Telegram Web Link
#xayrlikun #rivoyat

⸺ Атрофингизга қарасангиз, бахтли ёки бахтсиз яшамоқ, шунчаки, нимага эътибор қаратиш билан боғлиқ эканини кўрасиз, ⸺ дебди бир куни донишманд.
⸺ Яъни?.. ⸺ дея ажабланибди одамлар.
⸺ Яъни, дунё ўзига туҳфа этган нарсаларга эътибор қаратганлар бахтли, аксинча, дунё ўзига бермаган нарсаларга эътибор қаратганлар эса бахтсиз яшамоқдалар, ⸺ деб жавоб берибди у.


👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos

Одатда энг хушчақчақ инсонларнинг ичида энг катта дардлар бўлади.


Эдгар Аллан По

👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma

Темирпўлат Тиллаев деган адибни биласиз-а? Шу одам замонавий ахборот технологияларини тушунмайдигандай тутади ўзини. Аслида технология яратмайди холос: фойдаланишда "ас" бўб кетган! Гартак камтарлик аралашган содда-муғомбирлик ортида эса вақтни қизғаниш, бемаъни суҳбатлардан қочиш истаги ётади...
Гапдан гаштак, битдан дагана дегандай... ахборот уюмлари, майда гап-сўзу икир-чикирлар умримизни кўмиб боряпти, оғайни! Бу туришда биздан бирор хотира қолиши Цукерберг амаки билан Павел тоғаларнинг кайпиятига боғлиқ бўлиб қолмаса, деб қўрқаман... Ҳув анави оймома шу чохнинг туйнугимикин, дея ўртанғай бу кўнгил!

@BeshinchiTomon
#iqtibos

Ваъда берманг, ишонч берингки, ваъда беришга ҳожат қолмасин!

⸺ Алий Музайян

👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat

⸺ Мен яшайдиган қишлоқда дурадгор билан новвой бор эди, ⸺ деб ҳикоя қилди бир гал Суқрот шогирдларига. ⸺ Дурадгорнинг иши жуда қиммат ҳисобланиб, у фақат бойларга хизмат қилар, новвой эса камбағал бўлишига қарамасдан, қишлоқдаги кўп сонли қашшоқларга текин нон тарқатарди. Одамлар оч бўлганлари учун новвойни яхши кўриб, табиийки, бойларнинг гумаштаси бўлган дурадгорни ёмон кўришарди.
Кунлардан бирида дурадгор ўлди. Ва нима учундир, новвой ҳам нон тарқатмай қўйди. Оч қолган қашшоқлар бориб унинг нега хайрли ишини тўхтатгани билан қизиқдилар. «Донга пулни қаердан олай, ⸺ деди новвой аччиқланиб, ⸺ нима, сенлар донни текин деб ўйлайсанларми?!». «Олдин қаердан олардинг?» сўради одамлар. Новвой: «Дурадгор ташлаб кетарди» деб жавоб қилди...
Хулоса шуки, ўзингиз яхши билмаган одамларни асло хатти-ҳаракатларига қараб ҳукм қилманг!..

⸺ Байрам АЛИ таржимаси.

👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar

Яхши эркаклар ёлғизликдан ўлаётган бир пайтда, яхши аёллар ёмон эркакларнинг балконидан осмонга маюс боқади...


Фёдор Достоевский

👉 @BeshinchiTomon
Яша, яша, яша Ўзбекистоним!
#xayrlikun #umr_manzaralari

УЙҒОНИШ

У ишхонаси томон оҳиста кетаркан, боши узра жилоланаётган Қуёшга ташаккур дегиси келди. Ахир ана шу офтоб илиқ нурлари билан уйғотади бутун борлиқни. Кейин ўйга чўмди: “Аёл ҳам қуёшга  ўхшайди-я!”
Умри кўз ўнгида бирма-бир жонланди.

У гўдак эди. 
Бир меҳрибон аёл уни тонгда уйғотарди:
– Тур, болагинам, боғчангга кеч қоляпмиз!

У бола эди.
Бир мунис аёл тонглари уни уйғотар эди:
– Тур, болам, мактабингга кечикасан!

У йигит эди. 
Бир муштипар аёл уни эрталаблари уйғотарди:
– Уйғон, ўғлим, ўқишингга кечикяпсан!

У эркак бўлди.
Саҳар уни бир гўзал аёл уйғотди:
– Туринг, дадаси, ишингизга кеч қоляпсиз!

"Ҳа, – деди у шивирлаб, – эркакни уйғотгани учун ҳам Аёлга ташаккур!"


 ⸺ Мансур Жумаев. Manba: Oyina.uz

👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos

Бахт ва хотиржамликнинг асосий белгиларидан бири: кимгадир ниманидир исботлаш эҳтиёжининг йўқлигидир.

© Нельсон Мандела

👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma

Ҳар кимнинг ичида бир шам бор, лекин уни ёқишга ярайдиган учқун ҳаммадаям мавжуд эмас.


Байрам АЛИ

@BeshinchiTomon
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#retro #musiqa #raqs

📹 Мансурхон Нурматов ⸺ Мени сев

@BeshinchiTomon
​​#masal #umr_manzaralari

Қарғадан сўрашди:
⸺ Қушлар ичида энг гўзали қайси?
У жавоб берди:
⸺ Менинг жўжам!

👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos

Сўзлар барг кабидир ва улар кўп бўлса, остида мағзи бўлиши маҳолдир.

Александр Поп

👉 @BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari

Баланд бир бинода баҳайбат ва ўзгача соат бор эди. Ўзгачалиги, ҳеч қандай рақамлар ёзилмаганди унга.
⸺ Капкирларимнинг қайси нуқтада жойлашганига қараб одамлар вақтни тахмин қилсин, шунда абадиятга эришаман! ⸺ деб ўйлар эди у.
Фурсат ўта борди. Одамлар бу соатга қарамай қўйди. Бора бора, қаровсизликдан тўкилиб тушди...

Абадиятга эришиш учун мураккабликнинг ўзи камлик қилади, оғайни. Мураккаблик ортида шунга арзийдиган мазмун бўлиши керак! 


👉 @BeshinchiTomon
Энди каминанинг "Босириқ" китобини Мисрнинг оламга машҳур Искандария кутубхонасидан ҳам топиш мумкин. Ҳатто Мисрдаги элчимиз Мансур Қиличовда бор у!
Сиз-чи? Ҳалиям сотиб олганингиз йўқми?..

Тарғибот учун акамиз Асрор Аллаёровга ташаккур)

👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #ruhiyat

Иш ⸺ шахсий ҳаёти хароб этилганларнинг ягона овунчи...

© Эмберто Эко

👉 @BeshinchiTomon
2025/07/05 15:54:28
Back to Top
HTML Embed Code: