Telegram Web Link
​​Тошкентга борганимда

Сайфулло ҚУЛАЕВ, рассом.
Тожикистон   
                                                        

АНОР

Ёшим олтмишдан ошди, дейиш мумкинки, етмишнинг этагидаман. Шу  ёшимгача инсоният яратган оламшумул санъат асарлари олдида лолу музтар бош эгар эдим. Томоша қилиб ҳайратланиш, ўқиб завқланиш учун менда фавқулодда куч ва қудрат борга ўхшарди.
Эндиликда мени фақат табиий нарсалар, яъни  она табиатнинг ўзи яратган нарсаларгина ҳайратлантиради,  завқ-шавқимни бедор қилади.
Шаррос қуйиб турган ёмғирга қараб беадад севинаман. Бўралаб ёғаётган қор ғашимни келтирмайди, аксинча шууримга фароғат бағишлайди. Субҳидамда қорли чўққилар ортидан гилдираб чиққан қуёшга қараб болаларча севинаман.
Тенгдоши қўғирчоғини ўғирлаб кетганини билиб унсизгина йиғлаётган жамалаксоч қизалоққа чин дилдан ачинаман. Айни пайтда мен бу манзарани томоша қилаётган киши эмас, балки унинг иштирокчисига айланаман. Мен чексиз коинотнинг, қуёшнинг, ёмғир ва қорнинг бир бўлаги, узвий қисмиман. Овоз чиқармай йиғлаётган қизалоқнинг яноқчасига тушган мўлтираган кўз ёшман.

Ўзбек ёзувчиси Байрам Али ёш бўлишига қарамай, катта насрнавис сифатида ном қозонган. Яқинда унинг “Босириқ” номли китоби нашр этилди.
⸺ Матни кирил алифбосида бўлса, беринг ўқийлик, ⸺ дедим.
⸺ Кирилдамас, лотин алифбосида, ⸺ деб жавоб берди ёзувчи гуноҳ бир иш қилган ийманиб. Шундан кейин “Босириқ” хусусида бошқа гапирмади.
Лекин ёзувчининг кирил алифбосида чиққан кўп нарсаларини ўқиган, тожик тилига таржима қилиб, мажмуага дохил қилган эдим.
Куни-кеча тармоқда  унинг юрагимни остин-устин қилган кичик бир ҳикоясини ўқиб чиқдим. Бу икки-уч абзацдан иборат кичик болалик хотираси эди. Ҳикояда ўсмир боланинг узоқ қиз қариндоши билан анор ўғирлашга боргани тўғрисида гап боради.

Ўғригина бола келбати эшакдай баҳайбат бир итнинг кўзини шамғалат қилиб Хўжақул биргатнинг томорқасига эмаклаб боради, сархил анорлардан узиб, ортига қайтади. Анорларни бўлиш пайтида бояги пойлоқчиликда турган қизга бир анор кам бўлгани маълум бўлгач, у иккинчи марта анор узишга эмаклаб кетади.
Ўғригина бола қайтиб келиб кўрадики, қиз йўқ. Анорларни олиб кетиб бўлибди.
Ёзувчининг, хулосаси кўнгил ўртовчидир: “Шундан бери қаршимдаги қизнинг кўзларида юлдуз порлаб, киприклари чиройли пирпираса, бас. Аҳмоқ бошим, яна нима хатарларга қолдинг экан, дея юрагимга ғулғула тушади”.
Ҳикояни ўқигандан бери кўзларини пирпиратиб турган муғомбир кишилар кўз олдимдан кетмаётибди.
Шундан буён, қизил пўсти кун тиғида ялтираб турган сархил анорлар суратига қарайвераман. Иллоки, муғомбир кишилар доим кўзларини пирпиратиб туришади...

Душанбе шаҳри. 25. 03. 2025 й.

@BeshinchiTomon
🔥14👍41
#iqtibos

Биз инсонни инсонга боғлаб турувчи ришталарнинг қувватини унутдик. Айнан шунинг учун ҳам ер саҳнида мағлубмиз. Ғолиб бўлиш учун эса инсоннинг ўзини тиклаш керак. Инсон ⸺инсоннинг барча ғалабаларининг манбасидир!


© Антуан де Сент-Экзюпери

👉 @BeshinchiTomon
🔥13👍31
#xayrlikech #kechinma

Олиб қочилган нигоҳлардаги ҳасрат: мен сени ҳеч кимдан топмадим. Айниқса, ўзингдан...

Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
😢125👍3💯1
Mozart Symphony No. 40 - DAVID BAY - MOZART 40
@Chaqqon_robot
#klassika #ruhiyat_manzaralari

Моцартнинг қирқинчи симфонияси. Давид Бай талқинида. Эшитиб кўринг, ёқади.

@BeshinchiTomon
👍104🔥1
#xayrlikun #iqtibos

Ҳеч қачон хотираларингиз орзуларингиздан қадрлироққа айланишига йўл қўйманг.

© Михаил Лермантов


👉 @BeshinchiTomon
👍13😢6👌4
#umr_manzaralari

Ер юзидаги одамларнинг овози асло бир-бириникига ўхшамайди. Нега шундай, ҳеч ўйлаб кўрганмисан?
⸺ Илтижо қилсалар овозидан таниб олиш учун Оллоҳ ҳар кимнинг овозини ўзига аён этиб яратган.


© Қўчқор Норқобил

👉 @BeshinchiTomon
39👍8👏1
#umr_manzaralari

«⸺ Кетганга оғирми, қолганга?
⸺ Қолганга. Чунки кетганнинг борадиган жойи бор...»

@BeshinchiTomon
💯136👍5😢5🤔2
#iqtibos

«Агар опа ё сингил муҳтож бўлса, ака ё ука унинг нафақасига мажбурланади»

⸺ Имом Аҳмад, фиқҳ олими.

@BeshinchiTomon
👍16
#iqtibos

Пул сизни бахтли қилмаслиги мумкин, аммо у сизга савдолашиб кўришга имкон яратади.

⸺ Стендаль

@BeshinchiTomon
💯19😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xayrlikech #qatra #arxiv

«⸺ Учгача санайман! Яширинишга улгурмаганлар мендан хафа бўлмасин! Эшитаяпсизларми, мен санашни бошладим? Мана, санаяпма-ан! Би-и-р!.. Икки-и-и!.. Ик-ки-и-и-и яри-и-им...»
Эсингизга тушдими? Болаликда инсонларга кўпроқ имкон берар эдик... Чунки, инсонийроқ эдик...
Хайрли кеч.


© Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
18👍9😢6
Азизлар, Ийд ал-Фитр ⸺ Рамазон ҳайити барчангизга муборак бўлсин! Шу улуғ кунларнинг файзу баракоти хонадонингизни, ҳаётингизни асло тарк этмасин.

Ҳурмат билан, Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
28👍4👏1💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 Қариндошларнинг анъанавий наврўз сайлидан лавҳалар

П/С: Сизнинг ҳам кўз олдингизга Тоғай Муроднинг қаҳрамонлари келдими? Бу одам амакимнинг ўғли: Эрназар Холмирзаев. Кураш бўйича жаҳон чемпиони. 20 йиллардан бери Тошкентда, Халқаро кураш ассоциациясининг масъул вазифасида. Лекин на шева, на жайдариликни йўқотмаган... Ҳавас қилса арзийди!
Тасвирдаги қолган одамлар ҳам қариндошларим. Уларнинг ҳар бири билан фахрланаман!
Илтимос, ўтказмасдан кўринг, завқли лавҳалар, қизиқ-қизиқ гаплар бор!
Дарвоқе, техник сабабларга кўра кураш ва волейбол баҳсини суратга ололмадик.

@BeshinchiTomon
11👍9🔥3😱1
#iqtibos

Одам саксон фоиз сувдан иборат. Демак, ҳаётда юксак орзу ва мақсадлари бўлмаса, у шунчаки кўлмак экан!

© Альберт Эйнштейн

👉 @BeshinchiTomon
👍155🔥5💯4
#iqtibos #kechinma

Кучлилик деганда кўпчилик сабр, бардошни тушунади. Бу ҳам нотўғри эмас. Лекин менинг назаримда ҳақиқий куч ⸺ аввало бошқаларга ёрдам қўлини чўза олишдир. Чунки биринчисида шахсий, иккинчисида умум манфаат бор.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
17💯6👍2
#umr_manzaralari #masal

Бир роҳиб қайиқда дарёдан ўтаётган эди. Тўсатдан ўзига қараб келаётган бошқа қайиқни кўриб қолди. У бақира бошлади:
⸺ Ҳой, эҳтиёт бўл! Қаерга сузаётганингни қара!
Аммо қайиқ яқинлашишда давом этди. Роҳиб ғазабланиб, баланд овозда сўкина бошлади. Қайиқлар тўқнашганда, у бошқа қайиқда ҳеч ким йўқлигини кўрди. Қайиқ шунчаки арқондан узилиб, оқим бўйлаб сузиб келаётган эди. Роҳиб бўш қайиққа қаратилган ғазабнинг маъносиз эканлигини тушунди.
Ўшандан бери кимдир уни ғазаблантирса, у ўзига:
⸺ Бу шунчаки бўш қайиқ, ⸺ дер эди...


⸺ Жамшид Муслим (Жамшид Заргар) саҳифасидан олинди.

@BeshinchiTomon
21🔥2🎉2
#xayrlikun #iqtibos

Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади.
Гўзал ўйла, гўзал суйла!


Мавлоно Румий

@BeshinchiTomon
25🔥9
#iqtibos #munosabatlar #umr_manzaralari

Вайрон бўлган кўнгил ⸺ ижобий аломатдир. У ҳаётда бирор инсон ҳақида яхши умидларга борганингизни билдиради.

© Элизабет Гилберт

👉 @BeshinchiTomon
11🔥7😢1
#ruhiyat_manzaralari

Кўзойнагим тақиб ўйнайсан қизим,
Сокин нигоҳингда ҳайратлар қатор.
Билмасдан жонимни қийнайсан қизим,
Оғир хаёлларга этасан дучор.

Ва шунда тақлиддан тўхтайсан бир зум,
Сезасан, нимадир дилимни ғашлар –
Ахир гўдакларга ярашмас, қўзим,
Дададай хориган, ўйчан қарашлар...


⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
🔥2217👍5🤗4
​​#xayrlikech #kechinma

Экран қаршисидаги ўйлар...

Қай бир телеканалда бош ролни Гойко Митч қойилмақом ижро этган “Оқ бўрилар” деган кино намойиш этилмоқда. Экран қаршисида михланиб ўтирибман. Болалик чоғларимиз шу каби эрк ва озодлик, адолат ва ҳақиқат учун машаққатли курашлар, мардлик, жасорат акс эттирилган фильмларни мароқ билан томоша қилардик. Юртидан қувилган, қамалган, хўрланган қаҳрамонларга ҳамиша хайрихоҳ бўлганмиз, уларни севганмиз, ҳаётда худди шундай қаҳрамонларга ўхшашни жуда-жуда истаганмиз. Бошимизга товуқ патидан шокила тақиб, шох-шаббадан ўқ-ёй ясаб ёвуз ва маккор душманларга қарши курашиш иштиёқида дала-даштга чиқиб кетганмиз. Мана, бугун яна ўша хилдаги кинолардан бирини томоша қилиб ўтирибман. Ўқ-ёй ясаб кўчага чиқиб кетишнинг иложи йўқ. Қарияпмиз. Лекин юракда, қалбда эрк ва озодлик йўлида курашган, юртдан қувилган, хўрланган, ўлдирилган қаҳрамонларга хайрихоҳлик, муҳаббат ҳануз сақланиб қолган экан. Беихтиёр кўзларимга ёш сизиб чиқди. Шунисига ҳам шукр...

Луқмон Бўрихон, кундаликдан.

👉 @BeshinchiTomon
13👍7
#iqtibos

Энг улкан бахт ⸺ ўз ишини севиш ва унга буткул берилиш.


Стефан Цвейг

👉 @BeshinchiTomon
24👍13🤗2
2025/07/14 19:50:12
Back to Top
HTML Embed Code: