Telegram Web Link
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пастдарғом тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Г.Э. “Пўлатчи” МФЙ ҳудудидаги хонадонида новвойхона ташкил қилиб, тижорат мақсадида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 287,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Олтиариқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.О. ва бошқалар фуқаро М.Ў.га тегишли савдо дўконида тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 154,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.А. фуқаро Қ.Ш.га 3 900 АҚШ долларини 49,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар А.Б. ва К.Б. фуқаро Т.А.га 3 500 АҚШ долларини 43,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 3 500 АҚШ доллари ва 8,8 млн сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Тойлоқ тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.С. фуқаро Ш.Х.га 2 700 АҚШ доллари ва 50 000 Россия рублини 42 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ундан 2 700 АҚШ доллари ва 60 600 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 |Фарғона шаҳрида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Ғиждувон туманида 5 сотих ер майдони олиб беришни ваъда қилган кадастр филиали бош мутахассиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлари палатаси Ғиждувон тумани филиали шўъба бош мутахассиси А.И. фуқаро Ў.Ж.га “Бобур” МФЙ ҳудудидаги 5 сотих ер майдони гўёки туман ҳокимлиги захирасида турганлигини айтиб, ушбу ер майдонини 4 000 АҚШ доллари эвазига унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Юнусобод туманида фуқароларга харид қилинган автомашиналарини номига ўтказиб бермасдан МЧЖни қасддан банкротликка олиб келган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.M.L.” МЧЖ масъул шахслари автотранспорт воситалари сотуви билан шуғулланиб келиб, 4 нафар фуқарога “Spark” 2 та , “Сobalt” ва “Nexia-3” русумли автомашиналарни 2 йилдан 3 йилгача муддатли тўлов асосида сотишга келишиб, фуқаролар томонидан 2019-2023 йиллар давомида тўловлар тўлиқ тўлангандан кейин автомашиналарни уларнинг номига ўтказиб бермасдан, жами 34 882 АҚШ доллари ва 118,5 млн сўмини қўлга киритганликлари аниқланган.

Бундан ташқари, МЧЖ масъул шахслари кредиторларнинг олдида 6,1 млрд сўм қарздорлиги мавжуд бўлса-да, автотранспорт воситаларининг сотувидан тушган 471,9 млн сўмни ҳисоб-рақамига кирим қилмасдан корхонани тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтирганликлари маълум бўлган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 181-1-моддаси (қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келиш) билан билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Фарғона вилоятида тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган (муқаддам судланганлар) А.Ж. ва У.М. хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 9 990 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотиш мақсадида айланма йўллар орқали республика ҳудудига олиб кирган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ўзбекистон делегацияси Эгмонт гуруҳининг Ялпи ҳафталигида иштирок этди
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ 99-сон Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокурор ўринбосари – Департамент бошлиғи Ш.Сохибназаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси жорий йилнинг 6-11 июль кунлари Люксембургда бўлиб ўтган Молиявий разведка бўлинмалари Эгмонт гуруҳининг 31-Ялпи ҳафталик тадбирларида иштирок этди.
 
Ялпи ҳафталикда Эгмонт гуруҳига аъзо 150 дан ортиқ давлатлар молиявий разведка бўлинмалари, шунингдек кузатувчи ва таклиф этилган халқаро ташкилотлардан (БМТ, ХВЖ, ФАТФ, МЕНАФАТФ, ЕАГ, GAFILAT, GABAC, Интерпол, БМТ НЖБ, CARIN, GIZ ва бошқалар) ташриф буюрган 600 дан ортиқ вакиллар қатнашди.
 
Ялпи ҳафталикда қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
 
– молиявий разведка бўлинмалари ўртасида ўзаро ахборот алмашиш тамойилларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада ахборот алмашиш механизмларини такомиллаштириш;
ФАТФнинг миллий молиявий разведка бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ халқаро стандартларини жорий этиш;
– Эгмонт Гуруҳи таркибига янги аъзоларни қабул қилиш ҳамда амалдаги аъзоларнинг ташкилотнинг устав ҳужжатларига мувофиқлигини муҳокама қилиш ва бошқалар.
 
Бундан ташқари, ялпи ҳафталик давомида Ўзбекистон делегацияси томонидан Люксембург, Молдова ва Таиланд молиявий разведка бўлинмалари делегациялари билан икки томонлама учрашувлар ташкил этилиб, идоралараро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.
 
Бу каби халқаро тадбирларда Ўзбекистон делегациясининг иштирок этиши жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида молиявий разведка бўлинмаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 |Марғилон шаҳрида ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркалари

👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат Хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. фуқаро Ж.У.нинг ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
2025/07/14 07:32:06
Back to Top
HTML Embed Code: