Telegram Web Link
#Биласизми

Идентификация ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга:

🔹янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Болани чет давлатда назоратсиз қолдириш жавобгарликка сабаб бўлади

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–823-сон, 15.03.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритилди

🔰 Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, Ўзбекистон фуқаролигига эга болани ота, она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахс томонидан чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдириш:

БҲМнинг 10 бараваридан 50 бараваригача (3 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

🔘 Шунга кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда кўпи билан 30 кунлик муддат белгиланиб, суд ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган шахс зиммасига болани чет давлатдан Ўзбекистонга қайтариш ёхуд ҳуқуқбузарликни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш мажбуриятини юклайди.

▶️ Шунингдек, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, болани чет давлатда назоратсиз қолдириш, худди шундай хатти-ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилса ёхуд боланинг суд томонидан белгиланган муддатда Ўзбекистонга қайтарилишини таъминламаслик 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ўша қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, уни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ушбу нормалар мазкур Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Биласизми

❗️Байрам кунлари ходимларни ишлатиш ман этилади

📝 Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчининг фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.

☑️ Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.

💰 Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Адлия_хабари

Тадбиркорлик фаолиятида тўсиқларга дуч келяпсизми?
b-advice.uz порталига мурожаат қилинг!

🌐 Адлия вазирлиги томонидан аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига ҳар томонлама кўмак беришга мўлжалланган “Biznesga maslahat” (b-advice.uz) интерфаол ахборот портали ишлаб чиқилган.

Мазкур портални яратишда Буюк Британия, Сингапур, Австралия ва Янги Зеландия каби илғор хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилган.

🔰 Мазкур портал орқали қуйидаги масалалар бўйича маълумотларга эга бўлиш мумкин:

▫️тадбиркорликка оид қонунчилик ҳужжатлари ва янгиликлар;
▫️бизнесни бошлаш ва юритиш тартиб-таомиллари;
▫️лицензиялаш ва рухсатнома олиш тартиблари;
▫️солиқ, банк ва божхона органларининг тадбиркорлик билан боғлиқ хизматлари;
▫️кредит ва ссуда олиш тартиблари.

📲 Шунингдек, портал орқали тадбиркорларнинг онлайн мурожаатлари қабул қилинади.

Тадбиркорлик фаолиятингизни b-advice.uz портали билан янада ривожлантиринг!

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Биласизми

Пахта ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартиби белгиланган.

Бунда ҳар йили 1 апрель ҳолатига ҳар бир истеъмолчининг насос агрегати ва суғориш қудуғининг техник ҳолати, электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг мавжудлиги, уларга бириктирилган суғориладиган ер майдонлари, жумладан пахта ва бошоқли дон экин майдонлари ҳамда ердан фойдаланувчилар хатловдан ўтказилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Биласизми

🔰Қуйидаги шахсларга хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:

автомобилнинг орқа ўриндиғидаги 12 ёшгача бўлган болалар;

ўқув-машқ транспорт воситасини ўқувчи бошқараётган вақтда автомототранспортни ёки шаҳар электр транспортини бошқаришни ўргатувчи амалий машғулотлар инструктори;

ҳомиладор аёллар, саломатлиги хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган беморлар (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган касалликлар рўйхатига мувофиқ ва ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича тиббий маълумотнома мавжуд бўлганда);

хизмат вазифасини бажараётган ходимга бириктирилган кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчаси билан жиҳозланган ҳамда махсус рангли бўёқ схемалар ва ёзувлар билан белгиланган транспорт ҳайдовчиси ва йўловчилари.

❗️Мотоцикл ва мопедда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ва йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Биласизми

Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Биласизми

🔰 Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 минг сўм миқдорида нафақа тўлови (парваришлаш нафақаси) жорий этилган.

➡️ Бунда, парваришлаш нафақасини тўлаш ва етказиб бериш харажатлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

📋 Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 18 ёшгача болаларнинг касалликлари рўйхати билан бу ерда батафсил танишишингиз мумкин.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан маълумот берди.

Бугунги кунда аҳоли ўз ҳудудидаги ҳал этилиши лозим бўлган қатор масалаларни “Open budjet” порталига жойлаб, овоз йиғиш орқали “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлиш учун ҳаракат қилишмоқда. Ушбу порталга жойланаётган ижтимоий лойиҳалар орасида мактабгача ва мактаб таълими муассасаларини таъмирлаш ишлари ҳам етакчилик қилади.

Қайд этилишича, ушбу жараёнда ўқитувчилар, ўқувчилар ҳатто ота-оналар ҳам ташаббус кўрсатиб, ўзлари меҳнат қилаётган, таълим олаётган ёки фарзандлари таҳсил олаётган мактабни обод қилиш учун овоз беришда шахсий ташаббус кўрсатмоқда. Бироқ ижтимоий тармоқлар орқали жойларда баъзи ўқитувчиларга ушбу лойиҳада овоз йиғиш учун мажбурий топшириқ берилаётгани, топшириқни бажаришга бееътибор қараётган ўқитувчиларга керакли чора кўриш билан таҳдид қилинаётгани тўғрисида хабарлар тарқалиб, улар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан жиддий ўрганилмоқда.

Келтирилишича, айни вақтда “Вазирга мурожаат” порталига ўқитувчилардан ушбу мазмундаги мурожаатлар келиб тушмаган.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Оиладаги зўравонлик энди жиноий жавобгарликка тортилади.

Ўзбекистонда депутатлар бир овоздан оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортувчи, иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун жазони кучайтирувчи қонунни қабул қилди.

Энди «Хотинига енгил тарсаки ёки ёмон сўз» хам жиноят ҳисобланади. Оиладаги психологик зўравонлик ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо жиддий кучайтирилди.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ногиронлиги бўлган шахсларнинг аукцион орқали ер участкаси сотиб олиш харажатларининг бир қисми қоплаб берилади

Ҳукумат қарори (122–сон, 23.03.2023 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахснинг ва таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оиланинг электрон онлайн-аукцион орқали ер участкасини сотиб олиш билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Бунда харажатлар ушбу миқдордан юқори бўлган ҳолларда БҲМнинг 100 бараваригача (30 млн сўмгача) бўлган қисми қоплаб берилади.

☑️ Имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга мувофиқ келиши керак:

🔹охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;

🔹ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;

🔹ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши.

🗓 Имтиёзли тоифадаги шахс аукцион орқали ер участкаси сотиб олгандан бошлаб 3 ой ичида ўз ҳудудидаги туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимига мурожаат қилиши лозим (ушбу муддатдан кечикиб берилган аризалар кўриб чиқилмайди).

📁 Маблағ ажратиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилингандан сўнг 5 иш кунида имтиёзли тоифадаги шахсларнинг аризасида кўрсатилган банк пластик ҳисобварағига маблағ ўтказилиши таъминланади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Евроиттифоқ Ўзбекистонга санкция қўллаш масаласини муҳокама қилмоқда!

Европа Иттифоқи Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга Россияга параллел импортда ёрдам бераётгани учун санкциялар қўллаши мумкин. Европаликлар фикрича, мазкур МДҲ давлатлари орқали Россияга кейинчалик ҳарбий техникаларни (дронлар, бронитехникалар) таъмирлашда ишлатиладиган маиший техникалар олиб кирилмоқда.

Тhe Telegraph нашрининг маълум қилишича, сўнгги вақтларда Марказий Осиё давлатлари билан Европа ўртасида истеъмол товарлари айланмаси кескин ошган. Юқоридаги ҳолат ўз исботини топса, юқоридаги давлатлар бизнес вакилларига Европа бозорларидан товарлар харид қилиш чекланиши мумкин.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
1 августдан Ўзбекистон қонунчилигида қатор ўзгаришлар кучга киради.

Тиббиёт муассасаларидаги янги лавозимлар
Айрим тиббиёт муассасаларида қуйидагилар лавозимлар жорий этилади:
туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида – тиббий психолог;
стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Ота-оналар даромад солиғидан озод этилади

1 августдан солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади. Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Электрон платформа

“Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш электрон платформаси” ишга туширилади.
Сув омборларида ишловчи масъул ходимларнинг сейсмологик ва сейсмометрик кузатувларни амалга ошириш ва бирламчи таҳлил қилиш бўйича ҳар 2 йилда малакасини ошириш амалиёти йўлга қўйилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Давлат органлари раҳбарлари ўқитилади

Давлат органларининг биринчи раҳбарлари рақамли технологияларни кенг жорий этиш ва лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли курсларда ўқитилади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Алкоголь ишлаб чиқарувчиларга қўшимча талаб

Энди ишлаб чиқарувчилар алкоголь маҳсулотларининг товар белгилари Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари шарт.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
ЎЗБЕКИСТОНДА ПЕНСИЯ ВА НАФАҚАЛАРНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ

Президентнинг 28.07.2023 йилдаги “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-120-сон Фармони қабул қилинди.



1 августдан бошлаб:

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа;
иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда;
ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига бериладиган нафақа миқдори,
– ойига 568 минг сўмни ташкил этади.



Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 568 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.



Боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори – ойига 568 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 198 минг сўм этиб белгиланади.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
Президентнинг 27.07.2023 йилдаги “Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-238-сон қарори қабул қилинди.



Туристлар оқимини ошириш ва туроператорларга давлат томонидан қўшимча кўмаклар кўрсатиш мақсадида 2024 йил 1 январдан бошлаб туроператорлар томонидан туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга олиб келинган ҳар бир турист учун 20 АҚШ долларидан 100 АҚШ долларигача бўлган эквивалентда рағбатлантирувчи субсидиялар тўланади. Маблағлар Давлат бюджети ва Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан ажратилади.



Туристик оқим паст бўлган хорижий мамлакатлар рўйхати, олиб келинадиган туристлар сони ва рағбатлантирувчи субсидиялар миқдори ҳамда уларни бериш тартиби Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан тасдиқланади.



Шунингдек, туроператорлар ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан “Самарқанд”, “Бухоро” ва “Урганч” халқаро аэропортларига амалга оширилган чартер авиақатновлари бўйича харажатларининг бир қисми қопланади.



2024 йил 1 январдан бошлаб беш қаватдан паст бўлмаган меҳмонхона 2026 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилган тақдирда, инвесторларнинг янги меҳмонхонани қуриш (реконструкция қилиш бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун кетган харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тизими жорий қилинади. Меҳмонхона 3 юлдузли тоифа учун 60 та хонадан кам бўлмаган, 4 ва 5 юлдузли тоифа учун 120 та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга бўлиши керак.



Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан янги меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш харажатлари қуйидаги миқдорларда қоплаб берилади (ҳар бир хона учун):

уч юлдузли меҳмонхона – 40 млн сўм;
тўрт ёки беш юлдузли меҳмонхона – 65 млн сўм.


Республика бўйича меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда янгидан қуриладиган меҳмонхоналарга, юқорида кўрсатилган харажатлар 50 фоизга оширилган миқдорда қоплаб берилади:

дастлабки иккита 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга;
дастлабки учта 3 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга.


Шунингдек, ҳужжат билан 2026 йил 31 декабрга қадар дунёнинг таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланувчи Ўзбекистон резидентлари бўлган ташкилотларнинг роялти харажатларини франчайзинг тўғрисидаги шартнома кучга кирган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида қуйидаги миқдорда қисман молиялаштириш назарда тутилмоқда (ҳар битта хона учун йиллик эквивалентда):

уч юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 200 АҚШ доллари;
тўрт юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 400 АҚШ доллари;
беш юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун - 600 АҚШ доллари.


Маданият ва туризм вазирлигига қарашли бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва Хавфсиз туризм жамғармаси Туризм қўмитаси тасарруфига ўтказилади.



2023 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидаги талаблар бекор қилинади:

турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;
туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши.


Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

Туризм соҳасини янада ривожлантириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси”;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туризм йўналишида амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳалари рўйхати.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.07.2023 йилдан кучга кирди.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
“Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруқ имзоланди (рўйхат рақами 3250-1, 25.07.2023 й.).



Ўзгаришларга кўра, нотариус лицензиясининг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда ушбу нотариус томонидан содир этилган бошқа қоидабузарлик учун малака комиссияси томонидан янги қарор қабул қилинади. Бунда, қоидабузарлик учун лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш бўйича қўлланилган янги муддат дастлабки муддат ўтиши бошланган кундан бошлаб ҳисобланади.



Шунингдек, содир этилганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб турадиган қоидабузарликлар рўйхати кенгаймоқда:

нотариал тасдиқланган ҳужжатга унинг аниқ арифметик хатоларини тузатиш белгиланган тартибда амалга оширилмаганлиги – 15 кунга;
нотариал ҳаракатни амалга ошириш турига риоя этилмаганлиги – 1 ойга;
нотариал ҳаракатлар асосида вужудга келадиган кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига киритиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга юборилмаганлиги, қонунчилик ҳужжатларида юборилиши белгиланмаган ҳоллар бундан мустасно – 15 кун;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларга амал қилинмаганлиги – 1 ойга;
қонунчилик ҳужжатларида бажарилишига тўғридан-тўғри чеклов мавжуд бўлган нотариал ҳаракат амалга оширилганлиги – 6 ойга;
нотариус томонидан нотариал идора ходими ёки бошқа шахснинг нотариал ҳаракат учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланганидан ташқари моддий манфаат кўришига йўл қўйилганлиги – 4 месяца;
иш вақти давомида узрли сабабларсиз иш жойида бўлмаганлиги – 15 кун;
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган ҳолларда мол-мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ қўйилганлиги – 3 ойга;
нотариал фаолиятни ташкил этишга оид минимал талабларнинг биттаси ёки бир нечтаси бажарилмаганлиги – 15 кунга (агар 15 кунда бартараф этилмаса, бартараф этилгунига қадар.


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.07.2023 йилдан кучга кирди.

Adliya Vazirligi» каналига уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAE9AwQyIhTG1ZPaA-w
2024/06/08 00:33:08
Back to Top
HTML Embed Code: