Telegram Web Link
Хабарингиз бор, жорий йил 24 августда Президентимизнинг “Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун субсидия ажратилади.

👉 @Asilbek_Abduraimov
#Биласизми

Ўқитувчиларни меҳнатга мажбурлаган шахсларга 49,5 миллион сўмгача жарима қўлланилади

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, БҲМнинг 150 бараваригача (49 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉 @Asilbek_Abduraimov
Samarqand_LIVE: Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида 311,8 млн сўмлик коррупцион ҳолати аниқланди

👉
@Asilbek_Abduraimov
Илмий тадқиқотчилар фаолиятида қўлланиладиган норматив ҳужжатлар қайсилар?

👉ПФ–4958-сон 16.02.2017й (Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида)
👉ПФ–5847-сон 08.10.2020й (Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)
👉ПФ–6097-сон 29.10.2020 й (Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида)👉ПҚ–5047-сон 01.04.2021й (Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида)
👉ПФ–6198-сон 02.04.2021й (Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
👉ВМҚ–226-сон 13.10.2008й (Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида)
👉ВМҚ–365-сон 28.12.2012й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида низом)
👉ВМҚ–36-сон 02.03.2015й (Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида)
👉ВМҚ–304-сон 22.05.2017й (Олий таълимдан кейинги таълим тўғрисидаги низом)
👉ВМҚ–937-сон 22.11.2017й (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида илмий даражалар олиш юзасидан диссертацияларни экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатларни тўлаш тартиби тўғрисида низом)
👉ВМҚ–606-сон 19.07.2019 й (Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида)
👉ВМҚ–133-сон 09.03.2020й (Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси тўғрисидаги низом; «Стартап» лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом)
👉ВМҚ–545-сон 27.08.2021й (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисида низом)
👉2443 25.03.2013й (Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
👉2665 14.04.2015й (Докторлик диссертацияси ва диссертация авторефератини расмийлаштириш қоидалари)
👉2666 14.04.2015й (Диссертациялар илмий натижаларининг амалиётга жорий қилинишини баҳолаш бўйича)
👉2764 17.02.2016й (Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
👉2793 03.06.2016й (Илмий унвонлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
👉2893 23.06.2017й (Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)
👉2894 23.06.2017й (Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида)

👉
@Asilbek_Abduraimov
Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.

Нақд пул шаклида
пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.

👉 @Asilbek_Abduraimov
Бу йил 387 минг нафар ўқувчи мактабни тамомлаб, 138 мингтаси олийгоҳларга ўқишга кирган, яна 54 мингтаси профессионал таълим билан қамраб олинади.

Қолган 195 минг нафар ёшлар қаерга бориши, улар эртага иш топа олмаса, ким бўлиши ҳақидаги саволларга на вилоят ва туман ҳокимлари, на соҳа мутасаддиларида жавоб йўқлиги таъкидланди.

Оқдарёдаги 32-мактабда тадбиркорлар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга ўқитиш тажрибаси йўлга қўйилган. Ушбу мактабда ўқувчилар 7-синфдан бошлаб маҳалла ва туманда талаб юқори бўлган ветеринар, агроном, мева-сабзавот қуритиш, ипакчи, мебелчи, автомобиль устаси каби 15 та касб-ҳунарга ўргатилмоқда, уларга 2 та чет тили ўқитилмоқда.

Энг муҳими, бу ишлар маҳаллий бюджет ва тадбиркорлар ҳисобидан ташкил қилинган бўлиб, ўқувчилар бу ерда иш ҳақи олмоқда.

Барча вилоятлар мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари Оқдарёга бориб, бир ҳафта давомида ушбу тажрибани ўрганиши шартлиги таъкидланди.

Самарқанд вилояти ҳокимига кейинги ўқув йилига қадар вилоятдаги ҳар бир туманда 10 тадан мактабда бу тизимни жорий қилиш, қолган вилоят ҳокимларига йил якунигача ҳар бир туманда камида иккитадан мактабда ушбу тажрибани йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари кўтарилган муаммоларнинг ечимлари ва янги ташаббусларни баён қилди.

Таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади. Бунда Президент ва ихтисослашган мактаблар уларга “таянч мактаб” бўлади.

Бир йилда уларнинг иши баҳоланиб, янги тизимни самарали қўллаган ўқитувчиларга 40 фоизгача устама берилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирига вилоят ҳокимлари билан бирга келаси йилдан ушбу 500 та мактабнинг ҳар бирига 3 тадан мактабни бириктириб, янги тизимни йўлга қўйиш топширилди. Бу ишлар орқали яна 1,5 мингта мактабга Президент ва ихтисослашган мактаблар методикаси, муҳити кириб боради.

Умуман, келгуси беш йилда ушбу тизим барча мактабларда жорий қилиниши белгиланди.

Бу йилда мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинди. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келинади.

Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from ELTUZ
ГАИ (ДАН) ХОДИМИ НЕГА ПУЛ ОЛАДИ?
ИИБ ходимининг Элтузга тушунтиради:
ГАИ инспектори (ДАН нозири) нега пул олади деган ўринли савол туғилади. Инспектор ҳар куни взвод командирига 50-100 минг сўм, баъзилари эса 200 минг сўм беради.
Баъзи инспектор эса тўғридан-тўғри батальон командирига ўзи беради кунлик ёки ҳафталик қилиб. Ҳафталик миқдори 500-600 (бундан кўп ҳам, кам ҳам бўлиши мумкин) минг сўм.
Агар бермаса, инспектор уйига кетмайди, шундоғам иш вақти 12-14 соат, базида эса 16 соатга чўзилади. Агар айтилган маблағни ишламаса, инспектор ўн кунда бир келадиган дам олиш куни ҳам ишлайди. Хуллас, нима қилиб бўлса ҳам, батальон ёки взвод командири сизга шу пулни ўз розилигингиз билан беришга мажбур қилади.
Агар касал бўлиб инспектор ишга сабабсиз чиқмай қолса, ишга чиқмай қолган кунига ҳам алоҳида пул тўплашга мажбур!
Батальонга келганига 1-2 ё 3-4 ой бўлганлар бор. Булар онасидан шунақа пул оладиган бўлиб туғилмаган, муҳит шунақа.
Бу раҳбарчаларнинг туғилган куни ёки хонасига ТВ, компютер, принтер керак бўлса, бу ҳам шахсий таркиб бўйнига тушади.
Ўзбек гаиларида битта одат бор: Кимдир мансабга ёки лавозимга ўтирса, биринчи қилган иши, кресло алмаштириш бўлади.
Кресло ҳеч қачон ўзини ёнидан олинмайди. Яна шахсий таркиб бўйнига тушади. Кўчадаги инспектор ўз ойлигидан бермайди-ку. У кимдан олади? - Кўчадаги ҳайдовчидан олади.
Батальон командири, уларнинг ўринбосарлари ва взвод командлари ҳеч қачон ўз ёнларидан завтрак, обед ёки ужин қилмайди. Бу ҳам инспетор зиммасида.
Батальон командири лавозимини ўз шахсий томорқасидан оладиган даромад манбаига айлантириб олган.
Ҳеч бир оддий одам бу лавозимга ўтиролмаса керак.
Кимнидир қариндоши, кимнидир жияни кўтарилади.
Бу командир ҳам, ўз навбатида, ўзидан юқори турувчиларга моддий тарафдан қанақадир хизмат қилиб туради.
Бундан ташқари ҳар бир батальон командирининг ўз бизнеси бор.
Гапларимга ишонмасангиз, кўчада турган ҳар бир инспектордан сўраб кўринг, тўғрилигини тасдиқлайди.
🚀Telegram |🔵Facebook |
🐦Twitter |📷Instagram | ▶️YouTube
#TABRIK

Barchangizni mustaqilligimizning 32 yillik bayrami munosabati bilan samimiy muborakbod etaman

Biz ta’lim va tarbiya tizimining barcha bo‘g‘inlari faoliyatini bugungi zamon talablari asosida takomillashtirishni o‘zimizning birinchi darajali vazifamiz deb bilamiz. Barchangizni eng aziz, eng ulug‘ bayram – 1-sentabr O‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 32 yillik bayrami munosabati bilan samimiy muborakbod etaman.

Dunyoda munosib o‘ringa ega bo‘lib, jadal rivojlanayotgan davlatimiz istiqboli yanada porloq bo‘lsin. Hammamiz musaffo osmon, tinch yurt, istiqbol sari olg‘a qarab ketishimizda, farzandlarimizni intellektual salohiyatli etib tarbiyalashimizda, yurtimiz ravnaqi yo‘lida chin saodatga eltgan Vatanimizga sadoqat bilan xizmat etaylik.

Jonajon O‘zbekistonimizning mustaqilligi barchamizni ezgu amallarimiz, ezgu niyatlarimiz, ezgu maqsadlarimiz sari olg‘a chorlamoqda. Vatan fidoyilari bo‘lib, Oliy ta’lim tizimining rivojlanishiga elim deb, yurtim deb sidqidildan samarali faoliyat ko‘rsatadigan, yuksak marralarni ko‘zlab harakat qiladigan haqiqiy vatanparvar yoshlar tarbiyasi bizning qo‘limizda.

Ta’lim sohasidagi bugungi innovatsion, axborot asrida jahon hamjamiyatiga mos kadrlarni tayyorlash, istiqbolli kelajak barpo etish, zamon bilan hamnafas qadam tashlashga, yoshlarni to‘g‘ri yo‘lga boshlashga hamjihat bo‘laylik.

Ta’limga oid islohotlar, loyihalar va ilmiy tadqiqot ishlari davlatimiz rahbari tomonidan qo‘llab-quvvatlanmoqda. Bugungi zamon yoshlarini maqsadli va samarali, fidokorona ruhda tarbiyalashimiz lozim. Zero ulug‘, qudratli Vatan kelajagining porloq poydevorini tarbiyali, ilmli, intellektual yoshlarga to‘g‘ri yo‘l ko‘rsatib, ularning bandligini ta’minlab, yot g‘oyalar ta’siridan himoya eta olsak marra bizniki bo‘ladi.

O'zingiz guvohsiz, ta'lim tizimida o‘qitish metodikasini takomillashtirish, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va innovatsion loyihalarni joriy etishga alohida urg‘u berilmoqda. Respublikamizda ilmiy va innovatsion faoliyatni qo‘llab-quvvatlash, kadrlar tayyorlash tizimini isloh qilish, iqtidorli talabalar, yosh olimlar faoliyatini rag‘batlarnirish, ilm-fan, ta’lim va ishlab chiqarish integratsiyasini kuchaytirish, chet tillarni o‘qitish va dunyo hamjamiyatiga qadam tashlash zamon talabidir.

Buyuk yurt, muqaddas Vatanimizda tug‘ilgan allomalarga munosib voris bo‘laylik, aziz vatandoshlar! Yurtimiz obod bo‘lsin, dasturxonimiz rizqqa to‘lsin, fayzli hayotimizni doimo mustaqillikning yorug‘ nurlari munavvar etsin. Mustaqilligimiz abadiy bo‘lsin. Yana bir bor bayramingiz muborak bo‘lsin, azizlar!

Hurmat bilan, Ilhomjon To'xtasinov,
Samarqand davlat chet tillar instituti rektori, professor.
❗️Иш ҳақи 1-октябрдан ошиши мумкин !

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти директори Умид Обидхўжаевнинг сўзларига кўра, жорий йил учун тасдиқланган Давлат буджети параметрларида пенсияларни 1-июндан 12 фоизга, иш ҳақини еса 1-октабрдан 10 фоизга ошириш учун 6,7 трлн сўм йўналтириш кўзда тутилган.

👉 @Asilbek_Abduraimov
Ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари ташкил этилади

✍️Президент томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:

“Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;

ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.

💰 Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.

⬇️ Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.

▶️ Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 % миллий валютада йиллик 10 % ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.

📲 Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.

📝 Қарорга мувофиқ:

ҚҚСнинг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;

ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;

фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга ошир3илади.

👉 @Asilbek_Abduraimov
СамДУ филиалида бетон плита қулаши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ университет маъмурияти икки нафар биринчи босқич талабаси жароҳатланганини айтган. Бироқ Бош прокуратура жароҳат олганлар 6 нафар экани, улар ҳозирда шифохонага жойлаштирилганини маълум қилди.

👉 @Asilbek_Abduraimov
#Муҳим

Энди лифтлар мажбуран диспетчерлик хизматига уланади

Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги “Саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу маҳсулотлар устидан сифат назоратини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳасини муҳокама қўйди. Ушбу қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига жойланди.

Унга кўра, давлат стандартлари ва хавфсизлик талабларига мувофиқликни таъминлаш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган лифт, эскалатор ва траволаторларга бир қатор талаблар қўйилди. Жумладан, энди лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш ва иситиш қозонлари мувофиқлик сертификатисиз ўрнатилмайди. Шунингдек, кўп қаватли биноларда лифтлар қабул қилиб олишдан аввал мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига уланади. Ушбу хизматнинг фаолияти эса Қурилиш вазирлиги томонидан назорат қилинади.

“Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республиканинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳузурида лифтларни мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этсин ва доимий фаолият юритишини таъминласин”, дейилади қарорда.

Маълумот учун, қонун лойиҳаси расмий порталда
https://lotin.uz/ 20 сентябрга қадар муҳокамага қўйилган. Ўзбекистон фуқаролари ушбу санага қадар порталнинг “Сўровнома” бўлимида тестларни тўлдириб, овоз бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда аёл электр ўчгани сабабли лифтда қамалиб, вафот этди. Кейинроқ ушбу иш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. 4 август куни эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 43-ялпи мажлисида лифтлар масаласи кўтарилди.

👉
@Asilbek_Abduraimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Россия жангни бошлади

Россия армияси Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрига ракета зарбаси бериши оқибатида 16 киши ҳалок бўлгани
айтилмоқда.

👉 @Asilbek_Abduraimov
ШОШИЛИНЧ ХАБАР! ОЛТИАРИҚДА ОЛТИ КИШИ АРОҚДАН ЗАҲАРЛАНИБ ЎЛДИ

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Файзиобод қишлоғида Қозоғистонда ишлаб чиқарилган ароқдан заҳарланиш оқибатида олти киши вафот этган ва яна тўрт киши жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Бу ҳақда Элтузга Олтиариқ тумани мулозимларидан бири Файзиобод қишлоғи фаолларидан олинган маълумотга таянган ҳолда маълум қилди. Аммо Элтуз расмий маълумотга эга эмас.

Манбага кўра, Олтиариқ туманининг Файзиобод қишлоғида кеча бўлиб ўтган тўйда Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “Актау” ва “Каратау” ароғидан олти киши ҳалок бўлгани ортидан тўрт киши шошилинч жонлантириш шўъбасига ётқизилган.

Қайд этилишича, касалхонага келтирилган беморлар реанимация бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.
Ҳолат юзасидан туман маҳаллий телеграм каналларида:
“Ҳурматли маҳалладошлар ошхона магазинларда суратда кўрсатилган ароқни олманг ва ичманг, қўлбола тайёрланган экан, ичганлар заҳарланиб ўлим ҳолатлари бўлмоқда,” деган огоҳлантириш тарқалмоқда.

Ҳозирча ҳолат юзасидан прокуратураси томонидан иш қўзғатилгани Элтузга маълум эмас. Одатда, бундай ҳодисалар ортидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 186 моддаси 4-қисми “а” банди (Истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилади.

👉 @Asilbek_Abduraimov
#Tayinlov

Toʻxtasinov Ilhomjon Madaminovich Oʻzbekiston davlat jahon tillari universitetining rektori etib tayinlandi va shu munosabat bilan Samarqand davlat chet tillari institutining rektori lavozimidan ozod etildi
.


Kanalga ulanish
👉
@samdchtijamoasi
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат боғчалари ва мактабларга навбатга қўйилмасдан жойлаштирилади.

💰 Уларга техникум, коллеж, академик лицей ёки ОТМда ўқиётганда ҳар ўқув йилида 1 маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўқишни давлат ОТМларида давом эттирганда уларга стипендия 50 фоизга оширилган ҳолда тўланади.

👉
@Asilbek_Abduraimov
Umumiy oʻrta taʼlim tizimida “Taʼlim uchun qulay muhit” dasturi amalga oshiriladi

Prezident Farmoni (PF–158-son, 11.09.2023-y.) bilan “Oʻzbekiston – 2030” strategiyasi tasdiqlandi.

Unga koʻra umumiy oʻrta taʼlim tizimida “Taʼlim uchun qulay muhit” dasturi amalga oshiriladi:

Oliy va chekka hududlarda joylashgan 715 ta maktab oʻquvchilari uchun bepul maktab avtobuslar yoʻlga qoʻyiladi.

Maktablar toza ichimlik suvi va zamonaviy sanitariya-gigiyena infrastrukturasi bilan toʻliq taʼminlanadi.

SamDCHTI Axborot xizmati
👉
@samdchtijamoasi
⚡️ UZ: O'zbekistonda avtomobillarga davlat raqamlarini berish uchun to'lov miqdorlari 2023-yil 1-noyabrdan boshlab yuqorida ko'rsatilgan tartibda oshiriladi

👉 @Asilbek_Abduraimov
2024/05/15 18:56:30
Back to Top
HTML Embed Code: