ЎЗИНГНИКИ ЎЗАГИНГНИ КЕСАДИ
Савдогар доимо изланиб, нимадир ,,янгилик” қилиб турмаса ,,қотиб” қолади.
Урумчи моллари бозорда кўпайиб кетиб, фойда қилиш қийин бўлиб қолди.
2000- йилларни бошида Тошкандан Урумчига самолет ҳам, автобуслар ҳам қатнагани учун тужжорларнинг аксарияти шу шаҳарга молга борадиган бўлиб қолганди.
Укам билан маслаҳатлашиб, Пекинга бориб кўришга қарор қилдик.
Ундан-бундан суриштириб,аҳволини,шарт-шароитларни, бозору меҳмонхоналари ҳақида маълумот тўпладик.
Бунда айниқса укамнинг учувчи дўсти Жавлонбекдан анча маълумот олдик. Жавлон ўша йўналишда анча учиб, Пекинга кўп қатнаган экан. Бозорлар номи, меҳмонхоналар жойлашуви, овқатланадиган ,,чўнтакбоп” кафелар, юрадиган йўллар харитасигача қоғозга чизиб берди.
Афсуски энди Сингапур рейсида ишлаяпгани учун ҳамрох бўлолмаслигини айтди.
Билет олгани авиакассага борганимизда Ипподромда ,,оптом” оёқ кийими сотадиган узоқроқ бир қариндошимизни учратиб қолдик.
Мақсадимизни билиб :
-Как раз биз ҳам Хитойга кетяпмиз шериклар билан,-деб қолди.
-Сизларга шерик бўлиб борсак нима дейсиз?-дедим хурсанд бўлиб. -Хар холда биринчи боришимиз, бегона шаҳар, ёнингда йўл-йўриқни биладиган одам бўлса,кўнгил ҳотиржам бўлади-де.
-Майли,мен шерикларим билан маслаҳатлашиб кўрай,кейин телефонда қайси санага билет олишингизни айтиб юбораман-деди у бир оз ўйланиб.
,,Хўп” деб ортга қайтдик.
Икки кундан сўнг қариндош телефонда 26 декбрьга Тошкент-Пекинга, 1 январга Пекин-Гуанжоуга, 8 январьга Гуанжоу-Пекинга, 12 январга Пекин-Тошкент рейсига чипта олишимизни айтди. Уларниг шериклари саёҳатларини шундай режалаштиришган эмиш.
Начора! Нақд 15 кун Хитойда юрар эканмиз-де! Янги йилни ҳам сафарда ўтказар эканмиз.
,,Кемасига чиққач,ашуласини ҳам айтасан” деганларидек янги ҳамроҳларнинг режалари бўйича иш тутишга мажбур эдик.
Тўрт юз долларлик чиптамиз 1200 долларга айланди…
Учадиган кунимиз аэропортга бордик. Қариндошни ,,шериклари” бир ,,хожи ака” экан. Танишиб, биргалашиб аэропорт ичига кирдик.
Самолет осмонга кўтарилиб,тўрт ярим соатда Пекин аэропортига қўнди.
Пекин аэропорти катталиги жиҳатидан дунёда биринчи ёки иккинчи ўринда тураркан! Минутига самолёт қўнгани учун одам кўп, ўзиям кичикроқ шаҳарчадек келади.
Адашиб қолмаслик учун қариндошимиз ва ,,хожи ака” ни ортидан қолмаймиз.
Чамадонларимизни олгач, ҳамрохларимиз кутилмаган ,,сюрприз” қилишди бизга.
-Энди шу ердан ҳайрлашамиз, сизлар билан-деди даб-дурустдан ,,хожи ака”.-Сизлар таксига ўтириб Пекинга борасизлар, бизлар бошқа самолетга ўтириб Урумчига кетамиз.
-Ия??? Қанақасига? Билетимиз бир ҳил эмасмиди, хожи ака?-ҳайрон бўлдим мен.
-Қариндошингиз числоларни адаштириб юборибди шеклли. Хеч қиси йўқ, адашиш ҳаммада бўлиши мумкин! Лекин қайтишимиз бирга экан. Биргалашиб қайтаверамиз, ҳамрох бўлиб.
-Ғалати бўлди-ю бу ёғи? Шахарни билмасак, ўзи сизлар билан йўлга чиқишимиздан мақсад ҳам йўлни биладиган, тажрибали одамга ҳамрох бўлиш эди. Яхши иш бўлмади,лекин, хожи ака!-ҳафа бўлдим мен.
-Э,шунгаям хафа бўласизларми? Ким айтади сизларни кўча кўрган, тижоратда юрган йигитлар деб! Бир анлашмовчилик бўлиб-де, шунгаям хафа бўладими? Мана бу яхши, арзон меҳмонхонани визиткаси. Шундоқ аэропортдан чиқиб таксичига кўрсатсангиз тўғри обориб қўяди меҳмонхонага. Мехмонхонадан чиқиб Яболу десангиз любой такси 10$ га обориб қўяди.Биз шошмасак бўлмайди, самолетимизга кечга қоламиз.Майли,йигитлар,шу ерда хайрлашамиз бўлмаса!
,,Хожи ака” ва қариндош билан кайфиятсиз холда хайрлашдик. Нега бундай иш бўлди? Ё биз янглишдикми чипта олаётганда? Йўқ, анави қариндошдан рейс кунларини 2-3 қайтадан сўраб, яхшилаб аниқлаб блокнотимга ёзиб олгандим-ку?
Ака-ука кайфиятсиз, қандайдир тушкун холатда аэропортдан чиқдик.
Кетма-кет келиб турган сариқ таксилардан бирига ўтириб, ,,хожи ака” берган визиткани кўрсатдик шофёрга.
-О,кей!-деди таксичи.

Пекин 20 миллион аҳолиси бор улкан шаҳар. Кенг ва равон йўллар, осмонўпар бинолар, миллионлаб чироқларга бурканган гўзал шаҳар манзараларини томоша қилиб, бир соатга яқин йўл юрдик.
Такси бизни шаҳар чеккасига, қадимги Шанхай махаллаларига ўхшаш тор кўчалар,пастқам биноли , жуда файзсиз бир жойга олиб келиб қўйди.
Таксичи хитойчалаб бир нималар деб, бизга ,,тушларинг” деган ишора қилди.
Чамодонларимизни багаждан олгач,таксичига 100 юан пулни узатдим.Чунки Жавлон дўстимиздан аэропортдан меҳмонхонагача такси узоғи билан 100 юань олишини билиб олгандим. Ўша пайт 100 юань 15-16$ га тўғри келарди.
Пулни кўриб, таксичи ,,Но,но!” деб бир нималар дея бошлади. Кам деяпти шеклли, деб ўйладим. Аксига олиб ёнимизда майда доллар ҳам йўқ,ҳаммаси ,,юзталик” пуллар.
,,Қайтим қайтарар” деб ўйлаб таксичига 100 долларликни узатдим.
Таксичи пулни олиб,чўнтагига солди-ю ,,Яна чиқар!”деб имо қилди.
Қаллоб таксичига дуч келганимизни тушундик. Жаҳлим чиқиб кетди.
Ўзбекчалаб-русчалаб шунча гапираман,қани энди тушунса! У хитойчалаб бижирлайди, биз ўзбекчалаб сўкамиз!Жанжалимиз авж олган сари атрофимизга хитойликлар тўплана бошлади.
Қоронғи тушиб қолган, ғирт бегона жой, тил билмаймиз буни устига. Атрофимизга тўпланаётган хитойликлар эса баданига наколка чизилган, занжир таққан, башараси хунук, турқи совуқлар ҳаммаси. Бизга еб қўйгудек бўлиб қараб туришибди.
Вазиятни оғирлаштирмаслик учун ,,Тешиб чиқсин! Ўлигингга буюрсин илойим!” деб юзимга фотиха тортиб яна 100 доллар бердим таксичига.
Сўнг чамадонларимизни судраб ,,Отел” ёзуви ёниб турган бинога кирдик.
Меҳмонхона аллақандай ҳаробароқ,сассиқ хид келиб турарди. Қўноқлари ҳам ғирт хитойликлар эди. ,,Ўлганни устига тепган” дегандек меҳмонхона ресепшни ҳам русчани билмас экан.Хафсаламиз пир бўлди. Бу ерда қолиб бўлмайди.Нима қилиш керак?
Шу пайт Тошкандаги Абу Сахий каргодан олган визиткам эсга тушиб қолди! Пекиндаги каргода ўзимизни ўзбеклар ишлайди-ку!
Визиткани сумкамдан топиб, ресепшндан шу номерга қўнғироқ қилишини имо-ишора билан илтимос қилдим.
Ресепшн хитой қиз телефонни узатгач ўзбегимни овозини эшитиб хурсанд бўлиб кетдим!
Телефондаги ўзбекка аҳволни тушунтирдим.
-Бўлди,бўлди,ока! Хозир ҳал қиламиз! Телефонни ресепшнга беринг-деди каргочи ўзбек.
Ресепшн қиз хитойчалаб бир нималарни гаплашди-ю,телефонни гўшагини жойига қўйди. Бизга нарироқдаги диванга ўтиришимизни имо қилди.
Диванда ярим соатча ўтирдик.Ойна ташқарисида эса таксичи билан жанжалимизга тўпланган ,,совуқ башаралар” бизга қараб турарди. Ўзаро бир нималарни муҳокама қилишар, тез-тез биз томонга қарвб қўйишарди.
Ғирт ,,криминал башара” ларни нияти яхшимаслиги шундоқ билиниб турарди.
Биттаси ичкарига кириб, атрофимизда айланиб, ресепшн қиздан бир нималарни суриштириб чиқиб ҳам кетди.
Вазият тобора қалтислашиб борарди. Ёнимизда ўн минг доллар нақд пул бор. Булар эса кўпчилик.
Ака-ука нари борса 5-6 тасига кучимиз етар, булар эса 10 тадан кўп. Ичида кастети бор,бейсбол таёғи ушлаганлариям бор.
Биз эса нима қилишни билмаймиз.
Бир пайт ,,турқи совуқ” лардан биттаси ойнани тақиллатиб, тиржайганча бизга ташқарига чиқишни имо қила бошлади.
Энди аҳвол ростанам оғирлашди. Чиқмасак бу ,,турқи совуқлар” ичкарига бостириб киришдан ҳам тойимайди.
( Давоми бор)
Шорахмат Қурбонов

(Давоми)
,,Девонанинг ишини Аллох ўнглайди”, ,,Мусофирнинг ҳамроҳи Аллох” деганларидек оғир вазиятдан қандоқ чиқишни билмай турган пайтимиз бирдан меҳмонхона эшиги рўпарасига сариқ такси келиб тўхтади.
Таксидан хитой эр-хотин етти ёшлар чамаси қизчаси билан тушиб, меҳмонхона фойесига киришди.
Ортларидан таксичи ҳам уларнинг юкларини кўтариб кирди.
Калламда тезликда пайдо бўлган режа биз учун ягона нажот бўлиши мумкин эди.
Режамни укамга тушунтирдим. Таксичи мошинага ўтиряпган махал биз ҳам югуриб мошинага ўтириб оламиз ва эшикларни ичкаридан қулфлаб оламиз.
-Анавилар етволса-чи?-деди укам.
-Етолмайди. Тезликда ҳаракат қилсак довдираб қолишади.Ўзига келгунча такси юриб кетади-тушунтирдим мен.
Ўйлаганимдек таксичи эр-хотин билан ҳисоблашиб, мошинага ўтириш учун эшикни очган пайт биз ҳам чомадонларимизни кўтарганга бор кучимиз билан мошинага қараб югурдик!
Мен олди ўриндиққа,укам ортқа ўриндиққа ўтирдик.
Ҳайдовчи ва бизнинг эшикларимиз деярли баробарига ёпилди!
-Ябалу!-дедим ҳайдовчига.-Фас,фас! Гов,гов!
Тил билмасам ҳам ҳайдовчи тез ҳайдаши кераклигини тушунди шеклли,мошинани ,,чийиллатиб” қўзғалтириб, тез ҳайдаб кетди.
Биздан 15 метрлар нарида турган ,,турқи совуқлар” ортимиздан бақириб, ҳуштак чалиб қолишди.
Такси тор ва эгри-бугри кўчалардан юриб, катта кўчага чиқиб олгач кўнглим анча ҳотиржам бўлди.
-Яболу?-сўради таксичи.
-Ес,ес,Яболу!-дедим мен.
-О’кей,о’кей-деди таксичи кетидан хитойчалаб бир нималар деб.
,,Яхши,мен у жойни биламан,ҳавотир олма,обориб қўяман” деди деб тушундим.
Таксичи хитойчалаб бир нималар дер, мушти билан бошига уриб, кафтида томоғини ,,кесиб” нималарнидир гапирар,бошини чайқаб қўярди.
-Анавиларни ёмон деяпти,қаранг,ака-тушунтирди укам. -Санларни уриб, сўйиб ташлаши мумкин эди,деяпти.
Одамзод бир бирини тилини билмаса ҳам имо-ишора, мимика, товуш охангидан гапини маъносини тушуниб олавераркан.
Йўлда таксичи билан инглизча, имо-ишора, ўз тилимизда амаллаб ,,сухбатлашиб” кетдик.
Такси бизни шаҳар марказига ўхшаган жойга олиб келиб ,,Шу ер Яболу” деди.
Такси ҳисоблагичи ,,70-20” юаньни кўрсатиб турарди.
-Юань ноу! Доллар!-дедим таксичига.
-О’ кей! Но проблем!- деди у ва сал нарироқда турган 5-6 та хитойлик томон юриб кетди.
Уларга бир нималар деб бизни кўрсатди.
,,Ваай… Қордан қочиб, дўлга тутилдик шеклли энди!” ўйладим ичимда. Шуниси етмай турувди ўзи!
Таксичи билан биз томонга келган хитойлик кутилмаганда русча гапириб қолди!
-Здраствуйте,брат! Доллар поменять надо,да?
Тил биладиган хитойликни кўриб хурсанд бўлиб кетдим!
-Привет,брат! Почем меняеш? Курс какой?
-Сегодня шесть и пятдесять. Сто доллар будет шестсот пятдесять юаньей.
Яна битта ,,юзталик” ни алиштириб, таксичига 100 юань бердим.
Таксичи узатган қайтимни олмай ,,Бу сенга! Сенькю, френдо!” дедим.
Таксичи хурсанд бўлиб ,,Сенькю,сенькю!” деб жўнаб кетди. Буларни орасидаям инсофлилари ҳам бўлар экан-ку!
Кеч бўлсада атроф анча гавжум, кўчада руслар кўп эди.
Укамнинг дўсти Жавлон чизиб берган ,,харита” га қараб, Яболунинг қоқ марказида турганимизни тушундим.
Энди кўчада қолмаслик учун тезроқ меҳмонхона топишимиз керак эди.
Пулимизни алиштириб берган хитой йигит яна ёнимизга яқинлашди.
-Друга, сим карта надо, домой позвонить?
Дарвоқе,эсон-омон келиб олганимизни уйдагиларга айтиб ҳотиржам қилиб қўйишимиз керак!
-А сколько стоит сим карта? В Ўзбекистан можно позвонить?
-150 юаньей. Домом можно 2 часа погоговорит.
Демак 25 доллар бўлади.Кетгунимизгача уйдагилар билан хабарлашиб турсак бўларкан.
Телефонимни валютчик йигитга ,,На,поставь сим карту!” деб узатдим.
Кўринишидан 30-35 ёшлардаги бу хитой йигитни исми Володя экан.Хотиржам, шошилмай гапириши, кўзойнак тақиб олгани, менда илиқ таъссурот уйғотди. ,,Интелигент” кўринишдаги одамлар ўзи доим ишончлироқ кўринишади одамларга.

Володя телефонимни очиб, янги сим карта ўрнатгунча ўз телефонидан Тошкентга қўнғироқ қилиб ҳам берди.
Одамгарчилиги тузук бола шеклли.
Уйдагилар билан гаплашиб, ҳотиржам қилиб қўйганимиз яхши иш бўлди. Энди ҳавотир олишмайди биздан.
Гап орасида Володядан бу атрофдаги қайси меҳмонхона яхшироқ ва арзонроқ эканлигини сўрадим.
У бу ердаги меҳмонхоналар анча қимматлигини, икки кишилик хонаст камида 100 доллар эканлигини айтди.Лекин сал нарироқда анча арзон меҳмонхоналар борлигини, бу ерга пиёда 10 минутлик йўл эканлигини, хохласак ўзи бирга мошинасида обориб жойлаштириб келишини айтди.
Ўйлаб кўриб унинг таклифига рози бўлдик.
Володя сал нарироқда турган қора рангли ,,BMW” томон бошлади бизни.
Чамадонларимизни багажга солиб, янги танишимиз билан меҳмонхона томон йўл олдик.
Лекин бизни олдинда яна қатор ,,сюрпризлар” кутиб турганидан бехабар эдик.

( Давоми)
Володя бизни Яболудан тўғри кўча бўйлаб тахминан бир километрча узоқликдаги меҳмонхонага олиб келди.
Икки кишилик хонанинг нархи суткасига 700 юань экан.
Ресепшн ,, Деньги в передь” деб шарт қўйгани учун бошланишига 3 кунга тўлаб туришга қарор қилдик. Яна 323 доллар ,,шитр” чиқиб кетди чўнтакдан…
Володя хонани калитини олиб, бизни лифтга бошлади.
Хонамиз 5- қаватдаги узун йўлакнинг охирига етмасдан иккинчи хона экан.
Хона катта, ёруғ, ҳамма қулайликлари ичида, каравотлардан ташқари ўтириб чой-пой ичишга стол, диван ва кресло жойлаштирилган бурчаги ҳам бор эди.
Фақат телевизори хитой каналларидан бошқасини кўрсатмас экан.
-Ну, как, понравился комната?- сўради Володя хонани кўрсатиб бўлиб. -Чем ешё вам помочь?
Ўзимиз итдек чарчаган бўлсак ҳам қоринимиз ниҳоятда очганди.
Володядга биз мусулмон эканлигимизни, хитойча овқатлар бизга тўғри келмаслигини,мусулмонча, халол овқат қаерда борлигини сўрадим.
-Биламан, сенлар хитой таом емайсанлар. Бу ердан унча узоқмас жойда сенларни ўзбекча ресторанинг бор. Кўрсатиб қўяман,хохласанглар.-деди Володя.
-Майли, бошлаб бор. Эвазига биз сени меҳмон қиламиз-дедим хурсанд бўлиб.
-О’кей! Кетдик бўлмаса!
Хитой пойтахтида пештоқига ,,Тошкент” деб ёзиб қўйилган ресторанни кўриб, қалбимда ажиб бир фаҳр туйдим.
Эшик ёнида кутиб олган миллий либосларимиздаги йигитларнинг ,,Ассалому алайкум! Келинглар,хуш келибсила,окалар!” деган сўзларини эшитиб қувониб кетдик.
Бегона юртда ўзингни тилинг, ўзингни миллатингни кўрсанг яшнаб кетаркасан!
Ресторанни ўзимизни миллийча услубда ясатишган экан. Зал ўртасида стол-стулли жойлар, чеккада ўзимизни ёғоч каравотларга жойлар қилинган,ресторан пештоқларига бедана тўрқовоқлари ҳам осиб қўйилибди.
Йўл бошлаган гиргиттон йигитни ,, Қатга ўтирасила,ока?” деган саволига :
-Каравотда ўтирақоламиз,оёқни узатиб, ўзимизни кўрпача-ёстиқларда бир яйраб ўтирайлик!-дедим.
Каравотга жойлашиб ўтирволдик.
-Хуш келибсиз, тошкентлик окалар! Яхши келдингизми? ,,Меню” опкелийми?
-Меню-пеню керакмас-деди укам.-Сан нима таом борлигини айтовур, укам.
-Сомса, кабоб, ош, шўрва, мастава, қозонкабоб, табака, норин, манти бор.
-Хўш, бизга ортиқча нарса керакмас.Битта аччиқ қора чой олиб кел, укам. Биттадан сомса олиб кел. Бир проциядан ош олиб кел. Ачичук ҳам борми?
-Бор!
-2 та ачичук обкел, гармдориси ҳам бўлсин-буюрди укам.-Манимча шуларни ўзи етади ҳозирча.Жа тўймасак охирда биттадан кабоб берарсан.
Гиргиттон буюртмамизни олиб келгани кетди.
Ўтирганча залга назар ташладим. Одам унча кўп эмас, нари борса ярим зал одам ўтирибди.
Асосан чет элликлар. Бир столда 3 та қоп-қора хабаш ҳам ўтирибди, норинни вилкада еб.Аксариятини столида спиртли ичимликлар…Зиёфат авжида!
Ўзбеклардан укам иккимиз ва хитойликдан битта Володя.
Таомларимиз ҳам тезда етиб келди.
Чой яхши қайнамаганми, кўнгилни оздирадиган даражада бемаза эди.
Сомса ё бугун эрталабки, ё кечаги бўлса керак.Микроволновкада иситилган бўлса керак,ўзи қайноқ бўлсаям ҳамири юмшаб ётибди.
Оппоққина ош мол гўштига қилинган, фақат қизил сабзидан эди.Тузиям паст туюлди менга.
Қийма кабоб каттагина бўлса ҳам мазаси биз еб ўрганган кабобларга сира ўхшамасди. ,,Мариновка” сини ўхшатолмабди.
,,Ачичук” ни пиёзиниям ўқловдек-ўқловдек тўғрабди, қўлинг сингур! Пиёзни мундоқ юпқа қилиб, майинроқ тўғраса чиройли чиқади-де, ачичукка! Шошганидан сабзи тахтада тўғраб ташашганми, нима бало?
Майли, овқатни ёмонлаш яхшимас-ку, лекин бу ресторан шу таомлари билан Тошканда банкрот бўлиб кетиши аниқ, менимча. Чет элликлар еб ,,зўр экан!” деб кетаверади-де ўзбекни овқатини.
Хабар олишга келган гиртиттондан ҳисоб келтиришини сўрадик.
Ҳисобни кўриб сочим тикка бўлиб кетди!
Шу еган овқатимизга деярли 150 доллао ҳисоб келганди!
-Укам, янглишмадингми? Бу овқатларинг неча пулдан ўзи?

Гитгиттон бошқатдан ҳисоблай кетди.
-3 та сомса, 5 доллардан 15 доллар, 2 та салат 5 доллардан, чой,нон 5 доллардан, 3 та ош 20 доллардан, шашлик 10доллардан, ,,обслуга” 15%, каравотда ўтириш алоҳида 15 доллар, ҳаммаси тўғри-ку, ока?!
,,Меню” ни кўрмай овқат буюришни жазоси шу бўлади! Биз яна ,,еб” қўйгандик!
Начора, хитой дўстимизни олдида шарманда бўлмаслик керак. Ичимизда сўкиб-сўкиб 150 долларни тўлаб, ,,устимиз кулиб, ичимиз йиғлаб” ,расво кайфиятда кўчага чиқдик.
Меҳмонхонага келгунимизча Володя ўзбекча таомларни мақтаб келди. Анчадан бери бунақа ажойиб, мазали овқатлар емаган эмиш! Бунақа жойга тез-тез келиб туришимиз керакмиш!
,,Келасан-а,келасан! Тушингда ейсан энди бунақа қиммат овқатни! Хе, ўша сани топган ресторанинггаям!” устимда тиржайиб турсам-да, ичимда тинмай сўкардим Володяни.
Мошинадан тушиб, расво кайфиятда, меҳмонхонамизга кириб кетдик. Гўё ичимизда бир мушук кирволгану, тинимсиз кўксимизни тимдаларди…
Бизнинг Пекиндаги биринчи кунимиз ваниҳоят ўз якунига етганди.
Олдинда бизни сирли, бир оз ҳавотирли, саргузашт ва кутилмаган ҳодисаларга бой яна 14 кун кутиб турарди….

Ўзига хос 6 йил.. (тангани нариги томони)
Халқни хаётда реал қийнаган муаммолар..
Табиий газ муаммоси деярли ечилмади!
Қиш фаслида электр энергияси 50% муаммо ҳал бўлди!
Қиш фаслида метан газга навбатлар муаммолигича турибди!
Реал иш ўринлари яратиш. Мигрантларни хисобласак натижаси чиқади! (Четда ишлаётганлар кўпайган)
Журналист ва блогерларга эркинлик берилди (Ташаккур!) Аммо, телефонлар, чақирувлар бор!
Бош раҳбар келишига йўлларни безатиш, оқлаш, шипрни қизартириш, 30 йил асфальт кўрмаган ерни бир кунда таъмирлаш ҳали ҳам бўлиб турибди!
Қишлоқларда мактаб ва боғчалар оз қурилмоқда...
Маошлар реал хаётдан келиб чиқилмаган...
Коррупция, талон-тарожлар матбуотда тўлиб кетди..
Қишлоқда аёллар эркаклардай ишламоқда!
Қишлоқ шифохоналари кўпроқ қурилиши керак эди..
Сув йўқ жойларга ҳам арча экиш ривожланди...
Нарх-наво масаласи...
Яна 10-12 та бор, дух етмайди ёзгани!:)
P.S. Мақсад ёмон кўрсатиш эмас! Мақсад ривожланишни хоҳлаш!