Telegram Web Link
Ақлини озод қила олмаган киши ерини ҳеч қачон озод қила олмайди. Зеҳн қуллиги ватан қуллигидан хатарлироқдир!

Бизнинг асосий муаммойимиз менимча шунда!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
УЗР
(Узр Ғазоликлар)
Масофамиз бир хил эмас. Ҳеч қачон сизга тенглаша олмасам керак. Мен уйимда юмшоқ тўшак устида қандайдир пост билан ёки намоздаги дуойим билан ўзимча сизга таянч бўлмоқчиман. Сизлар эса уйсиз, ерсиз ва қочоқ бўлсангизда заминингизни қутқариш, ватанни озод қилиш учун Аллоҳнинг душманлари билан жанг қилмоқдасиз.
Менинг атрофимда оилам, дўстларим ва муҳибларим бор. Сизлар эса ҳамма нарсангизни йўқотдингиз.
Мен душман маҳсулотини бойкот қилиш учун икки марта ўйлаб оламан. Олсамми, олмасамми? Сизда эса ҳатто ичишга оддий сув йўқ.
Мен танамда оғриқ сезсам додлаб ҳаммани безовта қиламан. Мени оғриқ қолдирувчи дорилар билан тинчлантиришади. Сизни эса ҳатто наркозсиз амалиёт қилишмоқда.
Мен юмшоқ тўшагим устида мазза қилиб ётибман. Сизлар эса ўликларингизни кафанлашга ҳатто бир парча мато тополмаяпсиз.

Биз битта масофада эмасмиз. Шунинг учун мени маъзур тутинг. Мусибатингизда ожизлигим туфайли ёнингизда тура олмадим. Аммо Аллоҳга қасамки, сизни ёрдамсиз ташлаб қўйишни ҳеч қачон ният қилмаганман. Аммо ожизман. Сизларни жаннат аҳлидан бўлишингизни умид қиламан. Роббим бизни ҳам Ўз фазли ва карами ила жаннат аҳлидан қилсин. Ишонинг , бу гапни минг хижолат билан ёзмоқдаман...

Ишонинг , мен имконим даражасида ҳаракат қилдим. Сизни охиратда сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳлар билан бирга қилишини сўраб қоламан!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Ассалому алайкум азизлар!
Бу ҳайитда олдинги шодлик туйғуларини ҳис қила олмадим. Сабаби Ғазо...
Нима бўлганида ҳам Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
СИЗ БУЮКСИЗ!
Витас Герулайтес кетма-кет ўн олти марта Жимми Коннорсга теннисда бой берди. Ва ниҳоят ўн еттинчи мартада ғалаба қозонди. Мусобақадан сўнг шундай деб бақирди:
"Шуни билишингизни истар эдим, мени кетма-кет ўн етти марта енгиб бўлмайди!".

Тўғрисини айтсам, мени Герулайтесга ўхшаган инсонлар ҳайратлантиради. Унақалар қарсак чаладиган киши топилмаганида ўзларига-ўзлари қарсак чалаверишади. Елкаларини силайдиган қўл топа олишмаганда ўзлари силаб қўяверишади. Эришган озгина ютуқларини катта нарса деб билишади.
Уни ўн олтита мағлубият эга олмади, синдира олмади. Журналистлар олдида юқоридаги жумласини баралла айтишдан уни бу мағлубиятлар тўса олмади. Эҳтимол унинг рақиби Жимми Коннерс ўшанда кечаси билан ухлай олмай ўзини- ўзи маломат қилиб чиққандир.
Ҳаммамизда кўз бор, аммо бир хил қарашга эга эмасмиз. Бу дунёдаги кўп нарсалар бизнинг назаримиз орқали ўз чегарасига эга бўлади аслида.
Мен уларни фақатгина буюк ғалабалар ва ёрқин муваффақиятларгина қониқтирадиган олийҳиммат кишиларни айбламоқчи эмасман. Аксинча, буни баъзиларнинг табиати эканлигини ҳам тушунаман. Тарихни ўзгартирганлар ҳам асосан шунақалар эканлигини ҳам эътироф этаман. Аммо...
Нега энди инсон доимо ўзгаларга идеал кўриниш хаёли билан яшаши керак?!
Нега энди биз инсонлигимизни унутиб тоқатимиздан ортиқ юкни гарданимизга олишимиз керак?!
Ҳаётда ўзи шундоқ ҳам бизни жазолаш учун етарлича муаммолар тиқилиб ётибди. Нега энди яна янги муаммолар пайдо қилишга уринамиз?!
Ҳаётга доим ҳам жиддий нигоҳ билан боқавериш ҳикматдан бўлавермайди. Баъзида нафсингизни эркалаб ҳам туринг. Уни ўзгалардан кутманг. Саодат ғолибан замиримиздан балқади, атрофимиздан эмас.
Бир китобни ўқиб тугатсангиз нафсингизга бирор нарса ҳадя қилинг. Кишилар билмасада, буюк ишни бажардингиз. Қийин бир фандан яхши баҳо олсангиз Архимеднинг "Эврика"си каби нафсингиз қўлидан тутиб: "Сен муҳим ва буюк ишни амалга оширдинг!", денг. Кўзгу олдига келсангиз: "Сен чиройлисан, хушбичимсан!", денг. Нега энди бу гапларни бировлардан кутиб ўтиришингиз керак?!
Азиз сингилларим! Фарзандингиз ютуққа эришса ортиғи билан уларни қутланг, тақдирланг. Булардан олдин ўзингизни ҳам қутланг: "Мен буюк онаман. Бу менинг мевам, самарам. Муваффақият буни териб олишда!".

Биз оддий бўлсакда, буюклармиз.
Ўзининг қадрига етмаганнинг ўзгалар ҳам қадрламайди. Ўзингизни тақдирланг. Бизнинг ҳар биримиз гарчи саккиз миллиард инсон ичида яшасакда, такрорланмас нусхамиз аслида.
Фақат яҳудийларни буюк деявериш ўзни унутишдир. Улар ҳеч қачон буюк бўлишмаган. Улар Аллоҳнинг ғазабига учраган халқ. Уларни бўрттириб кўрсатишдан ҳам тўхтанг.
Аслида сиз буюксиз!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ЖАЗО
Ҳар-бир жиноятнинг жазоси бор, дейман. Менга "Мана шунча одам гуноҳ қилаяпти, жазосини олмаяпти-ку! Қандай қилиб бу гапни айтаяпсан?!", дейишади.
Менинг гапимни мутлоқ ҳамма гуноҳга умумлаштириб юборманг. Аллоҳ раҳмли. Мен Аллоҳга ҳукмимни ҳеч қачон ўтказа олмайман. Ҳар-бир гуноҳкор жазоланади дея олмайман. Ҳаммамиз ҳам гуноҳкормиз.
Мени хато тушундингиз ёки ишни кенг олмасдан мен хато қилдим. Тафсилотини айтмасдан ишни мужмал ҳолда қолдирдим. Сизнинг ақлингизни уёқ-буёққа овора қилдим.
Мен жазо деганда ҳар-бир гуноҳкор бошига самодан тушадиган чақмоқни назарда тутмадим. Бундан баттар жазолар ҳам бор. Булардан бири Аллоҳ бандасининг гуноҳи туфайли унинг қалбини Ўзидан буриб қўйишидир.
Ҳамма жазо ҳам Фиръавнники сингари денгизда чўкиш, Қорунники сингари ер ютиши, Намрудники сингари чивин бўлавермайди. Булар Жабборнинг интиқоми дейилади.
Мен айтаётган жазоларнинг ўзгача юзи бор. Бунда ўзингиз тирик бўлсангизда, қалбингиз ўлади. Олдингиздан жаноза ўтсада титрамайсиз. Ўлим таъсир қилмаганларни бошқа ҳеч нарса қимирлата олмайди.
Қуръон оятларини эшитасиз, аммо таъсир қилмайди, кипригингиз қимирламайди. Буни тоғлар кўтаришдан, гарданига олишдан қўрққан аслида. Бундан катта жазо бўладими?!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг бир гапи бор:
"Бандага қалби қаттиқликдан-да ортиқроқ жазо йўқ!".

Йиллар ўтади, бирор кеча туриб Роббимиз учун ибодат қилмаймиз. Бундан ортиқ мусибат борми?!
Муаззиннинг овозини эшитамиз, аммо қалбимиз бизни масжид сари ҳаракатлантира олмайди.
Рамазон ўтади, аммо биз уни ғанимат билмаймиз.
Намозга худди елкадан оғир тошни ирғитиб ташлагандек, оғир юкдан қутилишни истагандек дангасалик билан турамиз.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам намоз вақти бўлса муаззинлари Билол розияллоҳу анҳуга: "Эй Билол! Бизни роҳатлантир!", дер эдилар. Охирги марта намоздан қочон роҳат туйдик?!
Интернетдаги арзимаган видеолар билан машғул бўлиб вақт ўтказишдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Арзимаган блогерлар ҳаётини кузатишдан ва бунинг натижаси ўлароқ ўз ҳаётингизни унутиш ва бой беришдан ҳам ортиқроқ жазо борми?!
Кўздан ёш чиқмаслигидан, қўлларнинг холис дуога кўтарилмаслигидан, тилларнинг тасбиҳ ва зикрсиз қолишидан ортиқроқ жазо борми?!
Жазо деганда фақатгина чақмоқни, сел ва дўлни, ёниш ва чўкишни тушунмаслигимиз керак. Роббимизнинг эшиги бизга ёпилиб қолиши энг қаттиқ жазо аслида!


https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
#ТЕАТР!
(Менимча)
Сионистларга зарба бериш Эроннинг аввало ўзининг сиёсий юзини оқартириш йўли билан ўзини ҳимоя қилишидир. Эроннинг Исроилга қарши очиқ урушга киришиши ақлдан эмас. Бу ерда "ақл" деганда шиаликни назарда тутаяпман. Зеро бу Эроннинг лойиҳалари манфаатига зиддир. Чунки бу билан суннийларга хизмат қилиб қўйган бўлади. Суннийликка хизмат қилиш эса Эроннинг шаръий қонунларига ҳам, сиёсий мақсадларига ҳам тўғри келмайди. Қолаверса Эрон халқаро сиёсатга ҳам хизмат қилишни мақсад қилмайди!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
#ТАМОММИ?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салоам вафот этганларида Мадинани маҳзунлик қоплади. Ҳамма гўё бошқа одамга айланиб қолган эди. Бу ўзгаришга умматнинг "сиддиқ"и Абу Бакр розияллоҳу анҳу нуқта қўйди:
"Ким Муҳаммадга ибодат қилган бўлса Муҳаммад ўлди. Ким Аллоҳга ибодат қилса Аллоҳ тирик, ўлмайди!".

Шу гапга таяниб шуни айтаман:
"Ким Рамазонга ибодат қилган бўлса Рамазон ўтиб кетди. Ким Аллоҳга ибодат қилаётган бўлса Аллоҳ ҳамма ойнинг Роббисидир!".

Кишиларни эсанкиратишни, уларнинг қанотини қирқишни ёқтирмайман. Мен учун ярим стаканнинг бўш қисми ҳақида тафаккур қилишдан кўра қолган ярми ҳақида тафаккур қилиш муҳимроқ. Қоронғуни лаънатлаб ўтиришдан кўра шам ёқиб ўтиришни афзал биламан.
Роббимиз бизга танлаб берган ойга умматнинг ихлос ва муҳаббат қилиши мени севинтиради, қалбимга таскин беради.
Рамазон ойида бомдодда сафимизнинг кўплиги ва зичлиги кўзларни қувонтиради. Бу умматнинг бемор бўлсада ўлмаслигини ўйлаб қалб хотиржам бўлади. Бир йил давомида ўлган қалбларни қайта тирилтириш учун Аллоҳ Рамазонни жўнатиши қалбни сурурга тўлдиради. Рамазондаги масжидларнинг шукуҳи ўзгача. Кишилар хатмлар ва қорилар ҳақида ҳаяжон билан суҳбатлашишади. Фарзандларимизнинг бу ойда қуръонга юз буриши, қори бўлишни ният қилиши келажагимиздан бизни хотиржам қилади. Иншааллоҳ бунинг ҳосилини кўрамиз.
Қариндошлар ва қўшнилар орасида коса ва товоқлар айланади. Муҳаббат ва улфатчилик зиёда бўлади. Садақа беришлар кўпаяди....

Аммо мен тушунмайдиган нарса шуки, нега энди Рамазондаги хулқимиз бошқа ойларга ўтмайди?! Нега энди йил бўйи Рамазондаги каби ибодатга берилмаймиз?!
Нега энди бомдодларда тўлиб турган масжид Рамазон чиқиши билан ярмидан ҳам камайиб кетади?!
Нега энди Қуръонни умр китоби эмас, Рамазон китоби деб қараймиз?!
Нега энди бошқа ойларда садақа бериш учун фақир қидирмаймиз?! Фақирлар бошқа ойларда овқат ейишмайдими?!
Нега энди қариндош ва қўшниларимизга Шаввол ёки Зулҳижжада овқат улашмаймиз?!
Нега энди болаларимизни бошқа ойларда илм ўқишга, қуръон ёдлашга шижоатлантирмаймиз?!

Рамазонни улуғлаш, намоз, рўза ва садақотлар билан унинг ҳаққини адо қилиш буюк иш. Бу ойга муҳаббат қиладиган, ихлос қиладиган, уни қаттиқ ушлайдиган уммат буюкликка номзод ва инсониятни бошқаришга муносиб, маданият ва инсонийлик байроғини кўтаришга лойиқ умматдир.

Бу уммат Рамазонни бошқа ойларга ҳам олиб ўтмас экан, ўз ўрнини қайтариб ололмайди.
Фақат Рамазонни эмас, Роббимизнинг бошқа ойларини ҳам севайлик. Бошқа ойларда ҳам бизга Рамазонники каби қувват, ихлос ва муҳаббат берсин Аллоҳим!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
"Эркак бўладими, аёл бўладими, ким мўъмин ҳолида яхши амал қилса Биз унга яхши ҳаёт кечиртирамиз!".

Наҳл сураси 97-оят

Саъид ибн Жубайр роҳимаҳуллоҳ оятдаги "яхши ҳаёт кечиртирамиз" деганининг маъноси Аллоҳ ундай кишиларни бошқаларга муҳтож қилмайди деганидир, деган.
Бу жуда ҳам гўзал шарҳ. Аммо яхши ҳаёт дегани бунгагина чекланмаган. Бемор бўлмаслик яхши ҳаёт, йўқсил бўлмаслик яхши ҳаёт, Аллоҳнинг қадари қандай бўлсада рози бўлиш яхши ҳаёт....
Аллоҳнинг тақдиридан норози бўлиш танглик, машаққат ва қийинчиликдир.
Аллоҳ сизга ризо неъматини берган экан, кенгчиликка шукр қилиш неъматини ато қилган экан, қийинчиликда сабр неъматини тақдим қилган экан демак сизга яхши ҳаёт кечиртираяпти!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ҲАММАМИЗ ЁЗУВЧИМИЗ...
"Қилган амалларини (қиёмат кунида) ҳозир ҳолда топдилар. Роббинг ҳеч кимга зулм қилмайди!".

Каҳф сураси 49-оят

Қиёмат куни бизга ҳаёт китобимиз бўлмиш амалларимиз битилган китоб берилади. Унда катта-кичик ҳамма қилмишимиз битилган бўлади. Бутун ҳаётимизни Роббимиз ҳузурида Унга ўқиб берамиз. Ёмон муаллиф бўлишдан бизни Аллоҳ асрасин. Демак бугун ўз сулукимиз билан эрта қиёматда ўқиб беришдан уялмайдиган нарсаларни ёзишимиз керак номамизга. Бугун китобни ўзгартириш имкони қўлимизда. Истиғфор ўчирғичи қўлимизда. Оппоқ саҳифаларга гўзал сатрлар битайлик.
Саҳифаларимиз садақага, кўнгил олишга, тунги намозга, нафл рўзаларга тўла бўлсин.
Тўғри, жаннатга ҳеч ким амали билан кира олмайди. Ҳатто Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Аллоҳнинг раҳмати билан кирадилар. Аммо ёдимиздан чиқмасин, Аллоҳнинг раҳматини эзгу амалларимиз жалб қилади!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ИШОНЧ
"Ва Мусонинг онасига: "Уни эмизавер. Бас, (унга ёмонлик етишидан) қўрққан чоғингда уни дарёга ташла. Қўрқма, хафа бўлма. Бас, Биз уни сенга қайтаргувчимиз ва Пайғамбарлардан қилгувчимиз!", деб ваҳий қилдик!".

Қасас сураси 7-оят

Бу оятда балоғатнинг энг юқори чўққиси мужассам. Бунда иккита буйруқ, иккита қайтариқ ва иккита хушхабар ворид бўлган.
Иккита буйруқ "эмизавер" ва "дарёга ташла", иккита қайтариқ эса "қўрқма" ва "хафа бўлма", иккита хушхабар эса "сенга қайтарамиз" ва "пайғамбарлардан қиламиз" жумлаларидир!

Ё Роббий....!
Аллоҳимизнинг Мусонинг онасининг қалбига ташлаган ишончига боқинг. У ўз гўдагини , жигарпорасини, қалбининг бир бўлагини ҳеч иккиланмасдан дарёга ташламоқда. Аллоҳ таоло унга боласини қайтаришига бошидан то оёғига қадар ишонч ва иймонга тўла!

Аллоҳим! Бизга ҳам шунақа ишонч бер!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ТАРИХ ГАПИРАДИ
Андалусдан мажбуран Жазоир шимолига кўчирилган кўп оилалар Андалус қишлоқ ва шаҳарларидаги тортиб олинган уйларининг калитини ҳали-ҳанузгача ўзларида сақлаб келишади. Улар бу калитларни фарзанд ва набираларига мерос қилиб қолдиришади.
Бу калитлар унутилмас ҳақнинг рамзидир!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"Гуноҳларимдан қўрқаман. Аммо Роббимнинг раҳматидан умид узмайман. Вафот қилсам мўъминларнинг ва мени яхши кўрадиганларнинг мен учун ўқиган жаноза намозларининг манфаатидан умид қиламан. Ким мендан бир нарса ўрганган бўлса, бир нарса ўқиган бўлса унинг дуосини ўзимга улкан мукофот деб биламан. Битта содиқ мўъминнинг холис дуосини ўзим ҳосил қилган барча одоб, шуҳрат, обрў, эътибор ва бор дунё лаззатларидан яхшироқ деб биламан!".

Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
НАСИҲАТ
1. Ўзгаларнинг сиз ҳақингиздаги фикрлари уларнинг қарашлари холос. Буни воқеликка айланишига йўл қўйманг. Кимдир сизни омадсиз деса, бунга ўзингиз қарор бермагунингизча бу фикр ҳақиқатга айлана олмайди. Қанотингизни кесишларига йўл қўйманг!

2. Мозийни ўзгартириб бўлмайди. Аммо ундан фойда олиш мумкин. Мозийда яшаш келажакни барбод қилишдир. Ундан ибрат олиш сизни кучли қилади. Шунинг учун ўтган саҳифани ёпинг, аммо дарс олишни унутманг!

3. Кишиларнинг нарсалар ҳақидаги фикрлари, бизга нарсалар ҳақиқатидан кўра кўпроқ ўша кишиларнинг аслини фош қилади. Шунинг учун кишиларни англаш учун уларга яқинлашиш шарт эмас. Озгина эътиборли бўлсангиз етади. Кишилар ҳар бир берадиган фикри билан замирларидаги ноаниқ томонларни аниқлаштириб боришади!

4. Бахт юқумлидир. Ташвиш ҳам шунақа. Негатив кишилардан йироқлашиб, позитив инсонларга яқинлашинг. Эйнштейн шундай дейди:
"Позитив инсонларда ҳар муаммонинг ечими бор. Негативлар эса ҳар ечимда муаммо кўришади!".

5. Бахт имконият эмас, аслида сизнинг қарорингиздир. Моддийликни камситмоқчи эмасман. Моддий нарсалар ҳаёт ғилдирагидир. Аммо шуни унутмайлик, улар ҳаётнинг ўзи эмас, ғилдирагидир. Бизни бахтли қиладиган кўп нарсаларни сотиб олиб бўлмайди. Шунинг учун саодатимиз ҳам, ташвишларимиз ҳам ичимиздан балқиб чиқишини унутмаслигимиз керак!

6. Биз йиқилганимизда омадсиз ҳисобланмаймиз, балки тўхтаб қолганимизда муваффақиятни йўқотамиз. Шунинг учун инглизлар: "Қийналганда тўхтама, балки етиб борганда тўхта!", дейишади. Томас Эдисон лампочкани ихтиро қилишдан аввал минглаб тажрибалар ўтказган, аммо омади келмаган. Эдисонни бу нарса тўхтата олмаган. У шундай деган эди: "Уринишларим бекор кетмади. Мен энди лампочка ясаб бўлмайдиган минглаб йўлларни биламан!".

7. Ҳаётингизни ўзгартирмоқчи бўлсангиз аввало фиклашингизни ўзгартиринг. Тўғри, Абу Бакр розияллоҳу анҳу Билол розияллоҳу анҳуни озод қилди, аммо бундан олдин Билол розияллоҳу анҳу Аллоҳга иймон келтириб нафсини озод қилган ва ўз-ўзига хўжайин бўлган эди!

8. Дунё чархпалакдир. Замон эса айланиб туради. Нима қилсангиз шуни кўрасиз. Ичадиган жойингиз ширин бўлсин учун кишиларни чиройли услубда суғоринг. Қачонлардир сиз яхшилик қилсангиз Аллоҳ уни зое қилишдан покдир, одилдир. Бугун яхшилик тақдим қилсангиз бу ўзингиз учун келажакда яхшиликла узатиладиган қўлдир аслида. Аллоҳ истаса сизни ҳеч кимга муҳтож қилмайди. Сиз ўзгалардан енгиллатган дард ила Аллоҳ сизни мубтало қилмайди иншааллоҳ

9. Ташвишлар худди тебратма курсига ўхшайди. У сизни турган жойингизда қимирлатиши мумкин, аммо бир қадам ҳам олдинга силжита олмайди. Келажакнинг режасини қилинг, ўзингизни ҳозирланг, аммо унутмангки, эртангиз Аллохнинг қўлида. Сиз Аллоҳга ўз ишингизни топширганингизда У сизни дунёга топшириб қўймайди, дунё сизни ўйин қилишига йўл қўймайди!

10. Бошқалар билан масофа сақланг. Бирданига ўзингизни улар ҳаётига ташламанг. Тажрибали ҳайдовчилар йўлда масофа сақлашни тавсия қилиб буни "омонлик масофаси" деб номлашади. Бузилган машинани тузатиш мумкин. Аммо бузилган қалбни тузатадиган устани топа олмайсиз. Ўзингиздан ўзингизга жой қолдиринг!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америка университетларидаги талабаларнинг Ақсо тўфони жангидан кейинги Америка ва Европадаги жамиятни ўзгартиришга бўлган ҳаракати келажак йилларни ўзгартириш томон қилинган ҳаракатдир. Келажак авлод ўзгаради, жамият ўзгаради. Бу ислом ва мусулмонлар учун яхшигина хушхабардир. Биз ҳам ислом манфаати учун лаббай дейдиган, соғлом фитрат чақириғидан бош тортмайдиган авлодни шакллантиришимиз лозим...

Эҳтимол Аллоҳ ер юзини бундан кейин Америкалик ёшлар билан фатҳ қилар....!
Чунки шарқ ҳам, араблар ҳам исломдан юз ўгира бошлашди. Бизда ҳам исломдан фақат кўпиксимон мусулмонлар қолди холос....
Аллоҳ эса бугун Америкалик мана бу ёшларни ислом учун ишлатишни бошлади...!
Майли, мусулмонлар тухум босиб ўтираверишсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
"Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз. Бу тугади дегани эмас. Сиз ҳали бизнинг фарзандларимиз билан, улардан кейинги авлод билан курашишингизга тўғри келади. Менинг умрим эса мени дорга осадиганнинг умридан узоқроқ бўлади!".

Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳ

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Дунёда Аллоҳ йўлида жон бериш каби яна бир буюк иш бор. Бу Аллоҳ йўлида яшашдир!

Бугунингиз муборак бўлсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Гоҳида ҳаёт йўлимиз биз тузган режалардан ўзгача бўлиши ҳам мумкин. Аммо ишонинг, Аллоҳ бизга танлагани бизнинг режамиздан анча афзал!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ТАФАККУР
Агар болангизга ҳалол-ҳаромни, дунё-охиратни ўргатмас экансиз, истаганингизни ўргатаверинг. Улар барибир одам бўлишмайди!

Мени масжидга кириб ибодат қилаверишимни, сиёсатни тарк қилишимни исташади. Мактабда эса фарзандимга исломни ёмон кўрсатишади. Натижада фарзандим масжидни устимга ағдаради!

Бу умматнинг кучи тўп, танк ёки милтиқда эмас, балки тақводор мўъмин ёшларидадир!

Ҳаёт иймон ва курашдан иборатдир. Шу иккиси билан сифатланганларга ғалаба ёр бўлади!

Қуръон харита, ақл ва компасдир. Иймон эса унинг йўлини ёритувчи чироқдир!

Сен араб, сен турк деяверсак араб ҳам, турк ҳам қолмайди. Чаноққалъада бирлашганимиз каби бирлашсак инглиз ҳам, француз ҳам қолмайди!

Менга қулоқ солинг, агар ислом фақатгина намоз, Қуръон қироати ва тасбиҳдан иборат бўлганида Абу Айюб Ансорийнинг қабри Истанбулда бўлмас эди!

Сионизм бу тимсоҳ. Юқори жағи Америка, пастки жағи Европа, ақли Исроил, танаси эса ичимиздан туриб уларга ёрдамлашаётган хоинлардир!

Бир ярим миллиард мусулмон саккиз миллионли яҳудийларни йўқотиш учун абобил қушларини кутаяпти. Аллоҳга қасамки, агар абобил қушлари келса бизни тошбўрон қилар эди!

Қизил денгиз Фиръавннинг қабри бўлгани каби Ўрта ер денгизи ҳам Исроилнинг қабри бўлади!

Америка долларини Ислом динорига алмаштириш халқаро кучлар мезонида атом бомбасини ихтиро қилишдан ҳам муҳимроқ ва таъсирчанроқдир!

Зийрак мусулмон ҳодисаларга эмас, улар ортида мақсад қилинаётган фитналарга назар солади!

Сиёсатга қизиқмайдиган мусулмонни исломга қизиқмайдиган сиёсатчи бошқаради!

Нажмиддин Эрбакан

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
ФИҚҲУЛ АВЛАВИЙЁТ
Бир кишига ҳаж фарз бўлди. Аммо бериши керак бўлган қарзи ҳам бор. Қарзни бериш ҳаждан устун туради. Агар ҳақдордан рухсат сўраса ва у рухсат берса ҳажга бораверса бўлади.

Бир киши намоз ўқияпти. Чўкаётган кишини қутқаришига тўғри келиб қолди ёки оловда куяётганларни қутқаришига тўғри келиб қолди. Бу пайтда намоздан олдин одамларни қутқариш шарт бўлади.

Имом Ғаззолийнинг даврида бир шаҳарда кишилар фақат фиқҳ илмини ўрганишга бошлари билан шўнғишди. Буни талаб қилиш фарзи кифоя эди аслида. Бошқа чегарада эса дангасаликка йўл қўйишди. Яъни, тиббиёт илмини ўрганишмади. Шаҳарда элликдан ортиқ фақиҳ бор эди, аммо бирорта ҳам мусулмон табиб йўқ эди. Фақатгина зиммийлардан бўлган биргина табиб бор эди. Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ уларга қаттиқ танбиҳ берган.

Рамазон ойи келди. Ҳамма ибодатга берилади. Кечаларини бутунлай бедор ўтказади. Аммо шундай кишилар борки, улар бировнинг қўлида ишлашади. Агар кечаси бедор бўлишса кундузги ишларига халал етади. Фаол ишлай олмайди. Ишини мукаммал бажара олмайди. Бу унга юклатилган омонатга бепарволик ҳисобланади. Қолаверса оиласи ҳам қийналиб қолиши мумкин. Ҳалол пул топиш, фарзандларини таъминлаш ва ўзгаларга юк бўлмаслик буюк ибодат ҳисобланади. Баъзилар ҳатто туни билан бедор бўлиб тонгда ухлаб қолиб бомдодни қазо қилиб қўйишади...
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу кундузлари рўза тутишга, кечалари қилинадиган ибодатга берилиб хотинини унутиб қўяди. Қуда томон Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга шикоят қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга бу иши хатолигини, ҳар бир ҳақ эгасига ҳаққини бериш лозимлигини тайинлайдилар.

Ироқ аҳлидан бўлган бир киши саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан эҳромли киши пашшани ўлдириб қўйса нима бўлишини сўрайди. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу шундай дейди:
"Ироқликлар мендан пашша ҳақида сўрашади. Ҳолбуки, улар Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг набираларини қатл қилишган эди!".

Юқоридагиларнинг бари "фиқҳул авлавийёт" ҳақидаги гаплар эди.
Амалларнинг қайси бири афзал ва қилиниши лозимлигини англаш жуда муҳим. Чунки буни билмасак амалимиз дуруст бўлмайди. Айниқса бугунги кунда бу илмга эҳтиёж жуда катта.
Аллоҳ тавфиқ берсин!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
Ибодатлар оғир эмас, қалблар хароб бўлган!

https://www.tg-me.com/Abdulqodir_Polvonov
2024/05/15 13:10:56
Back to Top
HTML Embed Code: