Telegram Web Link
Деҳқон бозорларда рақамлаштириш ҳамда арзонлаштирилган савдо расталари фаолиятини самарали ташкил этиш чоралари кўрилмоқда.

Бугунги кунда республика бўйича деҳқон бозорлар ҳудудида ташкил этилган арзонлаштирилган махсус савдо расталари фаолияти давом эттирилмоқда. Бу эса аҳолини қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга замин яратмоқда.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларида ҳам махсус расталар орқали аҳолига барча зарурий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда таклиф этилмоқда.

Жорий йил 19 сентябрь куни Хоразм вилоятининг масъул идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи “Миробод” ва “Эски жува” бозорларига ташриф буюриб, тушумлар шаффофлигини ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ижобий тажрибалар билан танишиб, озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш тизимини самарали ташкил этиш ва рақамлаштириш борасида тажриба алмашилди.

Хусусан, тест режимида ишга туширилган “Рақамли бозор” электрон дастури, солиқ органлари билан интеграция қилиш масалалари ҳамда тушумларни реал вақт режимида назорат қилишга оид имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.


👉@Department_uz
Иштихон туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди

 Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.B.” хусусий корхонасига қарашли савдо дўконида умумий баҳоси 37,9 млн сўмлик турли номдаги 720 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 636 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.А. ва Н.Ҳ. ўзаро тил бириктириб, фуқаро У.Б.га 2 650 АҚШ доллари, 98 700 россия рубли ва 425 500 қозоқ тенгесини 57,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан жами 87,2 млн сўм, 2,6 млн қозоқ тенгеси, 209 581 россия рубли ва 120 тожик сомонийси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Тошкент тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Ғ.Н. ва Т.Х. фуқаро У.Б.га 750 АҚШ доллари, 877 000 қозоқ тенгеси ва 100 000 россия рублини жами 45 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 750 АҚШ доллари, 32,3 млн сўм, 1,2 млн қозоқ тенгеси ва 106 450 россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Сурхондарё вилоятида 32 сотих суғориладиган ер майдонини 4 нафар фуқарога сотган шахс аниқланди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Т.Б.” фермер хўжалигининг собиқ раҳбари О.О. хўжаликнинг суғориладиган ер майдонининг 38 сотих ер майдонини 4 нафар фуқарога 190 млн сўм ва 12 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотиб юборганлиги, шунингдек фуқаролар томонидан ушбу ер майдонида ноқонуний равишда уй-жой қурилиш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) ҳамда 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ иш бошқарувчиси Ш.Р. “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 419,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда X.K.” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари ва бошқалар кўп қаватли турар-жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 235,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".

Президент США Дональд Трамп написал следующий пост на своей странице в социальной сети Truth Social:

"Ранее в этом месяце я разговаривал с глубоко уважаемым Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым. Сегодня хочу поздравить Президента Мирзиёева с подписанием ВЕЛИКОЙ сделки с Boeing! На сумму более 8 миллиардов долларов Uzbekistan Airways приобретает 22 самолета 787 Dreamliner. Это создаст более 35 000 рабочих мест в Соединённых Штатах. Президент Мирзиёев – человек слова, и мы продолжим совместную работу над многими другими вопросами! Благодарю за ваше внимание к этому делу".

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 |
Наманган вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар


👉@Department_uz
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.S.” хусусий корхонаси раҳбари З.У. “Меҳр-оқибат” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, 288,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Э. ва И.К. “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони сотилиши ҳақида интернет тармоқларида эълонлар бериб, ер майдони ўзига тегишли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаро Ў.Р.нинг ишончига кириб, унинг номига 6,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига фуқаро И.К. 325 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “J.S.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Ж.Й. фуқаро фуқаро Х.Р.га шифокор рецептисиз 150 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган “Бензонал” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 510 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. фуқаро М.Х.га таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган 80 дона “Торгабалин 150 мг” номли дори воситасини 2,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 87 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро З.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро номига автомобиль харид қилиб ўзлаштирган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига тижорат банки филиалидан ажратилган автокредит тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/26 07:09:20
Back to Top
HTML Embed Code: