Telegram Web Link
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 85-1-моддаси. Қурилиш майдонларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаслик

Ўлчами беш юз квадрат метр ва ундан ортиқ бўлган қурилиш майдонида, унга туташ бўлган ҳудудда ҳамда ундан чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этишга доир мажбурий талабларни бузиш ёхуд ушбу ҳудудларда ифлослантирувчи моддаларнинг йўл қўйиладиган доирадаги нормативлардан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 50 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувон туманида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган шахснинг озодлиги 4,5 йилга чекланди

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг сайёр мажлисида ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга маъмурий жазо чоралари қўлланилди

Telegram
Ҳаётда турли-туман воқеалар рўй беради. Масалан, Ҳанифа Ҳакимова етмиш беш ёшга тўлганда туғилганлик фактини аниқлаш ҳақида ариза ёзиб, суд эшигини қоқди.

Бу хабарни эшитиб, эҳтимол, ҳайрон бўлаётгандирсиз. Ҳа, ҳаётда баъзан шунақаси ҳам учраб туради. Қонунларимизда бу каби масалаларни ҳал этишнинг аниқ мезонлари белгилаб қўйилган, улар асосида фуқаро мурожаати ўз вақтида суд томонидан қонуний ечимини топади.

Онахоннинг аризаси ва суд мажлисидаги тушунтиришидан маълум бўлдики, Ҳ. Ҳакимова 1950 йил 25 январда Пастдарғом туманида туғилган.

Ота-онасининг турмушларидан етти нафар фарзанд туғилган бўлиб, у — тўнғичи.

Ҳанифа она дунёга келган пайтида ота-онаси унга туғилганлик тўғрисида гувоҳнома олган. Гувоҳномаси борлиги боис ўрта мактабда таълим олган.

Вояга етгач, ана шу гувоҳнома асосида шахсини тасдиқловчи фуқаролик паспортига эга бўлган.

Айниқса, кексайганда шахсий ҳужжатлар тўлиқ ва тўғри бўлгани яхши экан. Чунки мерос масаласини ҳал қилишга зарурият юзага келганида Ҳанифа момо қарасаки, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси йўқ. Сандиқда, ҳужжатлар орасида бўлиши керак эди, лекин қайта-қайта қидириб уни тополмайди. Анча йиллардан бери зарурият бўлмагани учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига кўзи тушмагани кўнглидан кечади ва туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилади. Буни қарангки, ФҲДЁ бўлимида ҳам унинг туғилгани қайд этилганлиги ҳақида маълумот топилмайди. Шундан сўнг Ҳ. Ҳакимова вилоят адлия бошқармаси ФҲДЁ архивига мурожаат қилади.

Афсуски, бу архивда ҳам Ҳ. Ҳакимованинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзуви топилмайди. Шундан сўнг Ҳ. Ҳакимова фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилади.

Судда аниқланишича, Ҳ. Ҳакимовага Пастдарғом тумани Ички ишлар бўлими хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан 2018 йил 28 августда берилган фуқаролик паспортига қараганда, у 1950 йил 25 январда Пастдарғом туманида туғилган. Аммо аризачининг туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви туман 1-сон ФҲДЁ бўлими архивида ҳам, Самарқанд вилояти ФҲДЁ архивида ҳам мавжуд эмас. ФХДЁ архиви томонидан 2025 йил 7 апрелда унга бу ҳақда маълумотнома берилган.

Шу ўринда бу борадаги қонуний асосларга тўхталадиган бўлсак, амалдаги Фуқаролик процессуал кодексининг 295-моддаси 1-қисмига кўра, суд фуқароларнинг ёки ташкилотларнинг шахсий, мулкий ҳуқуқлари юзага келишига, ўзгаришига ёки тугашига сабаб бўладиган фактларни аниқлайди.

Ушбу модданинг 2-қисми 3-бандида, суд оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек, туғилганлик вақтини аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўриши қайд этилган.

Суд юқоридаги қонун талабига риоя қилган ҳолда Ҳ. Ҳакимованинг 1950 йил 25 январь куни Пастдарғом туманида туғилганлигини тасдиқловчи фуқаролик паспорти борлигини, аммо архив маълумотномаларида унинг туғилганлиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслигини, бу фактни белгилаш аризачига мерос масаласини ҳал қилиш учун зарурлигини инобатга олди. Ҳ. Ҳакимованинг туғилганлик фактини аниқлаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилди.

Ушбу ҳал қилув қарори туман 1-сонли ФХДЁ бўлимига юборилди.

Гувоҳи бўлганингиздек,кекса онахон ҳаётда дуч келган бир муаммо қонун йўли билан судда ечим топди. Инсонпарварлик, халқпарварлик, демократик тамойиллар руҳи билан суғорилган қонунларимиздаги мезон фуқаро мурожаатининг қаноатлантирилишига асос бўлди.

Жамшид ФАЙЗУЛЛАЕВ,
фуқаролик ишлари бўйича
Пастдарғом тумани
суди судьяси


Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддаси. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик

Атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш учун ўрнатилган иншоотлар, ускуналар, аппаратуралардан, шунингдек чиқариб ташланадиган зарарли моддалар миқдори ва тартибини назорат қилувчи воситалардан фойдаланиш қоидаларини бузиш ёки улардан фойдаланмаслик —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️МАЪЛУМОТ ЎРНИДА:

✔️2020-2024 йиллар давомида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-моддаси (атмосферага чиқариладиган зарарли моддаларни тозалаш иншоотидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек ундан фойдаланмаслик) билан 143 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилган.

✔️Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 7 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларга жарима жазоси қўлланилди.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ФИРИБГАРЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

А. Х. (1986 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган) ва Ж. Р. (1991 йилда туғилган, Фурқат тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган)га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Қува туман судида кўриб чиқилмоқда.

Тергов органининг хулосасига кўра судланувчилар Жиноят кодексининг 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандлари, 141-3-моддаси (шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилиш) 2-қисми “б” банди, 142-моддаси (фуқароларнинг турар жойи дахлсизлигини бузиш), 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 230-2-моддаси (тезкор-қидирув фаолияти натижаларини сохталаштириш (қалбакилаштириш) 1-қисми ва 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғиждувон туманида уч нафар оғуфуруш жиноий жавобгарликка тортилиб, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилди

Telegram
ЯРАШУВ ИНСТИТУТИ ВАҚТ СИНОВЛАРИДАН МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТМОҚДА

Инсонпарварлик, бағрикенглик, кечиримлилик ва йиқилганни суяш, адашганга тўғри йўл кўрсатиш каби қадриятларни ўзида мужассам этган ярашув институти бугунги кунда миллий қонунчилигимизда ўзининг теран ифодасини топган эзгу мақсад — инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатли ҳимоясига хизмат қилмоқда.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш борасида муҳим вазифа – ўтмиш асоратларидан имкон қадар тезроқ халос бўлиш, шахс, унинг яқинларига жисмоний ва маънавий азоб берадиган, унинг қадр-қимматини камситадиган жазо турлари, жазолашнинг репрессив усулларидан воз кечиш, озодликдан маҳрум қилиш ҳолатларини қисқартириш ҳисобига қонунчиликка адолат ва инсонпарварлик тамойилларини кенгроқ жорий этиш зарур эди.

Шу мақсадда ривожланган демократик давлатларда муваффақиятли қўлланилиб келинаётган тамойил ва талабларга жавоб берадиган мезонлар асосида ҳуқуқбузарлик ва жазо тизими қайта кўриб чиқилиб, амалдаги Жиноят, Жиноят-процессуал ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга бир қатор янги институтлар киритилди. Айниқса, бу борада 2001 йил 29 августдаги қонун билан жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муҳим аҳамиятга эга бўлганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Ушбу қонун асосида миллий қонунчилигимизда илк марта ярашув институти жорий этилди. Жиноят кодексининг 66-1-моддасида ярашилгани муносабати билан шахсни жиноий жавобгарликдан озод қилиш назарда тутилди.

Мазкур ҳуқуқий институт жорий этилгандан буён ўтган қарийб йигирма тўрт йил давомида у янада такомиллаштирилиб, амалда қўлланиш доираси тобора кенгайиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, ярашув институти жиноий-ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштириш ва фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда самарали восита сифатида хизмат қилаётганини кўрсатади.

Ярашув институти эндиликда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларда ҳам қўлланила бошланганини алоҳида таъкидлаш керак. Бунга 2021 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Ушбу қонунга асосан, ярашилгани муносабати билан шахсни маъмурий жавобгарликдан озод қилиш асослари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 21-2-моддасида белгилаб қўйилди. Унга кўра, 15 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни бартараф этса, суд уни маъмурий жавобгарликдан озод қилиб, ишни тугатиши мумкин.

👉 Батафсил

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ширин шаҳрида қуролнинг қонунга хилоф муомаласини қилган ҳуқуқбузар 3 суткага маъмурий қамоққа олинди

Telegram
ТАҚИҚЛАНГАН ТАРҒИБОТ

Бундай ноқонуний қилмишни интернет тизими орқали амалга оширган шахслар жиноий жавобгарликка тортилди.

Аввало шуни қайд этиш жоизки, амалдаги “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига кўра, ҳар ким ахборотни монеликсиз излаш, олиш, текшириш, тарқатиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш ҳуқуқига эга. Аммо алоҳида бир шахснинг ҳуқуқ ва ваколатлари доирасида олинган ахборот ўзга фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлиги, жамиятнинг ахлоқий қадриятлари, мамлакатнинг маънавий, маданий ва илмий салоҳияти, юрт тинчлиги, хавфсизлигига дахл қилмаслиги керак.

Ахборотни тарқатиш имкони унинг қонуний ёки хавфсиз эканини англатмайди. Ахборотга эгалик қилувчи шахс унинг тўғри ва ҳаққонийлигини аниқлаши ҳамда текшириш маданиятига қатъий риоя этиши, бу борада етарлича ҳуқуқий билимга эга бўлиши шарт. Бунда умум манфаати, ҳуқуқ ва эркинликлари устувор ўринда эканлигини албатта, назарда тутмоқ даркор.

👉 Батафсил

Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражаси оширилади

Telegram
#биласизми

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 86-1-моддаси. Озон қатламига зарарли таъсир кўрсатишнинг олдини олишга доир талабларни бузиш

Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан озонни бузувчи моддалардан, таркибида озонни бузувчи моддалар мавжуд бўлган асбоб-ускуналар ва техник қурилмалардан фойдаланиш ҳамда уларни қўллашни тартибга солиш чораларини кўрмаслик, шунингдек озонни бузувчи моддаларнинг ҳисобини юритмаслик, уларнинг озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштирилишини таъминламаслик, уларнинг атмосфера ҳавосига чиқарилишига йўл қўйиш, рециркуляцияни (озонни бузувчи моддалардан қайта фойдаланиш мақсадида уларни бирламчи тозалашни) амалга оширмаслик, —

фуқароларга БҲМнинг 1/2 қисмидан 1 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —

фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 3 бараваридан 7 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
19 йил муқаддам Сурхондарё вилоятида божхона катта инспектори лавозимида ишлаган Ҳусниддин Чориевга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2006 йил 31 октябрдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2006 йил 27 декабрдаги ажрими бекор қилинди.

Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг жорий йилнинг 22 сентябрдаги ҳукмига мувофиқ Х. Чориев оқланди

Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қумқўрғон туманида йўл безорисига маъмурий жарима солинди

Telegram
РАСМИЙ АХБОРОТ

Бугун жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида А. Т. (1974 йилда Наманган вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган)га оид жиноят ишини биринчи инстанцияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунлади.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра А. Т. Жиноят кодексининг 156-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш) 2-қисми, 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди ва 244-3-моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

А. Т.га Жиноят кодексининг 57-моддасини (енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддалари тартибида 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Шу билан бирга Интернет тармоғидаги Facebook, Instagram ижтимоий тармоқлари, Telegram мессенжери ҳамда YouTube видеохостингидаги Mubaşşir Ahmad ва Azon Global – Муқобил ахборот-таҳлилий канали номли саҳифалар (каналлар) фаолияти тўхтатилиб, блокланиши белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг ушбу ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция/кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.

Telegram
2025/10/22 09:25:35
Back to Top
HTML Embed Code: