Telegram Web Link
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.М., М.А. ва Н.Ғ. “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб келган “Lacetti” русумли автомашинада хорижда ишлаб чиқарилган 19 дона “Тропикамид” ҳамда 14 дона “Регопен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Зомин тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "F.F." хусусий корхонасига қарашли дорихона иш юритувчиси Х.Т. фуқаро Х.А.га хорижда ишлаб чиқарилган 14 қути кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз 4,2 млн сўмга сотиб, дори воситалари учун тўловни ўзининг банк пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Нукус тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. фуқаро Д.С.га 38 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Сирдарё вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Хоразм ва Жиззах вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хонқа тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.X.” хусусий корхонасига қарашли савдо шохобчасида сотувчи Н.Б. харидорга 1 дона алкоголь ва 1 қути тамаки маҳсулотни харид чеки бермасдан сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо шохобчасидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 44 турдаги 2 043 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 465 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Мирзачўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "B.B." МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувга қўйилган тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 78,5 млн сўмлик жами 1 107 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 501 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Булунғур туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 168,3 млн сўмлик турли номдаги 3 236 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти, елим идишлар, шиша қопқоқлари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.М. “Уччинор” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 416,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.С. “Булунғур” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни ювиш шохобчасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 126,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи У.Қобилов Сирдарё вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида сайёр учрашувлар ўтказди. Унда асосий эътибор соҳага оид Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технология ва рақамлаштириш тизимидан фойдаланиш ҳолатига қаратилди.

Ўрганишлар давомида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни, корхоналарнинг зарур асбоб-ускуналар, приборлар билан жиҳозланганлиги, норматив ҳужжатларда назарда тутилган зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ўрганилди.

Тадбиркорлик субъектларига Инспекция томонидан спирт ташувчи автотранспорт воситаларига ўрнатилаётган “GPSTreker” қурилмалари, ишлаб чиқариш корхоналарнинг марказлашган видео кузатув воситаларига уланиш ҳолати ҳамда корхоналарга ўнатилаётган ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олувчи электрон ҳисоблагич воситаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Сайёр учрашувларда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Шунингдек, уларга соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракат занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимининг имкониятлари ҳамда ишлаб чиқаришда экспорт ҳажмини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда белгиланган режа-дастурлар асосида давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон шаҳридаги озиқ-овқат дўконидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.k.” хусусий корхонаси масъул шахслари тегишли лицензия олмасдан корхонанинг озиқ-овқат дўконида алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу савдо дўконидан турли номдаги 537 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ Ш.О.га тегишли савдо дўконидан 97 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 342 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ш. фуқаро Э.Х.га 3 738 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Ф.А.га 162 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан яна 510 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хоразм вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Ў.С. фуқаро Ҳ.А.га 3 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 143,4 млн сўмлик жами 6 520 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инсон руҳиятига таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Ш. ва А.Ш. фуқаро Ж.Н.га 500 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 700 АҚШ доллари ва 650 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/14 04:32:06
Back to Top
HTML Embed Code: