Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Самарқанд вилоятида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Жорий йил 12 июнь куни Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Соҳибназаров раҳбарлигида соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–88-сон Фармони ижроси юзасидан кўрилаётган чораларга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Рақамли технологиялар вазири 1-ўринбосари О.Умаров, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари Ф.Ташпулатов, О.Омонов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Департаментнинг раҳбар - ходимлари иштирок этди.

Тадбирда соҳани рақамлаштириш, тиббий суғурта тизимидаги муаммолар, ноқонуний дори айланмасига барҳам бериш, соғлиқни сақлаш тизими бўйича тажриба ўтказилаётган 15 та туман-шаҳарда белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди, йиғилиш натижаси бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

👉@Department_uz
Сергели туманида электрон тамаки маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “N.t.” МЧЖга қарашли савдо дўконида сотувчи З.И. харидорга 2 дона электрон тамаки маҳсулотини 800 минг сўмга сотганлиги аниқланиб, ушбу савдо дўконидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 41,9 млн сўмлик 263 дона электрон тамаки маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилоятида ноқонуний дорихона фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Axборот 24 | Бухоро вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 000 АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун суданган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг. бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (“999,9” асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С ва Р.Л.га 70 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 35 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида фуқарога сув таъминотидан қарздорлиги мавжудлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юборган оператор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар филиали абонентлар бўлими оператори А.О. фуқаро Ё.М.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан қарздорлиги бўлмаса-да, аҳолига қарздорликлар ҳақида хабар беришда фойдаланиладиган телефон рақамидан Ё.М.нинг телефон рақамига гўёки 9,6 млн сўм қарздорлиги борлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юбориб, ушбу қарздорликни ёпиб бериши эвазига фуқародан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Андижон вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Жиззах вилоятида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини 16 600 АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Ф.О. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган жами 1 000 дона “ARAGAN” номли дори воситасини 215 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни АҚШ долларида ҳисоблаб 16 600 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши чоралар

👉@Department_uz
Ноқонуний тамаки савдоси билан шуғулланиб келган шахсдан 736,1 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Х. “Monza” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган “Ubbc” ҳамда “Velo” номли тамаки маҳсулотларини фуқаро С.О.га ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ушланиб, А.Х.нинг кўрсатувларига асосан давом этган тадбирда Тошкент шаҳри, Миробод ва Чилонзор туманларидаги 2 та савдо дўкони ҳамда 2 та хонадондан умумий баҳоси 736,1 млн сўмлик 52 турдаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида ноқонуний "Майнинг ферма" фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Р.У.” хусусий корхонаси раҳбари Т.А. корхона ошхонасида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида яширин равишда уланиб, жами 416,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Кармана тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.З.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, жами 490,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Чилонзор тумани ва Жиззах шаҳри бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу туман ва шаҳарда фаолият юритувчи “D.L.”, “V.B.” ҳамда “Z.F.” МЧЖ масъул шахслари савдо дўкони ва дорихонасида электр тармоқларига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, жами 253,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/09 10:55:23
Back to Top
HTML Embed Code: