Telegram Web Link
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

21 март куни Кўкдала тумани ҳудудида жойлашган "Умакай" ЙПХ масканида Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Махсус отряди ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро У.Л. бошқарувида бўлган "Исузи" юк машинаси юкхонасида қиймати 18 млн сўмлик жами 990 қути акциз маркаланмаган "Милано" номли ноқонуний тамаки махсулотлари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкдалада газ баллони портлаши натижасида жароҳат олиб шифохонага тушган 26 нафар фуқарога моддий ёрдам ажратилди

Жорий йилнинг 18 март куни «Тўқмор» маҳалласида ўтказилаётган Наврўз байрами тадбирида газ балоннинг портлаши оқибати туфайли турли даражада тан жароҳати олган 26 нафар фуқароларга моддий ёрдам бурилади. Бу ҳақда Кўкдала тумани ҳокимининг тегишли қарорида сўз боради.

Маълум бўлишича, туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бу фуқаролар ҳолидан хабар олиш ва моддий ёрдам учун 62 млн сўм маблағ ажратилган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Кореялик тадбиркорлар Чироқчида хусусий мактаб очмоқчи

Кореялик тадбиркор Сеунг Жоо Янг туман ҳокими Файзулла Юсупов билан учрашди.

Кореялик ишбилармонлар туманда корея тилини пухта ўргатадиган хусусий мактаб очиш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Лойиҳа доирасида хусусий мактабда 10 - 11-синф ўқувчилари ҳамда 23 ёшгача бўлган йигит-қизлар таълим олиши кўзда тутилган. Шунингдек, хусусий мактаб битирувчилари Кореянинг нуфузли Геоже университетида таҳсил олади ҳамда меҳнат мигранти сифатида ишга жалб этилади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Кўкдала тумани ҳокимлигининг биносида қурилиш ишлари якунланмоқда

Маълум бўлишича, бугун туман ҳокими Хуррам Жўраев янги қурилган ҳокимлик биносини кўздан кечирган.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Кўкдала тумани ҳудудлари камералаштирилади

“Хавфсиз шаҳар” маркази билан биргаликда “Хавфсиз шаҳар” ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш доирасида туман ҳудудини камералаштириш харажатларига туман маҳаллий бюджетидан 300 млн сўм ажратилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
📅 Ўзбекистонликлар апрелда 10 кунгача дам олиши кутилмоқда

Келаётган ойда Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиш белгиланган.

Шу сабабдан ҳафтада 5 кун ишлайдиганлар ойнинг учдан бирида дам олиши кутилмоқда. Ҳафтада 6 кун ишлайдиганлар эса 7 кун дам олади.

Ҳайитнинг илк куни Ой кўринишига қараб бир кунга сурилиши мумкин.

👉 @Chiroqchiaxboroti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чироқчининг бетакрор манзаралари. Саёҳат мавсуми бошланди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Чироқчи йўлларида янги радар қурилмаси ўрнатилди

Чироқчи тумани ҳудудидан ўтувчи "Авария ўчоғи" ҳисобланган 4Р-84 автомобиль йўлининг 8 кмда тезликни назорат қилиш мақсадида онлайн радар мосламаси ўрнатилди ҳамда шу жойнинг ўзида ёритиш чироқлари ўрнатилиб, сунъий ёритилди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
⚡️ Чироқчида судья пора билан қўлга олингани маълум бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олиш билан гумонланиб қўлга олинган. Судьялар олий кенгаши судьяни жиноий жавобгарликка тортишга розилик берди ва унинг судьялик ваколатини тўхтатди.

👉 @Chiroqchiaxboroti
KIA SONET НАРХЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Машиналар 1 АПРЕЛДАН сотувга чиқарилади.

1. KIA Sonet механика 1,5 - 189 900 000 сўм

2. KIA Sonet механика комфорт 1,5 -  222 900 000 сўм

3. KIA Sonet автомат 1,5 - 239 900 000 сўм


👉 @Chiroqchiaxboroti
Қашқадарёда қор

Бугун вилоятнинг Деҳқонобод, Китоб ва Шаҳрисабз туманларида қор ёғди ва ёғишда давом этмоқда.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Экологияни яхшилаш ва ҳавони тозалаш мақсадида эски машина эгаларига янгисини сотиб олиш учун субсидия берилади!

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори (166-сонли, 29.03.2024) қабул қилинди.

Қарорда айтилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги бир ой муддатда аҳолига “зарарли” тоифадаги транспорт воситаларини “тоза” тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизимини жорий этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

👉 @Chiroqchiaxboroti
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Чироқчининг абгор йўлларига мутасаддилар қачон эътибор қаратади?(Видео)

Чироқчи туманининг Қарши—Тошкент йўлига элтувчи "Ғаллачи" ва "Бешчашма" маҳалласидан ўтган қисми бугун даҳшатли кўринишда.

Бу марказий йўлдаги катта "яма"лардан ҳар куни кўплаб ҳайдовчилар ўтишга мажбур. Аммо йўлнинг таъмири борасида амалий ишлардан ҳеч дарак йўқ.

👉 @Chiroqchiaxboroti
2025/07/05 19:52:05
Back to Top
HTML Embed Code: