Telegram Web Link
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақидаги Нурбекнинг фикрларига қўшимча қилиб кетсам. Эсингизда бўлса, анча олдин Андрей Коротаевнинг айнан шу мавзудаги социологик тадқиқоти ҳақида ёзгандим.

Нурбек айтган «Буюк шахмат тахтаси» китобида дунё барқарорлиги учун хавф соладиган омиллар сирасига шаҳарларнинг тартибсиз кенгайиши ҳам киритилган. Коротаевнинг тадқиқотида эса Бжезинскийнинг аргументлари нисбатан аниқ ва чуқурроқ таҳлил қилинади.

Масалан, Коротаев жамиятда ёшлар улушининг ошиши деганда аниқ рақамларни келтиради – 30 фоиз. Яъни 20-29 ёшдаги одамларнинг улуши шунчадан ошиб кетса, уруш ва қўзғолонлар келиб чиқиши эҳтимоли ҳам ортади.

Ундан ташқари, одамларнинг кунлик рациони 2300 килокалориядан паст бўлмаслиги ҳам ижтимоий барқарорликнинг муҳим жиҳатларидан бири ҳисобланади.

Дунё давлатларида шунинг учун эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшларни иш билан таъминлашга жиддий эътибор қаратилади. Уларга енгиллик ва имтиёзлар керак. Хоҳ энергетик тўловларда бўлсин, хоҳ бошқа соҳада. Ижтимоий давлатларнинг асосий вазифаси ҳам имконияти камроқ бўлган қатламларни ташлаб қўймаслик, уларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

@AsanovEldar
Нодир билан Грузиядамиз, лекин Qurultoy'нинг янги сони чиқди.

Меҳмонларимиз — тарихчи олимлар Сурат Кубаев ва Мунира Хотамова. Анча яхши суҳбат бўлди, айниқса Сурат ака иккинчи чиқишида анча очилди.

@AsanovEldar
Forwarded from UZ.HOCKEY
Bugun raqibimiz turnir peshqadamlaridan biri - Tailand terma jamoasi 💪🏼

Bu “A” guruhida birinchi o‘rin uchun o‘yin. Chiptalarni iTicket.uz sayti orqali xarid qiling va “Humo Arena”da yigitlarimizni qo‘llab-quvvatlang 🔥
——————————
Сегодня нашим соперником станет один из лидеров турнира - сборная Тайланда 💪🏼

Это матч за первое место в группе А. Приобретайте билеты на сайте iTicket.uz и поддержите наших ребят на «Хумо Арене» 🔥
Грузияда ҳар қадамда мана шу ҳолатга дуч келасиз — бинолар ташқарисида, меҳмонхона ва дўконлар ичида мамлакат байроғи Евроиттифоқ байроғи билан ёнма-ён жойлаб қўйилган.

Грузия неччи йиллардан буён Европага қўшилиш орзусида яшамоқда. Бу жараён кўп вақт олади, лекин мамлакат бу мақсадига яқинлашмоқда — 2023 йил декабрида у Евроиттифоққа киришга расмий номзодга айланди.

#georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gnta

@AsanovEldar
Тбилисида Ethnographer деб аталган ресторан бор. Грузин этнографияси унсурларидан фойдаланган ҳолда дизайн қилинган — эски уйларни эслатади; миллий рақслар, куй-қўшиқлар ва, албатта, миллий таомлар таклиф этилади. Ном жуда яхши танланган.

Бу — гуманитар фан номи билан аталган ягона бизнес эмас. Масалан, АҚШда Anthropologie номли кийим ва аксессуар дўкони бор. Жуда ўзига хос коллекциялар таклиф этади, номига муносиб равишда турли халқларнинг анъанавий либосларидан фойдаланади.

#georgiatravelmoments #emotionsaregeorgia #GeorgiaTravel
#GeorgiaTravelGeorgia
#emotionsaregeorgia
#gnta

@AsanovEldar
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети талабаси Жамшид Атамбаев яратган “Соғинч” анимацион фильми халқаро мукофотни қўлга киритибди. Қозоғистонда бўлиб ўтган Farabi Film Festival’да.

Мультфильмдан парча кўриб, япон анимесини кўргандай бўлдим – аниме услуби, қиёфалар, ҳаракатлар шунга монанд. Сюжетини билмадим, лекин, афтидан, биз ўрганган тарбиявий мультфильмларга ўхшамайди, ҳарқалай, одобли бола, одобли қиз, ўгай она каби образларга кўзим тушмади.

Фильмга қизиқдим, бир тўлиғини кўраман.

@AsanovEldar
Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 https://www.tg-me.com/addlist/ZfguWo576HwzYjdi
Бугун пластик карталардан p2p ўтказмалар йилига 100 млн сўм билан чекланади, деган янгилик ўқиб қолдим. Бунга уч хил реакция билдирдим (ичимда). Чунки турли ҳис-туйғуларни келтириб чиқарди менда. Қайси бир реакциям тўғрироқ ва самаралироқ бўлганига ўзингиз баҳо беринг.

1. Facebook реакцияси: бу юлғуч давлат фақат халқни юлишни билади! Энди одамга ўхшаб пластикдан ўтказолмаймиз! Ҳамма нарсага аралашади, ҳар қаердан пул қилай дейди ҳаромхўрлар! Давлат айниди, халқ хор бўлди!

2. Telegram реакцияси: аҳмоқона қарор. Биринчидан, p2p ўтказмалар фақат даромаддан дарак бермайди — одамлар қарз олади, қарз қайтаради, яқинларига ёрдам ёки бирор харажат учун пул юборади, хуллас, бу бир замонавий қулайлик. Бунга қараб зинҳор даромадга баҳо бериб бўлмайди. Алоҳида одамлар бу тизимни суиистеъмол қилаётгани бутун тизимни йўқ қилиш керак дегани эмас. Қолаверса, қарор терс натижа беради — яна ҳамма нақд пулга ўтиб кетади, давлат ташкилотлари молиявий оқимларни назорат қилиш имкониятидан маҳрум бўлади, пул ишлари анча қийинлашади. Замонавий технологиялар замонида бундай аҳмоқона чекловлар ўрнатиш жамиятни орқага тортади, Каримов замонларидаги шубҳачиликни, пул топишдан қўрқишни ва қора пулга талабни кучайтириб юборади. Ҳафтафаҳм чаламутахассисларгина ўзининг оёғига бундай болта уриб, тараққиётни тўхтатадиган ва ишлаб турган тизимни бузадиган ташаббусни жиддий кўриб чиқиши мумкин.

3. Жамшид Акбаров реакцияси:

Термуламан бир картага, бир йўлга.
Қўлнинг кири пул ўлсин-а, пул ўлсин!
Пул ўтказма, нақдин беравер қўлга.
Ўтказмалар чеклангани рост бўлсин!

@AsanovEldar
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради.

Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик, савоб бўлади" деган мазмунда бирор матн берсангиз, ичига inclusivity, building sustainable community, empowerment деган чиройли гаплардан қўшиб беради. Натижада маҳалла чолларининг дуосини олиш мақсадида маҳалладошлар ва қўшни маҳалладагилар учун ташкилланган ош кичик қишлоқ жамоасида инклюзивликни ошириш (inclusivity), барқарор ҳамжамият қуриш (building sustainable community), ёши катта одамларнинг эйжизмга қарши имкониятларини кенгайтириш (empowerment) каби мақсадларни кўзлаган маданий алмашинув тадбирига (cross-cultural event) айланади. Ҳозир ижтимоий фаолиятда мода бўлаётган қадриятларни сингдириб беради хуллас.

Лойиҳа ва ташаббусларингизни Ғарб одами тушунадиган тилга ўгирмоқчи бўлсангиз, фойдаланинг.

@AsanovEldar
Асанов формати
Бугун ChatGPT'нинг жуда фойдали бир хислатига эътибор қаратдим. Ўзимизнинг жайдарича тилда ёзилган нарсани ташласангиз, американча, европача терминлар ва қадриятлар билан қайта ишлаб беради. Масалан, "жўралар билан йиғилишиб бир фойдали хайрли иш қилмоқчийдик…
Жиддий айтганда, бу дунёқарашлардаги фарқни акс эттиради. Турли жамиятлар бир хил нарсаларга ҳар хил кўз билан қарайди, ҳар хил мақсад ва қадрият излайди.

Моҳиятан АҚШ ёки Европада бўладиган тадбирлар чойхонадан унча фарқ қилмайди — тўпланиб, овқат еб, гаплашиб ўтиришади. Табиий, бошқачароқ овқатлар дастурхонга тортилади, аммо бундан ташқари яна баъзи фарқлар бўлади — йиғилишлардан ҳар хил қадриятлар кўзланади, ҳар хил мавзулар муҳокама қилинади.

@AsanovEldar
Мен нима контент қилишни ўйлаб-ўйлаб топдим — ўзбек фильм ва сериаллари ҳақида видеолар қиламан! Шунчаки уларни қўйиб қўйиб, ҳар дақиқада "Ияҳ, аҳ, аҳ, аҳҳ..." деб ўтираман.

Адашиб кўзим қандайдир сериаллар-у "Оталар сўзи" стайл телефильмларга тушиб қолади-да, экранда бўлаётган порнога асабим чидамайди. Бугунам шунақа бўлди — нонушта пайти асабийлашиб, ўрнимдан туриб, даҳлизда озгина у ер-бу ерга юрволдим, тинчлантирувчи дори-пори ичволдим.

Хуллас, бир йигит ишламай, уйда ўтирибди. Тирикчилик учун хотини вайн олишни бошлайди. Машҳур бўлиб кетиб, оилани боқа бошлайди. Аммо муаммолар бошланади — уйни йиғиштиришга вақти йўқ, овқат қилишга вақти йўқ. Қайнонаси норози бўлади, блогер бўлиб кетиб, менга монти қиппермади, кўчадан заказ қилди деб; эри хафа бўлади, уй йиғиштирилмаган, овқат қилинмаган, тамом ажрашаман деб.

Энг майда маиший муаммоларни оламшумул даражага кўтариб, фожиага айлантириб, ёш оилани ажрашиш даражасига олиб бориш, шу баҳона замонавий турмуш тарзини тепкилаб ўтиш қайси ақлсиз сценаристнинг хаёлига келди? Шу замонавий касблар ортидан тирикчилик қилиб юрган телеканал нега бунақа трешни суратга олишга пул ажратяпти?

Юқорида тасвирланган сюжетда менга келин жабрдийда бўлиб кўринди — ўзи хоҳлаган касб билан шуғуллана олмайди, майда-чуйда маиший ишларни бажаришга мажбуран боғлаб қўйилган, ундан фойдалироқ иш қилаётганиям қўйкалла эрининг кўзига кўринмайди (бўлмаса ўзи хотинининг орқасидан яшаб юрибди). Қайнона абьюзер, эр ўқимаган чаласавод абьюзер қилиб тасвирланган (лекин киночиларнинг ғояси бўйича негадир ижобий қаҳрамонлар ҳисобланади).

Мундай олиб қараганда, жамиятимизда кўп учрайдиган оила модели тасвирланяпти бундай кино-сериалларда. Фақат деконструкция қилинмаяпти, балки "ҳаммаси аслида шунақа бўлиши керак, бари тўғри" деган мессиж бериляпти. Аслида бунақа бўлиши керак эмас. Бу хато, эскирган оила модели. Аёл блогерлик ёки бошқа касбдан келтираётган фойдаси уйда монти қилгани кеткизган вақтидан бир неча ўн баравар самаралироқ, фойдалироқ. Қолаверса, аёл монти қилишни билиши шарт, бўлмаса оила бузилади деган аҳмоқона қарашларни тарғиб қилиш ғирт бузғунчиликдир. XXI асрда яшаяпмиз, имконияти бўлса, умуман уй ишини қилмасин, буюртма қилсин, ишчи ёлласин, вақтини самаралироқ сарфласин, ўзини реализация қилсин. Аёлларни уй ишига боғлаб қўйилган қул қилиб тасвирлаш аслида ҳеч қанақа оилавий қадрият ҳам эмас, маънавият ҳам эмас, шунчаки қолоқлик, ҳаётни, замонни, инсонни тушунмасликдир.

PS: "Уй қўқиб ётибди, овқат қилмаяпсан, кўчадан заказ қиляпсан, мен эса уйда пиширилган монти егим келяпти! Бўлди ажрашаман!" Эээ ўйлаб топган драмангга Аристотелнинг қонуни. Юнончада қонун (κανών) узун таёқ дегани, билмаганлар бўлса.

@AsanovEldar
Шок! Шок! Шок!!!

Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг ўғлими?!

Шу мавзуда ёзмаган қолмади. Автоблогерам, ижтимоий блогерам, бошқасиям. Ўлларинг, хайпожёрлар.

Деяпти баъзилар. Бир мен қолгандим, мана энди менам ёздим. Чунки бу мавзуда ёзиш керак. У муҳим!

Биринчидан, Шерали Жўраев — шоу-бизнес эмас, попса эмас; ўзбек санъатида чуқур из қолдирган санъаткор. Уни ва унинг атрофидаги гапларни ҳамма муҳокама қилиши табиий ҳол.

Иккинчидан, марҳум ижодкорларнинг мероси атрофидаги тортишувлар муаллифлик ҳуқуқи деган масала кўтарилишига яхшигина хизмат қилади. Толкиннинг асарлари атрофида тортишув бўлмаган дейсизми? Артур Конан Дойл бўйича-чи? Бу — кўп учрайдиган ҳолат, шоу-бизнесдан ташқарига чиқадиган масала.

Учинчидан, ёритишга, ракурсга боғлиқ ҳаммаси. Масалан, оталик масаласи, муаллифлик ҳуқуқи масаласи кўтариляпти. Жўраевлар оиласи — бу муаммоларни долзарблаштириб берадиган кейс. Журналистикаси ривожланган жамиятларда бой оилаларда шундай тортишувлар келиб чиқса, журналистлар шу оила билан чекланмай, кейс ўлароқ жамиятдаги муаммоларни кўтаради; отасиз ўсган, тан олинмаган фарзандларнинг жамиятда ўрнини топишда қийналиши ва бошқа масалаларни ўртага ташлайди.

Қани биздаям шундай журналист ва блогерлар борми, Жўраевлар мисолида жиддийроқ ижтимоий масалаларни кўтарадиган? Мана шуни кутяпман мен.

@AsanovEldar
Sarpa.media'да ўзбекистонлик тадқиқотчи, Дублин шаҳар университети Беназирбону Юсупованинг ўзбек медиасида феминизм мавзусининг ёритилишига бағишланган мақоласи чиқибди.

Мақола илмий эмас, кўпроқ илмий-оммабоп, ҳатто публицистик деса бўлади, аммо жуда профессионал, илмий асосланган қилиб ёзилган. Феминизм ҳақида Twitter'даги чаламуллаларнинг гапларидан хулоса қилиб юрган аудитория мутлақо ўқиши керак бўлган контент. Ўзи феминизм нима, феминистик тадқиқотлар нима, феминистлар аслида нима хоҳлайди — бу каби саволларга жавоб топасиз.

Ўзбек медиаси феминистик нуқтаи назардан жуда яхши таҳлил қилинган, баъзан биз — эркаклар эътибор бермайдиган, аниқроғи, сезмай қоладиган кўп муаммоли нуқталар очиб берилган. Хусусан, Qurultoy'га ҳам муносабат билдирилган.

Энг муҳими — "феминизм бизда йўқ", "бизнинг феминистлар ҳақиқий эмас", "қуруқ гапиради, иш қилмайди", "эрсиз қолган аламзадалар" каби бўлмағур гапларни инкор қиладиган маълумотлар келтирилган. Улардан Ўзбекистонда феминизм борлиги, феминист аёллар ва умуман аёллар жуда жиддий ўзгаришларни, ишларни амалга оширганини билиб оласиз. Айниқса мен ҳурмат қиладиган, аммо ўзимизда деярли танилмаган олима — Марфуа Тўхтахўжаева тилга олинганига хурсанд бўлдим.

Қолаверса, бизнинг меҳнатни — олаётган подкастларимизни, яратаётган контентимизни кимлардир, қайси бир зиёлилар кузатаётганидан, улар ҳақида яхшими, ёмонми, ёзаётганидан, гапираётганидан, фикр билдираётганидан хурсандман. Оммавий баҳслар ва фикр алмашинуви жамиятнинг ғоявий бойиши ва маданий трансформацияси учун жуда муҳим.

"Пора оставить мужские онлайн-чойхонав прошлом": в дискурсе о правах женщинв Узбекистане царит male gaze, а о феминизме говорится преимущественно в историческом разрезе. Колонка Биназир Юсуповой

@AsanovEldar
Айтгандай, бугун Qurultoy'нинг янги сони чиқди. Ғайбулла Бобоёров билан узоқ кутилган мавзу — ўзбек уруғлари ҳақида гаплашдик.

Линк бу ерда.

@AsanovEldar
Юқорироқда Sarpa.media'да чиққан мақола ҳақида ёзгандим. Унда турли сайтлар, каналлар қаторида Бахтиёр Алимжановнинг Parda Podcast'га интервьюси ҳам эсга олинган. Нафақат эсга олинган, бошқалардан кўра кўпроқ эътибор берилган.

Ўша подкаст хайп бўлиб, ҳамма Алимжановни чириган Ғарб иллатларини ёйишда айблаб ётганида ёзгандим — Алимжановнинг қарашлари феминизмга ҳам, либерализмга ҳам алоқадор эмас, аксинча, анча сексист ёндашувларни айтди дегандим. Мана бу матндан билишингиз мумкинки, феминистларам акадан норози.

Ҳар тушунмаган нарсасида Ғарб фитнасини кўради конспирологлар ишонманглар.

@AsanovEldar
9 май олди ўриспитишларимизда ПМС бошланяпти. Уларнинг қадриятига қарши қарор қабул қилган одамнинг "юзида интеллект йўқ" (чунки интеллект фақат рус тили орқали келади).

Ва, албатта, рус тили ё маданиятига тегиб кетадиган ҳамма нарса нацизм ва Украинадир.

@AsanovEldar
Лекин ҳукуматнинг (аниқроғи, сиёсий элитанинг) рус тили, Россия масаласидаги сиёсатини тушунмайман ҳеч. Бир қарасанг, рус тилига муқобил ўлароқ ўзбек тилини тарқатмоқчи бўлади, бир қарасанг, Пушилин каби ҳарбий жиноятчиларни Ўзбекистонга киритади.

Россия тараф бўлсаям, Украина тараф бўлсаям тушунса бўлади, лекин қайси тарафлигини тушунмай қоламан. Тараф эмас, манфаатидан келиб чиқиб ишлайди ва бу жуда ақлли ёндашув дейиш мумкин. Лекин бу ёндашув баъзан ақлдан ташқарига чиқиб, хавфли, ақлсиз тус олади. Қанча компанияларимиз санкцияларга тушиб ётгани бунга далил. Охири давлат ўлароқ санкциялар остида қолиб, ҳеч қаерга виза ололмай қолмайлик, халқаро савдо тўхтаб қолмасин деб қўрқиб кетаман баъзида.

@AsanovEldar
"Овоз" лойиҳасини кўп гапирвордим, кўп мақтавордим, давом этсам, эриш туюлиши мумкин. Аммо бу сафар мутлақо бошқа масалада эсга оляпман. Ҳозир тушунтираман.

Бу каби лойиҳалардан, тижорий, шоу каби мақсадлардан ташқари, кўзланадиган ижтимоий мақсад бор: улар — ижтимоий лифт. Моддий ёки бошқа имконияти йўқлар очиқ танлов асосида ижтимоий лифтдан кўтарилсин, ютуққа эришсин, севимли иши билан шуғуллансин деган мақсад бор.

Мана шу лифтдан турли-туман одамлар фойдаланади. Мана шу жараёнда жамият қай даражада ранг-баранглиги кўринади, негаки очиқ лифтларга ҳар хил гуруҳ вакиллари келади. Айтайлик, анъанавий лифтлардан маълум гуруҳларгина фойдалана олади — маълум ўқишга пул тўлай оладиган, маълум ишга дипломи тўғри келадиган ва ҳ.к.

Шу жиҳатдан очиқ ижтимоий лифтлар жамиятнинг инклюзивлигини оширади, хилма-хиллигини кўрсатади.

"Овоз"да чиқаётганларга эътибор беринг: ўзбеклар, қорақалпоқлар, руслар, украинлар, рус тилли ўзбеклар, ўзбек тилли ўзбеклар ва ҳ.к. Кутилмаган қиёфаларам бор, масалан, отаси мадагаскарлик, онаси тошкентлик рус, ўзи ўзбек бўлган қиз. Сильвия Андрианалариманга.

Мулоҳаза учун иккита пункт:

- шундай миллатдошингиз борлигини билармидингиз? Шу лойиҳада чиқмаса, уни миллатдош деб қабул қилармидингиз?

- бундай генезисга эга битта миллатдошингиз бордир балки, лекин у бир чеккада яшаб, ўтиб кетмаяпти; у маълум истеъдодга эга ва буни очиқ танловда намойиш қиляпти.

Бу инклюзивликнинг қай даражада муҳимлигини кўрсатади. Аҳолининг 99 фоизи стандарт этникликка ва ўзликка эга бўлиб, 1 фоизи бошқача бўлиши мумкин, лекин ўша 1 фоиздан жамиятни ўзгартириб юборадиган ақл ёки истеъдод соҳиблари чиқиши мумкин. Шу боис "демократия — кўпчилик ҳокимияти" каби аҳмоқона эскирган гапларни йиғиштириб, ҳар бир алоҳида инсоннинг ҳақ-ҳуқуқи ва имкониятлари муҳимлигини, озчилик кўпчилик билан тенг эканини доим ёдда сақланг.

@AsanovEldar
Нурбек "Фара Ташкентский"ни мақтаганидан сўнг бир-икки қисм кўрдим. Бошиданмас, у ер — бу еридан.

Унинг постларида айтилган икки масалага қўшиламан:

- қаҳрамонлар сўкиниб гапириши жонли чиққан; ҳаётда кўпчилик шунақа гапиради, ҳамма нарсага цензура қўявериш эса яхшимас;

- интернетда сўкиб, ҳақоратлаб юрадиганларнинг аксари ҳаётда қўрқоқроқ бўлиши ҳақидаги гаплар ҳам қизиқ, ҳақиқатга яқин.

Аммо, умуман олганда, менга унча ёқмади. "Сериал ёмон экан, кўрманглар" деб антиреклама қилмоқчимасман. Тўлиқ кўрмаганим учун бу борада бир нарса деёлмайман. Лекин кўрган қисмларимда энса қотирадиган саҳналарга кўзим тушди. Айниқса ўта тупой аёл психолог образи яратиб, унинг тилидан феминизм ҳақида емаган гаплар айтилиб, кейин кўчабезори Фара тилидан бу гаплар инкор қилиб ташлангани жуда энсамни қотирди. Сериалнинг энг емаган саҳнаси бўлса керак шу.

Бир қарашда диалогларда прогрессга эришган, замонавийликка даъвогар сериалда сексизм ҳимоя қилиниши менга унча маъқул тушмади ва кўрмасликка қарор қилдим.

Шунданам билса бўлади, сексизм, аёлларга стереотипик қараш фақат диндор ёки маънавиятчи қатламнинг қилиғи эмас; сексизм ҳаммаёқда учрайди — кўчабезоридаям, замонавий эркакдаям, Ғарбдаям, Шарқдаям.

@AsanovEldar
2024/05/11 19:02:19
Back to Top
HTML Embed Code: