиктирсангиз, тунги намозларга туришга нафсингиз йўл бермаса, садақа берсам молим камаяди деб ўйласангиз, тилингиз зикр билан эмас, дунё билан банд бўлса қанақа қилиб Аллоҳнинг раҳматини умид қиласиз?!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
СОТҚИНЛИК
Жанубий Америкада Европалик жангчилар ерлик қўзғолончи ва исёнчиларни асирга олишса улардан сирни очмаганларни терисини шилиб олиб қатл қилишар эди. Аммо ерлик аҳоли бунга қарамасдан қўзғолончиларни ҳимоя қилаверди.
Жазоирдаги урушда Европаликлар ерлик аҳолидан бир миллион инсонни қатл қилишган. Бирорта Жазоирлик бу қатлиом учун ерлик қўзғолончиларни айбдор деб билмаган. Улар босқинчиларнинг ифлослигини, ерлик исёнчиларнинг ватан ва халқ ҳимоячиси эканлигини яхши билар эди.
Вьетнамликлар бугун Америкага қарши курашган боболари билан фахрланадилар. Ҳолбуки бу жангларда улар юз минглаб қурбонлар беришган.
Африкада Европаликлар таслим бўлишдан бош тортган қора танли қўзғолончиларнинг болаларини қул қилиб сотиб юборишар эди. Аммо таслим бўлмаганлар халқ ва қурбонлар кўзида қаҳрамон ўлароқ қолаверди.
Бир пайтлар рус босқинчиларига қарши курашган боболаримизни ҳам бизга олабўжи қилиб кўрсатишган. Уларни "босмачи" деб аташган. Руслар халқ ўз қаҳрамонларини ёмон кўришини исташган. Бир неча вақт боболарини халқ ёмон кўриб юрди. Аммо уларнинг ватан ҳимоячилари эканлигини биладиганлар буткул йўқ бўлиб кетмади.
Бугун Ромаллоҳ ҳукумати Ғазодаги урушда Ғазодаги исёнчиларни айбдор деб чиқмоқда.
Ватан ҳимояси бу босқинчиликнинг натижасидир. Яъни, бизнинг ватанни ҳимоя қилишимизга сабаб унга бўлган босқиндир. Бу танлов эмас, бурчдир. Бугун Ғазо заминидаги шаҳидлар учун йиғлайдиган ҳар-бир кишидан уларнинг ҳимояси учун нима қилдинг деб сўраш керак. Фаластинда бугун етмиш минг хавфсизлик учун халқнинг нонидан маош ейдиганлар бор. Улар нима қилди?!
Майли, айтайлик Ғазода ҳеч нарса йўқ экан, босқинчилар Ғарбий соҳил атрофида изғиб юрганида, ҳамманинг кўз ўнгида ҳамма жойни вайрон қилаётганида ҳокимият хавфсизлик аппарати нима қилган эди?!

Кўпчилик айтишни, Баъзилар эшитишни истамаётган ҳақиқат мана шу:
Тарихда босқинчилар кўп қўзғолончи ва исёнчиларни ўз аскарига айлантирган, ўзига ишлатган. Аммо босқинчиларнинг тўлиқ бир қўзғолонни ўз фойдасига ишлатиш ҳодисаси ҳамда исёнчиларни ўзининг ҳимоячисига айлантириб олиши тарихда илк бор содир бўлмоқда. Босқинчилар Фаластин озодлик ҳаракатини лойиҳадан бурч ва вазифага айлантирди. Яъни, бу ҳаракат энди босқинчиларни ҳимоя қилади. Бу ҳаракатнинг умрини Исроил ўзининг умрига боғлаб қўйди. Энди ҳаракат босқинчиларга қарши туришдан кўра ўзининг нонини ҳимоя қилишни афзал билади. Аммо бу нонга хорлик ва сотқинлик хамиртуриши қўшилган.
Биламан, ҳақиқат аччиқ...аммо аҳвол шундоқ!

Яна бир ҳақиқат шуки, бу урушда ўртада туриш йўқ. Ё оқсиз, ёки қора. Кулранг бўлишнинг имкони йўқ. Фаластин томонида бўлмасангиз, демак Исроил томонидасиз!
Аллоҳ бизнинг халқимизни сотқинликдан асрасин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"ВАФО"
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболаридан бири Ҳошимнинг асл исми Амр бўлган. Нега Ҳошим деб ном олганини биласизми?

Араб тилида "ҳашама" сўзи "синдирмоқ", "майдаламоқ" маъноларини англатади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг боболари Амр Макка аҳлига сарийд номли таом тарқатгани учун шу номни олган. Сарийд бу нон ва гўштни қайнатилган сувга майдалаб солиб ейиладиган таомдир.
Маккага қаҳатчилик келганида Амр узоқ йўл юриб Фаластинга, айнан Ғазо(Ғазза)га ун олгани келади. Бу ердан туяларига ун ортиб Маккага боради. Етиб келгач, туяларини сўйиб, қозонлар осиб Макка аҳлига сарийд пишириб тарқатади. Ана шу иши туфайли Амр энди Ҳошим деб чақирила бошлайди.
Энг қизиғи Набий алайҳис саломнинг боболари Ҳошим охирги сафарида айнан Ғазода вафот қилади ва шу ерда дафн қилинади. Шунинг учун Ғазо "Ҳошимнинг Ғазоси" деб ҳам аталади.

Замон айланди. Ҳа, замон айланиб айнан Қурайшни очлик ва ўлимдан сақлаб қолган Ғазо аҳлидан нон ва унни Макка аҳли ман қилиб қўйди!
Мана сизга "вафо"!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Қанча-қанча нарсалар ёзиб сўнгра ўчириб ташлайман...
Қанча-қанча орзуларимни бино қилиб яна бузиб ташлайман...
Ўчириб ташлаган битикларим жим туриб мени бир-бир қатл қилади...
Ўчирмасдан тарқатганларимдан эса тушунтира олмаганларим мени парчалайди...!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЖАРЖА
Мусулмонлар билан Румликлар ўртасида бўлиб ўтган Ярмук ғазотида Жаржа исмли Рум қўмондонларидан бири олдинга чиқиб мусулмонлар қўмондони Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу билан учрашмоқчи эканлигини айтди.
Улар учрашишгач, Жаржа Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга деди:
- Эй Холид! Мени алдама, фақат тўғрисини айт, зеро озод инсон ёлғон гапирмайди. Аллоҳ пайғамбарингизга осмондан қилич туширган эмиш. У қилични пайғамбарингиз сенга берган эмиш. Бу қилич билан қайси жангга кирсанг ғалаба қозонаётган эмишсан. Шу ростми?
Холид розияллоҳу анҳу деди:
- Йўқ, ёлғон!
Жаржа деди:
- Унда нега сени Аллоҳнинг қиличи дейишади?
Холид розияллоҳу анҳу деди:
- Аллоҳ бизга пайғамбар жўнатди. Кимдир уни тасдиқлади, кимдир ишонмади. Мен ҳам ишонмаганлар сафида эдим. Сўнгра Аллоҳ қалбимизни исломга мойил қилди. Пайғамбари сабабли мусулмон бўлдик ва унга байъат қилдик. Сўнгра Аллоҳнинг расули менинг ҳақимда дуо қилиб: "Сен Аллоҳнинг қиличисан!", дедилар. Шу билан мени "Аллоҳнинг қиличи" дея бошлашди!
Жаржа сўради:
- Пайғамбарингиз нималарга даъват қилади?
Холид розияллоҳу анҳу деди:
- Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга ва Расул саллоллоҳу алайҳи ва салламни тасдиқ қилишга. Ислом мана шу!
Жаржа сўради:
- Бугун исломга кирган кишига ҳам сизларга бўлган ажр-савоб бўладими?
Холид розияллоҳу анҳу деди:
- Ҳа, бизникидан ҳам афзали берилади!
- Қандай қилиб? Ахир сизлар олдин исломга киргансизлар-ку!
- Биз Аллоҳнинг Расули саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга яшадик, унинг мўъжизаларини кўрдик. Биз кўрган нарсаларни кўрган ва биз эшитган нарсаларни эшитган кишининг исломга кириши осон бўлар эди. Аммо ким у зотни ва мўъжизаларини кўрмасдан, эшитмасдан туриб ғайбдан иймон келтирса ҳамда ихлос ва нияти рост бўлса ажри ва савоби каттароқ ва кўпроқ бўлади!
Жаржа деди:
- Эй Холид! Менга исломга киришни ўргат!
- "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Унинг элчисидир", дегин!
Жаржа шаҳодат калимасини айтиб мусулмон бўлди. Сўнгра икки ракаат намоз ўқиди. Кейин мусулмонлар сафида ўз қавмига қарши жанг қилиб шаҳид бўлди. У ҳаётида фақат Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу билан икки ракаат намоз ўқиди холос. Аллоҳ унга раҳм қилсин!

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳнинг "Ал-бидая ван ниҳая" китобидан.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЯШИРИН ТАРИХ
Ҳа, бир пайтлар мусулмонлар Москвани эгаллашган, Кремлни вайрон қилишган. Рус аскарларини парчалаб ислом иззати билан Иван Грознийни мағлуб қилишган.
Руслар билан Усмонийлар ўртасида уруш тўхтамас эди. Руслар Астраханни эгаллашгач, мусулмон савдогарлар ва ҳожиларнинг йўлини тўсиб савдо карвонларига ҳужум қила бошлашди. Сулаймон Қонуний вафот қилганидан сўнг султон Салим Ⅱ давлат бошқарувида тажрибасизлик қилди. Буни руслар ғанимат билиб ислом давлати ҳисобидан давлатларини кенгайтиришни исташди. Шунинг ортидан Султон Салим Ⅱ Қрим хони Девлет Герайни 120.000 отлиқ қўшин билан русларга ҳужум қилишни буюрди. Бунга Усмонийларнинг тўпли қўшини қўшилди.
1571 йил май ойида русларга ҳаддини билдириб қўйиш ва ислом чегараларини ҳимоя қилиш учун Девлет Герай бошлиқ мусулмонлар русларга ҳужум қилишди. Руслар Москвани ҳимоя қила олмасдан мағлуб бўлишди. Руслардан 8000 аскар ҳалок бўлди. Иван Грозний 30.000 отлиқ ва 6000 пиёда аскарини бошқарувчисиз қолдириб қочиб қолди.
Мусулмонлар шаҳарга кириб вафот қилган мусулмон аскарлари интиқоми ўлароқ шаҳарни ёқиб юборишди. Иван Грознийнинг хазиналарини ўлжа қилишди. Шаҳар аҳолисининг кўпчилиги Иван Грозний билан қочиб қолди. Кўпларни асир қилиб Девлет Герай Қримга зафар билан қайтди.
Султон Салим Ⅱ бу ғалабадан хурсанд бўлиб Қрим хони Девлет Герайга қимматбаҳо тошлар билан безатилган қилич совға қилиб юборди.
Бошқа томондан мусулмонлар русларнинг Қозон ва Астраханни босиб олганидан маҳзун эдилар. 1572 санада Девлет Герай Ока дарёси орқали яна хужум қилди. Бу ҳужум натижасида Россия Қрим хонлигига йилига 60.000 олтин лира жизя беришини айтиб сулҳ тузди.

Йилмаз Ўзтунанинг "Усмонийлар давлати тарихи" китобидан.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
АББОС
Унинг тўлиқ исми Аббос ибн Абдумуттолиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусаййдир. Аббос розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг амакилари бўлади. Куняси Абул Фазл бўлган.

Аббос розияллоҳу анҳу кўркам, оқ юзли, бўйи баланд инсон эди. У жуда чиройли инсон бўлган.
Аббос розияллоҳу анҳу фил йилидан уч йил олдин туғилган. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан уч ёш катта бўлган.
Аббос розияллоҳу анҳу Хайбар фатҳидан бироз олдин исломга кирган. Аммо мусулмонлигини яшириб юрган. Макка фатҳ бўлганидан кейин ошкор қилган.
Жоҳилият даврида Қурайшнинг каттаси эди. Ўша пайтда Масжидул Ҳаромни обод қилиш, ҳажга келганларга сув бериш унинг вазифаси эди. Аббос розияллоҳу анҳу жоҳилият даврида ҳам ҳеч кимни Каъбани сўккани, у ҳақида ҳақоратли гаплар айтгани қўймас эди. Қурайшни Масжидул Ҳаромни обод қилишга ундар, улар буни рад қила олишмас эди. Чунки бунга келишувлари бор эди.

Аббос розияллоҳу анҳу иккинчи Ақаба байъатида иштирок қилиб Ансорларга Набий алайҳис саломнинг ҳимоя қилишлари учун бир қанча шартлар қўяди.
Бадрда мажбуран мушриклар билан бирга чиқади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонларга уни қатл қилмасликни амр қиладилар. Уни мусулмонлардан бир киши асирга олади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам асирга олган кишига: "Аллоҳ таоло сенга ёрдам берибди!", дейдилар. Чунки Аббос розияллоҳу анҳу жисмонан ундан анча катта ва бақувват эди-да!
Аббос розияллоҳу анҳу Макка, Тоиф, Ҳунайн ва Табук фатҳларида иштирок қилган.
Аббос розияллоҳу анҳунинг овози ниҳоятда жарангдор эди. Шунинг учун ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳунайн кунида унга: "Эй Самура соҳиблари!", дея бақиришини амр қилганлар.
"Самура" Ҳудайбийядаги дарахтнинг номи. Бу дарахт остида саҳобалар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни моллари ва жонлари билан ҳимоя қилишга байъат қилишган. Ҳунайн жангида саҳобалар ортга чекинганда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Аббос розияллоҳу анҳуга ўша байъатни эслатиб чекинганларни жангга қайтишини айтиб чақиришини амр қилганлар.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳнинг "Саҳиҳи Муслим"га қилган шарҳида келишича, Аббос розияллоҳу анҳу Салъ тоғига чиқиб Ғоба(жой номи)даги ходимларини чақирар, улар эшитишар экан. Салъ тоғи билан Ғобанинг ораси саккиз мил экан.
Асмаъийнинг айтишича Аббос розияллоҳу анҳунинг чўпони уч мил узоқликда унинг чорваларини боқар экан. Агар унга бирор гапни айтмоқчи бўлса бемалол эшиттира олар экан.
Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ҳижрий ўттиз иккинчи сана, Ражаб ойининг жума кунида саксон саккиз ёшида вафот қилди. Унга Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу жаноза ўқиди. Бақиъда Бани Ҳошим мақбарасида дафн қилинди.
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аббос ибн Абдулмуттолибнинг авлодларидан, набираларидан ва халифа бўлган зурриётларидан бирор киши унинг ёшига етмаган!".

Имом Заҳабийнинг "Сияру аъломин нубало" китобидан, Ибн Саъднинг "Табақот"тидан, Ибн Касирнинг "Ал-бидая ван ниҳая" китобидан олинди.

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
БИЛДИРИНГ
Бир куни кечаси Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розияллоҳу анҳонинг олдидан ташқарига чиқдилар. Оиша розияллоҳу анҳо Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни бирор бошқа аёлларининг олдига кетдилар деб ўйлаб рашки келди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қайтиб келиб буни Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг юзидан сездилар ва сўрадилар:
- Нима бўлди эй Оиша, рашк қилдингми?
Оиша розияллоҳу анхо деди:
- Менга ўхшаган киши сиз каби кишини рашк қилмайдими?!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам хотинлари юзида рашкнинг аломатларини сезмоқдалар. Уни билмаганга олмаяптилар.
Дунёда шундай туйғулар борки, биз бу туйғуларла жиддий муомала қилишимиз лозим. Ҳатто бу туйғу қандайдир вазиятдан пайдо бўлган хато тасаввурдан келиб чиқса ҳам ...
Аслида вазият муҳим эмас, ундан пайдо бўлган туйғу муҳим.
Азиз сингилларим! Оиша розияллоҳу анҳонинг ақлига ва чиройли жавобига боқинг: "Менга ўхшаган киши сиз каби кишини рашк қилмайдими?!".
Азиз сингилларим! Кибрни ташланг. Эрингизга ўрни келса рашк қилишингизни ошкор айтинг. Асабларни оловда ёқишни тўхтатинг. Совуқ ишорани бир четга қўйинг.
Азиз биродарларим! Хотинингизга ҳатто унинг юзига тегадиган шабададан ҳам уни рашк қилишингизни билдиринг. Умр йўлдошингизга у сиз учун муҳимлигини билдиринг. Сизнинг наздингизда унинг қиймати баландлигини айтинг унга!
Аммо рашк чегарада бўлсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
2024/05/29 11:07:47
Back to Top
HTML Embed Code: