Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси. Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш

Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маиший ва қурилиш чиқиндилари полигонларига жойлаштирилиши керак бўлган чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш, —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси билан 88 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Термиз туманида ички ишлар органи ходимининг ўз хизмат бурчини бажаришига қаршилик кўрсатган ҳуқуқбузарга маъмурий қамоқ хазоси қўлланилди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси. Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш

Санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 1/2 қисмидан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси билан 45 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 6 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманида муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган фуқаро жамоат жойида алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиб, майда безорилик содир қилди ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармади. Оқибатда унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод туман судининг ҳукми билан Жиноят кодесининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган шахсга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, жиноят оқибатида етказилган 318 750 000 сўм зарарни қоплаш мажбурияти юкланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-3-моддаси. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд икки нафар "сохта" косметологнинг озодлигини чеклади

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳвоний шилқимлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси. Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш

Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларни, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2023 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси билан 334 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Forwarded from MANIFEST
Агар суд қарори ўз вақтида ижро этилганида....

Бугун муваффақиятли судларга тўла кун бўлди. Жумладан, ФИБ Қарши туманлараро судидаги 2 та ишимиз ҳам якун топди. Сурхондарё вилояти судининг 2025 йил 16 июлдаги ходимни Қашқадарё вилояти ИИБ тизимига ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши шарт эди. Лекин жавобгар ходимнинг иш ҳақини тўлашни чўзиб, тўловни 2025 йил 2 сентябр куни амалга оширди, суд ҳужжатининг ишга тиклаш қисмини ижро этишдан эса бош тортди.

Биз нима қилдик? Меҳнат кодексининг 333-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда 16.07.2025дан 02.09.2025гача бўлган давр учун 77.397.973,5 сўм компенсация, ходимнинг мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарар учун товон ундириб беришни сўраб судга мурожаат этдик. Ишни синчковлик билан кўриб чиққан судья Н.А.Гадоев эса Қашқадарё вилояти ИИБдан ходим фойдасига қарийб 120 миллион сўм ундириб берди.

Конституциянинг 138-моддасида суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийлиги белгиланган. Агар суд қарори ўз вақтида ижро этилганида бугун Қашқадарё вилояти ИИБдан 120 миллион сўм ундирилмаган бўлар эди.

P/s Дўстлар, суд қарорини ҳурмат қилиш керак! ⚖️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида қўшмачилик қилиб, фохишахона сақлаган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-1-моддаси. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш

Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариатнинг ҳамкорлигига оид давра суҳбати бўлиб ўтди

Telegram
2025/10/24 10:42:40
Back to Top
HTML Embed Code: