Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун соат 21.55 да "Milliy" телеканалида "O'tkir tergov" лойиҳасининг навбатдаги сонини томоша қилинг!

Telegram
#биласизми

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68-1-моддаси. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно, —

фуқароларга БҲМнинг 10 баравари, мансабдор шахсларга эса — 15 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Фуқаролар томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга турар жойга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, —

БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2021-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68-1-моддаси (кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик) билан 553 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 45 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68-2-модда. Давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш

Давлат кадастрларини юритиш бўйича ваколатли органларнинг мансабдор шахслари томонидан тегишли давлат кадастрларини юритиш қоидаларини бузиш, шунингдек Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун давлат кадастрларининг ахборотини тақдим этишдан бўйин товлаш ёки нотўғри ахборотни тақдим этиш —

БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят кодексининг 251-1-моддасида (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) назарда тутилган жиноятни содир этган аёл ва эркакнинг озодлиги 3 йил муддатга чекланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 69-моддаси. Чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш

Эгаликдаги, фойдаланишдаги ерларнинг чегара белгиларини, геодезик пунктларни ва ўрмонлардаги чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, —

фуқароларга БҲМнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
#биласизми

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси. Ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш

Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларга ўзбошимчалик билан иморатлар қуриш, фойдали қазилма конларини экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда кон назорати органлари билан келишмай туриб ишга солиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш талаблари ва тартибини бузиш (бундан фойдали қазилмаларни лицензиясиз қазиб олиш мустасно), ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги талабларини бузиш, ер ости бойликларини муҳофаза қилиш қоидаларини ва табиий муҳитни, бинолар ва иншоотларни ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш талабларини бажармаслик, ер ости сувлари режимини кузатиш учун қазилган қудуқларни, маркшейдерлик ва геологик белгиларни йўқ қилиш ёки шикастлантириш, худди шунингдек умумтарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш қоидаларини ерга эгалик қилувчилар ва ердан фойдаланувчилар томонидан бузиш, —

фуқароларга БҲМнингн 10-20 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 30-50 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Конларнинг бой участкаларини танлаб ишлатиш, минерал хом ашёни қазиб олаётганда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларни нормативдан ортиқ нобуд қилиш, фойдали қазилма конларини яроқсиз ҳолга келтириш ва фойдали қазилма захираларидан оқилона фойдаланиш талабларини бошқача тарзда бузиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10-30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Маркшейдерлик ҳужжатларини йўқотиш, тугатилаётган ёки консервация қилинаётган конларни ва бурғиланган қудуқларни аҳолининг хавфсизлигини таъминловчи ҳолатга келтириб қўйиш талабларини, шунингдек консервация вақтида конларни, қазилаётган жойларни ва бурғиланган қудуқларни муҳофаза этиш талабларини бажармаслик —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10-30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 20-50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 50-100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-моддаси (ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш) билан 149 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
#биласизми

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-1-моддаси. Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш

Дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 30-50 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 50-100 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50-70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 100-150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-1-моддаси (дарёларнинг ўзанларини тозалашга ва қирғоқларини мустаҳкамлашга доир ишларни амалга ошириш тартибини бузиш) билан 112 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 4 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
РАСМИЙ БАЁНОТ

❗️Айрим манбаларда "Андижонда судья катта ёрдамчиси "соққа" олаётганда қўлга тушди" каби тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

Фуқаро З. Д.нинг аризасига асосан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жорий йилнинг 8 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда пул маблағларини олаётганда Андижон вилоят суди судьясининг собиқ катта ёрдамчиси Д. Б. ушланган.

Д. Б. билан тузилган меҳнат шартномаси муқаддам бекор қилиниб, қўлга олинган вақтда у адвокатлик лицензиясига эга бўлганлиги маълум қилинади.

Андижон вилояти прокуратураси томонидан Д. Б.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

‼️Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмаслик сўралади.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 197-моддаси


Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-2-моддаси. Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш

Фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш, бундан ер ости сувлари ва дарёлар ўзанларида жойлашган фойдали қазилмалар мустасно, —

маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиб, фуқароларга БҲМнинг 50-70 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 100-150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 70-2-моддаси (фойдали қазилмаларни рухсатномасиз қазиб олиш) билан 1 102 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 199 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўзбекистон Республикаси
Жиноят кодексининг 203-моддаси


Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 71-моддаси. Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини бузиш

Ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини олиб бориш қоидалари ва талабларини топилган фойдали қазилмалар захираларига ёки фойдали қазилмалар қазиб олиш корхоналари, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш шароитларига нотўғри баҳо берилишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган тарзда бузиш, ер ости бойликларини кейинги геологик жиҳатдан ўрганишда ва конларни ишга солишда зарур бўлган геологик ҳужжатларни, фойдали қазилма намуналари дубликатларини ва кернларини йўқотиб қўйиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 1-3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

БҲМнинг 3-7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда ноҳақ бўшатилган ходимлар суд қарорига мувофиқ ишга тикланди

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси. Сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш

Сувларни ифлослантириш ёки булғатиш, сувтўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек сув объектларига оқинди сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш —

фуқароларга БҲМнинг 3-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Корхоналар, коммунал ва бошқа объектларни сувларнинг ифлосланиши ва булғаниши ёки уларнинг зарарли оқибатлари олдини олувчи иншоотлар ва қурилмаларсиз фойдаланишга топшириш, шунингдек сув объектларининг табиий ҳолатини бузувчи бошқа ҳаракатлар қилиш —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 5-10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Сув қудуқларини қазишнинг белгиланган қоидаларини ва технологиясини бузиш (бундан жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун, шу жумладан томорқа ер участкаларини суғориш учун ер ости сувларини якка тартибда олишга мўлжалланган қудуқларни қазиш ҳоллари мустасно), ишлатилаётган ва кузатув қудуқларини йўқ қилиб юбориш ёки шикастлантириш, сув ўзи чиқадиган қудуқларни уларни тартибга соладиган қурилмалар билан жиҳозлашга, шунингдек ишлатишга яроқсиз қудуқларни консервациялашга ёки йўқ қилишга доир чораларни кўрмаслик, сифатли ер ости сувлари ҳосил бўладиган теграда ер ости сувлари ифлосланишининг ёки сифати ёмонлашишининг манбаи бўлиб қолиши мумкин бўлган саноат, қишлоқ хўжалиги иншоотларини ва бошқа объектларни жойлаштириш, —

фуқароларга БҲМнинг 2-5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 5-7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ёки учинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 7-10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 15-20 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 72-моддаси (сув ресурсларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан 192 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 8 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
2025/10/31 05:25:08
Back to Top
HTML Embed Code: