Қувасой шаҳрида ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган автомактаб ходими ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда “Х.А.” НТТ автомактаби ходими Г.У. фуқаро Ж.М.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан “В., С.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Нишон туманида махсус рухсатнома олмасдан тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўкони аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нишон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ Т.А. ўзига тегишли “Комилон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тегишли рухсатнома олмасдан тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келиб, хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 2879 қути, шундан 1 289 қутиси акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими, ДХХ ҳамда Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Д.М. ва Р.Х. хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 400 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситасини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганликлари аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Чилонзор туманида фаолият юритувчи “O.T.” МЧЖ масъул шахслари 4 та кўп қаватли уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 554,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Чилонзор тумани бўлим томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.F.” МЧЖ масъул шахслари меҳмонхона биносида “Hududgaz poytaxt” газ таъминоти филиали билан шартнома тузмасдан 178,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида 644,2 млн сўмлик тамаки маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олиндиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.Х. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 644,2 млн сўмлик турли номдаги жами 6 940 қути тамаки маҳсулотларини “А.” исмли шахсдан қайта сотиш мақсадида харид қилиб, Чилонзор тумани, Чўпонота кўчасидаги хонадонда сақлаб келганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Андижон ва Навоий вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Бахт” МФЙ ҳудудида ҳаракатланиб келаётган “Nexia-3” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганда, қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Х. хорижда ишлаб чиқарилган 697 дона “Тропикамид” ҳамда 560 дона “Регапен” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситаларини ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Конимех туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Н. фуқаро М.Ж.га 630 дона “Бензонал” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Марғилон шаҳрида 963,5 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмларнинг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.А. ва бошқалар ўзларининг яшаш хонадонлари ва савдо дўконларида қонунга хилоф равишда сифат сертификати бўлмаган тиббий буюмларни сотиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, улардан умумий баҳоси 963,5 млн сўмлик 46 турдаги тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокуратуранинг "1007" рақамли Ишонч телефони фаолияти юзасидан
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Бош прокуратуранинг “1007” рақамли Ишонч телефони ишламаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Бугунги кунда, Бош прокуратура “Call centr” марказининг қисқа рақамли “1007” Ишонч телефони белгиланган тартибда ишлаб келмоқда.
Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида “1007” Ишонч телефони орқали жами 60 мингдан ортиқ мурожаатлар қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича йўналтирилиб, қонуний ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Марказ орқали келиб тушган ушбу мурожаатларнинг 20 мингдан ортиғи бевосита прокуратура органлари томонидан кўриб чиқилиб, қонуний ҳал этилган, шундан 3 769 та мурожаатлар бўйича фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилган.
Йилдан йилга мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш марказига қўнғироқ қилувчиларнинг сони кўпайганлиги ҳамда баъзи бир техник сабабларга кўра айрим ҳолларда марказ операторлари билан дарҳол боғланишда бир қатор қийинчиликлар юзага келмоқда.
Шу боис, прокуратура органларига “1007” Ишонч телефонидан ташқари, онлайн режимда “pm.gov.uz” интернет сайти ҳамда почта алоқа хизмати орқали ҳам мурожаат этиш йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, фуқароларимизга қулай шароит яратиш ҳамда узоқ йиллардан буён ҳал этилмасдан келинаётган муаммоларига қонуний ечим топиш мақсадида ҳудудларда ҳар ойда камида икки маротаба шахсан Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят прокурорлари ҳамда туман (шаҳар) прокурорлари томонидан мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти
Ер майдонининг тоифасини ўзгартириб, фуқаронинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилган шахс ушланди
👉@Department_uz
Тошкент шаҳрида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Sh.-K.” МЧЖ БСК масъул шахслари “Шарқ” МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 243,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.O.” МЧЖ масъул шахслари “Яшнобод” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида 226,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Фарғона вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учкўприк тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Қўқон шаҳрида жойлашган “U.F” оилавий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси харидорга 50 дона ампуладаги “Омнадрен 250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Данғара тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигда ўтказилган тезкор тадбирда Бувайда тумани “Янгиқўрғон” МФЙда жойлашган “V.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчичи харидорга 75 дона ампуладаги “Омнадрен 250” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз 4,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Mахсус репортаж | Тошкент шаҳри
Яширин иқтисодиётнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
👉@Department_uz
Шаҳрисабз шаҳрида истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.В. “Соҳибқирон” МФЙ ҳудудидаги хонадонининг ёрдамчи хўжалигида ташкил этган яширин цехда қўлбола усулда чигит маҳсулотидан истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, 80 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 646 кг. чигит ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти
Хорижий давлатларга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасарой туманида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Г.Д. фуқаро А.Т.га таркибида “сибутрамин” кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 турдаги дори воситасини 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинаси салонидан сотиш мақсадида олиб келинган турли номдаги хорижда ишлаб чиқарилган жами 1071 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муносабат ток-шоуси | Иқтисодиётнинг соя остидаги қисми, яширин бизнеснинг биз билмаган зарарлари
Кўрсатувда яширин иқтисодиёт мутахассислар иштирокида таҳлил этилди
👉@Department_uz