Telegram Web Link
Андижон вилоятида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўрғонтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “N.B.” МЧЖ раҳбари А.Б. “Истиқлол” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида турли номдаги 829 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро О.Ғ. фуқаро М.Ш.дан 330 минг Россия рублини 51,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар А.Б. ва Б.А. фуқаро М.Х.га 4 000 АҚШ долларини 50,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Амударё тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ҳ.Е. фуқаро М.Х.дан 3 600 АҚШ долларини 44,850 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Денов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Н. ва кадастрлар палатаси Олтинсой туман бўлими муҳандиси А.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Й.нинг ишончига кириб, унга Олтинсой тумани “Ипоқ” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 65 сотих ер майдонини 1,1 млрд сўмга сотишга келишиб, шундан 300 млн сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Sh-B.” фермер хўжалиги ишчиси Ш.Ю. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кириб, унга ушбу фермер хўжалигига қарашли 26 сотих ҳамда туташ ҳудуддаги сув етказиб бериш хизматига қарашли муҳофаза зонасидаги 14 сотих ер майдонини 60 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/05 02:52:46
Back to Top
HTML Embed Code: