Telegram Web Link
Наманган вилоятида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий дилил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Арнасой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Арнасой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “T.B.” МЧЖ раҳбари М.Х. МЧЖ дорихонасида фуқаро А.А.га 15 қути кучли таъсир этувчи дори воситасини шифокор рецептсиз 4,4 млн сўмга сотиб, харид эвазига пулни ўзининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Тошкент вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида лицензиясиз дорихона фаолиятига чек қўйилди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Паркент туманидаги ароқ заводида яширин ишлаб чиқарилган 4,2 млрд сўмлик алкоголь маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

👉@Department_uz
Ангрен шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.T.” хусусий корхонасига қарашли дорихонада норасмий ишлаб келган сотувчи Д.А. харидор Ф.Н.га сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, дорихона кўздан кечирилганда умумий баҳоси 59,8 млн сўмлик жами 21 106 дона кирим ҳужжатлари мавжуд бўлмаган дори воситалари, шундан 3 380 донасининг яроқлилик муддати ўтган ҳамда 325 дона биологик фаол қўшимчалар савдо растасида сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида савдо дўкони қуриш учун рухсатнома олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда фуқаро М.И. фуқаро Г.Я.нинг ишончига кириб, аукцион савдолари орқали Фарғона шаҳар, “Шодиёна” МФЙ ҳудудидан савдо дўкони қуриш учун ер майдонини олиб бериб, гўёки қурилиш инспекциясида ишловчи танишлари орқали қурилишга рухсатнома олиб бериши эвазига 2 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон ва Тошкент вилоятларида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар М.Т. ва Х.А. (муқаддам судланган) фуқаро Д.М.нинг ишончига кириб, унга гўёки ҳудудий тижорат банки Андижон филиалида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олишган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Э. фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳридаги тижорат банкларининг биридан 150 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 1 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Самарқанд вилоятидаги арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “E.V.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. фуқаро Н.Н.нинг ишончига кириб, уни Англия давлатига ишга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб бериши эвазига 1 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида МЧЖ раҳбари Ж.Р. 7 нафар фуқарони чет давлатга ишга юбориши эвазига жами 10 500 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланиб, ушбу пуллар ҳисобидан 114,2 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Андижон шаҳри ва Хўжаобод туманида 531,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри ва Хўжаобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ЯТТ А.У. ўзининг савдо дўконида ҳамда “М.П.” МЧЖ масъул шахслари “Баҳрин” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш ошхонасида жами 531,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Ш.Р. фуқаро М.Р.дан жами 350 000 Россия рублини 54,7 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Хонқа ва Янгибозор тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро А.О. фуқаро Р.М.га 12 000 АҚШ долларини 152,4 млн сўмга сотган вақтида, фуқаро Б.С. фуқаро У.М.га 3 800 АҚШ долларини 48,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ғ. фуқаро Ш.К.га 3 500 АҚШ долларини 44,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Пахтаобод ва Дўстлик туманлари Тиббиёт бирлашмаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг кадрлар бўлими назоратчиси Б.Х. фуқаро М.С.нинг ишончига кириб, ушбу тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Жиззах шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Э. фуқаро Ш.А.нинг ишончигиа кириб, уни Дўстлик тумани тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 21 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, шунингдек алкоголь маҳсулотлари билан улгуржи савдони амалга оширувчилар фаолиятини лицензиялаш, лицензия талаб ва шартларига риоя этилиши юзасидан ўрганишлар олиб бориш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланган.

Лицензиялаш соҳасида инсон омили иштирокига чек қўйиш ҳамда барча тадбиркорлар учун соф рақобат муҳитини яратиш мақсадида лицензиялашнинг электрон тизимига ўтилди. Ҳозирда лицензия талабгорлари маъмурий тўсиқ ва расмиятчиликдан тўлиқ воз кечган ҳолда тўғридан-тўғри электрон шаклда лицензия олиш учун мурожаат қилиш имконияти эга.

Бундан ташқари талабгорлар учун бошқа давлат органларидан ҳар қандай хулосалар олиш амалиёти бекор қилиниб, талабгор тадбиркор лизенциялаш жараёнини онлайн режимида кузатиш имконияти мавжуд.

Соҳада ва айнан лицензия бериш борасида шаффофликни таъминлаш, маҳсулот сифатини қатъий назорат қилиш ҳамда фаолият юритаётган корхоналарга қулайлик яратилиб,  2025 йилнинг ўтган даврида истеъмол этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи савдоси билан шуғулланиш учун лицензия ахборот тизими орқали жами 76 та ариза келиб тушган. Мазкур аризалар бўйича ижобий қарорлар қабул қилиниб, айримларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг ўтган даврида Инспекция томонидан алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган 39 та корхонадан 2 таси ишлаб чиқаришдаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрмаганлиги ҳамда лицензия тўловларни бир неча маротаба огоҳлантирилганига қарамасдан тўловни амалга оширмаганлиги сабабли лицензияси бекор қилинди. Шу билан бирга, 4 та корхонага молиявий жарима қўлланилди.

👉@Department_uz
Ҳурматли оммавий ахборот воситалари ходимлари !

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент жамоаси барчангизни 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий муборакбод этади.

Сизларга сиҳат-саломатлик, ижодий фаолиятингизда янги ютуқлар, хонадонларингизга бахт-саодат ва файзу барака тилаб қоламиз.

👉@Department_uz
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавкат Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди

👉@Department_uz
Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.-Q.” МЧЖ масъул шахслари янги қурилаётган бинода табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 165,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “F.B.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Ф. ва “R.” фермер хўжалиги бошқарувчиси Ж.Т.лар тижорат мақсадида сув насосини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб жами 182,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/04 21:29:00
Back to Top
HTML Embed Code: