Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар И.Қ. ва А.А. (муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган) фуқаро А.Т.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали уни Америка Қўшма Штатларига ишга юбориши эвазига 22 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Худди шундай, Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. фуқаро А.А. ва бошқаларни танишлари орқали Япония давлатига ишга юбориши эвазига аввалдан келишилган 32 000 АҚШ долларидан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “B.G.” МЧЖ Фарғона филиали раҳбари Н.А. фуқаро А.А.га ўзини гўёки Ташқи меҳнат миграция агентлиги ходими сифатида таништириб, уни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун 10 000 АҚШ доллари эвазига сертификат тайёрлаб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда чет тилларни ўргатувчи “А.” ўқув маркази ходими Х.Ш. фуқаро Ф.О.ни Жанубий Корея Республикасига ишга юбориши учун “G1 viza” расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 4 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Бухоро вилоятида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида техник спирт савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Тошкент вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Тошкент тумани, “Оқибат” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келган М.М. хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз турли номдаги 3 000 қути тамаки маҳсулотларини фуқаро М.Р.га 43 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан жами 4 005 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилояти Китоб туманида ташкил этилган кўчма савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида бошқа корхонанинг номидан қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда “X.” хусусий корхонасинининг Фарғона шаҳри ва Тошлоқ туманида жойлашган 3 та дорихонасидан Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи "R.M." МЧЖнинг ёрлиқлари билан қадоқланган “Натрий хлорид”, “Метронидазол” ва “Левофлоксацин” номли қалбакилиги шубҳа остига олинган жами 2 081 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
 
Шундан сўнг давом этган тадбирда, “Z.A.” МЧЖ раҳбари Х.Н. дори воситалари ишлаб чиқаришга тегишли рухсатнома олмасдан Тошлоқ тумани, “Қанжирға” МФЙ ҳудудидаги цехида “Натрий хлорид” ҳамда “Левофлоксацин” номли дори воситларини яширин равишда ишлаб чиқариб келаётганлиги аниқланган. 
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Вазифа ва ижро: алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Каттақўрғон туманида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Каттақўрғон туманидаги “M.A.” фермер хўжалиги раҳбари Г.Р. тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.А. ва А.С. фуқаро О.Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти Бўка туманидаги 4 гектар бўш ер майдонини 420 000 АҚШ долларига сотишини ва юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали коттедж қуриш учун ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пулдан 90 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Н. ва Ш.М. кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали 80 000 АҚШ доллари эвазига Ургут туманидаги “B.B.” фермер хўжалигининг 1,5 гектар ер майдонини фуқаро А.О.нинг номига расмийлаштириб беришларини айтиб, келишилган пулдан 20 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қўқон шаҳри ва Данғара туманидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент вилоятида тамаки маҳсулотларининг яширин айланмасига қарши курашиш тадбирлари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Андижон вилояти Жалақудуқ туманида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
2025/07/14 21:53:58
Back to Top
HTML Embed Code: