Telegram Web Link
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.M.” МЧЖ иш бошқарувчиси Ш.Р. “Туркистон” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 419,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда X.K.” МЧЖ бошқарув сервис компанияси масъул шахслари ва бошқалар кўп қаватли турар-жой биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 235,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
АҚШ Президенти Дональд Трамп "Truth Social" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қуйидаги постни ёзиб қолдирди:

"Шу ой бошида мен Ўзбекистон Президенти ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашган эдим. Бугун мен Президент Мирзиёевни "Boeing" билан УЛКАН битим имзолангани билан табриклайман! "Uzbekistan Airways" 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига 22 та 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Бу Қўшма Штатларда 35 000 дан ортиқ иш ўринларини яратади. Президент Мирзиёев - бир сўзли инсон ва биз бошқа кўплаб масалалар устида биргаликда ишлашда давом этамиз! Бу масалага эътиборингиз учун ташаккур".

Президент США Дональд Трамп написал следующий пост на своей странице в социальной сети Truth Social:

"Ранее в этом месяце я разговаривал с глубоко уважаемым Президентом Узбекистана Шавкатом Мирзиёевым. Сегодня хочу поздравить Президента Мирзиёева с подписанием ВЕЛИКОЙ сделки с Boeing! На сумму более 8 миллиардов долларов Uzbekistan Airways приобретает 22 самолета 787 Dreamliner. Это создаст более 35 000 рабочих мест в Соединённых Штатах. Президент Мирзиёев – человек слова, и мы продолжим совместную работу над многими другими вопросами! Благодарю за ваше внимание к этому делу".

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 |
Наманган вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар


👉@Department_uz
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.S.” хусусий корхонаси раҳбари З.У. “Меҳр-оқибат” МФЙ ҳудудидаги умумий овқатланиш шохобчасида табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, 288,7 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Навоий вилоятида сохта ҳужжатлар асосида ер майдонини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Р.Э. ва И.К. “Наврўз” МФЙ ҳудудида жойлашган ер майдони сотилиши ҳақида интернет тармоқларида эълонлар бериб, ер майдони ўзига тегишли эканлиги ҳақида сохта ҳужжатларни тайёрлаб, фуқаро Ў.Р.нинг ишончига кириб, унинг номига 6,5 сотих ер майдонини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, эвазига фуқаро И.К. 325 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “J.S.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Ж.Й. фуқаро фуқаро Х.Р.га шифокор рецептисиз 150 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган “Бензонал” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 510 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган. 

Шунингдек, Департаментнинг Булунғур тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. фуқаро М.Х.га таркибида инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган 80 дона “Торгабалин 150 мг” номли дори воситасини 2,8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 87 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Самарқанд вилоятида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.А. фуқаро З.О.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида 6 нафар фуқаро номига автомобиль харид қилиб ўзлаштирган шахс аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.С. 6 нафар фуқарони алдаб, уларнинг номига тижорат банки филиалидан ажратилган автокредит тўловларини ўзи тўлаб юришига ишонтириб, жами 1,2 млрд сўм кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган 8 та автотранспорт воситасини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент делегацияси Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Департамент бошлиғининг ўринбосари Ш.Алиризаев бошчилигидаги Департамент делегацияси жорий йилнинг 22-24 сентябрь кунлари Арманистон Республикаси Ереван шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатларининг Солиққа оид (молиявий) тергов органлари раҳбарларининг мувофиқлаштирувчи кенгаши 24-йиғилишида иштирок этди.

Мазкур халқаро тадбирда 8 та давлатдан (Армения, Беларусь, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон) ташриф буюрган иқтисодий жиноятларга қарши курашиш идоралари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси вакиллари қатнашди.

Йиғилишда иштирокчилар томонидан иқтисодий хавфсизликни таъминлашда солиққа оид (молиявий) тергов органлари фаолияти муҳокама қилинди.

Шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш идораларининг ўзаро амалий ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилди.

Солиққа оид (молиявий) тергов органлари учун кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўзига хос жиҳатлари юзасидан тажриба алмашинди.

Департамент делегациясининг ушбу тадбирдаги иштироки кўп томонлама идоралараро ҳамкорликнинг янада ривожланиши ҳамда илғор хорижий тажрибаларни алмашишга хизмат қилади.

👉@Department_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ–99-сон Фармони билан белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Юнусов раҳбарлигида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан реал вақт режимида электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда, Департаментнинг тегишли тармоқ раҳбарлари, Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳамда 35 та вазирлик ва идораларнинг раҳбар – ходимлари иштирок этди.

Тадбирда, бюджет маблағларининг ҳаракат занжирини қамраб олиш ҳамда маблағларни талон-торож қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий харажатлар билан боғлиқ маълумотларини ўзаро алмашиш борасидаги чора-тадбирлари белгилаб олинди.

👉@Department_uz
Бектемир туманида яширин консерва цехида 2,6 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва “Hududgaz Poytaxt” ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган ўрганишда фуқаро Р.Қ. Бектемир тумани, “Олтинтопган” МФЙ ҳудудидаги хонадонда тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан консерва маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиб, туман газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 889,8 минг м3 табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 2,6 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ўзбекистон тумани бўлими ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган О.А. фуқаро С.Н.га умумий баҳоси 125,9 млн сўмлик чет элда ишлаб чиқарилган жами 9 880 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотишга келишиб, тамаки маҳсулотларини унинг автомашинасига ўтказаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Фарғона вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида тиббиёт муассасаларига ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Олтиариқ туман Марказий поликлиникаси ходимаси Н.Р. фуқаро Д.У.нинг ишончига кириб, танишлари ёрдамида туман Тиббиёт бирлашмасига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Нукус шаҳри бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Ихтисослаштирилган эндокринологи илмий-амалий тиббиёт маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимаси П.Д. фуқаро Н.Г.нинг ишончига кириб, уни тиббиёт муассасаларининг бирига ишга жойлаштириб қўйиши эвазига 15 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/21 16:45:12
Back to Top
HTML Embed Code: