Telegram Web Link
#xayrlikech #kechinma

Ёзган нарсаларимни эринмасдан нуқта-вергулигача кўчираётган баъзиларга атиги 9 ҳарфдан иборат исмим нетиб оғирлик қилади, ҳеч тушунмайман!

Айримлари эса бундан ҳам юзсиз: исмимнинг ўрнига ўзининг исмини ёзиб олади!

Ғалати-я? Биттаси, ҳатто, қизимга бағишлаб ёзган шеъримни расми билан ўз номидан эълон қилибди! Жинни бўлиб қолмаганимга шукр...

Ёзган нарсаларимни канал манзилим, ҳеч бўлмаса исмим билан олаётганларга раҳмат. Анави плагиатларга эса...

Хавотирдаманки, шу маломатимниям ҳозир бирорта эси паст ўқиб ҳам ўтирмасдан апил-тапил кўчиради!

Хайрли кеч, оғайнилар. Тузукроқ нарса ёзолмаганим учун кечиринг... ва илтимос, мени тўғри тушунинг.


@BeshinchiTomon
😢27👍15😁10💯6🤣32
#iqtibos #munosabatlar

Ҳамдардлик ⸺ ташқи кўринишни ёқтирганингизда, дўстлик ⸺ характерни ёқтирганингизда, севги эса ⸺ инсоннинг камчиликларини ёқтирганингизда пайдо бўлади.

© Антуан де Сент-Экзюпери

👉 @BeshinchiTomon
👍147🔥4💯1
#iqtibos

Тарихни аёллар яратади, гарчанд у кўпроқ эркакларнинг исмини эслаб қолса-да.

Ҳайнирих Ҳайне

Рассом: Жоржоне
Расм номи: «Юдиф».


@BeshinchiTomon
💯8👍52🔥1
#umr_manzaralari

Дарвишдан сўрабдилар:
⸺ Етиша олмаслигингизни била туриб нега уни ахтарасиз, нима учун севасиз?
Дарвеш жавоб берибди:
⸺ Ўлишимни била туриб, яшаяпманку...


👉 @BeshinchiTomon
22😢3👍2
#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

Тиз чўкиб этагин
ўпаман энди
Пир бўлди
Ҳафсалам.


⸺ Муҳаммад Сиддиқ

@BeshinchiTomon
16🔥6🤔3👍1
#rivoyat #umr_manzaralari

⸺ Эркакнинг севгиси нимага ўхшайди?! ⸺ деб сўрашди Луқмони ҳакимдан.
⸺ Саҳрода чашма қидирган йўловчининг чанқоғига ўхшайди, ⸺ ҳаким жавоб берди, ⸺ У чашмани ҳар нарсадан азиз санайди, бутун вужуди билан интилади, аммо чашма бошига етиб, чанқоғини қондиргач, сув энди у учун муҳим эмасдай туюла бошлайди...
⸺ Аёлнинг севгиси нимага ўхшайди?! ⸺ сўрадилар тағин.
⸺ Саҳрода соя қидирган йўловчининг илинжига ўхшайди, ⸺ деди бу сафар ҳаким, ⸺ у ҳам илинжини қондирмоқ истайди, фарқи, соя фароғатига етиб, ундан паноҳ топгач, ортиқ бу ерни тарк этгиси келмай қолади...


@BeshinchiTomon
🔥19👍127🤣4😱1
#xayrlikech #ruhiyat_manzaralari

"Осмон маним демасман,
Ой ўғриси эмасман,
Юрагимга ёғилган
Бир нурни излаяпман.
Кўнглим нурдек ёритган
Кимнидир эслаяпман!.."

⸺  Дилора Холиқова

@BeshinchiTomon
16🔥6🕊2
#xayrlikun #asardan_iqtibos

«Қаердадир қадриятларни асраш жараёни бошланиши керак. Кимдир уларни китобларда, граммофон пластинкаларида, одамларнинг хотираларида нима қилиб бўлса ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилиши, уларни чириб кетишдан, занг боғлашдан, ҳашаротларга ем бўлиш ва гугурти бор одамлардан асраши, ҳимоя қилиши зарур. Ахир дунё турли-туман, катта-кичик ёнғинларга тўла...»

© Рэй Брэдбери. «Фаренгейт бўйича 451°»

@BeshinchiTomon
👍11🔥32🕊2💯1
#iqtibos

Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.

© Лев Толстой


@BeshinchiTomon
🔥19👍73
#qatra #umr_manzaralari

ТИНЧЛИК

⸺ Эрингизни доим безовта, беҳаловат ҳолда кўрамиз, нима гап?
⸺ сўради маҳалла оқсоқоли.
⸺ Ҳа, эримми? У киши тинчлик ҳақида асар ёзяптилар, эътибор берманг, ⸺ деди аёл.


© Луқмон Бўрихон

👉 @BeshinchiTomon

 
😁157
#kechinma

Жароҳатларнинг усти қаттиқлашади. Дағал инсонларни кўрганда қалбларини аянгки, кўп жабр тортган бўлиши мумкин.


⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
15👍8😢4🕊2💯1
#umr_manzaralari

⸺ Сен ҳақингда узоқ гаплашдим...
⸺ Ким билан?!
⸺ Ўзим билан.

⸺ Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
23🔥9🕊3
​​#mutolaa

Шоир ҳамма кўргандай кўрмайди. Ҳамма каби ўйлай олмайди. Қаранг, масалан, бир шоир акамиз тандирга нон ёпаётган онасини қандай кўрибди:

"0ловларни пуркаб комидан,
У кун бора ҳужум қиларди.
Онам уни енгарди ҳар гал,
Онам жангнинг сирин биларди.

Оҳ онам-а, паҳлавон онам,
Аждаҳони енгган тикиб жон.
Косовларни қиличдай тутган,
Узмоқ учун менга кулча нон..."



Шундайин бедаво одамдир шоир. Ҳамма айбдор излаётганда, у айбни ўзидан ахтаради. Ўз-ўзини суд қилади, керак бўлса, ўз ичига қамайди. Кимдир ранжитса, ҳафсаласини пир қилса ҳам, бундан бир ҳикмат кутади; сўзни сўзга эшиб, тасалли топади:

"Тиз чўкиб этагин
ўпаман  энди
Пир  бўлди
Ҳафсалам..."

Олам қонунларини рад этади у. Ичида бир дунё яратиб, унда ўз қонунларини жорий қилади:

"Умр - беш кун,
беш маҳал
Бомдод, азон айт тилим.
Пешин, аср, шом туриб,
нега хуфтонсан дилим..."

Раҳмат, Муҳаммад Сиддиқ ака! Китобингизни олиб, бир дўст, суҳбатдош топгандай бўлдим! Дард кўрманг, тақсир! Самимий, ўзига хос ҳайратлар сизни сира тарк этмасин...

⸺ Байрам АЛИ

👉 @BeshinchiTomon
🔥124👍3
#xayrlikech #iqtibos #arxiv

Эрталаб ўйлайдиган биринчи одаминг ва кечаси ўйлайдиган сўнгги одаминг — ё бахтинг ёки барча оғриқларингнинг сабабчисидир.

© Эрих Мария Ремарк

👉 @BeshinchiTomon
18💯8👍5🔥2😢1
#umr_manzaralari

Бир аъробий Маъмуннинг олдига келиб кўнглини ёрди:
⸺ Ҳажга боришни истаймен, лекин етарли имкониятим йўқ.
⸺ Унда сендан ҳаж соқит бўлибди, ⸺ деди Маъмун. Шунда аъробий хитоб қилди:
⸺ Лекин мен ёрдам сўраб келдим, фатво сўраб эмас.


Ҳануз дунёмизда фатво берувчилар мўл...

👉 @BeshinchiTomon
9👍7😁5🤔3🔥1
#ruhiyat_manzaralari

Гарчанд дунёйингда сен катта одам,
Саройда яшайсан шунчалар сўлим.
Майлига, нураган, менинг дил кулбам
Ҳар замон зиёрат этиб қўй, гулим...


@BeshinchiTomon
14🔥8👍2🕊2🎉1🤣1
#iqtibos

Ким буюк фикрлар билан яшаса, улкан хатолар билан ҳам яшайди.


© Мартин Хайдеггер

👉 @BeshinchiTomon
👍12🔥8👏4🕊1
#iqtibos #tabassum

Оловдан яралган шайтондан кўра инсондан яралган шайтон хатарлироқдир. Чунки оловдан яралган шайтонга "Оятул курсий" ни ўқисанг, кифоя қилади. Инсондан яралган шайтонга "Оятул курсий"ни ўқисанг, қироатингни мақтаб, анинг тафсиридан сўзлашга тушади.


Шамс Табризий

@BeshinchiTomon
👍16😁11🔥4😢4
#iqtibos #munosabatlar

Аёлга қанчалар гўзал эканини гапирма. Шунчаки, ер юзида унга ўхшаган бошқа аёл йўқ эканини айт. Ана ўшанда унинг қалбига олиб кирадиган эшикларни очасан.

© Эрих Мария Ремарк

👉 @BeshinchiTomon
🔥175
#xayrlikech #iqtibos

«Дунёдаги жами жонзотлар ичида фақат инсонгина кулиб туриб йиғлаши, йиғлаб туриб кулиши мумкин. Фақат инсонгина бошқа нарсани ўйлаб, бошқа бир гапни суйлай олади. Дунёда инсонгина меҳрини устомонлик билан дилида сақлайди, танҳо инсонгина чексиз нафратини ғанимига сездирмайди...
Қанчалар мукаммал,
Қанчалар сохтадир —
Одамлар!..»


© Байрам АЛИ. «Одамлар ҳақида ўйлар» туркумидан. "Қашқадарё зиёкори" газетаси, 2011 йил.

👉 @BeshinchiTomon
🔥85👍4
2025/07/14 02:50:55
Back to Top
HTML Embed Code: