Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хитойга сафаримизнинг асосий мақсадлари:

1️⃣ ЗБКИ дарслари
2️⃣ Янги алоқалар ва нетворкинг
3️⃣ Хитойнинг замонавий шаҳарлари саёҳати
4️⃣ Хитой иқтисодиёти ва бизнес муҳити билан танишув
5️⃣ Хитойдан сармоя жалб қилиш имкониятлари

📌 Жойлар чекланган!
Бизнинг жамоа билан бирга Хитойга сафар қилишни хоҳласангиз, тезроқ мурожаат қилинг:

📲 Telegram: @Aisha_ROP
📞 Телефон: +998507161616
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АЁЛ

• Исломда аёл:

- Она бўлса, жаннат оёғи остига қурилди!
- Аёли бўлса, динининг ярми!
- Қизи бўлса, жаннатга олиб кирувчи сабаб!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy

⚡️КАНАЛГА ОВОЗ БЕРИШ 👇
https://www.tg-me.com/boost/AbrorMuxtorAliy
#ҚАСД

ОЛИНТИ

• Енгилай деганим кечада, хаёлимда бўлаётган жангни қозондим!
• Тонг саҳарга ғалаба билан чиқдим, аммо ичимда ким бўлса ҳаммасини ўлдириб қўйгандим!

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАҲЛИЛ

• Эрон, Исроил, Ироқ, Сурия ва Туркия орасидаги муносабатлар!
• Жасмин хонимми?!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱@AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОГОҲЛИК

• Жасмин хонимга раҳмат, деяпган аёл фарзандлари ҳам к*т бўлиб кетишидан хавотир қилмасмикан?!
• Пул деб шу қадар разолатга ботиш шартми?!
• Бир к*т кимгадир ёрдам берган бўлса унинг к*тлиги оқланадими?!
• Қаёққа қараб кетяпсизлар?!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МАҲБУБИЙНОМА

• Бахтли оила тезда ўтиб кетган узун суҳбатга ўхшайди!
• Кекса жуфтликдан сўрашибди:
- 65 йил бирга яшабсизлар, қандай уддаладинглар?!
• Улар жавоб беришибди:
- Бизнинг давримизда синган нарсалар таъмирланарди ва уни яна ишлатаверар эдик, бугунгига ўхшаб шартта ахлатга ташлаб юбормасдик!
• Агар бўйдоқ бўлсанг ҳамма оилалилар бахтли кўринади!
• Агар оилали бўлсанг ҳамма бўйдоқлар бахли кўринади!
• Оила тўлқинлари пишқириб турган денгизга ўхшайди!
• Бўйдоқлик эса сасиб ётган ботқоққа! 😎
• Уйланишдан олдин икки кўзингни каттароқ очиб қара!
• Улангандан сўнг биттасини қисиб яша!
• Агар ноҳақ бўлиб, жим турган бўлсанг демак доносан!
• Агар ҳақли бўла туриб жим турган бўлсанг демак хотининг бор! 😎
• Хотин эрининг гапирмаган гапларини ҳам тушунишни бошлагандан эътиборан жуфт ҳисобланишади!
• Уйланганингда биринчи йил сен гапирасан, хотининг эшитади.
• Иккинчи йил хотининг гапиради сен эшитасан.
• Кейинги йилдан иккингиз гапирасиз қўшнилар эшитади! 😎
• Бир инсон аёлини машинадан тушишида эшикни очиб турган бўлса ё машинаси янги ва ёки хотини! (Машина эшиги бузуқ бўлиши ҳам мумкин)😊

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Power high school
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧬 Donayev Inomjon — biologiya va kimyo fanlaridan ko‘p yillik tajribaga ega ustoz.
📚 Yillar davomida yuzlab o‘quvchilarni fanlar olamiga qiziqtirib, ularga chuqur bilim bergan.
🔬 Har bir dars – kashfiyot, har bir mavzu – hayrat uyg‘otadi!
🌱 Bilimni sevish, hayotni tushunishdan boshlanadi.

🚀 Siz ham hayotingizdagi "biologik-kimyoviy burilish"ni biz bilan boshlang!
📍 Power High School — Sergeli tumani, Qumariq 95
📞 +998 95 777 77 25
📞 +998 95 012



🧬 Донаев Иномжон — опытный преподаватель биологии и химии с многолетним стажем.
📚 За годы работы он пробудил интерес к науке у сотен учеников.
🔬 Каждый урок — это открытие, каждая тема — увлекательное путешествие в мир науки.
🌱 Любовь к знаниям начинается с понимания самого себя и окружающего мира.

🚀 Присоединяйтесь к нам и сделайте свой «биолого-химический прорыв» вместе с нами!
📍 Power High School — Сергелийский район, Кумарик 95
📞 +998 95 777 77 25
📞 +998 95 012 32 32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЎЗЛИК

Кўнглим нақадар дардли,
Ва нақадар бахтиёр,
Гоҳо бегона-ёлғиз,
Гоҳо ошиғи бисёр,

«Ўзингни топ!» десалар,
Ўйлаб ўтирмасдан ҳеч -
Маҳбубийни ахтариб,
Кезгим бор диёр-диёр...

©️ Маҳбубий

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

📱@AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ФАЛСАФА

• Дедро эффекти!
• Қора пул империяси!
• Хитой сафаримизга яқин қолди!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРИЯ

• Яқин танишимизнинг ёшгина қизчаси суяк муаммоси билан озор чекмоқда!
• Тез кунда амалиётга олинмаса муаммо катталашиб кетармиш, докторлар айтибди.
• Ҳозироқ амалиётга олиш учун эса уларда етарли маблағ йўқ!
• Биз эса кўпчиликмиз, имкон қадар ёрдамлашсак бир қизалоқнинг бахтига, бир оиланинг қувончи ва дуосига эришамиз!
• Бир банданинг ташвишини аритганнинг Аллоҳ таоло қиёмат кунидаги ташвишларини аритади!
• Фурсатни қўлдан бой берманг!
• Қуйидаги рақамларга пул ўтказинг!

4023 0602 2569 3232
Viza USD

4023 0605 1193 0322
Viza SUM

9860 1701 0404 4558
Humo

5614 6821 1483 0708
Uzcard

Rano Abdullayeva

• Аллоҳ таоло қабул қилсин!
• Пул ўтказа олмасак бошқаларни далолати учун тарқатайлик, зора савобга шерик бўлсак…
• Хайриянинг ҳисобини бериб борамиз!

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Бир кун орзу, бир кун савдо тугайди,
Бир кун уйқу, бир кун рўё тугайди.
Беҳуда дунёни қувлама жигар!
Бир кун қайғў, бир кун дунё тугайди.

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЖАРАЁН

▫️Телеграм каналимизда ҳам история қўйиш ва илм кўпроқ ёйилиши учун “Telegram Premium”га эга обуначиларимиз овоз бериб ўз ҳиссангизни қўшинг

Ҳозирда бизга 57 овоз етишмаяпти, бир одам 4тагача овоз бера олади

👉🏻Овоз бериш учун: https://www.tg-me.com/boost/AbrorMuxtorAliy

🔄Telegram Premiumи бор дўстларингизга юборинг.

📌Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://www.tg-me.com/AbrorMuxtorAliy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СУҲБАТ

• 27.06.2025

©️ Аброр Мухтор Алий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Forwarded from A1 Motors
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚘 MERCEDES-BENZ G-CLASS — Kuch, nufuz va ishonch timsoli.

"40 yillik tarix, lekin dizayn – abadiy!"
G-Class o‘zining klassik qiyofasini saqlab, zamonaviy texnologiyalar bilan jihozlangan. Bu nafaqat avtomobil, balki meros!

🔸 Zamonaviy texnologiyalar va klassik dizayn uyg‘unligi
🔸 Har qanday yo‘l sharoitida ishonchli yurish
🔸 Premium salon — har daqiqada qulaylik

Mercedes Benz G-Class(CIP Tashkent) narxlari:

G580 EQ EV - $165000
G63 - $200000

G-Class — bu shunchaki mashina emas. Bu hayot tarzi.
Shaxsiy tanlovingizda ishonchli hamroh bo‘lsin.

📲 Batafsil ma’lumot uchun yozing yoki qo‘ng‘iroq qiling: +998 95 899 00 80
📍 A1Motors — Premium avtomobillar siz istagan joyda, siz istagan sifatda.

Telegram || Instagram || Facebook
#ТАЪРИФ

(Мақола)

ЖОН АЧЧИҒИ ЁҲУД ЎЛИМ!

• Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
• Бандаларни ҳалок қиладиган, шаҳарларни ваҳшатга соладиган – Ўлим!
• Фарзандларни етим қолдириб, аёлларни тул этадиган –  Ўлим!
• Такаббурларни хорлайдиган, бечораларни қутқарадиган – Ўлим!
• Золимга ҳам жазо - Ўлим!
• Мазлумга ҳам даво - Ўлим!
• Шоҳу-гадони ажратмай ёқасидан оладиган-Ўлим!
• Ошиқларни висолга эриштирадиган – Ўлим!
• Ўлим инсон зоти рўбарў бўладиган ер юзида энг катта мусибатдир.
• Ўлим шарбати шундай аччиқ-ки, унинг таъмини тотган билади.
• Бу таъмни тотганлар эса тирикларга келиб унинг таърифини айтиб  бера олишмайди.
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ўлим ҳақида гапириб беришни сўради.
• Каъб:
- Ўлим Одам боласининг қорнига киритилган дарахт шохларига ўхшайди. Унинг шохлари барча томирларига ўрнашган. Илдизи эса оғзидан чиқарилган. Ўта бақувват киши ушбу илдиздан ушлаб куч билан уни суғуриб олади, узилгани узилади, қолгани қолади-, деди. 

• Бир киши дунёда фақат роҳат-фароғатда яшаган бўлса, ўлим аччиғини тотиши биланоқ унинг дунёдаги тотган лаззатларидан асар ҳам қолмайди.
• Аммо иймон эгалари, солиҳ амал соҳиблари эса жон топшириш вақтида азоб тортишмайди, жон аччиғи чекишмайди.
• Уларнинг руҳи хамирдан қил суғургандек олинади.
• Бир Қуръон ҳофизи шундай дейди:
• Мен Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини ўқисам улардаги маънолар тасдиғини ҳар доим Қуръондан топардим.
• Чунки ҳадис саҳиҳ бўлгач у албатта Қуръонга мувофиқ бўлади!
• Аммо бир ҳадиснинг маъносига далолат қиладиган оятни  топа олмай қолдим.
• Бу ҳадисда мўъмин жони худди сувчининг идишидан сув чиққандек*, яна бир ривоятда,  хамирдан қил суғурилгандек** олиниши айтилган эди.
• Шу ҳадис хаёлимдан чиқмай қолди.
• Зотан Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам айтган эканлар, демак бунинг тасдиғи Қуръонда бўлиши керак, дердим ўзимга ўзим.
• Бир кеча уйқумда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим.
• У зот менга:
- Тур, «Юсуф» сурасини ўқи!- дердилар.
• Уйғониб кетдим.
•Туриб таҳорат олдим ва мусҳафни очиб ҳаяжон ила «Юсуф» сурасини ўқий бошладим.
• Ундаги қиссанинг ажойиботларига шўнғиб кетдим.
• Иффатли Юсуфга эришиш учун Миср азизининг хотини тузоқ қурди.
• Лекин ўша тузоққа ўзи илинди.
• Шармандаси чиқди, обрўси бир пул бўлди.
• Зодагон аёлларнинг маломатига  қолди.
• Улар Зулайҳони ўз қулига ошиқ бўлиб қолган диди паст аёл дея айблай бошлашди.
• Шаҳардаги аёллар: «Азизнинг хотини хизматкорининг нафсини хоҳлабди. Унга жуда ҳам муҳаббат қўйиб қолган экан-да! Биз у (аёл)ни, албатта, очиқ-ойдин адашувда деб биламиз», дейишди».
• Юсуф сураси 30 оят.
• Миср азизининг хотини эса:
• «Уларнинг макри ҳақида эшитган вақтда, уларга одам юбориб чақирди. Уларга суяниб ўтирадиган жой тайёрлади. Ва ҳар бирларига пичоқ берди. Сўнгра (Юсуфга): «Уларнинг олдига чиқ!» деди. Уни кўрган чоғларида лол қолдилар, қўлларини кесдилар. Ва: «Ё пок Парвардигоро! Бу башар эмас! Бу карамли фариштанинг ўзи-ку!» дейишди».
• Юсуф сураси 31 оят.

• Ушбу оятдаги: «қўлларини кесдилар», калимасини ўқиганимда кўзимдан ёш чиқиб кетди.
• Бу ўша ҳадис маъносининг тасдиғи эди.
• Мисрлик зодагон аёллар Юсуф алайҳис саломнинг жамолини кўришганида ўзларини унутиб қўйишди, бошларидан хушлари учди!
• Ҳатто қўлларини тўрғаётганларини ҳам сезишмади.
• Жон аччиғини хис қилишмади!
• Субҳаналлоҳ!
• Демак, инсон ўта гўзал манзарани кўрганида маст бўлиб, бадан оғриғини сезмай қолар экан.
• Мўъмин ҳам жон топширар вақтида унинг олдига раҳмат фаришталари ўта гўзал суратда келишади, унга жаннатдаги муҳташам беқиёс манзарали маконини кўрсатишади.
• Бу манзарадан сарҳуш бўлган мўъминнинг дарҳақиқат жон топшириши осон кечади, тенгсиз гўзаллик каршисида  ўлим аччиғини сезмайди!...
• «Ширъатул Ислом» китобидан.

* Абу Довуд, Аҳмад, Ҳоким, Байҳақийлар ривоят қилишган.
** Табароний «Мўъжам»да, Баззор «Муснад»да келтирган.


• Роббим!
• Бизларни дунёда Ўзингга итоатда истиқомат қилишимизни, жон топширишимизда эса раҳмат фаришталарига йўлиқишимизни, Сенга ёруғ юз билан юзланишимизни
насиб эт!
• Омин!

©️ Аброр Мухтор Алий

📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#МЎЪЖИЗА

• Бузоқ қорнидаги тўрт бўлма ва унинг аҳамияти

• Бузоқ туғилганда, унинг қорнида тўртта бўлма бўлади:
- ишкам (румен);
- торбурун (ретикулум);
- қирқим (омасум);
- ҳақиқий меъда (абомасум).
• Шу тўрт бўлмадан фақат ҳақиқий меъдагина сутни қабул қилиш ва ҳазми учун тайёр бўлади.
• Бошқа учта бўлма эса сут эмиш пайтида ёпиқ ҳолда бўлади.

• Сутнинг ноўрин жойга ўтишини қандай олди олинади?

• Бузок онасини эмганда, «ўзофагал ўқариш» деб аталувчи табиий рефлекси ишга тушади.
• Бу рефлекс сутни ишкамга ўтказмасдан, тўғри ҳақиқий меъдага йўналтиради.

• Бузоқ икки ҳолатда эмади:

1- расм, тўғри усул:
• Бузок бўйнини чўзиб, табиий ҳолатда эмса.
• Бунда ўқариш рефлекси фаоллашади, сут тўғри жойга (ҳақиқий меъдага) ўтади.
• Бу ҳолатда сут мукаммал ҳазм бўлади, озиқ моддалар яхши сўрилади, бузоқ эса кучли ва соғлом ўсади.

2- расм, нотўғри усул:
• Бузоқ бошини эгиб, ердаги идишдан сут ичса.
• Бунда рефлекс ишламайди ва сут ишкамга ўтади.
• Ишкамда сут ёмон ферментация бўлади, қоринда газланади ва бузоқ ўзини ноҳуш ҳис қилади.
• Натижада ўсиши секинлашади.
• Кўп ҳолларда ацидоз юзага келиши ҳам мумкин ва бу бузоқнинг ўлимига сабаб бўлади.
• Ушбу мукаммал жараённи ўз-ўзидан бўлиб қолган дейиш жаҳолатдан бошқа нарса эмас.
• Ҳақиқий олим эса Аллоҳнинг санъатига қойил қолади.
• Шу сабаб бўлса керакки, Аллоҳ таоло ояти каримада шундай дейди:

• Аллоҳдан фақатгина Унинг бандаларидан олимларгина қўрқарлар!
• Фотир сураси, 28-оят.

©️ Аброр Мухтор Алий тайёрлади

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @AbrorMuxtorAliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАВСИЯ

Кучли бўлиш учун нималар қилиш керак?

• Кучли бўлиш деганда ҳам жисмонан, ҳам маънан кучли бўлиш назарда тутилади
• Албатта, ташқи тарафдан кучли бўлиш учун жисмоний
тарбияни канда қилмаслик керак, ички тарафлама ҳам кучли бўламан ва иммунитетимни доим юқори даражада ушлайман десангиз, Қора седанани доимо истеъмол қилиб юриш тавсия қилинади
• Набавий Табобати доирасида ишлаб чиқарилган қора седана табиий маҳсулот ҳисобланади

- Иммунитетни кўтаради
- Юрак ва қон томирлар учун фойдали
- Ҳазм қилиш тизимини тартибга солади
- Тери ва соч ҳолатини яхшилашда ёрдам беради

Маҳсулот харид қилиш ёки батафсил маълумот олиш учун қуйидаги рақамларга телефон қилинг ёки қуйида рақамингизни қолдиринг

📞 +998 71 203 22 32

👉
Маълумотларингизни қолдиринг 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СУҲБАТ

• Иссиқда нима қиляпсизлар?!
• Қон қуйилишига қарши омега-3 маҳсулотларидан ичиб юринг!
nabaviy_tabobati дан фойдаланинг!
• Маҳсулотларни буюртма қилиш учун телефон номер:

☎️ +998712032232

👉 Буюртма бериш учун 👈

Маҳбубийга қарши мағлубдир қўшин,
Душманлар мен учун чимирар қошин,
Мени тушунмасанг, ўзингни тушун -
Ҳамма сендан тонар бўлди, кел энди.
Ҳамма мендан тонар бўлди, кел энди.

© Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

КЕЛ ЭНДИ

Қаро кўзлим бу айрилиқ битарми,
Икки кўзим сўнар бўлди кел энди.
Менга раҳми келиб қуёш ботарми,
Ичим-ташим ёнар бўлди, кел энди.

Ойлар ўтиб кетди йилларни ташиб,
Зуҳалга етдилар йўлларни ошиб,
Менчи қолиб кетдим ҳадафдан шошиб,
Навниҳоллар чинор бўлди, кел энди.

Ҳисобла, сен кетган кунлар асрлик,
Уч кун ҳам чидолмас манман сабрлик,
Сургунлар, қатллар, ҳатто асирлик,
Тақдирига кўнар бўлди, кел энди.

Кўнглим сени, кўзим йўлларни кўрди,
Соат исён қилди, тақвим қутурди,
Ҳасрат ҳанжарини бағримга урди,
Юрак-бағрим қонар бўлди, кел энди.

Маҳбубийга қарши мағлубдир қўшин,
Душманлар мен учун чимирар қошин,
Мени тушунмасанг, ўзингни тушун -
Ҳамма сендан тонар бўлди, кел энди.
Ҳамма мендан тонар бўлди, кел энди.

©️ Маҳбубий

📨 Постни яқинларингизга ҳам улашинг!

Расмий канал👇
📱 @abrormuxtoraliy
2025/06/29 18:59:32
Back to Top
HTML Embed Code: