Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги
—
Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.-Q.” МЧЖ масъул шахслари янги қурилаётган бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 165,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.B.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ф. ва “R.” фермер хўжалиги бошқарувчиси Ж.Т.лар тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб жами 182,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz

Бугун, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментида Жиноий даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Комиссия йиғилишида Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Марказий банк, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва бошқа идораларнинг соҳага масъул раҳбар ва ходимлари иштирок этди.
Йиғилишда “дропперлар” (шахсий маълумотларини жиноятчиларга тақдим этаётган шахслар) орқали содир этилаётган жиноий схемаларга ҳамда крипто-активлардан фойдаланиш орқали содир этилаётган молиявий жиноятларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, иштирокчиларга Евроосиё гуруҳининг 42-Ялпи мажлиси ҳамда Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чоралар ишлаб чиқувчи гуруҳ (ФАТФ) нинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилган масалалар юзасидан маълумот берилди.
Йиғилиш якунида назорат органлари ва идоралар зиммасига ФАТФ тавсияларини миллий қонунчиликка имплементация қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Комиссия йиғилиши якуни бўйича тегишли қарорлар қабул қилиниб, ижрога қаратилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент делегацияси Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Молиявий разведка бўлинмаларининг II Форумида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Департамент бошлиғининг ўринбосари Ш.Алиризаев бошчилигидаги Департамент делегацияси жорий йилнинг 26 июнь куни Қирғиз Республикаси Иссиқ-Кўл туманида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар Молиявий разведка бўлинмаларининг Форумида иштирок этди.
Мазкур халқаро тадбирда 6 та давлатдан (Венгрия, Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғиз Республикаси) ташриф буюрган молиявий разведка бўлинмалари ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти ва ЕХҲТ каби халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашди.
Форумда иштирокчилар томонидан жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда рақамли технологиялар ва виртуал активлар масаласи муҳокама қилинди, шунингдек мазкур соҳасидаги хавфларни бартараф этиш юзасидан тажриба алмашинди.
Бундан ташқари, Форум доирасида Департамент делегацияси томонидан Венгрия Молиявий разведка бўлинмаси билан икки томонлама учрашув ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни кучайтириш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида англашув Меморандуми имзоланди.
Департамент делегациясининг ушбу Форумдаги иштироки кўп томонлама идоралараро ҳамкорликнинг янада ривожланиши ҳамда илғор хорижий тажрибаларни алмашишга хизмат қилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Қашқадарё вилояти Китоб туманида ташкил этилган арзонлаштирилган кўчма савдо ярмаркалари
👉@Department_uz
👉@Department_uz