Доллар тушди

10 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 646,87 сўмдан (-13,10 сўм) ҳисобланади

@bankir
Сиз идеал шартлардаги омонатни излаяпсизми? Уни топдингиз!

TBC Bank да муддатли омонатлар бўйича катта янгиланишлар юз берди. Энди бизда:

💵 қисман ечиб олиш - фоизларни йўқотмасдан пул ечиб олинг.

🔄 автоматик узайтириш - муддат тугаши билан яна автоматик тарзда узайтирилади. Сиз фоизларни олишда давом этасиз.

📱янги, қулай интерфейс - биз сизнинг қулайлигингиз учун барча ноқулай функцияларни қисқартирдик.

Биз керакли бўлган барча нарсани сақлаб қолдик: энг юқори ставкалар 27% гача, мослашувчан шартлар ва исталган вақтда тўлдириш.

Иловага утинг ва ҳозироқ орзуларингиз учун пул тўплашни бошланг.

Реклама
“Яндекс.Станция” асосчиси TBC Bank жамоасига қўшилди

“Яндекс” ва Сбербанкда сунъий интеллект маҳсулотлари яратиш бўйича масъул бўлиб ишлаган Константин Круглов TBC Bank Uzbekistan’да Сунъий интеллект билан ишлаш департаменти раҳбари этиб тайинланди.

Бу ҳақда TBC Bank Uzbekistan ижрочи директори, банк Кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани ўзининг LinkedIn саҳифасида маълум қилди.

Асли самарқандлил бўлган Константин Круглов TBC мобил иловасининг имкониятларини сунъий интеллект ёрдамида кенгайтириш бўйича ишлаши қайд этилган.

У ”Алиса“ сунъий интеллекти базаси асосида яратилган “Яндекс.Станция“ ақлли колонкаси ғояси муаллифи ҳамда лойиҳа раҳбари ҳисобланади.

@bankir
Доллар тушади

11 июнь куни амал қиладиган доллар курси 11-12 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 630
Garantbank — 12 640
Trastbank — 12 620


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Kapitalbank — 12 670
Octobank — 12 670
Hayotbank — 12 680


@bankir
Paynet орқали фоизсиз нақд пул ечиб олса бўлади

1 июндан бошлаб 1 декабргача Paynet тўлов тармоғи орқали Humo ва UzCard карталаридан нақд пул ечиб олиш мумкин бўлади.

Paynet тўлов хизматининг “Spot"га маълум қилишича, барча Paynet шохобчаларида картадаги маблағни нақдлаштириш комиссиясиз амалга оширилади.

Бир қанча банклар ҳам ўз мижозлари учун банкоматлардан нақд пул ечиб олишда комиссияни пасайтирган:

Davr Bank — 0,5 фоиз;
Asia Alliance Bank — 0,6 фоиз;
Garant bank — 0,7 фоиз.

@bankir
Захиралар биринчи марта 36 млрд доллардан ошди

Ўзбекистоннинг халқаро захиралар, 1 июнь ҳолатига кўра 1,5 млрд долларга кўпайиб, 36,6 млрд долларга етди.

Май ойи давомида хорижий валютадаги захиралар 1,2 млрд долларга кўпайди ва 9,3 млрд долларни ташкил қилди. Олтин захиралари эса 279 млн долларга қимматлади ва 26,8 млрд доллар бўлиб турибди.

Захиралар таркибида олтиннинг ҳажми камайган бўлсада, нарх ўсиши ортидан олтин захиралар кўпайишда давом этди.

Ўтган ой биринчи марта захиралар улушида қимматли қоғозлар ҳам пайдо бўлди — 35 млн доллар. Бу маълумотни Марказий банк сал аввалроқ эълон қилган эди.

Шундай қилиб айни пайтда Ўзбекистон захиралари деярли 1 йил импортни молиялаштиришга етади.

📷: Bloomberg

@bankir
Доллар тушди

11 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 634,92 сўмдан (-11,95 сўм) ҳисобланади

@bankir
Инновацион қадам — Agro InVitro лойиҳаси намойиш қилинди

Сўнгги йилларда озиқ-овқат хавфсизлиги дунёдаги барча мамлакатлар учун асосий вазифалардан бирига айланмоқда. Пандемия, геосиёсий низолар бу бўйича кўп иш қилиниши кераклигини кўрсатди.

Шу мақсадда “Агробанк” Ўзбекистонда сўнгги технологиялар ёрдамида вируссиз, ҳосилдор ва экспортбоп кўчатларни етиштирувчи Agro InVitro лойиҳасини тақдим қилди.

7 июнь куни бўлиб ўтган очилиш маросимида маҳаллий ва хорижий мутахассислар, тадқиқотчилар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

МДҲ давлатлари орасида ягона бўлган лойиҳанинг умумий қиймати 20 млн АҚШ долларидан ошиқ ва 20 гектар ерга эга. Жойлашув эса мамлакатнинг географик марказида — Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида.

Бу ҳудудда энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган замонавий лаборатория ва 5 та мустақил иқлим зонасига эга иссиқхона ҳам мавжуд.

Лойиҳа орқали йилига 10 миллион туп серҳосил, кескин иқлим шароитларига чидамли ва энг муҳими соғлом кўчат етиштирилиши ваъда қилинмоқда.

Комплекс кўчат сотиб олувчиларга етказиб бериш, тайёр боғ барпо қилиш ва бошқа агрохизматларни кўрсатади.

Бу “Агробанк” экотизимида ўзбекистонликлар учун яна бир фойдали лойиҳага айланди. Банк бунгача “Сувчилар мактаби”, “Фермерлар мактаби”, Agrozamin, UDEA университети, Chakana.uz ва Pulli Gap лойиҳаларини йўлга қўйганди.

@bankir
Доллар сезиларли тушади

12 июнь куни амал қиладиган доллар курси 35-36 сўм атрофида пасайиши прогноз қилинмоқда.

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 615

Trastbank — 12 600
Xalq bank — 12 600

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Hayotbank — 12 650
Kapitalbank — 12 640
Asia Alliance Bank — 12 655


@bankir
❗️Банкирлар кетма-кет 4 кун дам олади

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити расман 16 июнь куни нишонланади. Бу сана дам олиш кунига тўғри келгани учун, 17 июнь душанба кўчирлган дам олиш куни, 18 июнь сешанба эса қўшимча дам олиш куни деб эълон қилинди.

Шу тариқа банк ходимлари 15 июндан 18 июнгача кетма-кет 4 кун дам олиши мумкин бўлади. Бироқ бу даврда баъзи банклар пул ўтказиш ва валюта айирбошлаш хизматини давом эттиради.

Дам олиш кунлари ҳам хизмат кўрсатадиган банклар ҳақида “Банкир” каналида маълумот берилади.

@bankir
Сандро Ртваладзе “Ипотека банк” Бошқарув раиси бўлади

Ушбу лавозимда ишлаб келаётган Элёр Иномжонов банк бошқарув раиси ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Сандро Ртваладзе ҳозиргача OTP Bank'да (Россия) ишлаб келаётган эди. У 2020 йилда TBC Bank Uzbekistan бошқарув раиси лавозимида ҳам ишлаган.

@bankir
Доллар яна 12 600 сўмдан пастга тушди

12 июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 598,05 сўмдан (-36,87 сўм) ҳисобланади

@bankir
Президентнинг тадбиркорлар билан мулоқотига тайёргарлик бошланди

Жорий йил Қорақалпоғистонда ўтиши кутилаётган мулоқотда қатор янгиликлар бўлиши айтилмоқда. Ўтган йили бўлган учрашувда ҳам кўплаб топшириқлар берилган ва бугунги кунда уларнинг ижроси тадбиркорлар учун анча енгилликлар берган. Жумладан, тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий қилиниши ҳам айни ўша мулоқотда айтилган эди.

Савдо-саноат палатаси ушбу рейтинг бўйича ўтган тўрт ойлик давр сарҳисобини тақдим этди.

Унда айтилишича, рейтингда юқори “ААА”, “АА” ҳамда “А” кўрсаткичга эга бўлган тадбиркорлар сони 727 нафардан 4398 нафарга ёки қарийб 6 бараварга ўсган. Шунингдек, ўрта “BBB”, “BB” ва “B” рейтингига эга тадбиркорлик субъектлари сони 36853 тадан 87922 тага ошган.

Рейтингда энг юқори – “ААА” поғонасидаги тадбиркорлик субъектларига бугунги кунга қадар 213 та ҳолатда 213,5 миллиард сўмлик қўшилган қиймат солиғидан бўлган ортиқча маблағлар бир кун ичида ҳеч қандай текширувларсиз қайтариб берилган.

Соҳалар кесимида хизматчиларнинг ўртача иш ҳақида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган. Жумладан, саноатда 1 миллион 50 минг сўмдан 1 миллион 575 минг сўмга (ўсиш 1,5 баравар), қурилишда 1 миллион 622,3 минг сўмдан 2 миллион 72 минг сўмга (ўсиш 1,3 баробар), савдода 1 миллион 45 минг сўмдан 1 миллион 394 минг сўмга (ўсиш 1,4 баробар) ошган.

Кўриниб турибдики, барқарорлик рейтинги жорий қилиниши тадбиркорлар ўртасида рақобатни кучайтирган. Ушбу рейтинг барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар муҳитини яратиб, қонунга итоат қилиш, интизом ва ҳаракатчанликни рағбатлантирмоқда.

@bankir
Доллар кўтарилади

13 июнь куни амал қиладиган доллар курси 23-24 сўм атрофида ошиши прогноз қилинмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 585
SQB — 12 580
Asia Alliance Bank — 12 580

Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Asakabank — 12 610
Kapitalbank — 12 620
Anorbank — 12 620


@bankir
Аҳоли ва тадбиркорлар коммунал хизматларнинг қимматлашишидан кўпроқ ҳавотирда

Марказий банк ўтказган сўровномага кўра, май ойида аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоизни, бизнес вакиллариники эса 12,7 фоизни ташкил қилди.

Оддий халқ ҳам, бизнесменлар ҳам келгусида коммунал хизматларнинг нархи ошишидан кўпроқ хавотирини билдирмоқда — мос равишда 57 фоиз ва 55 фоиз респондентлар шундай фикрда. Бунга асосий сабаб аҳоли учун май ойида коммунал хизматлар нархи оширилгани бўлди.

Валюта курсининг ўзгариши бўйича ҳавотирлар иккинчи ўринга тушиб кетди.

Даромади 5 млн сўмдан юқори бўлган аҳолининг инфляцион кутилмалари 14 фоиздан юқори шаклланган. Энг кўп нархлар ошишини кутаётганлар 15 млн сўмдан ошиқ даромад оладиганлар бўлди — 19,9 фоиз.

Тадбиркорлар учун ҳам, аҳоли учун ҳам инфляцион кутилмалар энг юқори бўлган ҳудуд Тошкент шаҳри бўлиб турибди.

@bankir
Кўчмас мулк бозори яна жонланди. Нархлар ошадими?

Март ойида Ўзбекистонда уйлар сотуви кескин тушиб кетган эди. Бироқ кейинги икки ойда кўчмас мулк бозори аввалги даврга нисбатан секинроқ бўлсада жонлана бошлади.

ИТИМ маълумотларига кўра, май ойи давомида умумий 21,6 мингта уй сотилди. Шунга қарамай, ўтган йилнинг майига нисбатан бозордаги фаоллик 15,2 фоизга камайган.

Уйлар олди-сотдисининг энг юқори ўсиши пойтахтда эмас, вилоятларда кузатилмоқда. Ўсиш Самарқанд вилоятида – қарийб 21 фоиз, Андижон ва Наманган вилоятларида мос равишда 19,3 ва 15 фоиз бўлган.

Тошкентдаги юқори нархлар эндиликда бозорнинг сезиларли ўсишига йўл бермаяпти. Бу эса талаб нисбатан тўйинганини англатади. Бироқ Марказий банк демографик кўрсаткичлар ортидан талаб келгусида ҳам юқори бўлишини кутмоқда.

Нархлар ўсишда давом этадими? Ҳа, лекин аввалгидек эмас. Сўнгги йилларда уйлар нархининг кескин ошиб кетишига пойтахтда “прописка” тизимининг тўхтатилгани, релокантларнинг кўчиб келгани каби сабаблар бор эди.

Бироқ ҳозирда уйлар нархининг ўсиши аллақачон инфляцияга яқинлашиб қолган. Иккиламчи бозордаги уйлар нархининг ўсиши май ойида 1,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 10,3 фоизга етди.

@bankir
Доллар кўтарилди

13
июнь куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 621,01 сўмдан (+22,96 сўм) ҳисобланади

@bankir
2024/06/12 16:35:06
Back to Top
HTML Embed Code: