Telegram Web Link
​​#masal #umr_manzaralari

Қарғадан сўрашди:
⸺ Қушлар ичида энг гўзали қайси?
У жавоб берди:
⸺ Менинг жўжам!

👉 @BeshinchiTomon
15😁11🔥7👍2💯1
#iqtibos

Сўзлар барг кабидир ва улар кўп бўлса, остида мағзи бўлиши маҳолдир.

Александр Поп

👉 @BeshinchiTomon
👍10🔥7💯42🕊2
#masal #umr_manzaralari

Баланд бир бинода баҳайбат ва ўзгача соат бор эди. Ўзгачалиги, ҳеч қандай рақамлар ёзилмаганди унга.
⸺ Капкирларимнинг қайси нуқтада жойлашганига қараб одамлар вақтни тахмин қилсин, шунда абадиятга эришаман! ⸺ деб ўйлар эди у.
Фурсат ўта борди. Одамлар бу соатга қарамай қўйди. Бора бора, қаровсизликдан тўкилиб тушди...

Абадиятга эришиш учун мураккабликнинг ўзи камлик қилади, оғайни. Мураккаблик ортида шунга арзийдиган мазмун бўлиши керак! 


👉 @BeshinchiTomon
👏11💯5🤔3🔥2
Энди каминанинг "Босириқ" китобини Мисрнинг оламга машҳур Искандария кутубхонасидан ҳам топиш мумкин. Ҳатто Мисрдаги элчимиз Мансур Қиличовда бор у!
Сиз-чи? Ҳалиям сотиб олганингиз йўқми?..

Тарғибот учун акамиз Асрор Аллаёровга ташаккур)

👉 @BeshinchiTomon
🔥166👏5👍4🤣1
#iqtibos #ruhiyat

Иш ⸺ шахсий ҳаёти хароб этилганларнинг ягона овунчи...

© Эмберто Эко

👉 @BeshinchiTomon
😢25💯6👍31👎1😱1
Менга зудлик билан секундант зарур...

👉 @BeshinchiTomon
😁12🤣21
#xayrlikech #iqtibos

«Мен бир куюнчагинг, тиловчинг холос,
Сени Худо севсин, менинг севганим...»


Эшқобил ШУКУР

👉 @BeshinchiTomon
15😢6🤗4🕊2
#xayrlikun #iqtibos

Доим хаёлимгa келасан. Руҳинг ёқтирган инсон ёнида ўзинг нега йўқ?


Ўздемир Асаф

👉 @BeshinchiTomon
😢15👍54🕊4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ruhiyat_manzaralari

•••
Мен сендан хат эмас, хавотир олдим,
Бу чексиз оқшомнинг бир чеккасида.
Мен сени жуда оз қувонтиролдим,
Мен сенга жуда кўп битдим қасида.

Ким қўйиб берар бу туйғу исмини,
Ким ўйлаб топади янги ибора.
Бора-бора тордир дунё мазмуни,
Фақат шу кўзларинг кенгдир тобора...


© Муҳаммад Солиҳ

👉 @BeshinchiTomon
16🔥5🤗4🕊2😢1🎉1💯1
#xayrlikech #kechinma

Бир пайтлари унинг ўзимники бўлишини истаганим рост. Ҳаққим йўқлигини тушунсам ҳам эркалашни, бўса олишни ўйлаганман кўп бор. Бугун-чи? Бугун фақат ва фақат азоб тортмаслигини истайман унинг. Бу асло "қарилик"нинг аъломати эмас, оғайни. Шунчаки... муҳаббат ортгани сайин даъволар камаяди. Худди, муҳаббат камайганда ортгани каби!..


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
18😢8👍4🔥2
#xayrlikun #rivoyat

⸺ Ҳаётни нимага ўхшатдинг? ⸺ деб сўрашибди бир қариядан.
⸺ Синиқ кўзадаги сувга ўхшатдим, ⸺ жавоб берибди қария.
⸺ Нега энди?!
⸺ Ичсанг ҳам тугаркан, ичмасанг ҳам...

Хайрли кун, оғайни!

👉 @BeshinchiTomon
💯19👍143🕊3🔥1
#iqtibos

Қурмайдиган одам бузади. Ҳаётда доим шунақа бўлган!

Рэй Брэдбери, «Фарейнгейт бўйича 451°»

#Азиза_Бободавлатова
👉 @BeshinchiTomon
10💯7👍3
#xayrlikech #kechinma

Эркаклар қарилик остонасига яқинлашганида ҳам эртакка ишонади: аёл қалбини қаҳрамонлик кўрсатиб забт этиш мумкин, деб ўйлайди.

© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
😁21💯64🤣4
#iqtibos

Дунёнинг қайсидир бурчагида бегуноҳ жон бераётган одамлар қисматига бефарқ эканмиз, бу бутун инсониятнинг қўл қонга ботганини англатади.


⸺ Малаала Юсуфзай

@BeshinchiTomon
13😢11💯8
#rivoyat

⸺ Дунё деганлари сояга ўхшайди, ⸺ деган экан бир аъробий. ⸺ Қувсангиз — қочади, қочсангиз — ортингиздан эргашади...

👉 @BeshinchiTomon
👍133
Гаранд, маранд деган мана бунақа таклифларга ҳеч қачон ишонманглар, админлар. Менингку, берганим арзимас пул, розиман, сиз каттароғига тушиб юрманг.
Айтдим, қўйдимда. Яна ўзларингиз биласизлар)

@BeshinchiTomon
😢8😱3👍2💯1
2025/07/09 21:59:21
Back to Top
HTML Embed Code: