Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Қорақалпоғистон Республикасида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Булунғур туманида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган хонадон аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.А. “Дўстлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан сотиш мақсадида ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 168,3 млн сўмлик турли номдаги 3 236 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулоти, елим идишлар, шиша қопқоқлари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.М. “Уччинор” МФЙ ҳудудидаги хонадонида тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 416,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.С. “Булунғур” МФЙ ҳудудидаги автомобилларни ювиш шохобчасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 126,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси бошлиғи У.Қобилов Сирдарё вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш корхоналарида сайёр учрашувлар ўтказди. Унда асосий эътибор соҳага оид Фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, ишлаб чиқариш жараёнларида замонавий технология ва рақамлаштириш тизимидан фойдаланиш ҳолатига қаратилди.

Ўрганишлар давомида алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш жараёни, корхоналарнинг зарур асбоб-ускуналар, приборлар билан жиҳозланганлиги, норматив ҳужжатларда назарда тутилган зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораторияларининг мавжудлиги ўрганилди.

Тадбиркорлик субъектларига Инспекция томонидан спирт ташувчи автотранспорт воситаларига ўрнатилаётган “GPSTreker” қурилмалари, ишлаб чиқариш корхоналарнинг марказлашган видео кузатув воситаларига уланиш ҳолати ҳамда корхоналарга ўнатилаётган ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олувчи электрон ҳисоблагич воситаларининг афзалликлари хусусида батафсил маълумот берилди.

Сайёр учрашувларда тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди. Шунингдек, уларга соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракат занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимининг имкониятлари ҳамда ишлаб чиқаришда экспорт ҳажмини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудларда белгиланган режа-дастурлар асосида давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон шаҳридаги озиқ-овқат дўконидан қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.k.” хусусий корхонаси масъул шахслари тегишли лицензия олмасдан корхонанинг озиқ-овқат дўконида алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганликлари аниқланиб, ушбу савдо дўконидан турли номдаги 537 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ Ш.О.га тегишли савдо дўконидан 97 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 342 қути тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ш. фуқаро Э.Х.га 3 738 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Ф.А.га 162 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан яна 510 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Хоразм вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган Ў.С. фуқаро Ҳ.А.га 3 100 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланиб, ундан умумий баҳоси 143,4 млн сўмлик жами 6 520 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда инсон руҳиятига таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Ш. ва А.Ш. фуқаро Ж.Н.га 500 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 1 700 АҚШ доллари ва 650 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекция томонидан тадбиркорлик субъектлари билан соҳага оид давлат стандартлари ва қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилиш, фаолиятни лизенциялаш тартиби, акциз солиғи тўлови ҳамда шу каби соҳага оид мавзулар юзасидан сайёр учрашувлар, давра суҳбатлари ва назорат тадбирлари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Инспекция бошлиғи У.Қобилов томонидан Самарқанд ва Жиззах вилоятларида жойлашган алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил этилган навбатдаги сайёр учрашувларда ҳам асосий эътибор ушбу масалалар ижросига қаратилди.

Унда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳажми, лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши, экспорт салоҳияти, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси, солиқ тушуми, кузатув камералари ҳамда электрон ҳисоблагичларни белгиланган тартибда муҳрланган ҳолати, замонавий рақамлаштириш жараёнлари, шунингдек корхоналарда юзага келаётган ишлаб чиқариш билан боғлиқ муаммолари яқиндан ўрганилди.

Учрашувларда тадбиркорларининг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди. Улар томонидан истеъмол бозорида сифатсиз ва қалбаки маҳсулотларни ноқонуний муомалага киритилишини олдини олишда ҳамкорлик масалалари, барча ишлаб чиқарувчи корхоналарга марказлашган кузатув камера ҳамда “GPS” қурилмалари орқали ахборот тизимига интеграция жараёнларининг амалиётга тадбиқ этилганлиги тўлиқ қўллаб-қувватланди.

Учрашувлар давомида тадбиркорлар томонидан фаолиятларида учраётган муаммолардан келиб чиқиб таклифлар беришди.

Мазкур йўналишда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Хоразм вилоятларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Балиқчи тумани бўлими, ИИБ ва Солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Гулшан” МФЙ ҳудудидаги озиқ-овқат дўконида қонунга хилоф равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Ю. харидор Ғ.М.га 2 дона алкоголли ичимликни сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан тегишли кирим ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги 1 997 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Урганч тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тумандаги “N.B.” МЧЖга қарашли савдо дўконида 55 турдаги жами 1 052 қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/13 11:58:38
Back to Top
HTML Embed Code: