Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилмоқда
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “К.О.” МЧЖ масъул шахслари “Мирзо Улуғбек” МФЙ ҳудудидаги биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 165,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти
Қўрғонтепа туманида 19,8 млн сўм қалбаки пулларни 10 млн сўмга сотган шахслар ушлани
👉@Department_uz
Элликқалъа туманида аниқланган яширин цехдан 2 минг донадан зиёд қалбаки акциз марка олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.Р. ва С.К. Элликқалъа тумани “Мустақиллик” ОФЙ ҳудудидаги хонадонда яширин равишда қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарганликлари аниқланиб, улардан 2 215 дона қалбаки акциз марка, 1 357 дона қопқоқ, 2 800 дона целлофан қадоқлар, 1 539 дона лента, 700 дона бўш шиша идишлар, 205 дона қўлбола алкоголь маҳсулотлари, 6 дона ампициллин дори воситаси ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент ва Фарғона вилоятларида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Ж. Бекобод шаҳри, 14-даҳасидаги хонадонида умумий баҳоси 154,8 млн сўмлик акциз маркасиз 6 700 қути тамаки ва 236 қути электрон тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. ва бошқалар фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 000 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини 60 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилояти
Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
👉@Department_uz
Жорий йилнинг 12 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Хамид Ал-Зааби бошчилигидаги Жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва ноқонуний ташкилотларни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Миллий қўмитаси делегацияси Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрди.
👉@Department_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан жорий йил 13 октябрь куни Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг ушбу делегацияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Конструктив мулоқот давомида томонлар жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш, шунингдек икки давлат идоралари ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, ҳамкорликнинг кўп ва икки томонлама шериклик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация аъзолари Департамент органларининг хавфларни баҳолаш маркази фаолияти билан ҳам танишди.
Бундан ташқари, Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейига ташриф буюриб, идоранинг кўп йиллик тарихи, унинг тажрибаси ва фаолияти билан яқиндан танишдилар.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилоятида қалбаки дори ишлаб чиқарувчилар ушланди
"Milliy TV” телеканалининг “Millar" информацион дастурида намойиш этилди (13.10.2025 йилда).
👉@Department_uz
📊 АЛКОГОЛЬ ВА ТАМАКИ БОЗОРИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР САМАРАСИ
🥇 Ислоҳотлар мақсади:
Соҳада соғлом рақобатни ривожлантириш, қонунчиликни мустаҳкамлаш, яширин иқтисодиётга барҳам бериш ва аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш.
🏛 Тизим ислоҳотлари:
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди.
💻 Рақамли назорат тизими:
-49 та субъект – электрон ҳисоблагичлар;
-43 та корхона – видеокузатув воситалари;
-102 та транспорт – GPS трекерлар билан жиҳозланди.
📥 Мурожаатлар:
-517 та мурожаат кўриб чиқилди;
-97 та улгуржи савдо корхонаси рўйхатдан ўтди.
📢 Тарғибот тадбирлари:
-475 та тарғибот тадбирлари ўтказилди;
-Корхоналарда санитария, лицензия ва технологик талабларга риоя этилиши ўрганилди.
⚖️ Қонунбузарликларга қарши кураш:
Департамент органлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда
-1 435 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди;
-885 минг дона алкоголь ва 912 минг қути тамаки маҳсулоти мусодара қилинди.
🚫 Лицензия тизими:
-15 та ишлаб чиқарувчи ва 29 та улгуржи корхонанинг лицензияси бекор қилинди;
-7 та корхона лицензияси вақтинча тўхтатилди.
Ноқонуний айланма:
Алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 35% дан 18% га камайди;
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси 19,6% дан 9% га камайди.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.И. “Хўжа Ахмад Вале” МФЙ ҳудудидаги хонадонида 6 880 дона “Зардекс” номли дори воситасини сотиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент шаҳарида 3 375 литр этил спирти тўхтатиб қолинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Ж. (муқаддам судланган) ва бошқалар “ISUZU” русумли юк автомашинасида 150 дона елим идишда жами 3 375 литр этил спиртини Тошкент шаҳрига олиб келиб, фуқаро И.А.га 13 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далилар билан ушланганлар.