Telegram Web Link
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.М. ва бошқалар “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган уйда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри уланиб, 216,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.-A.” фермер хўжалиги масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 123,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент вилоятида акциз маркасиз тамаки ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган И.Э. “Шова” маҳалласида жойлашган уйда 140,6 млн сўмлик 7 турдаги жами 8 400 қути тамаки ҳамда 30,6 млн сўмлик 12 турдаги 780 дона дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган М.К. фуқаро К.Ш.га 4 000 АҚШ долларини 49,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Паркент туманида фуқаро Ф.И. (муқаддам судланган) 3 500 АҚШ долларини 42,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат, Уйчи туманида фуқаро М.С. 4 200 АҚШ долларини 51 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/10/19 22:18:42
Back to Top
HTML Embed Code: