Ўзбекистон делегацияси Евроосиё гуруҳининг 42-Ялпи ҳафталиги тадбирларида иштирок этди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси (Олий Мажлис Сенати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк, ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси) жорий йилнинг 26-30 май кунлари Москва шаҳрида (Россия) бўлиб ўтган Евроосиё гуруҳининг 42-Ялпи ҳафталик тадбирларида иштирок этди.
Ялпи ҳафталикда Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар (Беларус, Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон), кузатувчи ва таклиф этилган делегациялар (Арманистон, БАА, Озарбайжон, Эрон, Индонезия, Ливия, Миср, Катар, Саудия Арабистони, ҳамда БМТ, ФАТФ, МЕНАФАТФ, МДҲ, ЕОТБ, ШҲТ, ЯТБ, ОТБ ва бошқалар)дан ташриф буюрган 300 га яқин экспертлар қатнашди.
Ялпи ҳафталик доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:
– Евроосиё гуруҳига аъзо давлатлар Парламентарийларининг IV Форуми;
– МДҲга аъзо давлатлар Молиявий разведка бўлинмалари раҳбарлари кенгашининг 30-йиғилиши;
– Евроосиё гуруҳи ва МЕНАФАТФ (Яқин Шарқ ва Шимолий Африка учун ФАТФнинг минтақавий гуруҳи)нинг “Янги технологиялар даврида рискларни бошқариш” мавзусидаги назорат қилувчи органлар ва хусусий сектор вакиллари учун ҳамкорликдаги Форуми;
– “Евроосиё минтақасида молиявий хавфсизлик масалаларини ёритишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати;
– Хавфларни баҳолаш миллий марказларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш учун семинар;
– Миллий ўқув-методик марказлар раҳбарларининг ишчи учрашуви;
– Евроосиё гуруҳи ишчи гуруҳларининг (ўзаро баҳолаш ва ҳуқуқий масалалар бўйича; типологиялар, жиноятчилик ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича; техник кўмаклашиш бўйича) йиғилишлари;
– Евроосиё гуруҳининг 42-Ялпи мажлиси ва бошқалар.
Бундан ташқари, мазкур тадбир давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Қозоғистон Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари ва Индонезия Республикаси делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, халқаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Қозоғистон Республикаси Молиявий мониторинг агентлиги ўртасида иқтисодий жиноятларга қарши курашиш ҳамда иқтисодиётдаги яширин айланмаларни қисқартириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.
Бу каби халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги ФАТФ стандартларини татбиқ қилиш, соҳадаги миллий тизим самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.
👉@Department_uz

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.T.” МЧЖ масъул шахслари кўп қаватли уйларда электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 142,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Тўрақўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.F.” МЧЖ раҳбари А.Ф. ва “Z.I.” оилавий корхонаси раҳбари И.Т. ишлаб чиқариш ҳамда умумий овқатланиш шохобчасида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 111,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электр энергиясидан юзага келган қарздорликни камайтириб беришни ваъда қилган электромонтёр ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Энергосавдо” Самарқанд шаҳри бўлими электромонтёри А.Б. фуқаро О.Ш.нинг савдо дўконида электр энергиясидаги қоидабузарлиги учун тузилган далолатнома бўйича ҳисобланган 113 млн сўмлик қарздорлигини камайтириб бериши эвазига 20 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган О.Ҳ. фуқаро М.А.га 10 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 88 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, давом этган тадбирда фуқаро фуқаро О.Ҳ.га дори воситаларини етказиб берувчи шахслар Ж.Н. 55 дона, И.И. 500 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини жами 20,5 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Шу каби, Департаментнинг Узун тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Қ.Э. ва бошқалар фуқаро Х.Б.га жами 26 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 2,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Forwarded from Huquqni muhofaza qilish akademiyasi | The Law Enforcement Academy | Правоохранительная академия
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#малака_ошириш
#видео
Прокуратура органларининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоқлари ходимлари малакасини ошириш курси якунланди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2443
—
Завершился курс повышения квалификации сотрудников подразделений по связям с общественностью и правовой информации органов прокуратуры
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2443
📣 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
😎 Facebook | 😎 Instagram | 😎 X | 😎 You Tube
#видео
Прокуратура органларининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоқлари ходимлари малакасини ошириш курси якунланди
https://proacademy.uz/uz-cyr/news/view?alias=2443
—
Завершился курс повышения квалификации сотрудников подразделений по связям с общественностью и правовой информации органов прокуратуры
https://proacademy.uz/ru/news/view?alias=2443
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Г.” МЧЖ масъул шахслари Тўрткўл кўп тармоқли техникумининг ётоқхона биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 284,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Я. маиший хизмат кўрсатиш биносида 217,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тегирмон ташкил қилиб, тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 117,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Г.” МЧЖ масъул шахслари Тўрткўл кўп тармоқли техникумининг ётоқхона биносида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 284,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро К.Я. маиший хизмат кўрсатиш биносида 217,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Деҳқонобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Ш. тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан тегирмон ташкил қилиб, тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб жами 117,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “J.S.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Ш. корхонага қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 17 турдаги 737 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.A.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Н.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали 630 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.R.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва сотувчиси Ж.К.дан қалбаки акциз маркали 607 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилоятида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ, ИИВ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 72 000 дона “система инфузион” тиббий буюмларини 17 900 АҚШ доллари ва 30 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг “KIA” русумли автомашинаси ҳамда Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги яшаш хонадонидан сотиш мақсадида сақлаб келинган умумий баҳоси 240 млн сўмлик 867 қути дори воситалари ҳамда 29 турдаги 72 389 дона тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Чирчиқ шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.Б. фуқаро Ш.Б.га келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 11 500 дона “Менавазин” ва “Метралин” номли дори воситалари ҳамда “система инфузион” тиббий буюмларини 130 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Вазият 24 | Сурхондарё вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
👉@Department_uz
👉@Department_uz