Telegram Web Link
Forwarded from Bosh prokuratura
Тошкент шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 6-йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистон Республикалари, Покистон ва Эрон Ислом Республикалари, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Бош прокурорлари ҳамда Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг Ижрочи котиби иштирок этдилар.

Йиғилиш бошида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг йиғилиш қатнашчиларига йўллаган самимий мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Тадбирда иштирокчилар назорат органлари ўртасида тажриба алмашиш ва кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида мунтазам равишда йиғилишларни ўтказишнинг алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлашди.

Шунингдек, ИҲТга аъзо давлатлар Бош прокуратуралари делегацияларининг йиғилиши доирасида суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг натижалари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида прокуратура органлари томонидан қонунчиликни таъминлашдаги долзарб вазифалар, шунингдек, кибержиноятларга қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш борасида прокуратура органлари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича тажриба алмашилди.

Тадбир якунига кўра, иштирокчилар жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан, ИҲТга аъзо давлатлар ваколатли органлари ўртасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш орқали бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар бўйича Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг 6-йиғилиши Баённомаси қабул қилинди.

*********

В Ташкенте состоялось 6-е заседание Генеральных прокуроров государств-членов Организации экономического сотрудничества.

В заседании приняли участие Генеральные прокуроры Республик Азербайджана, Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана, Турции и Туркменистана, Исламских Республик Пакистана и Ирана, Королевства Саудовской Аравии, а также Генеральный секретарь Организации экономического сотрудничества и Исполнительный секретарь Координационного совета генеральных прокуроров государств-участников СНГ.

В начале заседания было зачитано приветственное обращение Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева к участникам мероприятия.

На мероприятии участники подчеркнули особую важность проведения регулярных заседаний с целью обмена опытом между надзорными органами и дальнейшего развития многостороннего сотрудничества.

Кроме того, в рамках встречи делегации генеральных прокуратур государств-членов ОЭС обменялись опытом по вопросам реформ в судебно-правовой системе и их результатах, по обеспечению законодательства в области охраны экологии и окружающей среды, борьбе с киберпреступностью, а также по приоритетным направлениям деятельности прокуратуры в сфере предотвращения коррупции.

По итогам заседания участники отметили необходимость дальнейшего объединения усилий в борьбе с преступностью, в том числе через расширение и углубление многостороннего сотрудничества между уполномоченными органами государств-членов ОЭС.

По результатам рассмотренных вопросов была принята Декларация 6-го заседания генеральных прокуроров государств-членов Организации экономического сотрудничества.

🌐 Присоединяйтесь к страницам Генеральной прокуратуры в социальных сетях!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш ва қайта тиклаб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Бувайда тумани бўлими инспектори З.Т. фуқаро Т.З.ни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб, “В.” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Департаментнинг Қонликўл тумани бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Ш. фуқаро А.Қ.нинг ишончига кириб, унинг суд қарорига асосан бекор қилинган ҳайдовчилик гувоҳномасини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали қайта тиклаб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ш.И. (муқаддам судланган) 4 000 АҚШ долларини фуқаро Қ.Ш.га 49,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.С. 4 000 АҚШ долларини фуқаро Ш.Қ.га 50 млн сўмга сотишини айтиб, шундан 2 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланган. Ашёвий далил сифатида олинган пуллардан 100 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Департаментнинг Тўрткўл тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.К. ва У.М. фуқаро М.Х.дан 2 000 АҚШ доллари ва 150 000 россия рублини 45,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Бўстонлиқ туманидаги дала-ҳовлида 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги фош этилди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ф.М., Д.М. ва бошқалар Бўстонлиқ тумани, “Чимган” МФЙ ҳудудидаги дала-ҳовлида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ҳисоблагичдан ташқари уланиб, 1,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Термиз туманида фуқаронинг бузилишга тушган уйи учун 623 млн сўм компенсация ундириб беришни ваъда қилган шахс ушланди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Б.Д.” номли баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖда норасмий ишлаб келган О.А. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унинг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидаги хонадони бузилишга (СНОС) тушганлигидан фойдаланиб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдами билан 623 млн сўм компенсация пулини тезлаштириб ундириб бериши эвазига 900 АҚШ доллари ва 1 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Ғ.С.” “Ишонч” МФЙ ҳудудидаги новвойхонасида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 299,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Оҳангарон тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “М.О.” фермер хўжалиги раҳбари М.Б. тижорат мақсадида сув насосини электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри улаб, 109,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилояти

Сифати кафолатланмаган дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

👉@Department_uz
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Р.Я.нинг (муқаддам судланган) бошқарувидаги “Spark” русумли автотранспорт воситаси Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Тузел-1 мавзесида тўхтатилиб кўздан кечирилганда автомашинадаги сумкачадан сотиш мақсадида сақлаб келинган 500 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ Д.А. савдо дўконида 374 дона “Қаратау” номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “Sh.L.” МЧЖ раҳбари З.Н. озиқ-овқат дўконида тегишли рухсатнома олмасдан алкоголь маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, дўкон савдо растасидаги 11 турдаги алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Тошкент шаҳри

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

👉@Department_uz
Наманган вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Р.нинг (муқаддам судланган) “Cobalt” русумли автомашинаси “Янгиқўрғон-Наманган” йўналишида ҳаракатланиб келаётган вақтида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, хорижда ишлаб чиқарилган 2 500 қути “Milano New york” ва 1 500 қути “Esse Change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ғ.С. “Чорбахосса” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 200 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сардоба тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.S.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 128 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Тошкент тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ “Д.Д.” хонадонидаги новвойхонасида тижорат мақсадида газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 127,3 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/20 00:55:41
Back to Top
HTML Embed Code: