Telegram Web Link
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А. турар-жой ва хизмат кўрсатиш биносини қуришда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 270,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментининг Фурқат тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «A.A.» МЧЖ раҳбари А.А. гўшт маҳсулотлари савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 149,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари томонидан Нукус шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.С. фуқаро Д.С.дан 3 700 АҚШ долларини 47,6 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қарши тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Қ.Қ. фуқаро Ж.Ў.дан 3 300 АҚШ долларини 42,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, 42,4 млн сўм, 100 АҚШ доллари, 1 дона пул санаш ускунаси ва 1 дона пулларни текшириш детектори ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қалбаки акциз маркали алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг савдолари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри, Қумқўрғон ва Боғот тумани бўлимлари ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “Sh.I.”, “S.A.” МЧЖлар ва “R.X.” оилавий корхонасига қарашли савдо дўконларида турли номдаги жами 1 851 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Чилонзор туманида 278,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh-K.” МЧЖ масъул шахслари корхонага қарашли умумий овқатланиш шохобчасида электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 278,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилоятида давлат рўйхатидан ўтмасдан ташкил этилган дорихона фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида хорижий давлатларга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериши эвазига 22 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Когон ва Амударё туманларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган дўконлар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ У.Х. озиқ-овқат савдо дўконида ноқонуний равишда алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, унинг савдо дўкони ва яшаш хонадонидан 19 турдаги 1 430 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Амударё туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.К. “Буз ёп” ОФЙ ҳудудидаги савдо дўконида харидорга 2 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконига қалбаки алкоголь етказиб берувчи фуқаро Б.Д.дан 286 дона “ҚАРАТАУ” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона шаҳрида 586,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган умумий овқатланиш шохобчаси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.X.” МЧЖ масъул шахслари Фарғона шаҳридаги “С.” номли умумий овқатланиш шохобчасида ошхона ускуналарини тижорат мақсадида газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, жами 586,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона ва Хоразм вилоятларида истеъмолга яроқсиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирида “A.” МЧЖ раҳбари М.В. спиртли ичимликлар савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 255 турдаги жами 2 132 дона алкоголь ҳамда 38 турдаги 514 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Урганч туманида қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Ф. фуқаро Т.П.га 7 турдаги 130 қути тамаки маҳсулотини 2 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Damas” русумли автомашинаcидан сотиш мақсадида олиб келинган турли номдаги 3 603 та қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Х. электрон аукцион савдолари натижаси бўйича ўзининг номига деҳқон хўжалиги юритиш учун ижара шартномаси асосида ажратилган Урганч тумани, “Қўнғирот” маҳалласи ҳудудидаги 10 сотих ер майдонини фуқаро Ҳ.С.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Х. фуқаро М.Т.нинг ишончига кириб, фуқаро С.Т.га деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун ажратилган 20 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонида бино-иншоотлар қуришга рухсат берувчи ҳужжатларини тайёрлаб, унинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғозғон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.К. “Оқ олтин” МФЙ ҳудудидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 13 сотих бўш ер майдонини фуқаро М.Жга сотишга келишиб, 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент ва Андижон вилоятларида сифати кафолатланмаган ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “M.” хусусий корхонасига қарашли “Маърифат” МФЙ ҳудудидаги дорихона фармацевти Д.Т. фуқаро А.Б.га 150 дона “Benzonal” номли дори воситасини шифокор рецептсиз сотган вақтида ушланиб, дорихона савдо расталаридан тегишли кирим ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 57 турдаги дори воситалари, шунингдек 104 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган А.Ю. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 10 дона “Тропикамид” номли дори воситасини 3 млн сўм сотган вақтида ушланиб, фуқаро О.Б.нинг бошқарувидаги “Nexia-3” русумли автомашинасидан 66 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Гўзаллик салонини абонент ҳисоб рақами очмасдан электр тармоғига улаб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ўринбосари ушланди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қорақалпоғистон Республикасида алкоголь маҳсулотларининг яширин ишлаб чиқариш фаолияти фош этилди

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.P.” МЧЖ масъул шахслари ишлаб чиқариш биносида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 494,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Т. “Мингчинор” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга хизмат кўрсатиш устахонасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 160,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Гулистон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Д.Х. хонадонида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 172,9 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/14 04:45:34
Back to Top
HTML Embed Code: