Telegram Web Link
#ИБРАТ

• Ҳадис илмининг султони Имом Шўъба ибн Ҳажжож роҳимаҳуллоҳ адабсиз ва жоҳил ўғил билан имтиҳонга учраган эди!
• Имом атрофига минглаган шогирдлар йиғилиб, дарс олиб ўтирар, ўғли эса маишатвозлик, ўйин-кулгу билан банд бўларди!
• Бир куни у ўғлини чақириб:

يا بني، ما سمعت حديثًا قط؟

- Сен ҳам бирор ҳадис эшитиб, ёдладингми, деди.
• Ўғли, йўқ, деб жавоб берди!
• Шунда Имом ўғлига қараб:

اذهب فأنت حر من النسبة إليّ

- Ундай бўлса йўқол, мени дадам, дема!-, деди.

• Ибн Саъд бу ҳодисани ўзининг «Табақотул Кубро»сида келтирган!
• Агар Шайх роҳимаҳуллоҳ ҳам ҳозир тирик бўлганларида ноқобилга қараб шундай деган бўлармидилар?!
• Ибрат!
• Зурриёдларимизни шу каби насабининг фазлига бегона иш қилишидан Ўзинг асра!
• Омин!

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#asl_mohiyat

⚡️Ҳижрат тугади

🎙Ёрбек домла Исломов

🗣https://www.tg-me.com/Ezgu_maqsadsari

🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҲАЖ2025

• Ҳожиларимиз билан Муфтий Нуриддин ҳазрат бирга таомланмоқда!
• Ажойиб манзара!
• Аллоҳ таоло барча ҳожиларнинг умр ибодатини Ўзи қабул қилсин!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
#ТАҲҚИҚ

• Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ математика ҳақида шайтон илми деганми?

• Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Ар-Рисолат ал-Ладуния», «Иҳё улумид-дин» ва бошқа таълимга оид рисолаларида ҳисоб (математика) фани ҳақида қуйидагиларни айтади:

• Ҳисоб (математика) фани болаларга дастлаб ўргатилиши лозим бўлган илмдир, чунки у ақлни тарбиялайди ва аниқ фикрлашни ўргатади.
• Ақлни тарбиялайдиган асосий фан - ҳисобдир!
• Ҳисоб – илмларнинг асоси ва бошқа барча фанларга кириш дарвозасидир.
билимга олиб боради:
• Математика илмлардаги далил аниқлигини ва бошқа илмларни теран тушуниш учун зеҳнни тайёрлайди.

• Имом математика ҳақида салбий гапларни ҳам гапирганми?!

• Ҳа, агар бу фанни эътиқодга, метафизик тушунчаларга ҳам асос бўлади, деган даъвода унга шўнғиб кетилса унинг фойдасидан кўра зарари ошиб кетади дея, бузуқ фалсафани танқид қилиш бобида эслаб ўтади.

• Баъзилар математика фанидаги маҳоратга алданиб, уни эътиқод соҳасига ҳам тааллуқли деб ўйлашлари хато фикр.

• Манба: «Таҳофутул фалосифа» асари.

• Имом Ғаззолий ҳисоб ва геометрия каби фанларни фойдали, деб билган, аммо эътиқод ва диний ҳақиқатларни улар орқали аниқлаш мумкин эмаслигини таъкидлаган.
• Аммо унинг асарларида табиий фанлар, хоссатан математика фани шайтоннинг илми дейилганини топа олмадим!
• Имом Ғазолий математикани шайтон илми деб билган, деган кишидан далилни сўраб кўринг!
• Балки у кишида далил бордир!
• Нима дедингиз?!
• Кўряпсизми, илмни монополия қилиб бўлмайди, бир гапни гапирсангиз асосини келтира олинг, бўлмаса сиздан сўраб олишади!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#САЁҲАТ

• Қатар, Шазилий ресторани!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim/podcast.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АНОНС

#Muslim_podcast 

БУГУН АНГЛАМАСАК ЭРТАГА КЕЧ БЎЛАДИ

⚡️Кўрсатувда: Мазҳаб ўзи нима?, Қуръон ва суннат бор экан унда бизга мазҳаб нега керак?, Битта жойда битта мазҳабга эргашмаслик муаммоми?, Бугун бизга мазҳаб зурурми?, Абу Ҳанифага эргашадиган кишиларнинг  асоси йўқми?, Далилсиз эргашиш жоизми?, Қуръон ва суннатдан ҳукм олишга ким ҳақли?, Қуръонда ҳамма саволга жавоб борми?, Тўғридан-тўғри ҳукм олиш хатарлими?

Бу кўрсатувимизда ана шундай муҳим масалалар ҳақида фикр юритамиз. Қуръон ва ҳадислар асосида, уламолар таълимотларига таянадиган таъсирли мулоҳазаларни биргаликда эшитамиз.

Бундай муҳим мавзудан бехабар қолманг!

Эксперт: Яҳё домла Раззоқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.

🎙 Бошловчи: Ўткир Собиров Ўзбекистон мусулмонлари идораси бош мутахассиси.

Эфир вақти: 24 май, 18:00

@Muslim_Podcast_uz

КАНАЛГА ОБУНА БЎЛИНГ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН УЛАШИНГ!

Telegram: [https://www.tg-me.com/Muslim_Podcast_uz]
#ҲИСОБОТ

• ЎША билан энг кўп тижорий алоқа қилаётган давлатларнинг топ учлиги:

• Миср учунчи ўринда

🇪🇬 Миср – ЎША
• 2024 йилда Мисрнинг ЎШАнга экспорти тахминан $284 миллионни ташкил этди.
• ЎШАндан Мисрга экспорт ҳажми $306 миллионга етди.
• Икки давлат 2025 йилгача икки томонлама савдо ҳажмини $700 миллионга етказишни мақсад қилган.

• БАА иккинчи ўринда

🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари – ЎША
• 2023 йилда БААнинг ЎШАга экспорти $1.65 миллиардни ташкил этди.
• ЎШАндан БААга экспорт ҳажми $630 миллионга етди.
• 2024 йилда икки томонлама савдо ҳажми $2.9 миллиардга етди.
• Икки давлат 2022 йилда эркин савдо келишувини имзолаб, келгуси беш йил ичида савдо ҳажмини $10 миллиардга етказишни мақсад қилган.

• Туркия биринчи ўринда

🇹🇷 Туркия – ЎША

• 2023 йилда Туркиянинг ЎШАга экспорти $4.6 миллиардни, ЎШАндан Туркияга экспорт ҳажми $1.5 миллиардни ташкил этди.
• Театрда бир-бирига душман кўринганлар ҳаётда ҳам душман бўлади, деб ўйлаш соддаликми ёки аҳмоқликми, аниғини билмайман!
• Сурия янги давлати Туркия назоратида эканини ҳисобга олсак, Жулоний, Абдулазиз домла, Абу Салоҳ, Абул Валид, Муҳожир Тактикаллар кимга хизмати қилган бўлиб чиқяпти?!
• Дўппини бир четка қўйиб, фикрингизни изоҳларда ёзинг! 😊

©️ Аброр Мухтор Алий

• Марғилон дўппи Марғилонлик бир онахондан шахсан ўзимга мослаб тикилган - совға! 😎
• Бош имом Жўрабек билан Маъҳадда бирга ўқиганмиз!
(Қани, ким нимага эътибор бериб, изоҳ ёзаркин! 😄)

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж_2025

🗣 Таниш сўзлар: Масжидул Ҳаромда жамоат намозидан олдин айтиладиган сўзларнинг маъносини биласизми?

إستووا
• Баробар туринг!
إعتدلوا
• Тўғри ва тартибли туринг!
أقيموا صفوفكم
• Сафларингизни текисланг!
وتراصوا
• Бир-бирингизга яқин туринг ва ораларингизда жой қолдирманг!
وسدوا الخلل
• Ораларингизни беркитинг ва бўш жойларни тўлдиринг!

✈️ www.tg-me.com/muftiylar

Саҳифаларимиз:🔅

🌐 Сайт |🎬 Youtube |🔵 Facebook |📷 Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭСЛАТМА

• Баракотли вақтлар!...

© Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/05 11:06:34
Back to Top
HTML Embed Code: