Telegram Web Link
Forwarded from Bosh prokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи

Тўлиқ видеони кўриш

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Oliy Majlis Senati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿 #yalpi_majlis_10

Ayni damda senatning o‘ninchi yalpi majlisida O‘zbekiston Respublikasi Bosh prokurorining prokuratura organlarining 2024-yildagi faoliyati to‘g‘risidagi hisoboti eshitilmoqda.

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Virtual murojaat | Mediateka | Yoshlar parlamenti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд туманида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда
“J.Q.” МЧЖ масъул шахслари “Илонсой-1” қум конидан ажратилган ҳудудидан ташқарида махсус техникалар ёрдамида 11,2 минг м3 норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,8 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
На пленарном заседании Сената заслушан отчет Генерального прокурора о деятельности органов прокуратуры в 2024 году

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Forwarded from Bosh prokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сенатнинг ялпи мажлисида Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни сотувга қўйган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.М. белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган, 2 835 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд воситаларни ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 |Самарқанд шаҳрида қалбаки автомобиль мойларини ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда👇

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими ҳамда “Юқоричирчиқтумангаз” ГТБ ходимлари ҳамкорлигида “Нурли-замин” МФЙ ҳудудида ўтказилган ўрганишда фуқаро Д.Ф. ва бошқалар ушбу ҳудуддаги бинода табиий газ етказиб бериш бўйича тегишли шартнома тузмасдан умумий истеъмолдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, жами 350,8 млн сўмлик табиий газдан тижорат мақсадида фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.L.” фермер хўжалиги масъул шахслари сув насосларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, 238,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Чандир” МФЙ ҳудудидаги артезиан қудуғини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 262,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланган шахслар ушландилар

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан тумани бўлим ва Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар К.Р. ва А.Ҳ. фуқаро Ф.Р.дан 4 500 АҚШ долларини 56,2 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шу каби, Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.У. фуқаро Х.Х.дан 4 000 АҚШ долларини 49 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилояти:

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида 8 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудидан кесиб ўтувчи ариқдан олиб ўтаётган шахслар ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Д. қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Б.П.нинг топшириғига асосан умумий баҳоси 297,5 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 8 500 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги чегара қисмини кесиб ўтган сув ариғидан оқизган ҳолда, Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Тошкент шаҳрида қалбаки "Торпеда" номли табобат гиёҳларининг муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Қарши шаҳрида қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши шаҳри “Бунёдкор” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Х. ўз уйида яширин цех ташкил этиб, қалбаки алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 140 литр этил спирти, 1 500 дона акциз марка, 20 500 дона ёрлиқ, бўш шиша идишлар, 2 500 дона елим қопқоқлар, сана қўйиш муҳри ҳамда ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида ишга жойлаштириб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғитон филиали ходимаси З.К. фуқаро А.А.ни ушбу филиалга ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 32 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи Х.Қ. фуқаро У.Қ.ни танишлари ёрдамида Қарши туман марказий поликлиникасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/27 13:55:08
Back to Top
HTML Embed Code: