Telegram Web Link
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
#Kadastr #yer_nazorati #dron #Chilonzor
NOQONUNIY QURILMALARNI ANIQLASHDA DRONLAR QO'L KELMOQDA

⭐️ Kadastr agentligining Toshkent shahar boshqarmasi tomonidan zamonaviy texnologiyalar, kosmik suratlar va dronlar yordamida yerlarni o‘zboshimchalik bilan egallab olish, noqonuniy qurilmalarni aniqlash ishlari kuchaytirilgan tartibda davom etmoqda.

🔴 Jumladan, 📍Chilonzor tumanining “Bekto‘pi”, “Lutfiy” hamda “Tirsakobod” mahallalari hududida oʻtkazilgan navbatdagi yer nazorati tadbirlarida yer qonunbuzilish holatlarini aniqlash maqsadida dronlardan foydalanildi.

🫥 Hurmatli poytaxtimiz fuqarolari va tadbirkorlari!

❗️Siz yerga oid qonunchilik talablariga qat’iy rioya qilish orqali o‘zingizni turli asabbuzarlik, ovoragarchilik, ortiqcha xarajat, ma’muriy yoki jinoiy javobgarlikdan asragan bo‘lasiz.

Ijtimoiy tarmoqlar orqali kuzatib boring👇🏼
🚀 Telegram | 🔵Facebook |📷 Instagram | 🎬YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ўрганиш
#ПҚ_201_доирасида
#Инвестиция_лойиҳалари

Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев туман "Индустриал ҳудуди"да амалга оширилаётган ишларни ўрганди


Туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-201 сонли қарорига асосан туманимиздаги "Индустриал ҳудуд"да амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг ижроси билан танишди.

Шунингдек, ўрганишлар жараёнида "Индустриал ҳудуд"да жойлашган пўлат қувурлар ишлаб чиқарувчи "Trubokomplekt" МЧЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Мулоқотлар жараёнида корхонада айни пайтда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда қўшимча заҳира имкониятлари бўйича корхона мутасаддилари батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Маълумот учун айтиш жоизки, мазкур корхонада 200 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланган бўлиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар эса импорт ўрнини босувчи юқори сифатга эга.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Бугун_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтади
#Тадбир_олди_таёргарлик

Кеча хабар берганимиздек, бугун туманимизда жойлашган Ғафур Ғулом боғида "Таълим ва каръера" кўргазмаси бўлиб ўтади.

👉👉👉 Айни пайтда боғда кўргазмага тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

☝️☝️☝️ Битирувчи ёшларимиз учун байрамона тарзда ташкил этилаётган ушбу тадбир соат 16-30 дан бошланади.

👉👉👉 Келинг, ўзингиз учун муносиб ўқиш жойи ва иш ўрнини танлаб олинг!


🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор тумани 2- мавзесида болалар майдончасида дарахт қулаб тушгани ҳақидаги хабар чоп этилди.


Туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими мутасаддиларининг маълумотига кўра, айни манзилдаги дарахт ёғингарчилик, шамол ва бошқа табиий омиллар таъсирида зарарланган ва қулаб тушган. Дарахт қулаши натижасида ҳеч ким зарар кўрмаган. Туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан жойига борилиб, қулаб тушган дарахт шох-шаббаларини йиғиштириб олиб кетиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида айтишимиз жоизки, айни пайтда туманимиздаги барча маҳаллаларда мутахассислар иштирокида ҳар бир дарахт текширилиб, зарарланиш ҳолати бўйича хатлов қилинмоқда.

Хабар берганимиздек,"Қатортол" ва "Кўркам" маҳаллаларида, Арнасой кўчасида барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, эколог мутахассислар томонидан зарарланган ва қуриб қолганлиги сабабли санитар кесишга хулоса берилган дарахтларни кесиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Бу тадбир барча маҳаллаларда график асосида олиб борилади.

Бундан ташқари, туман ҳокимлигига аҳоли мурожаатларини йўллаши учун ташкил этилган Аҳоли мурожаатлари учун онлайн чат https://www.tg-me.com/murojaat_chatiга ва туманимизнинг расмий фейсбук саҳифаси https://facebook.com/chilonzorhokimiyatiга зарарланган дарахтлар ҳолати бўйича хабар қилиши мумкинлиги аҳолига маълум қилинган.

Шу ўринда, тумандошларимиздан, ҳар бир кўпқаватли уйларнинг уйбошилари ва кўпқаватли уйларга бириктирилган БСК масъулларидан зарарланганлиги маълум бўлган дарахт ҳақида ўз вақтида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига хабар беришингизни сўраймиз.

Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига (90) 99702 02 рақами орқали боғланиб хабар беришингиз мумкин.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Ўрганиш

Мактабларда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларини ўтказишга тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда?

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, 2-сектор мутасаддилари ва тегишли масъуллар биргаликда тумандаги мактабларда бўлиб, таълим муассасаларида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирларига тайёргарлик ва ёзги таътилда болаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун ташкил этилиши мўлжалланаётган тўгаракларнинг ҳолатини ўрганди.

Шунингдек, масъуллар туманимиздаги 90-сонли умумтаълим мактабида бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Мактабда "Сўнгги қўнғироқ" тадбирига тайёргарлик ишлари ва спорт ва бошқа йўналишларда ташкил этиладиган тўгараклар учун яратилаётган шарт-шароитларни ҳам ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган айрим камчиликларни тузатиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
2024/06/16 09:52:35
Back to Top
HTML Embed Code: