Telegram Web Link
Наманган вилоятида 3 950 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.А. “Lacetti” русумли автомашинасида умумий баҳоси 75,9 млн сўмлик 3 турдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 3 950 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини Тошкент вилоятида сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатда олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Андижон вилояти

Коррупцияга қарши курашиш борасида ўтказилаётган профилактик тадбирлар


👉@Department_uz
Самарқанд шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси С.У. фуқарога давлат реестрида қайд этилмаган 2 турдаги дори воситасини 240 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан умумий баҳоси 189,9 млн сўмлик 95 турдаги давлат реестрида қайд этилмаган, 118 турдаги мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган ҳамда 39 турдаги яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бухоро вилоятида 434 млн сўмлик алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олот тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.Z.” хусусий корхонаси раҳбари И.Ж. “Наврўз” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 434,8 сўмлик 20 968 қути тамаки ҳамда 814 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/23 03:54:10
Back to Top
HTML Embed Code: