Telegram Web Link
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-3-моддаси. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида дастлабки ҳисобга олиш ва назорат қилиш тартибини бузиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд икки нафар "сохта" косметологнинг озодлигини чеклади

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зомин туман судининг ҳукмига мувофиқ Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)да назарда тутилган жиноятни содир этган шахсга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳвоний шилқимлик маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-моддаси. Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш ва улар билан савдо қилиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш

Ҳайвонлар яшайдиган муҳитни ва уларнинг кўчиш йўлларини муҳофаза қилиш қоидаларини, зоологик ва ботаник коллекцияларни вужудга келтириш, тўлдириш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни ҳисобга олиш қоидаларни, шунингдек ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини, зоологик ва ботаник коллекцияларини бошқа жойга жўнатиш ва чет элга олиб кетиш қоидаларини бузиш, худди шунингдек ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа ерга кўчириш, иқлимлаштириш ёки чатиштириш —

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2023 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-2-моддаси билан 334 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 1 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Forwarded from MANIFEST
Агар суд қарори ўз вақтида ижро этилганида....

Бугун муваффақиятли судларга тўла кун бўлди. Жумладан, ФИБ Қарши туманлараро судидаги 2 та ишимиз ҳам якун топди. Сурхондарё вилояти судининг 2025 йил 16 июлдаги ходимни Қашқадарё вилояти ИИБ тизимига ишга тиклаш ва иш ҳақини ундириб бериш тўғрисидаги ажрими дарҳол ижро этилиши шарт эди. Лекин жавобгар ходимнинг иш ҳақини тўлашни чўзиб, тўловни 2025 йил 2 сентябр куни амалга оширди, суд ҳужжатининг ишга тиклаш қисмини ижро этишдан эса бош тортди.

Биз нима қилдик? Меҳнат кодексининг 333-моддаси талабларидан келиб чиққан ҳолда 16.07.2025дан 02.09.2025гача бўлган давр учун 77.397.973,5 сўм компенсация, ходимнинг мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарар учун товон ундириб беришни сўраб судга мурожаат этдик. Ишни синчковлик билан кўриб чиққан судья Н.А.Гадоев эса Қашқадарё вилояти ИИБдан ходим фойдасига қарийб 120 миллион сўм ундириб берди.

Конституциянинг 138-моддасида суд ҳокимиятининг ҳужжатлари барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ҳамда фуқаролар учун мажбурийлиги белгиланган. Агар суд қарори ўз вақтида ижро этилганида бугун Қашқадарё вилояти ИИБдан 120 миллион сўм ундирилмаган бўлар эди.

P/s Дўстлар, суд қарорини ҳурмат қилиш керак! ⚖️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Қарши туман судида қўшмачилик қилиб, фохишахона сақлаган аёлга оид жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 92-1-моддаси. Сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни сақлаш

Ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан сақлаш, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик одамларнинг соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етишига олиб келса, башарти жиноят аломатлари мавжуд бўлмаса, —

ана шу ҳайвонларни мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 30 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, унга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда суд ва нотариатнинг ҳамкорлигига оид давра суҳбати бўлиб ўтди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Бахмал туман суди томонидан ўтказилган сайёр мажлис давомида пробация хизмати назорати остида жазо ўтаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан киритилган тақдимномалар кўриб чиқилди

Telegram
Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида А. Ш. (1995 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланди.

Суднинг ҳукмига кўра А. Ш. Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “е” банди, 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Ш.га Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
Тергов органи томонидан фирибгарликда айбланаётган Ш. Р. (1997 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида мазмунан кўриб чиқилмоқда.

Ш. Р.га нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram
2025/10/24 20:23:52
Back to Top
HTML Embed Code: