Telegram Web Link
"UzAuto Motors" машиналари нархи яна ошгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда

Айрим телеграм каналлар орқали 96 млн сўмлик "Damas" нархи 100 млн сўм, 146 млн сўмлик "Cobalt" 156 млн сўм, 169 млн сўмлик "Jentra" эса 189 млн сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ишлаб чиқарувчи компания томонидан ушбу автомобиллар нархи оширилиши ҳақида олдиндан расмий эълон берилмаган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
📹 Ернинг айланиши яққол акс этган таймлапс

Эр ўз ўқи атрофида 24 соат ичида тўлиқ айланишни амалга оширади. Экватор яқинида Ернинг айланиш тезлиги 465 м/с (1674 км/соат)ни ташкил қилади. Экватордан узоқлашганда бу ҳаракат тезлиги пасаяди.

Сайёрамиз фақат ўз ўқи атрофида айланмайди. Ер 12 ой ичида Қуёш атрофида ҳам тўлиқ айланиб улгуради. Қуёш тизимидаги сайёралар ва астероидларнинг траекториялари иккинчи видеода акс этган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
ChiroqchiNews
"UzAuto Motors" машиналари нархи яна ошгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда Айрим телеграм каналлар орқали 96 млн сўмлик "Damas" нархи 100 млн сўм, 146 млн сўмлик "Cobalt" 156 млн сўм, 169 млн сўмлик "Jentra" эса 189 млн сўмга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалди.…
#Rasman
"UzAuto Motors" автомобиль нархларини оширишини эълон қилди

Компания хабарига кўра, 2024 йилнинг 2-ярмида ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун контрактация очилиши кутилмоқда.

Бунда Damas, Labo ва Cobalt нархлари 3,5 – 6,7 фоиз оралиқда оширилади.

Шунингдек, "UzAuto Motors" ўз дилерларига олибсотарлик билан шуғулланиш имкониятини ҳам беради.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️13 мартдан “Ташаббусли бюджет”га овоз бериш бошланади

"Ташаббусли бюджет"нинг 2024 йилги 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни 13 март куни соат 00:00 дан бошланади ва 1 апрель куни соат 23:59 гача давом этади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Murojaat
📹 Чироқчи тумани "Чилживут" маҳалласидан ёлланган мурожаатга кўра, маҳаллада 20 соатдан буён "свет" йўқ.

"Ҳурматли ва  "қимматли" Чироқчи тумани масъулларидан ёрдам сўраймиз", — дейди мурожаат эгаси.

Мурожаат юбориш: @xabaryoz

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Жиноят ишлари буйича Кўкдала туман суди ўта жиддий жиноят ишини прокуратурага қайтариб юборди

Гап шундаки, одам ўғирлаш ва безорилик жиноятларини содир этган бир гуруҳ шахсларнинг ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилмаган экан.

Аниқроғи, тергов органи жиноятни тасдиқлайдиган бир нечта далил ва важларга қарамасдан ишни бекор қилишга қарор қилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Ночор аҳволдаги оилаларга 120 миллион сўмгача имтиёзли кредит берилади

Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Кўкдалада Наврўз байрамининг асосий тадбирлари "Наймансарой" маҳалласи кенгликларида нишонланади

Жорий йилнинг 17-март куни Кўкдала туманидаги "Наймансарой" МФЙ ҳудудида "Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!" шиори остида Наврўз сайли ўтказилади.

Байрам тадбирида пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорларнинг концерт дастури, катта кураш ва кўпкари мусобақалари ҳамда дорбозчилар томошаларидан баҳраманд бўлиш мумкин.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Бир сутка ухламай рулга ўтириш машинани маст ҳолатда бошқариш билан баробар экан

Дунё бўйича қарийб 20 фоиз йўл-транспорт ҳодисалари етарлича ухламаслик туфайли келиб чиқар экан.

"Суткада беш соатдан кам ухлаш транспорт воситасини хавфли бошқариш билан боғлиқлигига оид ишончли далиллар бор. Бир кеча-кундуз бедорликдан сўнг рулга ўтириш эса маст ҳолатда машина бошқарувини қўлга олиш билан баробардир", — деган тадқиқот раҳбари, профессор Клэр Андерсон.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4P-84 автомобиль йўлининг 32-км, 31-мактаб қаршисида янги пиёдалар светофори ўрнатилиб, ишчи ҳолатга келтирилди.

Вилоят ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларида айнан “Авария ўчоқлари” деб аниқланган қисмларида янги замонавий светофор қурилмалари ўрнатиш ишлари давом этади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос
📹 Қашқадарёда алимент тўламасдан қочиб юрган эр уйидаги кўрпалар тагидан топилди

МИБ ходимлари яккабоғлик эркакни қидириб, унинг уйига боришганида у уйдаги йиқитилган кўрпалар тагида яширингани маълум бўлган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
📹 Чироқчидаги Наврўз сайлига ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирок этади

Бу йил туманнинг Наврўз умумхалқ байрами 16 март куни Ҳайиткул кенгликларида нишонланиб, унда кўпкари, кураш, миллий халқ ўйинлари ва галаконцертлар ўтказилиши кутилмоқда экан.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

👉 @Chiroqchiaxboroti
📸 Чироқчи кенгликларида ўтказилган кўпкаридан олинган суратлар

Суратда Чироқчи тумани ҳокими ва полвонлар. Айтишларича, мазкур кўпкарига катта совринлар қўйилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
2025/07/07 01:45:04
Back to Top
HTML Embed Code: