Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“X”, “Y”, “Z” авлодлари ишга боришмоқда!

Барчага ажойиб ҳафта тилайман.
💥Самарқанд тилшунослик ва адабиёт маркази (SLLC), Silk Road Research Academy ҳамда ЖДПУ ҳамкорлигида бошланган ва ЖДПУ мезбонлигида ўтаётган "Guest Lecture Series-2024"нинг 10-қисми эртага, сешанба куни (30-апрель) соат 11:00да бўлиб ўтади.

Ушбу лойиҳага БухДУ, УрДУ, ҚДУ, Хазар университети (Озарбайжон) ва Озарбайжон давлат педагогика университетлари ҳам ҳамкор ҳисобланишади. Сешанба кунги “Guest Lecture Series-2024”да 🇮🇹Италиянинг Перуджия университетидан Др. Летизия Чинганотто “CLIL and learning technologies with the focus on AI" мавзусида вебинар меҳмони бўлади.

Мавзу жуда ҳам долзарб, чет тилларни ўқитиш методологиясида сунъий интеллектнинг роли!

📆 30/04/2024 – Соат 11:00

Zoom ID: 943 210 8065
Passcode: 300424
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Раҳбар бўлиш учун фақатгина “раҳбар” деган унвон етарли эмас, ҳар бир раҳбар билиши керак бўлган 8 та муҳим ҳақиқат:

Ташкилот структурасининг қаерида бўлишингиз муҳим эмас. Эндиликда замонавий дунёда “раҳбар” бўлиш дегани бу лавозим ёки унвон эмасдур. Раҳбар дегани:

1. Сизнинг ҳаракатларингиз
2. Сизнинг муносабатингиз
3. Сизнинг хулқ-атворингиз
4. Сизнинг стимулингиз
5. Сизнинг ҳамдардлигингиз
6. Сизнинг намунангиз
7. Сизнинг ҳалоллигингиз
8. Жамоангизнинг ҳурмати
Темур вафотидан кейин энди 37 ёшга кирган катта империянинг биттада парчаланиб кетишини Жураевлар кейс-стади сифатида буни амалда кўрсатиб беришди.

Усмонийлар империяси буни билгани учунми, сайланган валиаҳд шаҳзодадан ташқари ҳаммасини, шаҳзоданинг қони ерга тўкилмаслиги учун барчасини қўл билан буғиб ўлдиришганди, шунинг учунми давлат 623 йил оёқда қолди.
Қизиқарли факт

1917 йилгача ўртача рус оиласида 10 ёки ундан кўп болага эга бўлиш одатий ҳол, 8 ёки ундан кам болали оилалар эса кам болали деб ҳисобланган.

100 йилда қанчалик ўзгаришлар. Ҳозир ўзимизда ҳам Кореянинг 20 йил олдинги тенденцияси бошлангандек….
Ходимлар харажат эмас, ходимлар - сармоя!

Харажат деб қарасангиз, қиммат яхши ходим олмайсиз. Сармоя деб қарасангиз, ойига катта пул тўлашга ҳам тайёр бўласиз!

Масалан ОТМларга ташқаридан яхши ходимларнинг келмаслигига сабаб ректор бўлади, чунки ўзининг ойлигининг камлиги сабаб ўзидан ҳам катта ойликка ишлайдиган ходимни ишга олишни истамайди.

Ҳаётдаги энг муҳим қонун; ё катта ойлик талаб қилинг ёки бепул ишлаб беринг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабалар намойишлари АҚШда 800 дан ортиқ одамнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди.

Бу воқеалар 18 апрель куни Нью-Йоркдаги Колумбия университети ҳудудида чодир лагери қурган ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига қарши норозилик намойишлари ўтказган талабаларни тарқатиб юбориш вақтида 108 киши полиция томонидан ҳибсга олиниши билан бошланганди.

Гарвард, Принстон, Йель, Нью-Йорк университетлари, Миннесота университети, Огайо, Эмерсон университети, Шимоли-шарқий университет, Жанубий Калифорния университети, Техас университети, Индиана университети, Эмори университети ва Аризона штат университетида ўнлаб талабалар ҳибсга олинмоқда.

Олдинороқ, Вашингтонда юзлаб намойишчилар Жорж Вашингтон университети олдида йиғилиб, университетларни Исроил билан алоқаси бўлган компанияларга сармоя киритишдан воз кечишга ва фаластинликларни қўллаб-қувватлаган талабаларга нисбатан интизомий айбловларни олиб ташлашга чақирганди.

П.С. ЛГБТни тарғиб қилганларни хибсга олинганларни АҚШ инсон ҳуқуқлари деган сафсата билан ҳимоя қилади, лекин минглаб гўдаклар, аёллар ва қарияларни ўлдираётган сионист террорчиларига қарши митинг қилганларга эса қуролли қаршилик кўрсатилмоқда.

Демократия дегани ҳам бир томонлама ишларкан-а...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇸Америкада Фаластин учун намойишларнинг рамзига айланган талаба қиз.

Унинг туриши ва метин иродаси атрофимиздаги машҳур “раҳбар”лардан ҳам буюкдур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Аризона штат университетида намойишлар чоғида қўлга олинган 4 нафар аёлнинг ҳижобини ечишган.

Уларнинг муаммоси Исломдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кўплар ҳозирги Урганч шаҳрига борганда Хоразмшоҳлардан қолган тарихнинг йўқлигини айтишади, тўғри чунки ҳозирги Урганч билан Хоразмшоҳларнинг пойтахти бўлган тарихий Гурганж шаҳри орасида ҳеч қандай алоқа йўқ.

Кўҳна-Урганч, шунингдек, Эски Урганч ёки Гурганж номи билан ҳам танилган бўлиб, ҳозирда Туркманистон шимолидаги Дашогуз вилоятида жойлашган ва тахминан 30.000 аҳолиси бор шаҳардир. 1004-йилдан бошлаб Гурганжда "Дорул ҳикма ва маориф" (баъзи бир манбаларда "Мажлиси уламо") номини олган илмий муассасага (Маъмун Академияси) ҳам Гурганж шаҳрида асос солинган. Бу академия бор-йўғи 13 йил фаолият кўрсатади.

Кўҳна-Урганчда (Турманистон), Хоразмшоҳ Жалолиддин Мангубердининг бобоси — Хоразмшоҳлар салтанатининг (империясининг) асосчиси Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такешнинг қабри жойлашган.

Жалолиддин Отсизнинг ўғли ва Алоуддин Музаффар Такешнинг отаси ҳисобланган Эл-Арслон (1156-1172)нинг қабри ҳам шу шаҳарда жойлашган.

Кубравия — тасаввуф тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубронинг (1145-1221), ул зотнинг дўстлари Пирёр Вали, ва қобилиятли шогирдларидан Ибн Ҳожиб ва Жамилиддиннинг қабрлари шу шаҳарда жойлашган.

16-асрда Амударё ўз йўналишини ўзгартириб, эски шаҳарнинг сувсиз қолиши натижасида тарихий Кўҳна-Урганч шаҳри ташландиқ ҳолга келади. 1924-йилда Кўҳна-Урганч Туркманистон таркибига киритилади. Ҳозирги Янги-Урганч 19-асрнинг иккинчи ярмида Хива хонлигининг кичик савдо бекати ўрнида руслар томонидан барпо этилади.

Баъзилар Маъмун исмини эшитганда, 6-чи Аббосийлар халифаси Харун Ар-Рашиднинг ўғли ва Маъмун лақаби билан машҳур бўлган 7-чи Аббосийлар халифаси Абул Аббос Абдуллоҳ (813-833) билан адаштиришади.

1004-йили тарихий Гурганждаги Маъмун академиясига асос солган шахс эса Хоразмшоҳлар сулоласининг 3-ҳукмдори Маъмун Ибн Маъмун Абул Аббосдир. Маҳмуд Ғазнавийнинг Хоразмга қилган юриши (1017) натижасида бу ердаги олимларнинг кўпчилиги Ғазнига мажбуран олиб кетилган, шаҳар инқирозга юз тутган. Абу Райҳон Беруний Ғазнига (ҳозирги Афғонистон, қабри ҳам Ғазнида), Ибн Сино эса Гўргон, Рай ва Хамадон (ҳаммаси ҳозирги Эрон, қабри ҳам Хамадонда) томон кетади. 1017-йили саройда уюштирилган суиқасд натижасида Маъмун Ибн Маъмун Абул Аббос ўлдирилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Таниқли польшалик хонанда Анна Герман 1936 йилда Урганч шаҳрида туғилган. Урганчда ҳатто унинг номи билан аталган кўча ҳам бор.

Анна Виктория Герман-Тучолска (1936-1982) 1960–1970-йилларда Польша ва Совет Иттифоқида жуда машҳур бўлади. У поляк тилидаги қўшиқлари билан ўндан ортиқ мусиқий альбомларни, шунингдек, рус репертуарига эга бир нечта албомларни чиқаради. Ўзининг мусиқий фаолияти давомида у немис, италян, испан, инглиз ва лотин тилларида қўшиқлар ёзган.

Машҳур қўшиқларидан (менинг ҳам фаворим) бири "Муҳаббат садоси" – “Эхо Любви”.

Бу қўшиқ 1977 йили махсус Анна Герман учун яратилган. Анна кинорежиссёр Евгений Матвеевни ҳайратда қолдиради ва у бу қўшиқни айнан Анна ижро этишини хоҳлаб унга хат ёзади.
Azamat Akbar | Lektorium
🇵🇸Фаластинни қўллаб-қувватлаган талабалар намойишлари АҚШда 800 дан ортиқ одамнинг ҳибсга олинишига сабаб бўлди. Бу воқеалар 18 апрель куни Нью-Йоркдаги Колумбия университети ҳудудида чодир лагери қурган ва Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларига…
АҚШнинг етакчи университетларида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойишлари кучаймоқда, юзлаб талабалар ҳибсга олинган. Талабалар Исроилнинг Ғазодаги қирғинини тўхтатишни талаб қилиб, университет маъмуриятлари Исроилнинг Ғазога ҳужумини қўллаб-қувватловчи фирмалар билан алоқаларини узишини талаб қилишмоқда.

Шер юрак келажак дегани шулар бўлса кераков…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸Полициячи ҳибсга олинган Техас университети талабасини мушти билан урмоқда. АҚШ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нью-Мексико университети талабалари ҳам Ғазо ва Фаластин учун забастовка ўтказишмоқда. АҚШ.
🇮🇷Эрондаги Шероз университети Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ҳайдалган Америка ва Европа университетлари талабаларига стипендия ажратишни таклиф этди. Университет, шунингдек, Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун ишдан бўшатилган профессорларни ишга олишни таклиф қилган.

П.С. Иқтисодий муаммолари бўлса ҳам бу ишни қила олишлик, бир мусулмон давлат учун туриб берган мусулмон бўлмаган намойишчилар кўзи олдида ҳали ҳам мусулмонлар орасида биродарлик туйғулари ўлмаганидан далолатдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шарқ - Ғарб
2️⃣ 2️⃣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Агар у ғалаба қозонса.”

Time журналининг янги сонининг муқовасида иблис образига урғу беришган. Трампнинг боши тепасидаги “м” ҳарфини шохларга ўхшатишган.
2024/05/18 22:48:42
Back to Top
HTML Embed Code: